QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.73K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 11.01.2024
Жумодус-соний — 29
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
11.01.2024 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
06 : 10
Ифторлик бошланиши: 17 : 10

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Ражаб ойи фазилати

Абу Бакр Балхий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ражаб ойи шамолга, шаъбон булутга, рамазон эса ёмғирга ўхшайди. Ким ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?”.

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
🕋 “ҲАЖ – 2024” МАВСУМИДА ЗИЁРАТЧИЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Айни кунларда Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2024” мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта меҳмонхоналар, транспорт воситалари ва хизмат кўрсатувчи идоралари билан яқиндан танишиб, юксак даражада хизмат кўрсатиш мезонлари ва юқори сифат талаблари нуқтаи назаридан таҳлилий ўрганиб чиқилди.

📋 Мазкур соҳалар билан яқиндан танишиш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ўзбекистонлик зиёратчилар ибодатларини бекамикўст адо этишлари учун барча қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш лозимлигига алоҳида диққат қаратдилар.

🏨 Меҳмонхоналарни кўздан кечириш чоғида делегация аъзолари уларнинг кириш фойелари кенглиги, лифтлари, хоналардаги шароитлар, айниқса, ўринлар сони, ошхона сиғими, ишчи ва тиббиёт гуруҳлари хизмат кўрсатишлари учун ажратилган жойлар билан яқиндан танишдилар.

🚌 Шунингдек, мутасаддилар транспорт воситалари, хусусан, Мадина ва Макка ҳамда Макка ва Жидда йўналишларида замонавий автобуслар ажратилишига ҳам жиддий эътибор қаратдилар.

📍 Ўрганиш жараёнида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи “Тавофа” компанияси раҳбарияти билан хизматлар сифатини янада ошириш юзасидан музокаралар олиб бордилар. Унда Мино, Арафот ва Муздалифа ҳудудларида ҳожиларнинг роҳат билан ибодат қилишларига муносиб шароитлар яратиш борасидаги янги лойиҳалар тақдимоти билан танишилди.

Соҳа раҳбарлари томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Ҳаж ва Умра" маркази раҳбари Зиёуддин Мақсудов ва Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамовга мазкур хизмат кўрсатиш соҳаларини янада синчковлик билан ўрганиш қилиш ва якуний маълумотларни тақдим этиш юзасидан кўрсатма берилди.

Manba: MUSLIM.UZ

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни
11- Январь 2024 йил,
29- Жумадус- соний 1445 йил.

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ояти: Аллоҳ таоло Бақара сурасида бундай марҳамат қилади:

﴿وَعَلَّمَ آَدَمَ الْأَسْمَاءَ كُلَّهَا ثُمَّ عَرَضَهُمْ عَلَى الْمَلَائِكَةِ فَقَالَ أَنْبِئُونِي بِأَسْمَاءِ هَؤُلَاءِ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ﴾
“Ва Одамга барча исмларни ўргатди. Сўнг уларни фаришталарга рўбарў қилиб “Агар ростгўйлардан бўлсангиз Менга анавиларнинг исмларини айтиб беринг” деди” (Бақара сураси, 31-оят).
 
🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Умму Дардо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мусулмон кишининг ўз биродарига ғойибдан қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида бир муваккал фаришта туради. У ўз биродарига ҳар сафар яхшилик тилаб дуо қилганида муваккал фаришта: «Омин! Сенга ҳам ўшандоқ бўлсин!» дейди»(Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Душманингга хизмат қилишинг учун хизматкор бўлишинг шарт эмас. Аҳмоқ бўлишингнинг ўзи етарли.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий


  👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
29- Жумодус соний
м. 2024 йил 11-Январь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 06:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 25;
🕌Шом 17:10;
🕌Хуфтон 18:40

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:55;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:35;
🕌 Шом 17:10;
🕌 Хуфтон 18:50

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Пайғамбаримиз уйга келсалар, одатда вақтларини неча қисмга бўлар эдилар?
Anonymous Quiz
12%
Икки қисмга
50%
Уч қисмга
24%
Қисмга бўлмас эдилар
13%
Энди билиб оламан
Қуръони каримда нечта пайғамбарни номи зикр этилган?
Anonymous Quiz
11%
Йигирмата
69%
Йигирма бешта
14%
Ўттизта
6%
Энди билиб оламан
Қуръони каримда Видолашув сураси қайси?
Anonymous Quiz
21%
Наср сураси
26%
Фатҳ сураси
45%
Мужодала сураси
9%
Энди билиб оламан