QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.74K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Шайтон ва Боязид

Боязиди Бистомий ҳазратлари бир кеча уйқу оғир келиб, бомдод намозига уйғона олмадилар. Кейин пушаймон бўлиб шунчалик кўп йиғладиларки, ғойибдан бир овоз:
- “Эй Боязид! Бу қусурингни кечирдим. Бу тавбанг туфайли сенга яна етмиш минг намоз савобини бердим” - деди. Бир неча ойдан кейин, бомдод вақтида яна уйқу бостирган эди. Шайтон келиб муборак оёқларидан туртиб уйғотди ва:
- “Тур, намоз вақтинг ўтиб кетади” - деди. Боязид Бистомий ҳазратлари ҳайратланиб сўрадилар:
- “Эй малъун, сен қачондан бери хайрли ишга қўл урадиган бўлдинг? Ҳамманинг намоз вақти ўтиб кетишини хоҳлардинг-ку. Мени нега уйғотдинг?”. Шайтон:
- “Сен бомдод намозини ўтказиб юборган кунинг шунчалик йиғладингки, эвазига етмиш минг намоз савоби олдинг. Мен шуни ўйлаб, сени намозга турғаздим, токи бир намоздан ортиқ савоб олмагайсан. Йўқса яна етмиш минг намоз савобини олардинг” - деб жавоб берди.

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
#Фойдали_маълумот

ҲАШР СУРАСИНИНГ ОХИРГИ УЧ ОЯТИНИ ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ

Ҳашр сураси охирги уч оятида (22, 23, 24-оятлар) Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари зикр этилган. Мазкур оятлар хосияти ҳақида қуйидаги ҳадис келтирилган.

Ҳасан айтади: "Ким тонг отганда Ҳашр сурасининг охирги уч оятини ўқиса ва ўша куни оламдан ўтиб қолса, унга шаҳидлик муҳри босилади. Агар уларни кеч кирганда ўқиса ва ўша тунда вафот этиб қолса, унга ҳам шаҳидлик муҳри босилади".
(Доримий саҳиҳ санад билан ривоят қилган).

@quranuz_kanali


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Моида сураси 58-64 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 18.12.2023
Жумодус-соний — 5
ДУШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
18.12.2023 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
06 : 00
Ифторлик бошланиши: 16 : 50

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Сиз бугун Истиғфор айтдингизми?
Anonymous Quiz
92%
Ҳа айтдим, Алҳамдулиллаҳ
8%
Йўқ энди айтаман. Ин шаа Аллоҳ
Сиз бугун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтдингизми?
Anonymous Quiz
93%
Ҳа айтдим. Алҳамдулиллаҳ
7%
Йўқ энди айтаман. Ин шаа Аллоҳ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Душанба куни
18- Декабрь 2023 йил,
5- Жумадус- соний 1445 йил.

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِذَا قِيلَ لَكُمۡ تَفَسَّحُواْ فِي ٱلۡمَجَٰلِسِ فَٱفۡسَحُواْ يَفۡسَحِ ٱللَّهُ لَكُمۡۖ وَإِذَا قِيلَ ٱنشُزُواْ فَٱنشُزُواْ يَرۡفَعِ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡعِلۡمَ دَرَجَٰتٖۚ وَٱللَّهُ بِمَا تَعۡمَلُونَ خَبِيرٞ ﴿١١﴾

"Эй иймон келтирганлар! Агар сизларга мажлисларда силжиброқ ўтиринг, дейилса, бас, силжинг, агар туринг дейилса, туринг. Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир" (Мужодала сураси, 11-ояти).

Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَفْرَى الفِرَى أَنْ يُرِيَ الرَّجُلُ عَيْنَيْهِ مَا لَمْ تَرَيَا».

رَوَاهُ البُخَارِيُّ. وَمَعْنَاهُ: يَقُولُ: رَأَيْتُ فِيمَا لَمْ يَرَهُ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши кўрмаган нарсасини кўзим билан (тушимда) кўрдим дейиши уйдирмаларнинг энг ёмонидир», дедилар (Имом Бухорий ривояти).


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Жумодус-соний   ойида бошланган янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига е
тишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим и
кки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
  Мусулмон ўзидан ёши улуғ кишини кўрса, “Мендан кўра кўпроқ ибодат қилган” дея, ҳурмат қиилиш, ўзидан ёши кичик кишини эса “Мендан кўра камроқ гуноҳ қилган” дея иззат қилиши лозим».

Имом Раббоний Аҳмад Сарҳиндий

  👆Яқинларга ҳам улашинг!


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
5- Жумодус соний
м. 2023 йил 18-Декабрь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 06:05;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 10;
🕌Шом 16:50;
🕌Хуфтон 18:20.

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:45;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:20;
🕌 Шом 16:50;
🕌 Хуфтон 18:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Фотима онамизни ўғли Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳунинг қулоғига ким азон айтган?
Anonymous Quiz
11%
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу
62%
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
20%
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу
7%
Энди билиб оламан
Ишонма отага қолма талабдин,
Қиёматда сўралмасдир насабдин.
Бу мисраларни муаллифи ким?
Anonymous Quiz
28%
Аҳмад Яссавий
41%
Сўфи Аллоҳёр
24%
Баҳоуддин Нақшбанд
6%
Энди билиб оламан
Қуръони каримни қирқинчи сураси қандай номланади?
Anonymous Quiz
28%
Ғофир сураси
30%
Ҳуд сураси
34%
Мулк сураси
8%
Энди билиб оламан