QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.64K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Сешанба куни 
9-Апрель  2024йил,  
30- Рамазон  1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّى تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ شَيْءٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ
   “Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга)эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир” (Оли Имрон сураси, 92-оят).
  
🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"اَلصَّدَقَةُ بُرْهَانٌ" (رَوَاهُ الإِمَامُ مسلم).
   яъни: “Садақа (кишининг имони борлигига) ҳужжат ва далилдир” (Имом Термизий ривоятлари).

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Рамазонни чиройли кутиб олмаган бўлсанг ҳам,
видолашувни гўзал тарзда адо эт.Охири мукаммал бўлганидан ибрат олинади, аввали нуқсонли бўлганидан эмас.

Ҳасан Басрий

👆 Д
ўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
30-Рамазон
м. 2024 йил 9-Апрель

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:19;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 50;
🕌Шом 18:46;
🕌Хуфтон 20:15

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:05;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:00;
🕌 Шом 18:46;
🕌 Хуфтон 20:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Рамазон ойини 30-куни
муборак бўлсин!


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
САҲАРЛИК ВАҚТИ:

🗓 9-Апрель , Сешанба
🌙 Рамазон ойининг 30-куни
Саҳарлик (оғиз ёпиш) 04:
19гача

🌎 Андижон  вақти билан!

▪️Саҳарлик дуоси:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرِ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلّهِ تَعَالَى أَللّهُ أَكْبَرُ

Ўқилиши:  Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.

▫️Маъноси: "Рамазон рўзасини холис Аллоҳ учун саҳардан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим, Аллоҳу акбар!"

🔗Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётида неча марта ҳайит намоз ўқиганлар?
Anonymous Quiz
35%
10 марта
40%
9 марта
12%
8 марта
14%
Энди билиб оламан
Ҳайит намозини бошқа намозлардан фарқи нимада?
Anonymous Quiz
46%
Тўрт такбирда
6%
Фарқи йўқ
35%
Такбири завоид
13%
Энди билиб оламан
Бизни Ҳанафий мазҳабида ҳайит намозини ўқиш қанақа амал?
Anonymous Quiz
24%
Фарз
51%
Вожиб
18%
Суннати муаккада
7%
Энди билиб оламан
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Ҳайит намозлари кимларга вожиб бўлмайди?
Жавоб: Хотинларга, Ёш болаларга, ихтиёри ўз қўлида бўлмаган кишиларга, бетоб кишиларга, мусофир кишиларга, икки кўзи кўр кишиларга, оёқсиз кишиларга.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Ийдул-фитр намозининг ўқилиш тартиби

Шаввол ойининг биринчи куни икки ракъат ийдул-фитр (фитр байрами) намозини адо этиш вожибдир. Ийдул-фитр намози қуйидаги тартибда ўқилади:

1. Қиблага қараб «Икки ракъат ийдул-фитр намозини ушбу имомга иқтидо қилиб, Каъбага юзланиб, холис Аллоҳ таоло учун ҳамма такбирлари билан адо этишни ният қилдим» деб ният қилинади. «Аллоҳу акбар» деб биринчи такбир айтилиб, қўллар боғланади. Овоз чиқармасдан сано, яъни «Субҳанакаллоҳумма...» ўқилади.

2. Имом билан биргаликда яна уч бор «Аллоҳу акбар» деб, қўлларни қулоқлар баробарида кўтариб, такбир айтилади, аммо бу такбирларнинг дастлабки иккитасидан кейин қўллар ёнга ташлаб турилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади. Имом Фотиҳа сурасини ва бир зам сура ёки оятларни ўқийди, иқтидо қилганлар жим туриб, қулоқ солади. Сўнгра рукуъ ва икки сажда қилиниб, иккинчи ракъатга турилади.

3. Иккинчи ракъатда имом яна Фотиҳа сурасини ва зам сурани ўқийди. Сўнгра рукуъдан аввал яна уч марта такбир айтилади, такбирлар орасида қўллар қулоқлар баробарига кўтарилиб, такбирлар орасида ёнда тутилади. Тўртинчи такбир билан рукуъга борилади. Рукуъ ва икки сажда қилиб, қаъдага ўтирилади ва «ташаҳҳуд», салавот, дуо ўқиб, салом берилади.

Сўнг имом минбарга чиқиб, хутба ўқийди, сўнг яна меҳробга қайтиб, дуо қилади.

Ийдул-фитр куни тонг отгач, намозгача тамадди қилиш, тишларни мисвок билан тозалаш, ғусл қилиб покланиш, хушбўй атру гулоблар сепиш, покиза, оҳорли кийимлар кийиш, фитр садақасини бериб, ийд намозига бориш мустаҳаб амаллардандир.

Ийд намозигача нафл намоз ўқиш макруҳ. Жума намози кимларга вожиб бўлса, уларга ийд намози ҳам вожибдир. Намоздан сўнг икки хутба ўқиш суннатдир.

Ийд намозининг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилганидан то туш вақтигачадир. Туш вақти киргач, ийд намозини ўқиб бўлмайди.

👆Дўстларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Ҳайит намозини ўз кунидан бирор сабаб билан таъхир қилиб  кечиктириб ўқиса бўладими?
Жавоб:  Рамазон ҳайит намозини бир кунга таъхир қилса дуруст аммо Қурбон ҳайитини уч кунгача таъхир қилиб ўқиса бўлади.

🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
Ҳайит намозининг вақти қачон?

Жавоб:Ҳайит намозининг вақти қуёш  чиқиб бир ёки икки найза бўйи кўтарилгандан сўнг бошланиб, қуёш заволга юз тутгангача давом этади.


🔗 Каналга уланиш учун босинг
http://t.me/QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Ҳуд сураси 29-37-оятлар
👤 Шайх Алижон қори

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🔗 Каналга уланиш: http://t.me/QUBOUZ