QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.76K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Якшанба куни 
14- Январь  2024 йил,  
2- Ражаб  1445 йил. 

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти:

هُوَ الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ الْأَرْضَ ذَلُولًا فَامْشُوا فِي مَنَاكِبِهَا وَكُلُوا مِنْ رِزْقِهِ وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
   яъни: “У (Аллоҳ) сизларга Ерни хоксор (бўйсунувчи) қилиб қўйган зотдир. Бас, у (Ер)нинг ҳар томонида (саёҳат, тижорат ёки деҳқончилик қилиб) юраверингиз ва (Аллоҳнинг берган) ризқидан тановул қилингиз! (Қиёмат куни) тирилиб чиқиш Унинг ҳузуригадир” (Мулк сураси 15-оят).
 
🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:  
"مَنْ طَلَبَ الدُّنْيَا حَلالا اسْتِعْفَافًا عَنِ الْمَسْأَلَةِ وَسَعْيًا عَلَى الْعِيَالِ وَتَعَطُّفًا عَلَى الْجَارِ  لَقِيَ اللَّهَ تَعَالَى وَوَجْهُهُ كَالْقَمَرِ لَيْلَةَ الْبَدْرِ"(رواه الإمام البيهقي عَنْ أبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).
   яъни: “Ким одамларнинг қўлига қарам бўлмаслик, оиласини боқиш ва қўни-қўшниларига мурувват қилиш учун ҳалол мол-дунё талаб қилса, юзи тўлин ой каби порлаган ҳолда Аллоҳга йўлиқади” (Имом Байҳақий ривоятлари).


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Ҳикматли сўзлар билан руҳингизга дам беринг, чунки бадан каби руҳлар ҳам ҳорийди...

(Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу).


  👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
2- Ражаб
м. 2024 йил 14-Январь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 06:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 25;
🕌Шом 17:10;
🕌Хуфтон 18:40

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:55;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:35;
🕌 Шом 17:10;
🕌 Хуфтон 18:50

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси сурани аёллар ўргансин деганлар?
Anonymous Quiz
15%
Фотиҳа сураси
58%
Нур сураси
20%
Ёсин сураси
7%
Энди билиб оламан
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Бувим раҳматли бомдод намозига уйғотаётганларида доим: “Ҳой, намозга туринглар! Жаннатда биронтамиз камайиб қолишимизни истамайман”, дердилар.

Айман Ёғий

Улашинг ↘️@QUBOUZ
АЗОННИ АЙТМАЙ, ТАКБИР АЙТИБ НАМОЗ ЎҚИЙМАН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен эрталаб турганимда азонни эшитмайман яъни азон айтиб бўлингандан кейин тураман. Шунда мен азонни айтмай, такбир айтиб намоз ўқийман. Шу ишим тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта маҳаллангиз масжидида айтилган азон кифоя қилади. Уни эшитган бўлишингиз шарт қилинмайди. Такбир айтиб намоз ўқишингиз жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@diniysavollar


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Анъом сураси 138-142-оятлар
👤
Шайх Алижон қори

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
🤲 Фарзандлари намозхон бўлишини сўраш дуоси

﴿رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ﴾

Ўқилиши:Роббижъалний муқиймас солаати ва мин зурриййатий Роббанаа ва тақоббал дуъааи”.

Маъноси: “Роббим! Мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин” (Иброҳим сураси, 40-оят).

👆Ёдлаб олинглар!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Ночорга ёрдам беришнинг мукофоти.

Абдуллоҳ ибн Муборак икки йилда бир ҳаж қилар эди. У шундай ҳикоя қилади: "Ҳаж қиладиган йилим беш юз динор олиб, туя сотиб олиш учун Кўфадаги туя бозорига чиқдим. Бораётиб қарасам, бир аёл ўлган ўрдакнинг патини юлаётган экан. Олдига бориб:
— Буни нима қиласиз? — дедим. Аёл:
— Ишинг бўлмасин, Аллоҳнинг бандаси, — деди. Бу гапдан бироз шубҳаланиб, ўрдакни нима қилмоқчилигини қайта-қайта сўрайвердим. Ниҳоят, аёл сабабини айтди:
— Сиримни очишга мажбур қилдингиз, Абдуллоҳ. Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Эрим вафот этди, тўртта қизим билан қолдим. Бугун туз тотмаганимизга тўрт кун бўлади. Шунинг учун бизга ўлимтик ҳалол бўлди. Бу ўрдакни тозалаб, қизларимга олиб бормоқчиман.

Ичимда: "Эй Ибн Муборак! Шўринг қурсин, кўзинг қаёқда эди?" дедим. Аёлнинг этагига бор пулларимни тўкиб, "Уйингизга боринг, бу пулларга керакли нарсаларни олинг", дедим. Ўша йили Аллоҳ қалбимдан ҳаж қилиш истагини олиб қўйди. Ҳожилар қайтиб келгач, улар орасидаги қўшниларим ва дўстларим билан кўришмоқчи бўлиб чиқдим. "Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин" десам, улар ҳам: "Аллоҳ сизнинг ҳам ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин", дейишар эди. Мен ҳайрон бўлиб, "Қандай ҳаж? Ахир Кўфадан чиққаним ҳам йўқ-ку!" десам, улар "Қанақасига, ахир ўзингиз Фалон жойда бизга сув улашдингиз-ку! Фалон жойда баъзи амалларни бажаришга ёрдам ҳам бердингиз", дейишарди. Бу гапни кўпчиликдан эшитдим, аммо уларнинг келишиб олишлари мумкин эмасди. Бунинг сабабини ўйлаб ўйимга етолмай, уйқуга ётдим. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зот: "Ажабланма, Абдуллоҳ. Бир ночор аёлга ёрдам берганинг учун Аллоҳдан сенинг суратингда сенинг номингдан ҳаж қиладиган бир фаришта яратишини сўраб дуо қилдим", дедилар.


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
🌙РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИ

Ражаб ойининг 3-куни, 15-январ, сиз ҳам рўзадорлар сафида бўлинг!

Оғиз ёпиш ва очиш вақти:
(Андижон вақти)
🌙 3- Ражаб - 15 январь - Душанба
Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:10
Ифторлик вақти (оғиз очиш): 17:
10

🤲 Нияти: Ҳолис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🕌 Абу Қилоба розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун Жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар сафига қўшилинг! Агар қодир бўлаолмасангиз, бошқа биродарларга эслатинг!


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Сиз бугун Истиғфор айтдингизми?
Anonymous Quiz
89%
Ҳа айтдим, Алҳамдулиллаҳ
11%
Йўқ энди айтаман. Ин шаа Аллоҳ
Сиз бугун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтдингизми?
Anonymous Quiz
90%
Ҳа айтдим. Алҳамдулиллаҳ
10%
Йўқ энди айтаман. Ин шаа Аллоҳ
Бугун дам олиш куни Ота-онангизни зиёрат қилдингизми?
Anonymous Quiz
62%
Ҳа
38%
Йўқ
Ражаб ойида рўза тутяпсизми?
Anonymous Quiz
53%
Ҳа, тутяпман
47%
Йўқ, энди тутаман
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Душанба куни 
15- Январь  2024 йил,  
3- Ражаб  1445 йил. 

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Ояти каримада марҳамат қилинади: “...Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳ сизларга (шундай) таълим беради. Аллоҳ ҳамма нарсани билувчи Зотдир” (Бақара сураси, 282-оят).

 
🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ