QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.74K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
👉 10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.

14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.

15) Ифтор вақтида.


👆👆👆👆Буни дўстларга тарқатиб савобга эга бўлинг!

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун !
@QUBOUZ
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

➡️ Ҳаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас,

➡️ Сиз ундан қандай фойдалана олганингиздадир.

Азизлар! Бугун Жума кечаси яъни дуолар ижобат бўладиган кеча,ҳар бир дақиқасини   ғанимат билиб қўлимиздан келганича ибодат, зикр ва истиғфорни кўпайтириб, ҳар лаҳзадан фойдаланиб қолайлик.

👆Тарқатиб савобга сиз ҳам шерик бўлинг.

Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
"Духон" сураси фазилати 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

“Духон” сўзи “тутун” маъносини билдиради. Суранинг 10-оятида тутун ҳақида сўз юритилган. Шунинг учун сура “Духон” деб номланган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади”, деганлар (Имом Термизий, Имом Байҳақий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Духон сураси айнан қайси кечада ўқилиши айтилган: “Ким Духон сурасини жума кечасида ўқиса, (гуноҳлари) мағфират этилади” (Имом Термизий ривояти).

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Духонни жума кечаси ёки жума куни ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуради”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

Абдуллоҳ ибн Исо раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Менга хабар қилинишича, ким Духон сурасини жума кечаси – имон келтирган, тасдиқлаган ҳолда – ўқиса, тонг отганда гуноҳлари кечирилган бўлади”.


Дўстларга ҳам улашинг 👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)


🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Сиз бугун Истиғфор айтдингизми?
Anonymous Quiz
94%
Ҳа айтдим, Алҳамдулиллаҳ
6%
Йўқ энди айтаман. Ин шаа Аллоҳ
Сиз бугун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтдингизми?
Anonymous Quiz
93%
Ҳа айтдим. Алҳамдулиллаҳ
7%
Йўқ энди айтаман. Ин шаа Аллоҳ
  Кун ояти.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

﴿وَلَا تَقُولَنَّ لِشَيْءٍ إِنِّي فَاعِلٌ ذَلِكَ غَدًا إِلَّا أَنْ يَشَاءَ اللَّهُ وَاذْكُرْ رَبَّكَ إِذَا نَسِيتَ وَقُلْ عَسَى أَنْ يَهْدِيَنِ رَبِّي لِأَقْرَبَ مِنْ هَذَا رَشَدًا﴾

“Бир нарса ҳақида “Мен албатта ўша нарсани эртага қиламан” демагин. Балки “Аллоҳ хоҳласагина
(қила оламан)” дегин. Ёдингдан кўтарилса Роббингни эслагин ва “Шояд Роббим бундан ҳам тўғрироғига яқинлашишим учун мени ҳидоят қилса” дегин” (Каҳф сураси, 23-24-оятлар).
  

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «كَفَي بِالْمَرْءِ كَذِبًا أَنْ يُحَدِّثَ بِكُلِّ مَا سَمِعِ». رَوَاهُ مُسْلِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши ҳар эшитган нарсасини гапиравериши, унинг ёлғончи эканига кифоя қилади», дедилар (Имом Муслим ривояти).


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
  ПАЙҒАМБАРЛАР ҚИЛГАН ДУОЛАР

🤲
Мусо алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي

«Эй, Раббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин»
(Тоҳа, 25-27).


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
   АСЛ АМАЛ

Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий деди: “Асл- усулларимиз олти нарса устига бино қилинган:
Аллоҳнинг Китоби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати, ҳалол ейиш, азиятни кетказиш, гуноҳлардан четланиш ва ҳақларни адо этиш”.

  👆Яқинларга ҳам улашинг!


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
24- Жумодул аввал
м. 2023 йил 8-Декабрь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 06:05;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 10;
🕌Шом 16:50;
🕌Хуфтон 18:20.

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 06:45;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 15:20;
🕌 Шом 16:50;
🕌 Хуфтон 18:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Қуръони каримда ҳайвон номлари билан аталган суралар нечта?
Anonymous Quiz
42%
5 та
35%
6 та
13%
8 та
11%
Энди билиб оламан
Қуръони каримда вақтни билдирувчи сура номлари нечта?
Anonymous Quiz
24%
8 та
39%
9 та
21%
10 та
16%
Энди билиб оламан
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг   Жума куни 
8-Декабрь  2023 йил,  
24-Жумодул аввал  1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Каҳф сураси

Абдулбосит қори

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ