QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.77K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир-бирингизга ҳасад қилмангиз, молингизни мақтаб баҳосини оширмангиз, бир-бирингизни ёмон кўрмангиз, узилишиб кетмангиз, бирингиз иккинчингизнинг савдоси устига савдо қилмасин. Аллоҳнинг ака-ука бандалари бўлингиз. Мусулмон мусулмоннинг биродари. Унга зулм қилмайди, уни ёрдамсиз ташлаб қўймайди, таҳқирламайди. Тақво мана бу ердадир” деб уч марта кўкракларига ишора қилдилар. Кейин “Инсоннинг мусулмон биродарини таҳқирлаши унинг ёмонлигига кифоядир. Ҳар бир мусулмоннинг қони, моли ва обрўси икинчи мусулмон учун ҳаромдир” (Имом Муслим ривояти).
  
🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Каҳф сураси

Абдулбосит қори

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
УЗОҚЛИК...

Узоқликнинг энг даҳшатли тури Роббингдан узоқ бўлишингдир. Ваҳоланки, У Зот: “Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз” деган.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

👆 Д
ўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
9-Зулқаъда
м. 2024 йил 17-Май

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 25;
🕌Шом 19:35;
🕌Хуфтон 21:00

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:05;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:35;
🕌 Шом 19:35;
🕌 Хуфтон 21:15

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
"Самиъ-аллоҳу лиман ҳамидаҳ" ни бир сўз билан нима деймиз?
Anonymous Quiz
29%
Тасмия
36%
Талбия
23%
Тасмеъ
12%
Энди билиб оламан
Зиммага юкланмаган, аммо бажарилиши талаб қилинган амал қайси?
Anonymous Quiz
20%
Фарз
47%
Вожиб
30%
Суннат
3%
Энди билиб оламан
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
. ​​Жума куни:

Жума - ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан - қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз.
Эътиборли бўлайлик.

Каналга уланиш учун!
@QUBOUZ
  Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:

1. Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.

2. Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".

3. Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.

👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
▶️. Биласизми..

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Кимки жума намозидан кейин "Ихлос" сурасини ва "Фалақ" сурасини ва "Нас" сурасини 7 маротабадан ўқиса Аллоҳ уни кейинги жума кунигача ёмонликлардан сақлайди...

Дўстларга ҳам юборинг

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
@QUBOUZ
Фурсатни бой берманг

Абу Бурда ибн Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан  ривоят қилинади. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Сиз отангиздан Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунидаги дуолар қабул бўладиган фурсат ҳақидаги ҳадисларини эшитганмисиз?» деганларида, Абу Бурда розияллоҳу анҳу:
«Ҳа, эшитганман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У фурсат имом хутбага ўтирганидан намоз охиригача бўлган вақт оралиғидадир», деганлар», деб айтдилар (Имом Муслим ривоятлари
).

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Жума дуоси

➡️ Солиҳлардан бири деди:
- “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
АЛЛОҲГА НИМА ДЕБ ЖАВОБ БЕРАСАН?

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурига бир киши келиб:
– Менга фалончи зулм қилди. Ундан ҳақимни олиб беринг! – деди.
Ҳазрат Умар дарраси билан унинг бошига уриб:
– Умарни мусулмонларнинг ишлари билан шуғулланишга чорлайсизлар-да, олдига келиб:
“Унга чора кўриб қўйинг! Унга чора кўриб қўйинг!” дейсизлар, – деди.
Келган киши норизо ҳолатда чиқиб кетди.
– Уни чақиринглар! – деди Умар розияллоҳу анҳу. Сўнг унга чилчўпни берди ва: – Қасосингни ол! – деди.
– Йўқ, мен уни Аллоҳга ва ўзингизга ҳавола қилдим!
– Йўқ! Ундай бўлмайди. Уни ё Аллоҳга, ё ўзимга ҳавола қил.
– Уни Аллоҳга ҳавола қилдим, – деб киши чиқиб кетди.
Умар розияллоҳу анҳу хонасига кириб икки ракат намоз ўқиди. Кейин ўзига ўзи: “Эй Хаттобнинг ўғли! Сен оддий инсон эдинг, Аллоҳ сени кўтар-ди. Залолатда эдинг, ҳидоят қилди.
Хор эдинг, азиз қилди. Сўнг сени одамларга жавобгар қилиб қўйди. Олдингга бир киши келиб зулм қилган кишига чора кўришингни сўраса, уни хафа қилдинг! Эртага Аллоҳнинг ҳузурига борганингда нима деб жавоб берасан?!” деб йиғлади.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
#Динимизни_ўрганамиз

Ҳожат намози

Абдуллоҳ ибн Авфо (р.а.)дан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.): “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий (с.а.в.)га салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа).

Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган.

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@QUBOUZ
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ