QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.72K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
  Кун ояти.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

﴿وَأَوْحَيْنَا إِلَى أُمِّ مُوسَى أَنْ أَرْضِعِيهِ فَإِذَا خِفْتِ عَلَيْهِ فَأَلْقِيهِ فِي الْيَمِّ وَلَا تَخَافِي وَلَا تَحْزَنِي إِنَّا رَادُّوهُ إِلَيْكِ وَجَاعِلُوهُ مِنَ الْمُرْسَلِينَ﴾
"Биз Мусонинг онасига "Уни эмизгин. Агар унга (зарар етишидан) қўрқсанг уни денгизга от. Қўрқма ва маҳзун бўлма. Биз уни ўзинга қайтарурмиз ва уни пайғамбарлардан қилурмиз" деб ваҳий қилдик" (Қасос сураси, 7-оят).


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه أَنَّ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ رضي الله عنه كَانَ إِذَا قَحَطُوا اسْتَسْقَى بِالْعَبَّاسِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ فَقَالَ: اللَّهُمَّ إِنَّا كُنَّا نَتَوَسَّلُ إِلَيْكَ بِنَبِيِّنَا فَتَسْقِينَا وَإِنَّا نَتَوَسَّلُ إِلَيْكَ بِعَمِّ نَبِيِّنَا فَاسْقِنَا قَالَ فَيُسْقَوْنَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қаҳатчилик бўлганида Аббос ибн Абдулмутталиб ила истисқо қиларди:
“Эй бор Худоё! Албатта, биз Сенга Пайғамбаримиз ила тавассул қилар эдик. Сен бизни сероб қилар эдинг. Энди биз Сенга Пайғамбаримизнинг амакисини васила қиламиз. Бизни сероб қилгин”, деди. Яна: “Сероб қилинур эдилар”, деди”.

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
  БАХТ
Бахт агар бозорда сотилганида эди, одамлар унга талашиб-тортишиб навбат туришар ва энг қиммат нархга бўлсада сотиб олган бўлишарди.
Лекин одамларнинг кўплари бахтнинг саждагоҳда текинга берилишини билмай юришади.

  👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
29- Жумодул аввал
м. 2023 йил 13-Декабрь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 06:05;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 10;
🕌Шом 16:50;
🕌Хуфтон 18:20.

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:45;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:20;
🕌 Шом 16:50;
🕌 Хуфтон 18:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга кўпинча қайси куни чиқардилар?
Anonymous Quiz
66%
Душанба куни
17%
Пайшанба куни
13%
Якшанба куни
4%
Энди билиб оламан
Камбағалликдан, очликдан сақлайдиган сура номи?
Anonymous Quiz
7%
Фотиҳа сураси
80%
Воқеа сураси
12%
Ихлос сураси
1%
Энди билиб оламан
Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
"Ҳудҳуднинг ажойиб хусусиятлари"

Ҳудҳуд ўз жуфтига вафодор қуш. Ҳаётида фақат бир марта оила қуради.  Жуфти вафот этган тақдирда ҳам ундан кейин бошқа оила қилмайди. У ўз жуфтини тумшуғида унга дарахтнинг япроғи ёки бирорта ҳашорат ёҳуд қурт тақдим этиш орқали танлайди. Бошидаги чиройли тожисини ёйган ҳолатда жуфтининг розилигини олиш учун маҳр сифатида унга таом тортиқ қилади. Агар жуфти тумшуғи билан таомни еса, демак бу розилик аломати. Сўнгра жуфтини унинг учун қурган инига олиб боради. Кўпинча ин дарахтнинг ковагида бўлади. Агар ин жуфтига ёқса жуфтлик ҳаёти бошланади. Жуфти бештадан еттитагача тухум қўяди. Полапонлар тухумдан чиққач, иккиси навбат билан болаларини таомлантиради.

Ҳудҳуд ўз жуфтига вафоли қуш саналади. Агар озуқа ёки сув бор жойни топса, қичқириб жуфтини чақиради. Таомни фақат жуфти келгандагина у билан баҳам кўради. Агар жуфтини йўқотиб қўйса, қичқириб уни топгунича ахтаради. Агар жуфти вафот этса, вақти-вақти билан уни қумсаб, бирга парвоз қилиб юрган жойларига бориб қичқиради.

Ҳудҳуднинг танасининг олтидан бирига тенг келадиган тумшуғи бўлиб, у ердаги ҳашарот ва қуртларни осонлик билан топади. Ҳудҳуднинг бошқа қушларда мавжуд бўлмаган сезиш қобилияти мавжуд бўлиб, у ер ости сувларини сезади. Сулаймон пайғамбар ер ости сувларини излаб топишда ҳудҳуднинг ушбу сезиш қобилиятидан фойдаланар эди. Сув бор ерга ишора қилса Сулаймон а.с. жинларга ўша ерни қазишга фармон берар ва сувни топишар эди. Шунинг учун унинг замонавий исми - сув инженеридир.

Ҳудҳуд минглаб километрга етадиган масофани чарчоқсиз, чанқамай ва очиқмай учиб ўта олади. Бир давлатдан иккинчи давлатга тўхтовсиз учиб ўтишга қодир. Қуръони каримда унинг Фаластиндан Ямандаги Сабо ўлкасига сафар қилгани зикр этилган. Мен сенга Сабо ўлкасидан аниқ хабар келтирдим, деб Сулаймон пайғамбар билан бўлган қиссада кўплаб воқеалар келтирилади.

Ҳудҳуд азон айтилаётган, намоз ўқилаётган ва Қуръони карим тиловат қилинаётган вақтда қичқирмай тинч туради. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. Аллоҳдан бошқага маълум бўлмаган яна кўплаб сир асрорлари борлиги учун ҳудҳудни ўлдиришни ҳаром қилганлар.

 🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Моида сураси 36-41 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1445_йил

Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил Жумодус соний ойининг 1-куни 2023 йил 14 декабрь пайшанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!" @diniysavollar

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 14.12.2023
Жумодус-соний — 1
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
14.12.2023 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
06 : 00
Ифторлик бошланиши: 16 : 50

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Ҳижрий ойлар

  Ҳижрий йил ҳисоби бўйича 12 ой мавжуддир. Бу ойларни ҳар биримиз билишимиз ва фарзандларимизга ўргатишимиз лозимдир. Чунки, Рамазон ойи, ҳаж ойи, мавлид ойи  ва бошқа ибодат ойлари ушбу хижрий ойларига боғлиқдир:


  1. Мухаррам - المحرم
  2. Сафар - صفر
  3. Робиъул-аввал - ربيع الاول
  4. Робиъус-соний - ربيع الثانى
  5. Жумадул-увлa- جمادى الأولى
  6. ➡️Жумадул-ахира - جمادى الآخرة
  7. Ражаб - رجب
  8. Шаъбон -شعبان
  9. Рамазон - رمضان
  10. Шаввол - شوال
  11. Зул-қаъда - ذوالقعدة
  12. Зул-ҳижжa - ذو الحجة

👆 Ёдлаб олинг ва дўстларга юборинг.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Бу ҳижрий-қамарий ойларни ёдлаб олинг.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Сиз бугун Истиғфор айтдингизми?
Anonymous Quiz
92%
Ҳа айтдим, Алҳамдулиллаҳ
8%
Йўқ энди айтаман. Ин шаа Аллоҳ
Сиз бугун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтдингизми?
Anonymous Quiz
94%
Ҳа айтдим. Алҳамдулиллаҳ
6%
Йўқ энди айтаман. Ин шаа Аллоҳ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг Пайшанба куни
14- Декабрь 2023 йил,
1- Жумадус- соний 1445 йил.

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
  Кун ояти.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

قُلۡ هُوَ ٱلَّذِيٓ أَنشَأَكُمۡ وَجَعَلَ لَكُمُ ٱلسَّمۡعَ وَٱلۡأَبۡصَٰرَ وَٱلۡأَفۡـِٔدَةَۚ قَلِيلٗا مَّا تَشۡكُرُونَ

Айт: «У сизларни йўқдан бор қилган ва сизларга эшитиш, кўриш ва ақлни берган Зотдир.
Жуда ҳам оз шукр қиласизлар-а?!»

Мулк Сураси 23-оят.


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

لَيْسَ مِنَّا مَن خَبَّبَ اِمْرَأَةً عَلَى زَوْجِهَا أَوْ عَبْدًا عَلَى سَيِّدِهِ

رواه الإمام أبو داود عن أبى هريرة رضي الله عنه

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хотинни эри ёки қулни хожаси билан ўртасини бузганлар бизлардан эмас” (Имом Абу Довуд ривоятлари).


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ