QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.71K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Сийратни ўрганамиз

▶️. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис салом Макка шаҳрининг Бани Ҳошим маҳалласида, Робиъул аввал ойининг ўн иккинчи ,душанба куни тонгда дунёга келдилар. Бу мелодий 571 йил 22 апрелга тўғри келади.

🔗 Дўстларга тарқатиб сиз ҳам савобга эга бўлинг.
@QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Эй инсон! Жисминг саломат, белинг қувватлик, қайси бир ишни қилмоқни хоҳласанг унга қўлинг етадиган, ўзинг бажара оладиган вақтингда, ҳар нарсани идрок этадиган кунларингни ғанимат бил! 
Қўлингга ҳиммат ва ғайрат белини олиб, кўнгил боғингни обод қил! Бу ишнинг охири роҳат келтиради. 
Меҳнатингга қараб мақсадларинг ҳосил бўлади.

Имом Зарнужий.


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Бақара сураси 182-186 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
АЁЛЛАР НАМОЗНИ КЕЧИКТИРАДИЛАРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёллар намозларини намоз вақтидан кечиктириб ўқийдиларми? Шу ҳакда маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз вақти киргандан кейин уни адо қилиш эркак ва аёлга бирдек фарздир. Масалан, Пешин намозини вақти кирса, шу вақтда эркаклар ҳам, аёллар ҳам пешин намозини ўқийди. Аёлларни намоз вақтлари эркакларникидан кейинроқ киради деган бирор-бир шаръий кўрсатма йўқ. Шундай экан, аёллар намозларини ўз вақтидан кечиктирмасдан ўқийверадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @QUBOUZ
МАВЛИД ҚИЛИШ БИДЪАТМИ?
#раддия

534-CАВОЛ: Баъзилар мавлид қилиш бидъат, дейишмоқда. Бу ҳақда Ислом уламолари нима дейишган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мавлид ойи Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳаётларини, муборак сийратлари ва суннати санийяларини янада чуқурроқ ўрганиш ойидир. Бу ойда ҳам, бундан кейин ҳам биз, мўмин-мусулмонлар, ҳар бир ишда, ҳар бир амалда У зотнинг суннатларига мувофиқ йўлда юришимиз, У зотга эргашишимиз зарур.

Аслида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мавлидларини биринчи бўлиб нишонлаган зот – Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг Ўзларидир. Имом Муслим Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда айтадилар: “Набий алайҳиссаломдан душанба куни рўза тутиш ҳақида сўрашди. Шунда У Зот: “Ўша кунда мен туғилганман ва шу кунда менга (ваҳий, пайғамбарлик) нозил бўлган”, – дедилар. Ушбу ҳадиси шариф Пайғамбаримиз алайҳиссалом душанба куни туғилганликлари ва шу кунда пайғамбарлик ато қилингани муносабати билан рўза тутганликларига далолат қилади.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудларини нишонлаш ва бунда хурсандчилик қилишни ўзига яраша шаръий далиллари, асослари ҳамда манфаатлари бор. Мусулмон уммати тақрибан минг йилдан буён уни нишонлаб келмоқда. Ислом умматининг таянчи бўлган бир қатор уламолар уни яхши амал санашган.

Уламоларимиз: “Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг “Мусулмонлар яхши санаган нарса Аллоҳ наздида ҳам яхшидир”,– деган  сўзлари айнан мавлидга мос тушади”, – дейдилар. Биз кўпчилик уламоларнинг, шу жумладан, юртимиз уламоларининг фикрларини ушлашимиз ва ихтилофга ўрин бермаслигимиз лозим бўлади. Зеро, мавлиддан кўзланган мақсадларга эришишга мусулмонлар бугун ҳар доимгидан кўра кўпроқ муҳтождирлар.

Ал-Ҳофиз Абдурраҳим ал-Ироқий айтадилар: “Зиёфат ташкил этиш ва муҳтожларга таом улашиш ҳар вақтда ҳам яхши саналган амаллардандир. Айниқса, бу муборак ойда унга Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг нурлари зоҳир бўлганлиги туфайли шоду ҳуррамлик улашилса қандай ҳам яхшидир. Унинг бидъат эканлиги макруҳ бўлишига сабаб бўлолмайди. Зеро, қанчадан қанча яхши бидъатлар борки, уларга амал қилиш вожиб даражасига чиққандир” (Манба: “Шарҳу мавоҳибул-ладунийя” китоби).

Ҳофиз Суютий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Менинг наздимда аслида мавлид амалида одамларнинг тўпланиши, Қуръони каримдан қироат қилиш, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг таваллуд топганларида рўй берган мўжизалар ҳақида ворид бўлган хабарларни ривоят қилиш, кейин дастурхон ёзилиб, таомлардан тановул қилингач тарқалиб кетиш, буларнинг ҳаммаси бидъат ҳасана ишлардан саналиб, уни ташкил этганларга савоб бор. Чунки, бунда Пайғамбаримиз алайҳиссаломни улуғлаш, таваллуд топганлари учун хурсандчилик ва шодликни изҳор этиш бор” (Манба: “Ҳуснул мақсид фи амалил мавлид” китоби).

Асрининг Ҳофизи бўлмиш Шайхул Ислом Абул Фазл Аҳмад ибн Ҳажар Асқалонийдан мавлид ҳақида сўралганда қуйидаги жавобни берганлар: “Мавлиднинг асли бидъат бўлиб, у ҳақида аввалги уч асрдаги салафи солиҳлардан ҳеч нарса нақл қилинмаган. Лекин, шу билан бирга бу иш яхшиликларни ва унга зид бўлган нарсаларни ўз ичига олгандир. Бас, ким яхшиликларини олиб, ёмонликларидан четда бўлса, бидъати ҳасана бўлади. Ким ёмонликларидан четланмаса, яхши бўлмайди” (Манба: “Ҳуснул мақсид фи амалил мавлид” китоби).

Ибн Обидин айтадилар: “Билингки, Набий алайҳиссалом таваллуд топган ойда мавлиди шариф ўтказиш яхши бидъатлардандир” (Манба: “Шарҳу ибн Обидийн ала мавлиди ибн Ҳажар” китоби).

Хулоса қилиб айтганда, Набий алайҳиссаломнинг таваллудларини нишонлашнинг жоиз эканига Ислом олами забардаст уламоларининг кўплаб ижобий фикрларини келтириш мумкин. Айниқса, дунёнинг баъзи жойларида Ҳабибимиз алайҳиссаломнинг муборак шаъниларига нисбатан қасддан одобсизликлар амалга оширилаётган бир пайтда, У зотнинг сийратларини, суннатларини, гўзал шамоиллари ва юксак ахлоқларини қунт билан ўрганишимиз ва ёш авлодларга ўргатишимиз зиммамиздаги олий бурчимиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг   Сешанба  куни 
19-Сентябрь  2023 йил,  
4- Робиъул-аввал 1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
  Кун ояти.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

"Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман" (Ғофир сураси, 60-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:  Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиб, сўнг қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилса, кейин икки ракъат нафл намози ўқиса, худди тўлиқ ҳаж ва умра қилганнинг савобини олади»(Имом Термизий ривоят).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
4- Робиъул-аввал
м. 2023 йил 19-Сентябрь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:35;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 35;
🕌Шом 18:25;
🕌Хуфтон 19:55

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:45;
🕌 Шом 18:25;
🕌 Хуфтон 20:10

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Шу салавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг

Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад ва аъла оли Муҳаммад  фил аввалийна вал ахирийна ва фил малаил аъла ила явмид дийн”.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"РОСУЛУЛЛОҲ КЕЛАДУР"

Робиъул аввал (Мавлид ойи) муносабати билан! Соғинган қалблар учун.

Кел, энди Жаброил,
Аршни супургил,
Бунга меҳмон бўлгани
Расулуллоҳ келадур.

“Мозоға-л-басар” кўзлик,
“Шамс” “зуҳо” юзлик,
Барчадин ширин сўзлик,
Расулуллоҳ келадур.

Шамолларга бориб айтгин,
Сайр этишини қўйсун,
Беодоблик қилмасун,
Расулуллоҳ келадур.

Дарёларга ҳам айтгин,
Мавж уришини қўйсун,
Олдида соқов турсун,
Расулуллоҳ келадур.

Моликларга бориб айтгин,
Дўзах эшигин ёпсун,
Йўлларига кўз тутсун,
Расулуллоҳ келадур.

Ғилмонларга ҳам айтгин,
Жаннат эшигин очсун,
Бошларига нур сочсун,
Расулуллоҳ келадур.

Азроилга ҳам айтгин,
Жон олишини қўйсун,
Хизматда муқим турсун,
Расулуллоҳ келадур.

Уфуқи мақомга бориб,
Йиғлаб айтди Жаброил,
Бундан ўтсам ё Росул,
Қанотларим куядур.

Қиёмат куни бўлганда,
Йиғилар барча банда,
Расулуллоҳ келганда,
Умматларинг келадур...

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
#Расулуллоҳ_ва_аҳли_байт
СИЙРАТ СОЛНОМАСИ (Энг муҳим ҳодисалар)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликдан олдинги ҳаётлари

•  Ҳижратдан аввалги 54-йил ражаб-шаъбон ойлари / мил. 570 йил август-сентябрь – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оталари Абдуллоҳ Мадинада вафот этди.

•  Ҳижратдан аввалги 53-йил муҳаррам ойи / мил. 571 йил февраль охири – машҳур “Фил воқеаси” бўлиб ўтди.

•  Ҳижратдан аввалги 53-йил рабиъул аввал ойи 8, 9, 10 ва 12-кунларидан бири / мил. 571 йил 19–23 апрель – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топдилар.

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи-Мунавварага кириб келган кунлари ҳаммаёқ ёришиб кетган эди " деб қайси саҳоба айтган?
Anonymous Quiz
38%
Абу Бакр розияллоҳу анҳу
20%
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
35%
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу
7%
Энди билиб оламан
🕋 Қаландархондан УМРА ЗИЁРАТИ ❗️
QUBO TRAVEL

🔥СТАНДАРТ  (ПРЯМОЙ)🔥 14 кунлик

03 Октябр - 1080$ НАМАНГАН
17 Октябр - 1080$ НАМАНГАН
24 Октябр - 1080$ НАМАНГАН
                 
📍Пакет хизматлари:
Умра Ўзбек қонуний VISA
Авиачипта
Меҳмонхонa. 3-4 *
Транспорт
❗️Бозорга ҳам алоҳида кун ажратилади
Гуруҳ раҳбари хизматлари
Тиббий суғурта
Камзул, Замзам 5л
🍲 2-3 маҳал овқат 100🍏(пуллик)

Алоҳида гуруҳларга скидкаларимиз бор!

Батафсил маълумот учун👇
☎️  +998995356008 Зафардин
☎️  +998889989900 Рамазон Хон

📌 Андижон шаҳар, Сой. ҚАЛАНДАРХОНА хонадони

📌Андижон ш. Фурқат кўча 26-дом.
"Оқ лайлак" тўйхонаси тўғрисида

@QUBO_TRAVEL
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Бақара сураси 187-192 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Audio
#Аудио
#Эр_хотин #намоз #Қуръон

Эр-хотин ётоқхонасида намоз ва Қуръон ўқиш мумкинми?

Аббос домла ҚОСИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @QUBOUZ
Ассалому алайкум! Ҳурматли @QUBOUZ каналини обуначилари. Мавлид ойида оила даврасида бирорта сийрат китобини олиб оилавий ўқиб чиқишингизни тавсия қилиб қоламиз. Масалан:  "Тарихи Муҳаммадия" китоби. Агар уйингизда бўлмаса китоб дўконларда мавжуд.
Шояд шу китоб ўқишимиз сабаб қиёмат кунида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил бўлсак. Албатта, шундай бўлади.


👆Яқинларга ҳам улашинг!


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ