QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.7K photos
1.08K videos
8 files
8.72K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
🕋 Қаландархондан УМРА ЗИЁРАТИ ❗️
QUBO TRAVEL

🔥СТАНДАРТ  (ПРЯМОЙ)🔥 14 кунлик

03 Октябр - 1080$ НАМАНГАН
17 Октябр - 1080$ НАМАНГАН
24 Октябр - 1080$ НАМАНГАН
                 
📍Пакет хизматлари:
Умра Ўзбек қонуний VISA
Авиачипта
Меҳмонхонa. 3-4 *
Транспорт
❗️Бозорга ҳам алоҳида кун ажратилади
Гуруҳ раҳбари хизматлари
Тиббий суғурта
Камзул, Замзам 5л
🍲 2-3 маҳал овқат 100🍏(пуллик)

Алоҳида гуруҳларга скидкаларимиз бор!

Батафсил маълумот учун👇
☎️  +998995356008 Зафардин
☎️  +998889989900 Рамазон Хон

📌 Андижон шаҳар, Сой. ҚАЛАНДАРХОНА хонадони

📌Андижон ш. Фурқат кўча 26-дом.
"Оқ лайлак" тўйхонаси тўғрисида

@QUBO_TRAVEL
Жума дуоси

➡️ Солиҳлардан бири деди:
- “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
АЛЛОМА АБУ ФАЗЛ БУРҲОНИЙ ТАБИБ БЎЛГАН, “ТАҲСИЛОТ” КИТОБИДА АЖИБ БИР ВОҚЕАНИ КЕЛТИРАДИ:

"Бир одамни ҳузуримга олиб келишди. Баданинг бир қисми чириб ёмон ҳид тараларди. Мендан бу касалликнинг давоси борми деб сўрашди. Мен уларга гиёҳлардан дори тайёрлаб бердим ва суриш учун малҳам бердим. Эшикдан чиқиб кетаётганда, уни олиб келган кишилардан: «Бу инсон етим ёки бир олимни хафа қилмаганми?», деб сўрадим. У ажабланиб: «Нега бу хулосага келдингиз», деди. Мен: «30 йилдан бери табиблик қиламан ҳаётим давомида ушбу касалликка чалинган олти кишини даволаганман. Улар ё етимни ёки олимни кўнглини ранжитгани учун шу касалликка учраган. Етим билан олимнинг кўнглини Аллоҳнинг Ўзи назорат қилади. Агар биров уларни ранжитса, Аллоҳ ранжитган одамдан ғазаб қилади. Мен уларга дори ичишдан олдин тавба қилишни тавсия қилган эдим», дедим. У: “Бу киши мана шу дардга чалингунга қадар катта олимни устидан кулиб, масхара қилиб юрарди”, деди”.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
#Динимизни_ўрганамиз

Ҳожат намози

Абдуллоҳ ибн Авфо (р.а.)дан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.): “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий (с.а.в.)га салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа).

Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган.

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг   Шанба  куни 
16-Сентябрь  2023 йил,  
1- Робиъул-аввал 1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
  Кун ояти.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
قَالَا رَبَّنَا ظَلَمۡنَاۤ اَنۡفُسَنَا وَاِنۡ لَّمۡ تَغۡفِرۡ لَـنَا وَتَرۡحَمۡنَا لَـنَكُوۡنَنَّ مِنَ الۡخٰسِرِيۡنَ
"Икковлари: «Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз», дедилар" (Аъроф сураси, 23-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:  Расули акрам алайҳиссалом айтдилар: «Сизлардан бирортангиз мен унга фарзандидан, ота онасидан ва барча одамлардан севимлироқ бўлмагунимча мўмин бўлмайди».
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Сийратни ўрганамиз

▶️. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис саломнинг оталари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттоллиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф.
Оналари Омина бинти Ваҳб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра ибн Килобдир.

🔗 Дўстларга тарқатиб сиз ҳам савобга эга бўлинг.
@QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил
1- Робиъул-аввал
м. 2023 йил 16-Сентябрь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:35;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 40;
🕌Шом 18:30;
🕌Хуфтон 20:00

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:20;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 16:50;
🕌 Шом 18:30;
🕌 Хуфтон 20:15

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Forwarded from QUBO.UZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
#Биласизми!

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
Фарзандлари:


1. Қосим (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)
2. Зайнаб розияллоҳу анҳо (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)
3. Руқайя розияллоҳу анҳо (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)
4. Умму Кулсум розияллоҳу анҳо (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)
5. Фотима розияллоҳу анҳо (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)
6. Абдуллоҳ лақаби Тоййиб ва Тоҳир (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)
7. Иброҳим (онаси Мория Қибтийя розияллоҳу анҳо)


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
🌙Робиул аввал ойи кириб келди

Бу ойда барча махлуқотларнинг энг шарафлиси ва маҳбуби, Аллоҳ таолонинг ҳузурида энг мукаррами, севимлиси пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилганлар.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Бақара сураси 170-176 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
ОЛТИН ҚЎШИЛГАН ТАОМ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
#таомланиш
#исроф #кибр

1119-CАВОЛ: Ҳозирда олтинни ош, кабоб ёки пиццага қўшиб тайёрлаш урф бўлмоқда. Динимизда ушбу таомларни тановул қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Олтинни ўзини ейиш ёки уни бирор таомга қўшиб тановул қилиш динимизда мумкин эмас.
Биринчидан, аслида олтин ва кумуш нақд пул ҳамда аёлларга зийнат қилиб яратилган. Уни ейдиган нарсага айлантириш жоиз эмас. Бундай қилиш шаръий ва инсоний урфга зиддир. Бирор бир миллат, дин ёки жамият олтин ва кумушни таом сифатида қабул қилмаган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай деган:

وَقُلْنَا يَا آَدَمُ اسْكُنْ أَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ وَكُلَا مِنْهَا رَغَدًا حَيْثُ شِئْتُمَا وَلَا تَقْرَبَا هَذِهِ الشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ الظَّالِمِينَ

“Биз айтдик: «Эй Одам, сен ва жуфтинг (Ҳавво) жаннатда яшангиз ва хоҳлаган жойларингизда ундан (неъматларидан) бемалол тановул қилингиз. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангиз, (акс ҳолда) золимлардан бўлиб қолурсиз” (Бақара сураси,35-оят).

Ушбу оятда емаслик керак бўлган нарсани ейиш зулм, деб эътиборга олинмоқда. Демак, тилла ёки кумушни ейиш ҳам зулм ҳисобланади.

Иккинчидан, олтин ва кумушдан ясалган идишларда таомланиш ва ичиш ҳам жоиз эмас. Пайғамғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай деганлар:

"لَا تَشْرَبُوا فِي آنِيَةِ الذَّهَبِ وَالفِضَّةِ" (متفق عليه)
“Олтин ва кумуш идишларда (таом ва сув) ичманглар...” (Муттафақун алайҳ).

Уламоларимизнинг сўзларига кўра, бу қайтариқнинг сабаби олтин ва кумуш идишларда еб-ичиш кибр ҳамда фахрга олиб боради ва фақир инсонларнинг кўнглини синдиради. Ушбу салбий сифатлар олтинни идиш сифатида ишлатгандан кўра олтинни истеъмол қилишда кўпроқ топилади. Бу эса ўз навбатида инсон қалбидаги бандалик сифатини йўқолишига сабаб бўлади.

Учинчидан, бу молни исроф ва зое қилиш ва неъматларнинг қадрини ерга уриш ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом еб-ичиш, садақа ва кийинишда исроф қилиш ҳамда кибрга кетишдан қайтариб шундай деганлар:

كُلُوا واشرَبوا وتَصدَّقوا والْبَسوا ما لم يخالِطْهُ إسرافٌ أو مَخيَلةٌ (رواه الامام ابن ماجه)

“Модомики исроф ва кибр аралашмас экан енглар, ичинглар, садақа қилинглар ва кийинглар” (Имом Ибн Можа ривояти).

Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло қийлу қол (миш-миш тарқатиш), кўп савол бериш ва молни зое қилишингизни ёмон кўради”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Тўғри, айрим табиблар шифо мақсадида кам миқдорда олтин истеъмол қилишни тавсия қилган бўлиши мумкин. Бу заруратда бошқа дори қолмагани учун “ҳаром билан даволаниш” бобидан бўлиб, алоҳида мавзу ҳисобланади. Лекин одатдаги ҳолатда тилла ва кумушни таомга қўшиб ейиш ҳалол эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

manba: FATVO. UZ


🔗 Улашинг: @QUBOUZ
Ким кечаси уйғониб Аллоҳга дуо қилса, ижобат бўлади

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечаси уйғониб,
 
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَالْحَمْدُ للهِ وَسُبْحَانَ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أكْبَرُ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр, валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», ёки
اللهُمَّ اغْفِرْ لِي
 
«Аллоҳумма иғфир лий», (эй Аллоҳим, гуноҳларимни кечир), деса ёки дуо қилса, ижобат бўлади. Агар таҳорат олса, ўқиган намозлари ҳам қабул қилинади», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг   Якшанба  куни 
17-Сентябрь  2023 йил,  
2- Робиъул-аввал 1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
  Кун ояти.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

قُل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ۝

Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир (Нур сураси, 30-31оятлари).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:  Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Али, назарга назарни эргаштирма! Биринчиси фойда бўлса, иккинчиси сенга зарардир», – деганлар. (Имом Термизий ривояти).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ