QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.77K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
☪️ “Йил имоми – 2023” танлови бошланди (Фотолавҳа)  

Бугун, 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имом-домлалар ўртасида “Йил имоми – 2023”  танловининг якуний босқичи бошланди.

📊 Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар беллашади.

🟢 Айни пайтда қизғин ва кўтарингки руҳда бошланган танловда иштирокчилар чиқишларини ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб баҳолаб борилмоқда.     

📝 Танлов шартлари, тартиблари ва мукофотлари ҳақидаги маълумотларни ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
😄🕌 “ЙИЛ ИМОМИ – 2023” ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ ВА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

🗣 Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб топилди:

🥇1-ўрин – Тошкент шаҳридаги “Холид ибн Валид” жоме масжиди имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжоновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;

🥈2-ўрин – Андижон вилоятидаги “Мирзахолиқ ота” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадийхон домла Ҳожиевга II даражали диплом ва 15 млн. сўм пул мукофоти;

🥉3-ўрин – Самарқанд вилоятидаги “Шайх Худойдод Вали” жоме масжиди имом-хатиби Анвар домла Аҳмедовга III даражали диплом ва 12 млн. сўм пул мукофоти топширилди.


🤲Аллоҳ таоло ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақият ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ