QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.74K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Моида сураси 51-57 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
ТИШНИ ТОМГА ОТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бизни динимизда тиш олдириб келса уни томга отиш керакми ё кўмиб қўйган яхшими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсоннинг ўзи мукаррам бўлгани сингари аъзолари ҳам мукаррам ҳисобланади. Инсоннинг ўзи кўмилгани каби унинг аъзолари ҳам кўмилади. Тиш ҳам шундай. Томга отилмайди, балки кўмилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Якшанба куни
17- Декабрь 2023 йил,
4- Жумадус- соний 1445 йил.

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
  Кун ояти.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: "Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур".

(Тоҳа сураси 124-оят)


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод ва хуфтон намозларидаги (жамоатга) ҳозир бўлишни лозим топ. Агар шу икки (намоз)нинг (жамоат билан ўқишдаги) савобини билганларингизда эди, эмаклаб бўлса ҳам келардингиз”, - дедилар.
Имом Табароний ривояти.


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Кечиринг, кечиримли бўлинг. Кечириш бу ғурурдан воз кечиш эмас. Аллоҳ таолога бир қадам яқинлашишдир

  👆Яқинларга ҳам улашинг!


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
4- Жумодус соний
м. 2023 йил 17-Декабрь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 06:10;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 10;
🕌Шом 16:50;
🕌Хуфтон 18:20.

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:45;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:20;
🕌 Шом 16:50;
🕌 Хуфтон 18:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Мусофир берса ҳам бўлади, бермаса ҳам гуноҳкор бўлмайди, бу нима?
Anonymous Quiz
27%
Фидя
19%
Ушр
47%
Садақоти фитр
7%
Энди билиб оламан
Қуръони каримни тўққизинчи сураси қандай номланади?
Anonymous Quiz
20%
Каҳф сураси
43%
Тавба сураси
30%
Юнус сураси
7%
Энди билиб оламан
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Шайтон ва Боязид

Боязиди Бистомий ҳазратлари бир кеча уйқу оғир келиб, бомдод намозига уйғона олмадилар. Кейин пушаймон бўлиб шунчалик кўп йиғладиларки, ғойибдан бир овоз:
- “Эй Боязид! Бу қусурингни кечирдим. Бу тавбанг туфайли сенга яна етмиш минг намоз савобини бердим” - деди. Бир неча ойдан кейин, бомдод вақтида яна уйқу бостирган эди. Шайтон келиб муборак оёқларидан туртиб уйғотди ва:
- “Тур, намоз вақтинг ўтиб кетади” - деди. Боязид Бистомий ҳазратлари ҳайратланиб сўрадилар:
- “Эй малъун, сен қачондан бери хайрли ишга қўл урадиган бўлдинг? Ҳамманинг намоз вақти ўтиб кетишини хоҳлардинг-ку. Мени нега уйғотдинг?”. Шайтон:
- “Сен бомдод намозини ўтказиб юборган кунинг шунчалик йиғладингки, эвазига етмиш минг намоз савоби олдинг. Мен шуни ўйлаб, сени намозга турғаздим, токи бир намоздан ортиқ савоб олмагайсан. Йўқса яна етмиш минг намоз савобини олардинг” - деб жавоб берди.

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
#Фойдали_маълумот

ҲАШР СУРАСИНИНГ ОХИРГИ УЧ ОЯТИНИ ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ

Ҳашр сураси охирги уч оятида (22, 23, 24-оятлар) Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари зикр этилган. Мазкур оятлар хосияти ҳақида қуйидаги ҳадис келтирилган.

Ҳасан айтади: "Ким тонг отганда Ҳашр сурасининг охирги уч оятини ўқиса ва ўша куни оламдан ўтиб қолса, унга шаҳидлик муҳри босилади. Агар уларни кеч кирганда ўқиса ва ўша тунда вафот этиб қолса, унга ҳам шаҳидлик муҳри босилади".
(Доримий саҳиҳ санад билан ривоят қилган).

@quranuz_kanali


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ