QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.68K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#раддия

Нега пайғамбаримизнинг вафот этган кунлари мотам тутилмайди?

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


Дўстларга ҳам улашинг ↘️

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Бақара сураси 225-230 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг   Чоршанба  куни 
27-Сентябрь  2023 йил,  
12- Робиъул-аввал 1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
  Кун ояти.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: «Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ қилганлар ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар»
(Фотир сураси, 29-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман”.

Риёзус-солиҳийн (629/10)


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
12- Робиъул-аввал
м. 2023 йил 27-Сентябрь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:50;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 25;
🕌Шом 18:15;
🕌Хуфтон 19:45

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:30;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:35;
🕌 Шом 18:15;
🕌 Хуфтон 20:00

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
# Сийрат

Онамиз, Ҳалимаи Саъдийя айтадилар:
- Ўғлим Муҳаммад ухлаганда ҳусну-жамолига қараб уни уйғотишга кўнглим бўлмас эди.
У эса оппоқ кийимда, нафис яшил мато устида ухларди. Қўлимни кўкраги устига қўйсам, табассумла кулар, кўзидан нур порлар эди.
Мен масрурлигимдан унинг икки кўзи ўртасидан ўпар эдим.

👉 Дўстларга улашинг

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
@QUBOUZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Раҳмат пайғамбари

Ривоят қилинишича Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Меърож кечасида Раҳмоннинг Аршига кўтарилганларида ковушларини ечмоқчи бўлдилар. Шунда Аллоҳ таоло: нима учун ковушингизни ечяпсиз?-деб сўради. Расулуллоҳ: Ҳузурингдан қувилишдан, висолингни рад этишингдан, биродарим Мусога айтилган гап айтилишидан қўрқдим, дедилар. Шунда Аллоҳ таоло: Эй, Муҳаммад! Агар Мусо ирода қилган бўлса, Сиз Муродсиз, агар Мусо севган бўлса, Сиз севиклисиз, агар Мусо талаб қилган бўлса, Сиз матлубсиз, деди.
Аллоҳ таоло сўради: Эй, Муҳаммад! Нимани истайсиз, зеро Мен эшитувчи ва ижобат қилгувчиман.
Расулуллоҳ дедилар: Аллоҳим, мен туққан онам Оминани сўрамайман, эмизган онам Ҳалимани сўрамайман, қизим Фотимани сўрамайман.Аллоҳим, мен Сендан умматимни сўрайман.
Аллоҳ таоло деди: Эй, Раҳмат пайғамбари, бунчалар умматингизга шафқатлисиз! Умматингиз заиф халқ, Мен Лутфу карамли парвардигорман, Сиз шарафли пайғамбарсиз. Ҳеч қачон заиф халқ Лутф ва Шараф ўртасида зое бўлмайди. Иззатим ва жалолимга қасамки, Қиёмат кунини Ўзим билан Сизнинг ўртангизда тенг иккига тақсимлайман. Сиз умматим, умматим, дейсиз, Мен раҳматим, раҳматим, дейман.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
ТУҒИЛИШЛАРИ

وَبَرَزَ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَاضِعاً يَدَيْهِ عَلَي اْلأَرْضِ رَافِعاً رَأْسَهُ إِلَي السَّمَاءِ الْعَلِيَّة مُومِياًّ بِذَالِكَ الرَّفْعِ إِلَي سُودَدِهِ وَعُلاَه وَ مُشِيراً إِلَي رِفْعَةِ قَدْرِهِ عَلَي سَائِرِ الْبَرِيَّة

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлини ерга, бошларини эса чексиз осмонга қаратганча гўё мартабаси олий, борлиқдаги бошқа (кимсалар(дан қадри баланд бўлишига ишора қилгандай (сажда қилган ҳолида) дунёга келдилар.

وَأَنَّهُ الْحَبِيْبُ الَّذِي حَسُنَتْ طِبَاعُهُ وَسَجَايَاه

У зот (ҳамманинг наздида) табиати, хулқ-атвори чиройли, маҳбуб (севикли) эдилар.

وَدَعَتْ أُمُّهُ عَبْدَالْمُطَّلِبِ وَهُوَ يَطُوْفُ بِهَاتِيْكَ الْبَنِيَّه

Онаси Абдулмуттолибга (одам жўнатиб) чақиртирди. Абдулмут -толиб эса Каъбани тавоф қиларди.

فَأَقْبَلََ مُسْرِعاً وَ نَظَرَ إِلَيْهِ وَ بَلَغَ مِنَ السُّرُورِ مُنَاه

(Хушхабарни эшитгач) шошилиб келдида,набирасига назар сол- ди. Шодликдан боши кўкка етди.

وَ أَدْخَلَهُ الْكَعْبَةَ الْغَرَّاءَ وَ قَامَ يَدْعُوا بِخُلُوْصِ النِّيَّةِ

Набирасини Каъбаи Муаззама (ичига)га олиб кириб, хулуси нийятлар ила дуои хайрлар қилди.

وَيَشْكُرُ اللهَ تَعَالَي عَلَي مَا مَنَّ بِهِ عَلَيْهِ وَ أَعْطَاه

Яратганга берган неъматларига шукроналар айтди.

وَ وُلِدَ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلّمَ نظِيْفاً مَخْتُوْناً مَقْطُوْعَ السُّرِّ بِيَدِ الْقُدْرَةِ اْلإِلَهِيَّة طَيِّباً دَهِيْناً مَكْحُولَةً بِكُحْلِ الْعِنَايَةِ عَيْنَاه

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам пок, хатна қилинган, илоҳий қудрат қўли билан киндиги кесилган ҳолда туғилдилар. Икки кўзлари иноят сурмаси ила сурмаланиб, ёғ суртилган, ҳушбўй ҳолда (дунёга келдилар)

وَقِيْلَ خَتَنَهُ جَدُّهُ بَعْدَ سَبْعِ لَيَالٍ سَوِيَّة وَ أَوْلَمَ وَ أَطْعَمَ وَسَمَّاهُ مُحَمَّداً وَ أَكْرَمَ مَثْوَاه

Ривоятларда “бобоси роппа-роса етти кунлик бўлгандан сўнг хатна қилиб, валима (суннат) тўйи қилиб, (элга дастурхон ёзиб) таомлар улашиб, (чақалоққа) Муҳаммад деб исм қўйди ва жойини яхшилаб берди”, -дейилган.

Шарҳ:Еттинчи куни чақалоқ номидан қурбонлик сўйиб, хатна қилиб, катта зиёфат беради. Баъзилар Пайғамбаримизни хатна қилинган холда туғилганлар, деб айтишган. Аммо имом Заҳабий: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етти кунлик бўлганларида боболари Абдулмуттолиб хатна қилган, Муҳаммад деб исм қўйган ва қурбонлик сўйиб зиёфат берган”, деган ривоят” ҳатна қилинган ҳолда туғилган”, деган ривоятдан кучлироқ”, деган. Шунга биноан, мусанниф раҳматуллоҳи алайҳнинг иккинчи гаплари қувватлидир.

Юқоридаги саҳифада Омина онамиз ҳомиладорлик пайтларида, туғилажак фарзандини “Муҳаммад”,-деб номланиши айтилган Шунингдек, Абдулмутоллиб ҳам тушида ўз сулбидан одатдагидан бошқа улуғ мақомга сазовор бўладиган фарзанд туғилишига ишорат этувчи ҳолатни кўрган экан. Икки тушнинг таъсирида ва келиннинг гапига биноан, Абдулмуттолиб набирасини “Муҳаммад” деб номлаган. Тарихчиларнинг такидлашларича, ўша вақтгача арабларнинг ичида фақат уч кишига Муҳаммад исми қўйилган экан.Бир гуруҳ кишилар бир подшоҳнинг ҳузурида бўлишибди. У аввалги китоблардан хабардор экан.Подшоҳ суҳбат давомида Ҳижоз томондан Муҳаммад номли пайғамбар чиқишининг хабарини айтибди.Меҳмонлар ичидан уч ки- шининг хотинлари ҳомиладор экан. Учовлари ҳам хотиним ўғил туғса, исмини Муҳаммад қўяман, деб ният қилишди.Уларнинг хотинлари ўғил туғибди. Фарзандларини яхши ният билан Муҳаммад деб номлабдилар. Улар қуйидаги кишилар экан: Муҳаммад ибн Сулаймон ибн Мужошеъ, Муҳаммад ибн Аҳижжа ал-Жаллоҳ ва Муҳаммад ибн Ҳимрон ибн Робиъалар. (“Ҳадис ва ҳаёт” 19-жуз,64-бет;)

عَطِّرِ اللَّهُمَّ قَبَرَهُ الْكَرِيْمَ بِعَرْفٍ شَذِيٍّ مِنْ صَلاَةٍ وَتَسْلِيمٍ اَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَ بَارِكْ عَلَيْهِ

Эй Аллоҳим?! Ўзинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васал- ламнинг қабри шарифларини ҳушбўй, ўта ёқимли салоту салом ҳидлари ила муаттар айла
!


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Ким Аллоҳ таолодан бирор ҳожатини сўраса, аввало, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтиб, сўнгра ҳожатини сўрасин. Кейин яна салавот айтиб, дуосига якун ясасин. Чунки Аллоҳ таоло икки салавот орасидаги сўралган ҳожатни қабулсиз ташлаб қўйишдан юксак Зотдир.

Абу Сулаймон Дороний.


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон туғилганлар?
Anonymous Quiz
44%
Фил йилида
24%
Фил йилидан қирқ сана олдин
20%
Фил йилидан эллик сана кейин
11%
Энди билиб оламан
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келдилар. У зотнинг муборак таваллудлари милодий нечанчи йилга тўғри келади?
Anonymous Quiz
11%
569
82%
571
5%
577
2%
Энди билиб оламан
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳафтанинг қайси кунида туғилганлар?
Anonymous Quiz
15%
Жума
6%
Пайшанба
77%
Душанба
1%
Энди билиб оламан
Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
1.Урта бўй эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.
8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
16. Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир- биридан алоҳида кўринар эди.
17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.
18. Кўкраклари кенг.
19. Билаклари узун.
20. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.
21. Юришлари тез.
22. Барчадан илгари салом берардилар.
23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.
24. Сочларини тарар, бўяр (қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.
25. Ўнгдан бошлашни суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва умрада олдирганлар.
26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.
27. Кийимни йиртилгунча кияр эдилар.
28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.
29. Салла ўрардилар (7-12 газ).
30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.
31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер, ёқмаса тарк этар эдилар.
32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.
33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар.
34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.
35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.
36. Бодрингни ва қовунни (янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.
37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар.
38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.
40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари билан ишора қилар эдилар.
41. Еттита қиличлари бўлган.
42. Шеър ўқир ва эшитар эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит).
43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.
44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.
45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар.
46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.
47. Саҳобалар у зотни кутиб олиш учун ўринларидан туришмас эди.
48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар.
49. Уйдаги вақтлари учга бўлинарди: 1. Ибодат; 2. Уй ишлари; 3. Шахсий ишлар.
50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.
51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар.
52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.
53. Сариқ либосни суймас эдилар.
54. Ҳеч кимни урмаганлар.
55. Ўзлари дарвешона ҳаёт кечирсалар-да, эҳсонлари шоҳларникидан аъло эди.
56. Ҳадя олиб, мукофот берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.
57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар.
58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.
59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар.
60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди.
61. Кулишлари чиройли табассум эди.
62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.
63. Туя, от минганлар.
64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.
65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар.
66. Ўзлари учун интиқом олмасдилар.
67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдам берганлар.
68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.
69. Мерослари садақа қилиб берилган.

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Бақара сураси 231-233 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ