QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.75K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
​​ҚАБР УСТИГА СУВ СЕПИШ
#қабр

1265-CАВОЛ: Қабр зиёратига борганда қабр устидаги тупроқларни юмшатиб, сув сепса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қабрга сув сепишни уламолар мустаҳаб дейишган. Сув сепишнинг фойдаларидан бири қабрдаги тупроқларни шамол учириб кетишини олди олинади. Бу борада фиқҳий китобларимизда иборалар келган:
وَلَا بَأْسَ بِرَشِّ الْمَاءِ عَلَيْهِ بَلْ يَنْبَغِي أَنْ يُنْدَبَ لِأَنَّهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَعَلَهُ بِقَبْرِ سَعْدٍ كَمَا رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَبِقَبْرِ وَلَدِهِ إبْرَاهِيمَ كَمَا رَوَاهُ أَبُو دَاوُد فِي مَرَاسِيلِهِ وَأَمَرَ بِهِ فِي قَبْرِ عُثْمَانَ بْنِ مَظْعُونٍ كَمَا رَوَاهُ الْبَزَّارُ
“Қабрга сув сепишнинг зарари йўқ. Балки мустаҳабдир. Чунки Ибн Можа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъднинг қабрига сув сепганларини ривоят қилган. Абу Довуд қилган ривоятда У зот алайҳиссалом ўғиллари Иброҳимнинг қабрига шундай қилганлар. Баззор қилган ривоятда У зот алайҳиссалом Усмон ибн Мазъуннинг қабрига шундай қилишни буюрганлар”. (“Раддул муҳтор” китоби).
Лекин шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қабр устига сепиладиган сув ҳаддан зиёд кўп бўлиб, унинг чўкишига олиб келмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз #таҳорат

🎙Билмасдан таҳоратсиз намоз ўқиган киши жавобгар бўладими?

Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
ИНСОННИНГ КАМБАҒАЛ БЎЛИШИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ОМИЛЛАР:

1)       Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.

2)       Ота-онанинг ҳақларига дуо қилмаслик.

3)       Ота-онани беҳурмат қилишлик.

4)       Ота-онанинг хизматларини қилмаслик.

5)       Ота-онанинг дуоларини олмаслик.

6)       Ота-онага оқ бўлишлик.

7)       Ота-онанинг номини айтиб чақириш.

8)       Ота-онани беписанд қилишлик.

9)       Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) ни ҳурматларини жойига қўймаслик.

10)      Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га нисбатан беодоблик қилишлик.

11)      Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар)  олдидан кесиб ўтишлик.

12)      Улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар)  нинг олдига тушиб юришлик.

13)      Ака-ука, опа-сингиллар билан бемеҳр бўлишлик.

14)      Қавм-қариндошлар билан яхши муносабатда бўлмаслик.

15)      Қўни-қўшнилар билан чиройли муомала қилмаслик.

16)      Ўтганларнинг ҳақларига дуо қилмаслик.

17)      Устознинг дуоларини олмаслик.

18)      Олим-уламоларни хўрлашлик.

19)      Тонг вақтида ухлашлик.

20)      Бебисмиллоҳ таом ейишлик.

21)      Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.

22)      Нон ушоқларини оёқ остига ташлашлик.

23)      Турар жой (яшайдиган уй, ишхона) ларни озода тутмаслик.

24)      Кийим кечак (либос, бош кийим, оёқ кийим) ларни покиза тутмаслик.

25)      Фақирни камситишлик.

26)      Ўзгаларни менсимаслик.

27)      Уйни супурмай қўйишлик.

28)      Бемор, ночор, қийналган инсонларнинг устидан кулишлик.

29)      Динимиз шиорлари (Қуръони карим, ҳадиси-шарифлар, Қибла, масжид, уламолар, жойнамоз, тасбеҳ, Рамазон ойи, фазилатлари бисёр улуғ аём кунлари, азон, намоз, таҳорат, Ҳаж, Умра ва бошқалар)га нисбатан ҳақоратомуз муносабат қилишлик.

30)      Идиш товоқни тоза тутмаслик.

31)      Қўлни ювмасдан таом ейишлик.

32)      Тик туриб таом ейишлик.

33)      Худо берган неъматларни увол-исроф қилишлик.

34)      Ҳар қандай қабристон ва қабристондагиларга нисбатан беҳурматсизлик қилишлик.

35)      Намозни қазо қилишлик.

36)      Остонада ўтиришликни одат қилишлик.

37)      Бомдод намозидан кейин кун чиқмасдан ухлашлик.

38)      Ялангбош ҳожатхонага киришлик.

39)      Ҳожатхонада гаплашишлик.

40)      Ношукрлик.

41)      Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.

42)      Шомдан кейин ухлашлик.

43)      Ҳовуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.

44)      Бесабрлик.

45)      Идиш-товоқни ювмай қолдириш.

46)      Бошқаларни айблашлик.

47)      Тўмтоқ қалам билан ёзишлик.

48)      Синиқ тароқ билан соч тарашлик.

49)      Ҳаёсизликдан узоқ бўлмаслик.

50)      Юзни этак билан артиш.

51)      Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.

52)      Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.

53)      Ёлғон гапиришлик.

54)      Ҳайвон, парранда, ҳашарот ва наботот оламига зулм қилишлик.

55)      Дангасалик.

56)      Гуноҳ амаллар.

57)      Зинога аралашишлик.

58)      Ҳаёсиз сўзларни истеъмол қилишлик.

59)      Тиш билан тирноқ олишлик.

60)      Лоқайдлик.

61)      Тиланчилик.

62)      Рибо (судхўрлик).

ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИ ҲАМДА БАРАКАСИ БЎЛМАСЛИГИДА ҲАМ ЭНГ КАТТА САБАБЛАРИ ҲАМ АЙНАН ШУЛАР.

Иброҳимжон домла Иномов

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни 
22-Май  2024йил,  
14- Зулқаъда  1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз” (Наҳл сураси, 97-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Нафсим қўлида бўлган зотга қасамки, албатта яхши ишга буюрасиз ва, албатта мункар ишдан қайтариб турасизлар. Ёки бўлмаса тўсатдан Аллоҳ устингизга уқубат (жазо)ни юборадики, сўнгра дуо қилсаларингиз ҳам ижобат бўлмай қолади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Инсонларни фақат яхши томонларини изланг. Ёмон томонларини эса ўзлари кўрсатиб беришади.

👆 Д
ўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
14-Зулқаъда
м. 2024 йил 22-Май

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:15;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 25;
🕌Шом 19:40;
🕌Хуфтон 21:05

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:00;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:35;
🕌 Шом 19:40;
🕌 Хуфтон 21:20

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Киши қайси сурани ўқиса Қуръондан минг оят ўқигандек бўлади?
Anonymous Quiz
11%
Кафирун сураси
32%
Такасур сураси
53%
Ихлос сураси
4%
Энди билиб оламан
Қуръони каримда темир номини олган сура қайси? 
Anonymous Quiz
21%
Нажм сураси
34%
Анкабут сураси
35%
Ҳадид сураси
10%
Энди билиб оламан
Исо алайҳиссаломга қайси китоб нозил бўлган? 
Anonymous Quiz
70%
Инжил
18%
Таврот
8%
Забур
4%
Энди билиб оламан
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
  Ҳаж масалалари ҳақида:
 
👉 Балоғатга етмаган ёш болаларга ҳам ҳаж фарз эмас, агар ҳаж қилсалар, зиммаларидаги ҳаж адо бўлмайди.

👉 Ҳаж турлари учталиги: ифрод таматтуъ ва қирон эканига аҳли илмлар ижмо қилишган

👉 Эр ўз аёлини нафл ҳаждан ман қилиш ҳуқуқига эга


🔗 Каналга уланиш:   @QUBOUZ
🔥ХОТИРАНГИЗ СУСТМИ?

1.Асал. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Кимки хотираси яхши бўлишини истаса, асал есин», деб таъкидлаганлар.
2.Майиз. Ҳар куни бир ҳовуч майиз есангиз, зеҳнингиз ўткирлашади.
3.Қўй гўшти. Агар ундан истеъмол қилинса, эслаб қолиш қобилияти яхшиланади.
4.Занжабил. Агар ундан мураббо қилиб ейилса, хотирани яхшилайди.
5.Бодом. Ушбу қуруқ мева ҳам мияни ўткирлаштиради.
6.Зира. Агар зирани олиб, майдалаб эзиб, бирор матога солиб, доимо ҳидлаб юрилса, мия фаолиятига фойдаси каттадир.


🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#тавба

🎙Тавба эшиклари бир марта очиладими?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
ИЛМ ТАРҚАТИШГА ШОШИЛМАНГ
أوّل العلم الصّمت ، والثّاني الاستماع ، والثّالث الحفظ ، والرّابع العمل به ، والخامس نشره" (الجاحظ)

"Илмнинг аввали — жим туриш;
Иккинчи даражаси — тинглаш;
Учинчи даражаси — ёдлаш;
Тўртинчи даражаси — унга амал қилиш;
Бешинчи даражаси — уни тарқатишдир".

Мулоҳаза: Ҳозирда айрим ёшлар илмни ишончли уламолар ҳузурида таълим олмасдан, ёдламасдан, унга амал қилмасдан аввал — тарқатишга ошиқишмоқда. Натижада турли ихтилофларнинг урчишига сабабчи бўлишмоқда.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
МАЙЙИТНИНГ ТИЛЛА ТИШЛАРИНИ ОЛИБ ҚЎЙИЛАДИМИ?
#маййит #тилла_тиш

1266-CАВОЛ: Вафот этган инсоннинг тишлари тилладан бўлса, дафндан олдин уларни чиқариб олиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар вафот топган инсоннинг тишлари тилла ва шунга ўхшаш қимматбаҳо нарсадан ясалган бўлиб,  протез шаклида бўлса ва уларни олиб қўйишда маййитга озор етмайдиган бўлса, зоеъ ва исроф бўлмаслиги учун протез тишларни олиб қўйиш лозимдир. Чунки Аллоҳ таоло мол-дунёни исроф ва зое қилишдан қайтарган. Аммо маййитнинг тишлари мустаҳкам ўрнатилган тишлар бўлса, уларни олинмайди. Чунки бу ишда маййитга озор беришлик бор.
Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
عن عائشةَ رَضِيَ اللهُ عنها قالت: قال رسولُ اللهِ صلَّى الله عليه وسلَّم  كَسْرُ عَظْمِ المَيِّت ككَسْرِه حيًّا
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: “Ўлган инсоннинг суягини синдириш худди ҳаёт (тирик) инсонни суягини синдириш кабидир”. Ушбу ҳадисга уламолар изоҳ бериб, гуноҳкорликда ҳар иккиси бир ҳукмдадир, деганлар.
Динимиз ҳукмларига кўра ўлган инсоннинг ҳурмати тирик инсоннинг ҳурмати билан бир хилдир. Ҳанафий мазҳабининг фиқҳий мўътабар манбаларидан бири “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилади:
والآدمي مكرم شرعا وإن كان كافرا، فإيراد العقد عليه وابتذاله به وإلحاقه بالجمادات إذلال له أي وهو غير جائز وبعضه في حكمه،
“ Одамзот шаръан мукаррамдир. Гарчи у ғайридин бўлса ҳам.  Унинг устида битим тузиш, уни ҳурматсиз қилиш, унга нисбатан жонсиз нарсаларнинг муомаласини қилиш уни таҳқирлаш ҳисобланади.  Бу иш жоиз эмас. Унинг бир қисми ҳам ўзининг ҳукмидадир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«QUBO TRAVEL»
жамоаси Сизларга
🇺🇿 Андижоннинг сўлим гўшалари ХОНОБОД ва ШИРМОНБУЛОҚДА мароқли дам олишни таклиф қиламиз!

ХОНОБОД: 💵 90минг сўм
ШИРМОНБУЛОҚ: 💵 60минг

🔥Андижондан олиб кетиб, яна Андижонга олиб келиб қўямиз🔥Масофа йўл 80-30км

Нарх ичига қуйидагилар киради:
🚕 Транспорт хизмати
🏘 Шинам сўри
🍲 1 маҳал таом
🏕 1 кунлик тур
💁‍♂️ Гид хизмати

Ичкиликларсиз ва Ҳалол!

🇺🇿 ЧОДАК хам бор.
Хар ДУШАНБА
💵 Стандарт: 52🍏
(3кун 2 кечалик) Йўл 180км

🇰🇬 АРСЛАНБОБ хам бор
Хар Сешанба-Пайшанба
💵 Стандарт: 65🍏
(3кун 2 кечалик) Йўл 120км

🇰🇬САРИҚ ЧЕЛАК хам бор
💵 Стандарт: 70🍏
(3кун 2 кечалик) Йўл 170км

⚡️ Шошилинг, жойлар сони чегараланган
📄 ЛИЦЕНЗИЯ N: L-4180243

😉 «@QUBO_TRAVEL» - ХОТИРЖАМ САЁҲАТ ҚИЛИНГ!

Маълумот учун👇
☎️ +998995356008
☎️ +998889989909
📲 @QUBO_TRAVELUZ

📌Андижон ш. Фурқат кўча 26-дом. "Оқ лайлак" тўйхонаси тўғрисида

👉 @QUBO_TRAVEL