QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.79K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
ҚАЗО НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШДАГИ ТАРТИБ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўтган қазо намозларини ўқишда тартибга қандай риоя қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламоларимиз бу борада жуда ҳам осон йўлини тавсия этганлар. Унга кўра "Охирги қазо қилган бомдод намозини ўқишни ният қилдим", деб ният қилинади. Бу ҳолатда энг охирги қазо бўлган бомдод намози соқит бўлиб, ундан аввал қазо бўлган бомдод намози охирги бўлади. Унда ҳам шу тарзда ният қилиб ўқиб бораверилади. Бошқа намозларда ҳам шу тарзда ният қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@diniysavollar


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Бизнинг диёрларда таровеҳ намозида қуйидаги тасбиҳлар ўқилади:

سُبْحانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكوُتِ، سُبْحانَ ذِي الْعْزَّةِ وَالعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِياءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَّبُّنا وَرَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْئَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.

🔹Ўқилиши: "Субҳаана зил мулки вал малакуути, субҳаана зил ъиззати ва ъазомати вал қудроти вал кибрийааи вал жабаруути, субҳаанал маликил ҳаййил лазий лаа ямууту, суббууҳун қуддуусур Роббунаа ва Роббул малаикати вар рууҳи, лаа илааҳа иллалоҳу настағфируллоҳ, нас-алукал жанната ва наъуузу бика минан наар".

🔸Маъноси: "Мулк ва малакут эгаси бўлган, иззат ва шараф, қурат ва куч қувват соҳиби бўлган, барча айб ва нуқсонлардан пок бўлган, барча нарсадан ғолиб келувчи, ўлмайдиган, доимо тирик Зот,Суббуҳ ва Қуддус бўлган, бизнинг, фаришталар ва Жибрилнинг робби бўлмиш Аллоҳни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз".
(давоми бор..)

👆Яқинларга ҳам улашинг!
Ёдлаб ҳам олинглар.

🔗
Каналга уланиш: @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Тавба сураси 1-6-оятлар
👤
Шайх Алижон қори

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Саҳобалар ҳаёти

Бизнинг бир уйимиз бор...

Бир киши Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳунинг уйига назар солди-да: “Эй Абу Зар, уйингда ҳеч қандай мато кўринмайди. Уй-рўзғор буюмларига ҳам кўзим тушмади”, деди.
Абу Зар розияллоҳу анҳу: “Бизнинг бир уйимиз бор. Чиройли нарсаларнинг ҳаммасини у ерга юборамиз”, деди.
Меҳмон: “Бу ерда яшар экансизлар, сизларга албатта баъзи нарсалар керак бўлади”, деди.
Абу Зар розияллоҳу анҳу: “Бу уйнинг соҳиби бизни бу ерда қолдирмайди”, деди.


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Чоршанба  куни 
28-Февраль  2024йил,  
18- Шаъбон  1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

إِنَّ اللَّهَ عِنْدَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ وَيُنَزِّلُ الْغَيْثَ وَيَعْلَمُ مَا فِي الْأَرْحَامِ وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ مَاذَا تَكْسِبُ غَدًا وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ
Дарҳақиқат, Аллоҳнинг ҳузуридагина қиёмат (қачон бўлиши тўғрисида) билим бордир. У (хоҳлаганича) ёмғир ёғдирур ва бачадонлардаги нарса (ҳомила)ни билур. Бирор жон эртага нима иш қилишини билмас. Бирор жон қаерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ (ҳамма нарсани) билувчи ва хабардор зотдир. (Луқмон сураси, 34-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Инсон ўзидан кейин қолдирган нарсаларнинг энг яхшиси учтадир: Дуо қилиб турувчи солиҳ фарзанд, садақаи жория, ўзидан кейин фойдаланиладиган илм" (Ибн Можа ривояти).

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
Банда дилига кибрдан қанча миқдор кирган бўлса, албатта, шунча миқдор ёки ундан кўпроқ ақлидан камаяди.                                   
Абу Сулаймон ад-Дороний роҳимаҳуллоҳ

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
18-Шаъбон
м. 2024 йил 28-Февраль

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:40;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 25;
🕌Шом 18:10;
🕌Хуфтон 19:40

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:15;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:35;
🕌 Шом 18:10;
🕌 Хуфтон 19:50

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Саҳарлик қилиш қандай амал?
Anonymous Quiz
54%
Фарз
30%
Вожиб
12%
Мустаҳаб
4%
Энди билиб оламан
Нималар билан ифторлик қилиш суннат?
Anonymous Quiz
2%
Майиз
93%
Хурмо
3%
Туз
2%
Энди билиб оламан
Билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими?
Anonymous Quiz
43%
Йўқ
31%
Ҳа
19%
Жоиз
7%
Энди билиб оламан
📍 АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗАДИЛАР

🗣 2024 йил 28 февраль чоршанба куни Андижон вилояти Бош масжиди (Девонавой) жомеида соат 10:00 дан бошлаб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан сайёр қабул ўтказилади.

💬 Унда ҳамюртларимизнинг диний соҳага оид мурожаатлари, масжидлар ва имом-хатиблар фаолиятига оид талаб-истаклари, оилавий муносабатлар ва шаръий саволлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилади.

📍Масжид локацияси

#andijon #sayyorqabul #muftiy #tashrif

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
  Бизнинг диёрларда таровеҳ намозида қуйидаги тасбиҳлар ўқилади:

سُبْحٰانَ الْحَنّٰانِ الْمَنّٰانِ * سُبْحٰانَ الْمَلِكِ الدَّيّٰانِ *الْمَعْرُوفِ بِاْلاِحْسٰانِ اَلْمَوْصُوفِ بِالْغُفْرٰانِ * مَرْحَبا، مَرْحَبا ،يَا شَهْرَ رَمَضٰانَ * مَرْحَبا، مَرْحَبا ، يٰا شَهْرَ التَّرٰاوِيحِ وَ التَّسابِيحِ وَ خَتْمِ الْقُرْآنِ*هَذا شَهْرٌ أَوّلُهُ رَحْمَةٌ وَ أَوْسَطُهُ مَغْفِرَةٌ وَاخِرُهُ عِتْقٌ مِنْ النِّيْرانِ* لٰا إِلٰهَ إلاَّ اللّٰهُ نَسْتَغْفِرُ اللّٰهَ. نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَ نَعُوذُ بِكَ مِنَ النّٰارِ

🔹Ўқилиши: "Субҳаанал Ҳаннаанил Маннаан, субҳаанал маликид даййян, ал маъруфи бил иҳсаан, вал мавсуфи бил ғуфроон. Марҳабаа, марҳабаа, я шаҳро Рамазон. Марҳабаа, марҳабаа, я шаҳрот таровийҳи ват тасаабийҳи ва хотмил Қуръаан. Ҳааза шаҳрун аввалуҳу роҳмаҳ, ва авсатуҳу мағфироҳ, ва аахируҳу ъитқум-минан нийроон. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллооҳ, нас-алукал жанната ва наъуузу бика минан наарнаар".

🔸Ма
ъноси: "Ҳаннон ва Маннон бўлган, Қиёмат куни подшоҳи, яхшилик билан танилган, мағфират билан сифатланган Зотни поклаб ёд этаман. Хуш келдинг, хуш келдинг эй Рамазон. Марҳабо, марҳабо эй таровеҳ, тасбеҳ ва Қуръон хатми бўладиган ой! Бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, ниҳояси эса дўзаҳдан паноҳдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз".


👆Яқинларга ҳам улашинг!
Ёдлаб ҳам олинглар.

🔗
Каналга уланиш: @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Тавба сураси 7-13-оятлар
👤
Шайх Алижон қори

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
#ТЕЗКОР  #МашаАллоҳ

🌙Рамазон ойида Ўзбекистондаги барча масжидларда Хатми Қуръон саҳифалари бир хил ўқилади ва якуни эса 27-куни Қадр кечасида бўлади.
(Муфтий ҳазратлари)

Бу йил Ўзбекистондаги барча масжидларда таровеҳларда Хатми Қуръонлар бир хил ўқилиб, якуни Қадр кечасида (таровеҳнинг 27-кунида) бўлар экан.

Рамазон ойида сиз қайси масжидга таровеҳ намозини ўқигани кирсангиз, барча жойда Қуръони каримнинг бир хил саҳифаси ўқилаётган бўлар экан.

Бу хушхабарни барча мўмин-мусулмонларга етказинг. Келаётган Рамазон ойингиз муборак бўлсин.


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ