QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.65K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Ҳайит намозининг вақти қачон?

Жавоб:Ҳайит намозининг вақти қуёш  чиқиб бир ёки икки найза бўйи кўтарилгандан сўнг бошланиб, қуёш заволга юз тутгангача давом этади.


🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Ҳуд сураси 29-37-оятлар
👤 Шайх Алижон қори

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🔗 Каналга уланиш: http://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзанд ҳақ бўлиб, отага насиҳат қилса бўладими? 👇

👆Дўстларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
ИФТОРЛИК ВАҚТИ:

🗓 9-Апрелъ , Сешанба
🌙 Рамазон ойининг 30-куни
Ифторлик  (оғиз очиш) 18:
46

🌎 Андижон  вақти билан!

▪️Ифторлик дуоси:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى يَا غَفَّارُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ
Ўқилиши:  Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

▫️Маъноси: "Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё Ғаффор, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қил!"

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
🤲 Эй, Аллоҳим! Гуноҳларимизни кечиргин, бизга раҳм қилгин ва биздан рози бўлгин! Ибодатларимизни қабул қилгин, бизни жаннатингга киргизиб, дўзахдан паноҳ бергин! Барча ишларимизни ислоҳ қилиб, оқибатимизни хайрли қилгин! Бизни дунё хорлиги ва охират азобидан қутқаргин!

👆  Ёдлаб  олинглар

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Ҳайит кунининг одоблари

Намозга чиқишдан олдин ғусл қилиш (ювиниш);

Рамазон ҳайитида намоздан олдин егулик еб олиш;

Ҳайит кунида такбир айтиш;

Табриклаш;

Ҳайит учун безаниш, янги ва тоза кийимларни кийиш;

Ҳайит намозига бир йўлдан бориб, уйга бошқа йўлдан қайтиш.



🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Гуноҳлар кечириладиган кун

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рамазоннинг охирги кечасида уларнинг барчасини Аллоҳ мағфират қилиб юборади", дедилар. Шунда саҳобалар: "Ё Расулуллоҳ! Ўша қадр кечаси бўладими?" деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Йўқ, аммо ишчининг иш ҳаққи ишни мукаммал адо қилиб бўлганидан кейин берилади", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Бу кеча охирги ифторлик қилинган кечадир.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Хабарларда келадики: “Ҳайит намози ўқиладиган куни шайтонлар каттаси Иблис дод деб юбораркан. Шайтонваччалар югуриб келиб: Устоз, сизни ким хафа қилди? Деб қайта-қайта сўрашса ҳам тўхтамай йиғлавераркан. Охири йиғисидан тўхтаб, дод солишининг сабабини айтаркан: Бир йил ҳаракат қилиб, Одам болаларини йўлдан уриб, уларга турли гуноҳларни васваса қилиб қилдирувдим, ҳамммаси куйиб кетди. Бир ой тутган рўзаси ҳурматидан Аллоҳ таоло ҳайит куни уларнинг барча гуноҳларини кечириб юборди. Энди бизлар бани Одамни Аллоҳ йўлидан чалғитиш учун қаттиқроқ ишлашга мажбурмиз – деб жавоб бераркан”

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким икки ийд кечаларини Аллоҳдан савоб умидида қоим қилса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас», дедилар» Ибн Можа ва Тобароний ривоят қилган.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
“Рамазон ҳайити куни саҳар вақтида Аллоҳ таоло фаришталарини юборади. Улар ер юзига тушадилар. Ҳамма кўчаларнинг бошларида фаришталар туриб оладилар-да, инсону жиндан бошқа барча махлуқлар эшитадиган овоз билан нидо қиладилар: “Эй Уммати Муҳаммад, эй мусулмонлар, ўрнингиздан туринг. Карамли Роббингизга пешвоз чиқинг. Бугун катта эҳсонлар бўлади. Чунки кечалари қоим кундузлари соим бўлдингизлар. Кундузи рўзадор бўлиб, кечалари таровеҳларни ўқидингизлар ва бу билан Парвардигорларингизга итоат қилдингизлар. Энди мукофотларингизни олинглар”. Мўминлар ҳайит намозини ўқишлик учун масжидга келганларида яна бир фаришта нидо қилади: “Билиб олинг, Роббингиз сизларни кечирди. Энди уйларингизга улуғ ажрлар билан мукофотланган ҳолда қайтинглар”, дейилади. Бу ҳайит кунини осмон аҳли “Мукофотланиш куни” деб номлайдилар”.


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
​​Ҳайит (намози)га пиёда чиқиш

Али розияллоҳу анҳу:
"Ҳайит (намози)га пиёда чиқиш ва чиқишдан олдин бироз нарса еб олиш суннатдир", деб айтдилар.

Имом Термизий ривояти.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
​​Эй Роббим! Ушбу Рамазон ҳайити кечасида Сенга қуйидагича дуо қиламиз:

👉Эй Роббим! Бизга гўзал хотимани насиб этгин!

👉Эй Роббим! Мункар ва Накир савол берган пайтда бизни собит қилгин!

👉Эй Роббим Қабрларимизни жаннат боғларидан бир боғ қилиб қўйгин! Уни дўзах чуқурларидан бир чуқур қилиб қўймагин!

👉Эй Роббим! Бизни ҳисобга тортмасдан ва азобламасдан жаннатингга киритгин!

👉Эй Роббим! Бизни абадий жаннатда Пайғамбаринг соллаллоҳу алайҳи васалламга ва солиҳ бандаларингга ҳамроҳ, улфат, қўшни қилгин!

👉Эй оламларнинг Робби! Дуоларимизни ижобат қилгин! Омин!

👉Дўстларга ҳам тарқатинг!

🔗 Уланиш учун: @QUBOUZ
#Рамазон_2024 #Рамазон_ҳайити

🎊 Ҳайит одоблари

🤲 Яхши ният қилиш;
🚿 Ғусл қилиш;
🧴Хушбўйланиш;
👕 Яхши кийимлар кийиш;
💳 Рамазон ҳайитида намоздан олдин “садақаи фитр”ни адо этиш;
🫘Рамазон ҳайитида намозга чиқишдан олдин бир нечта хурмо еб олиш;
🍽 Қурбон ҳайитида қурбонлик қилишдан олдин ҳеч нарса емаслик;
Ҳайит намозига эрта бориш;
🚶‍♂ Масжидга пиёда юриб бориш;
📿 Масжидга боргунича овозини чиқариб таҳлил ва такбир айтиб бориш;
🧎‍♂‍➡️Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик;
🤝 Бир-бирлари билан кўришиб, ҳайит билан муборакбод этиш;
🚶‍♂‍➡️Масжиддан уйига қайтишда бошқа йўлдан қайтиш;
🧍‍♂Қавму қариндошларни зиёрат қилиш;
🛍 Қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш;
🎁 Ёш болаларни хурсанд қилиш;
⭕️ Турли исрофгарчиликлардан тийилиш.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
🤲 Роббим! Ўзингнинг розилигинг учун рўза тутган барча бандаларингнинг рўзасини қабул этишингни, ишлари осон бўлишини, ғамлари аришини, гуноҳлари мағфират бўлишини
сўрайман.


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Чоршанба куни 
10-Апрель  2024йил,  
1- Шаввол  1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

﴿ مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا ﴾ (سورة الأنعام / الآية 160)

яъни: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” (Анъом сураси, 160-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"مَنْ صَامَ رَمَضَانَ وَأَتْبَعَهُ سِتّاً مِنْ شَوّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدّهْرِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ مُسْلِمٌ وَالإِمَامُ أَبُو دَاوُدَ وَالإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ)

яъни: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади” (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Камбағалга садақа берганингда уни муҳтож, ўзингни бой санама. Тўғри, муҳтожга беряпсан, лекин ўзинг ҳам муҳтожсан. Фақат унинг ҳожати сенда, сенинг ҳожатинг эса Аллоҳдадир.

Мавлоно Жалолиддин Румий

👆 Д
ўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
1-Шаввол
м. 2024 йил 10-Апрель

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:19;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 50;
🕌Шом 18:46;
🕌Хуфтон 20:15

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:05;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:00;
🕌 Шом 18:46;
🕌 Хуфтон 20:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ