QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.78K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни
15- Июль 2020 йил,
24- Зулқаъда 1441 йил.

🤲 Эй Аллоҳим! Ушбу Чоршанба кунида қиладиган барча ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.

Уйда қолинг,
Дуода бўлинг.

Обуна бўлинг:@MUHSINAUZ
Кун ҳадиси:
بسم الله الرحمن الرحيم.
عن أبي هريرة رضي الله تعالى عنه أن سيدنا رسول الله صلى الله تعالى عليه وسلم قال؛ "مٰا نَقَصَتْ صَدَقَةٌ مِنْ مٰالٍ، وَ مٰا زٰادَ اللّٰهُ عَبْداً بِعَفْوٍ إلّٰا عِزًّا، وَ مٰا تَوٰاضَعَ أحَدٌ لِلّٰهِ إلّٰا رَفَعَهُ اللّٰهُ" رواه الإمام مسلم رحمه الله تعالي.

Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан:
"Албатта Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
- "Ҳеч қачон садақа молни камайтирмаган ва банда кечиримли бўлиши туфайли Аллоҳ унга фақатгина иззатни зиёда қилган ва қай бир киши фақат Аллоҳ учун тавозуъ қилса албатта Аллоҳ уни қадрини баланд қилгай" дедилар (Имом Муслим ривояти).


Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇
https://t.me/MUHSINAUZ
👆👆👆👆👆👆👆👆Дўстларга ҳам тарқатинг. Савобга эга бўлинг.
@MUHSINAUZ
Audio
Санжарбек домла
"Мунаббиҳот" китоби
15.07.2020
Дўстларга ҳам улашинг
👇👇👇👇👇👇👇
@MUHSINAUZ
Таҳоратда бошга 3 марта масҳ тортишнинг ҳукми қандай?
Anonymous Quiz
55%
Суннат
14%
Мубоҳ
23%
Макруҳ
7%
Энди билиб оламан
Аёлнинг вафот этган эрига аза тутиши?
Anonymous Quiz
61%
Вожиб
12%
Суннат
16%
Мустаҳаб
11%
Энди билиб оламан
Ухлашдан олдин айтиладиган : ДУО

➡️ «Роббим! Сенинг номинг билан ётдим ва Сенинг номинг билан тураман. Агар менинг жонимни оладиган бўлсанг, унга раҳм қил! Агар яшатадиган бўлсанг, жонимни солиҳ бандаларингни сақлаганинг каби Ўз ҳифзу ҳимоянгга ол!»

(Бухорий ва Муслим ривояти)

Хайрли тун азизлар! Роббим эртанги кунга соғликда омонликда етказсин! Оқшомингиз хайрли бўлсин!

👆👆👆Дўстларга тарқатинг.

Каналга уланиш учун !
👇👇👇👇👇👇👇👇
@MUHSINAUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни
16- Июль 2020 йил,
25- Зулқаъда 1441 йил.

🤲 Эй Аллоҳим! Ушбу Пайшанба кунида қиладиган барча ибодатларимизни қабул ва дуоларимизни ижобат қилгин.

Уйда қолинг,
Дуода бўлинг.

Обуна бўлинг:@MUHSINAUZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар:
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм», деб айтдилар».
Маъноси: Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман.
(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).


Каналимизга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/MUHSINAUZ
Audio
Санжарбек домла
"Мунаббиҳот" китобидан
16.07.20й. 2-қисм
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@MUHSINAUZ
Дўстларга ҳам улашинг
👇👇👇👇👇👇👇
@MUHSINAUZ
🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
👉 10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.

14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.

15) Ифтор вақтида.


👆👆👆👆Буни дўстларга тарқатиб савобга эга бўлинг!

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@MUHSINAUZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Юртимизда бўлиб турган бу касалликни тез кунда кўтаргин ва масжидларимизда жамоат билан жума намозларини ҳам ўқишни насиб қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун !
@MUHSINAUZ