QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.75K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
▶️. Биласизми..

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Кимки жума намозидан кейин "Ихлос" сурасини ва "Фалақ" сурасини ва "Нас" сурасини 7 маротабадан ўқиса Аллоҳ уни кейинги жума кунигача ёмонликлардан сақлайди...

Дўстларга ҳам юборинг

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
@QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зарур_дуолар

Андижонда ёмғир ёғмоқда

🌧🌧🌧

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

«Аллоҳумма соййибан наафиъан»

Ё Аллоҳ, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг. @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Оли Имрон сураси 23-29 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Жума дуоси

➡️ Солиҳлардан бири деди:
- “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
#Динимизни_ўрганамиз

Ҳожат намози

Абдуллоҳ ибн Авфо (р.а.)дан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.): “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий (с.а.в.)га салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа).

Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган.

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@QUBOUZ
  Кун ояти.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:  " Бу (Қуръон) одамлар учун, уларнинг у ила огоҳлантирилишлари, У ягона илоҳ эканини билишлари ва ақл эгалари эслашлари учун баёнотдир" (Иброҳим сураси, 52-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «… إِنَّ اللَّهَ جَمِيلٌ يُحِبُّ الْجَمَالَ …»
(رواه مسلم)
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «… Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради…» дедилар (Муслим ривояти).


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Халқ зоҳирингга қарайди, Холиқ эса ботинингга қарайди. Одамлар назаргоҳини зийнатлаб, Аллоҳнинг назаргоҳини ҳароб қилма!

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
29- Робиъул-аввал
м. 2023 йил 14-Октябрь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 05:10;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 00;
🕌Шом 17:45;
🕌Хуфтон 19:25

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:50;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:10;
🕌 Шом 17:45;
🕌 Хуфтон 19:40

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Болалигидаёқ ота-онасидан айрилиб етим қолган, вояга етгач, уйланиб, ўғил фарзандларидан жудо бўлган пайғамбар ким?
Anonymous Quiz
8%
Яҳё алайҳиссалом
10%
Закариё алайҳиссалом
80%
Муҳаммад алайҳиссалом
3%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий олиб келган фариштанинг исми?
Anonymous Quiz
4%
Исрофил алайҳиссалом
89%
Жаброил алайҳиссалом
6%
Микоил алайҳиссалом
1%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз. Муҳаммад алайҳиссалом қайси фаслнинг қайси кунида вафот этганлар?
Anonymous Quiz
51%
Баҳор фасли, Душанба куни
18%
Ёз фасли, Душанба куни
22%
Куз фасли, Душанба куни
9%
Энди билиб оламан
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
   Билармидингиз

Қуръони каримда зикр қилинган мевалар:

1) Анжир (التين) Тийн сураси, 1-оят
2) Зайтун (الزيتون) Тийн сураси, 1-оят
3) Узум (العنب) Абаса сураси, 29-оят
4) Анор (رمان) Анъом сураси, 99-оят
5) Банан (طلح) Воқеа сураси, 29-оят
6) Ҳурмо (رطب) Марям сураси, 25-оят



🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Оли Имрон сураси 30-37 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг   Якшанба  куни 
15-Октябрь  2023 йил,  
30- Робиъул-аввал 1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
  Кун ояти.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:  «Агар сизларга бирор яхшилик тегса, бу уларни хафа қилади. Агар сизларга бирор ёмонлик етса, улар бундан хурсанд бўладилар»(Ол-Имрон сураси, 120-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ