QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.75K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг кумуш узукларида қандай ёзув бор эди?
Anonymous Quiz
24%
Аллоҳ ягона
18%
Аллоҳ улуғдир
52%
Мулк Аллоҳникидир
5%
Энди билиб оламан
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
ПИЁЗНИНГ ПЎСТЛОҒИНИ ЁҚИШ МУМКИНМАСМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гаплар асоссиз. Гуноҳлар одамнинг дўзахда ёнишига сабаб бўлади, пиёзнинг пўчоғи эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@diniysavollar

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Анъом сураси 28-35-оятлар
👤
Шайх Алижон қори

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Якшанба куни
31- Декабрь 2023 йил,
18- Жумадус- соний 1445 йил.

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
  Кун ояти.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

﴿الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي صَدَقَنَا وَعْدَهُ وَأَوْرَثَنَا الْأَرْضَ نَتَبَوَّأُ مِنَ الْجَنَّةِ حَيْثُ نَشَاءُ  فَنِعْمَ أَجْرُ الْعَامِلِينَ﴾

"Бизга берган ваъдасини рост қилган ва бизга бу ерни мерос қилиб берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Энди ундан хоҳлаган жойимизни оламиз" (Зумар сураси, 74-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

مِنْ سَعَادَةِ الْمَرْءِ الْمَسْكَنُ الْوَاسِعُ، وَالْجَارُ الصَّالِحُ، وَالْمَرْكَبُ الْهَنِيْءُ
   яъни: “Кенг маскан, яхши қўшни ва қулай улов кишининг саодатидандир” (Имом Бухорий ривоятлари).
   
  

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Одамлар суратини безатса, сен сийратингни беза.
Одамлар бошқалар айбидан сўз очса,  сен ўз қусурингни ўйла

Жалолиддин Румий

  👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
18- Жумодус соний
м. 2023 йил 31-Декабрь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 06:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 15;
🕌Шом 17:00;
🕌Хуфтон 18:30

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:55;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:25;
🕌 Шом 17:00;
🕌 Хуфтон 18:40

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Ҳижрий-қамарий санани қайси ойи кириб келмоқда?
Anonymous Quiz
46%
Ражаб ойи
26%
Шаввол ойи
22%
Муҳаррам ойи
6%
Энди билиб оламан
Содиқ ва сиддиқнинг фарқи

Содиқ “сидқ” сўзидан олинган бўлиб “ростгўй” маъносини, сиддиқ эса, унинг муболағаси, яъни ростгўйлиги содиқликдан-да кучли бўлишни англатади.
Содиқликнинг паст даражаси кишининг ичи ва сирти бир хил бўлишидир. Сиддиқ эса барча сўз, иш ва ҳолда ростгўй кишидир.
Абу Али Даққоқ айтади: “Сидқ ишдаги асосдир. Иш у ила мукаммал бўлади. У пайғамбарликка яқин даражадир. “Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ва уларнинг рафиқ (дўст)лари қандай ҳам яхши!” (Нисо сураси, 69-оят).
Оятда сиддиқ – ростгўй кишилар набийлардан кейин зикр қилинмоқда ва Аллоҳ таоло неъмат ато этган зотлар деб, таърифланмоқда.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Истиғфор айтишни унутманг!!!

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Салавот айтишни унутманг, азизлар!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
☝️КЎП ЎҚИШ КЕРАК БЎЛГАН ҚУРЪОНИЙ ДУО

«Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ золимийн».

«Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим».

(Анбиё сураси, 87-оят).

Баъзи солиҳлар ушбу оят ҳақида шундай дейишган:

«Бунда тавҳид, тасбеҳ ва истиғфор бор».

Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломни шу дуони қилганларидан сўнг балиқнинг қорнидан ташқарига чиқариб, нажот берган. Шунинг учун ғамга ботган, бошига мушкул тушган, иши битмаётган кишиларга шу дуони кўп айтиш тавсия қилинган.

👆Ушбу дуони ёдлаб олинг, фарзандларга ҳам ёдлатиб қўйинг!

👆Дўстларга ҳам тарқатинг!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Боязид Бистомий роҳимаҳуллоҳнинг онаси

Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ борасида Жунайд Бағдодий шундай фикрларни билдирганлар:
“Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга фаришталар ичида улуғ обрў-эътибор берган бўлса, авлиёлар ичида бундай мартабага Боязид Бистомий сазовор бўлган”.


Жунайд Бағдодий сўзида давом этиб, Боязид Бистомий ҳақидаги қуйидаги воқеани сўзлаб берди: “Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ ёшлигида етим қолиб, онаси қўлида тарбия топдилар.

Мадраса ёшига етганларида оналари бир устоз қўлига олиб бориб топширдилар ва шундай дедилар: “Устоз, болани олдингизга олинг. Уйга кўп рухсат берманг. Зеро, уйга борса, фикри чалғиб, илмдан маҳрум бўлиб қолиши мумкин.

Бир куни бола қалбида онасини бориб кўриш истаги туғилиб, устоздан рухсат сўради. Устоз кўп дарс бериб, дарсни ёдлаб топшириб, кейин кетасан, деган шарт қўйди. Бола тезлик билан берилган топшириқни ёдлаб бериб, уйига борди ва дарвозани тақиллатди.

Боязид Бистомийнинг оналари бу вақтда таҳорат қилаётган эдилар. Эшикнинг тақиллаши овозидан ўғли келганини тушунди. Дарвоза олдига бориб: “Ким?” деди. У: “Боязид Бистомийман” деб жавоб берди. Она: “Менинг ҳам Боязид Бистомий деган ўғлим бор эди. Уни Аллоҳ таоло йўлида мадрасага бердим. Эшигимни келиб тақиллатаётган қайси Боязид?” дедилар.

Боязид Бистомий онасининг бу сўзларидан қуйидагиларни тушунди: “Онам менга эшикни тақиллатиш ўрнига мадрасага бориб Аллоҳ таоло эшигини тақиллатгин. Аллоҳ билан боғланишни барча  нарсадан устун деб билгин, демоқчилар“ деб орқаларига қайтиб кетдилар ва олим бўлганларидан кейин мадрасадан чиқдилар.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.

manba: Qorirovotuz

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ