QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.73K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
2- Жумодус соний
м. 2023 йил 15-Декабрь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 06:10;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 10;
🕌Шом 16:50;
🕌Хуфтон 18:20.

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:45;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:20;
🕌 Шом 16:50;
🕌 Хуфтон 18:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Фарз бўлган молиявий ибодат қайси?
Anonymous Quiz
17%
Қурбонлик
12%
Ақиқа
68%
Закот
3%
Энди билиб оламан
Қуръони каримни биринчи пораси қайси сура билан бошланади?
Anonymous Quiz
24%
Бақара сураси
67%
Фотиҳа сураси
7%
Ихлос сураси
1%
Энди билиб оламан
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
. ​​Жума куни:

Жума - ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан - қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз.
Эътиборли бўлайлик.

Каналга уланиш учун!
@QUBOUZ
Суннат

Жума куни тирноқ олиш
Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам “Ким жума куни тирноқларини қисқартирса, Аллоҳ таоло ундан касалликни чиқариб, ўрнига шифо киргизиб қўяди”, деганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни тирноқ олса, Аллоҳ уни кейинги жумагача балолардан сақлайди. Уч кун қўшимчаси ҳам бор”, дедилар.

Демак, тирноқ олиш орқали инсон турли касалликлардан халос бўлар экан. Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Кимки, жума куни тирноқларини қисқартирса, у инсон мохов касалидан ҳам омон бўлади”.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
▶️. Биласизми..

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Кимки жума намозидан кейин "Ихлос" сурасини ва "Фалақ" сурасини ва "Нас" сурасини 7 маротабадан ўқиса Аллоҳ уни кейинги жума кунигача ёмонликлардан сақлайди...

Дўстларга ҳам юборинг

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
@QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Моида сураси 46-50 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Жума дуоси

➡️ Солиҳлардан бири деди:
- “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
#Динимизни_ўрганамиз

Ҳожат намози

Абдуллоҳ ибн Авфо (р.а.)дан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.): “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий (с.а.в.)га салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа).

Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган.

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@QUBOUZ
​​#Дуо

ТАҲАЖЖУД ДУОСИ

• Аллоҳим!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!
• Аллоҳим!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!
• Аллоҳим!
Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила юзлантир!
• Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, Аллоҳим!
• Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!
• Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, Аллоҳим!
• Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, Аллоҳим!
• Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!
• Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!
• Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!
• Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!
• Аллоҳим!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.
• Бизларни солиҳ қулларингдан айла!
• Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!
• Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!
• Ота-онамни Ўзинг авф эт!
• Устозларимни раҳматингга ноил айла!
• Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма, Аллоҳим!
• Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!
• Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!
• Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!
• Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!
• Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!
• Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!
• Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!
• Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, Аллоҳим!
• Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!
• Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!
• Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, Аллоҳим!
• Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер, Аллоҳим!
• Ўзинг Қодиру мутлоқсан, Аллоҳим!
• Омин!
• Омин!
• Омин!


🔗Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
ТУНГИ НАМОЗ.

Тунда таҳажжуд намоз ўқиш. Бунинг қай даражада фазилатли амал экани борасида жуда кўп оят ва ҳадислар келган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Фарз намозларидан кейинги энг афзал намоз, тунги намоздир".
(Имом Муслим ривояти).
Бошқа бир ҳадис шарифда:
Билол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "тунги намозни лозим тутинглар! Чунки, у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир, Аллоҳ таолога яқинлаштирувчидир, гуноҳлардан тўсади, саййиотларга каффорот бўлади ва танадаги касалликларни кетказади".
Ушбу ҳадислар таҳажжуднинг фазли қанча эканига далил бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни тунги намозларда бардавом зотлардан қилсин. Амин.

"Ал-вофий фий шарҳил арбаиъйнан нававийя" китоби, 220-221-бетлар.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
@QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Шанба куни
16- Декабрь 2023 йил,
3- Жумадус- соний 1445 йил.

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
  Кун ояти.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ قَدۡ جَآءَكُمُ ٱلرَّسُولُ بِٱلۡحَقِّ مِن رَّبِّكُمۡ فَـَٔامِنُواْ خَيۡرٗا لَّكُمۡۚ وَإِن تَكۡفُرُواْ فَإِنَّ لِلَّهِ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَكَانَ ٱللَّهُ عَلِيمًا حَكِيمٗا

Эй одамлар, бу пайғамбар сизларга Парвардигорингиздан ҳақ динни келтирди. Бас, иймон келтирингиз, ўзингиз учун яхши бўлур. Агар инкор қилсанглар (ўзингизга зарар қиласиз, холос). Зеро, Осмонлардаги бор нарса ва Ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир (Нисо сураси, 170-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

ومن كان يؤمن بالله واليوم الآخر فلا يخلون بامرأة ليس معها ذو محرم منها، فإن ثالثهما الشيطان

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса, бегона аёл билан унинг маҳрамларисиз ҳоли қолмасин. Чунки уларнинг учинчиси шайтон бўлади» деганлар (Имом Аҳмад ривояти)


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
  Инсон бошқаларга баҳо беришдан олдин ўзига тўғри баҳо беришни билиш керак

  👆Яқинларга ҳам улашинг!


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
3- Жумодус соний
м. 2023 йил 16-Декабрь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 06:05;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 10;
🕌Шом 16:50;
🕌Хуфтон 18:20.

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:45;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:20;
🕌 Шом 16:50;
🕌 Хуфтон 18:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ