QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.8K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки гуноҳ қилса яхшилаб таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқиб, сўнгра истиғфор айтса, Аллоҳ албатта уни кечиради", деганлар (Имом Аҳмад ривояти).


🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
Ўғлингиз исмини Муҳаммад қўйинг

🏡 "Қайси хонадонда Муҳаммад исми бўлса, ўша уйга барака ёғилади".

✍️ Имом Молик раҳимаҳуллоҳ


👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
17-Шаъбон
м. 2024 йил 27-Февраль

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:40;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 25;
🕌Шом 18:10;
🕌Хуфтон 19:40

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:15;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:35;
🕌 Шом 18:10;
🕌 Хуфтон 19:50

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
ҚАЗО НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШДАГИ ТАРТИБ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўтган қазо намозларини ўқишда тартибга қандай риоя қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламоларимиз бу борада жуда ҳам осон йўлини тавсия этганлар. Унга кўра "Охирги қазо қилган бомдод намозини ўқишни ният қилдим", деб ният қилинади. Бу ҳолатда энг охирги қазо бўлган бомдод намози соқит бўлиб, ундан аввал қазо бўлган бомдод намози охирги бўлади. Унда ҳам шу тарзда ният қилиб ўқиб бораверилади. Бошқа намозларда ҳам шу тарзда ният қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@diniysavollar


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Бизнинг диёрларда таровеҳ намозида қуйидаги тасбиҳлар ўқилади:

سُبْحانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكوُتِ، سُبْحانَ ذِي الْعْزَّةِ وَالعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِياءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَّبُّنا وَرَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْئَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.

🔹Ўқилиши: "Субҳаана зил мулки вал малакуути, субҳаана зил ъиззати ва ъазомати вал қудроти вал кибрийааи вал жабаруути, субҳаанал маликил ҳаййил лазий лаа ямууту, суббууҳун қуддуусур Роббунаа ва Роббул малаикати вар рууҳи, лаа илааҳа иллалоҳу настағфируллоҳ, нас-алукал жанната ва наъуузу бика минан наар".

🔸Маъноси: "Мулк ва малакут эгаси бўлган, иззат ва шараф, қурат ва куч қувват соҳиби бўлган, барча айб ва нуқсонлардан пок бўлган, барча нарсадан ғолиб келувчи, ўлмайдиган, доимо тирик Зот,Суббуҳ ва Қуддус бўлган, бизнинг, фаришталар ва Жибрилнинг робби бўлмиш Аллоҳни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз".
(давоми бор..)

👆Яқинларга ҳам улашинг!
Ёдлаб ҳам олинглар.

🔗
Каналга уланиш: @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Тавба сураси 1-6-оятлар
👤
Шайх Алижон қори

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Саҳобалар ҳаёти

Бизнинг бир уйимиз бор...

Бир киши Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳунинг уйига назар солди-да: “Эй Абу Зар, уйингда ҳеч қандай мато кўринмайди. Уй-рўзғор буюмларига ҳам кўзим тушмади”, деди.
Абу Зар розияллоҳу анҳу: “Бизнинг бир уйимиз бор. Чиройли нарсаларнинг ҳаммасини у ерга юборамиз”, деди.
Меҳмон: “Бу ерда яшар экансизлар, сизларга албатта баъзи нарсалар керак бўлади”, деди.
Абу Зар розияллоҳу анҳу: “Бу уйнинг соҳиби бизни бу ерда қолдирмайди”, деди.


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Чоршанба  куни 
28-Февраль  2024йил,  
18- Шаъбон  1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

إِنَّ اللَّهَ عِنْدَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ وَيُنَزِّلُ الْغَيْثَ وَيَعْلَمُ مَا فِي الْأَرْحَامِ وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ مَاذَا تَكْسِبُ غَدًا وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ
Дарҳақиқат, Аллоҳнинг ҳузуридагина қиёмат (қачон бўлиши тўғрисида) билим бордир. У (хоҳлаганича) ёмғир ёғдирур ва бачадонлардаги нарса (ҳомила)ни билур. Бирор жон эртага нима иш қилишини билмас. Бирор жон қаерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ (ҳамма нарсани) билувчи ва хабардор зотдир. (Луқмон сураси, 34-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Инсон ўзидан кейин қолдирган нарсаларнинг энг яхшиси учтадир: Дуо қилиб турувчи солиҳ фарзанд, садақаи жория, ўзидан кейин фойдаланиладиган илм" (Ибн Можа ривояти).

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
http://t.me/QUBOUZ
Банда дилига кибрдан қанча миқдор кирган бўлса, албатта, шунча миқдор ёки ундан кўпроқ ақлидан камаяди.                                   
Абу Сулаймон ад-Дороний роҳимаҳуллоҳ

👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
18-Шаъбон
м. 2024 йил 28-Февраль

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:40;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 25;
🕌Шом 18:10;
🕌Хуфтон 19:40

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:15;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:35;
🕌 Шом 18:10;
🕌 Хуфтон 19:50

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Саҳарлик қилиш қандай амал?
Anonymous Quiz
54%
Фарз
30%
Вожиб
12%
Мустаҳаб
4%
Энди билиб оламан
Нималар билан ифторлик қилиш суннат?
Anonymous Quiz
2%
Майиз
93%
Хурмо
3%
Туз
2%
Энди билиб оламан