QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.77K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Одамларнинг орасини ислоҳ қилиш учун ёлғон гапирса бўладими?
Anonymous Quiz
51%
Ҳа, бўлади
12%
Йўқ, бўлмайди
34%
Вазиятга қаралади
2%
Энди билиб оламан
"Аниқ ҳужжат " маъносини англатувчи сура номини топинг?
Anonymous Quiz
22%
Маъун сураси
51%
Баййина сураси
21%
Ҳумаза сураси
6%
Энди билиб оламан
"Кеча,тун " маъносини англатувчи сура номини топинг?
Anonymous Quiz
44%
Лайл сураси
10%
Шарҳ сураси
43%
Зуҳо сураси
4%
Энди билиб оламан
  ​ ДУО:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан.

Маъноси: Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман.


👆 Ёдлаб олинг!

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
-Бу дунёдаги одамлар уйқудалар, ўлгач – уйғонадилар, надомат чекадилар, аммо надоматлари уларга фойда бермайди.
Ўлимни шу дунёда ўйланг.
Надоматни шу дунёда чекинг. Тавбани шу дунёда қилинг.
Дунё – Аллоҳни таниш учундир.

Саҳл ибн Абдуллоҳ ТУСТАРИЙ.


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
АСР НАМОЗИНИ ҚАЙТА ЎҚИЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Агар одам бирор жойга учишидан олдин аср намозини ўқиган бўлса ва борган жойида яна аср вақти бўлиб қолса намозни қайта ўқийдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир намоз бир марта ўқилади. Иккинчи марта ўқиса, иккинчиси нафл бўлади. Аср намозини ўқиган киши, иккинчи марта аср намозини ўқиши мумкин эмас. Чунки, асрдан кейин нафл намоз ўқиш макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
👉 10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.

14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.

15) Ифтор вақтида.


👆👆👆👆Буни дўстларга тарқатиб савобга эга бўлинг!

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун !
@QUBOUZ
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

➡️ Ҳаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас,

➡️ Сиз ундан қандай фойдалана олганингиздадир.

Азизлар! Бугун Жума кечаси яъни дуолар ижобат бўладиган кеча,ҳар бир дақиқасини   ғанимат билиб қўлимиздан келганича ибодат, зикр ва истиғфорни кўпайтириб, ҳар лаҳзадан фойдаланиб қолайлик.

👆Тарқатиб савобга сиз ҳам шерик бўлинг.

Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Намоз вақтлари:
20-Октябрдан 27-Октябргача
Бомдод: 05:15. 05:55+5
Пешин: 12:45. 13:00
Аср: 15:50.16:00
Шом: 17:35-5
Хуфтон: 19:15. 19:30-5
"Духон" сураси фазилати 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

“Духон” сўзи “тутун” маъносини билдиради. Суранинг 10-оятида тутун ҳақида сўз юритилган. Шунинг учун сура “Духон” деб номланган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади”, деганлар (Имом Термизий, Имом Байҳақий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Духон сураси айнан қайси кечада ўқилиши айтилган: “Ким Духон сурасини жума кечасида ўқиса, (гуноҳлари) мағфират этилади” (Имом Термизий ривояти).

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Духонни жума кечаси ёки жума куни ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуради”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

Абдуллоҳ ибн Исо раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Менга хабар қилинишича, ким Духон сурасини жума кечаси – имон келтирган, тасдиқлаган ҳолда – ўқиса, тонг отганда гуноҳлари кечирилган бўлади”.


Дўстларга ҳам улашинг 👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)


🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Жума куни 
20-Октябрь  2023 йил,  
5-Робиъус-соний  1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
  Кун ояти.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:  Аллоҳ тинчлик диёрига даъват қилур ва Ўзи хоҳлаган кишини тўғри йўлга ҳидоят қилур (Юнус сураси, 25-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:
قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: مَا مِنْ يَوْمٍ يُصْبِحُ العِبَادُ فِيهِ إلَّا مَلَكانِ يَنْزِلاَنِ، فَيقُولُ أحَدُهُمَا: اَللَّهُمَّ أعْطِ مُنْفِقًا خَلَفًا، وَيَقُولُ الْآخَرُ: اللَّهُمَّ أعْطِ مُمْسِكًا تَلَفًا (مُتَّفَقٌ عَلَيهِ).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидагича марҳамат қилганлар:  яъни: “Ҳар тонг бандалар уйғонганда икки фаришта тушади. Улардан бири: “Аллоҳим, инфоқ (нафақа-эҳсон) қилувчиларга ўрнини қоплайдиган нарса ато эт”, дейди. Иккинчиси: “Аллоҳим, хасис, зиқналарга талофот бер”, – дейди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
5- Робиъус-соний
м. 2023 йил 20-Октябрь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:15;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 15: 50;
🕌Шом 17:35;
🕌Хуфтон 19:15

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:55;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:00;
🕌 Шом 17:35;
🕌 Хуфтон 19:30

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ