QUBO.UZ
11.5K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.75K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Forwarded from QUBO.UZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
   Хулқлари Қуръон эди...

Расул акрамнинг хулқлари ҳақида қанча гапирсак оз.
Саййидимиз одоблари биз учун ибратдир.

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
ДЎСТЛАР АНА ШУНДАЙ БЎЛСИН!

Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

   -Эй Аллоҳнинг Расули!? Мен қачон Абу Бакрга йўлиқсам у аввал мен салом беришимни кутади! - дедилар.

Шу пайт олдиларига Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб қолдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан бу ҳақида сўрадилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу:

   - Я Расулаллоҳ! Мен эшитдимки, кимда ким биродарига йўлиққанда, аввал салом берса, ўша кишига жаннатда қаср барпо этилар экан! Мен ана шундай қаср биродарим Умарда бўлишини истадим!!! - дедилар.

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Жаҳаннам қўриқчисининг исми нима?
Anonymous Quiz
41%
Малакул мавт
24%
Ризвон
26%
Молик
9%
Энди билиб оламан
Forwarded from Zafardin
   🕋 QUBO travel жамоасидан

ИШОНЧЛИ ВА ҚУЛАЙ. 💰1110$🔥

Энди Сизга ҳудди ўз фарзандингиз ёки яқин кишингиз билан Умра зиёратини адо қилгандек муаммосиз ва ҳис туйғуларга бой ибодатни яратиб беришга харакат киламиз!
🍲   Маккада 3 маҳал овкати билан
    
   ✈️  НАМАНГАН--МАДИНА  (транзид)🔥
   3 соат кутиш

  Кетиш санаси   14.09 💥 NMA
  Кетиш санаси   21.09 💥TASH


💥Қубо травел жамоасидан аввал  бориб келга Ҳожиларни  яқинларига алохида чегирмаларимиз бор! 💥

ҲОЖИ БОШИ ХИЗМАТИ👍👍👍
❗️Бизни билганлар билади, билмаганлар ўзи билади!

Мурожаат учун: 
+998995356008 Зафардин
МАСЛАҲАТГА ТАРҒИБ:

Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан:
يَا رَسُولَ اللهِ إِنْ نَزَلَ بِنَا أَمْرٌ لَيْسَ فِيهِ بَيَانُ أَمْرٍ وَلَا نَهْيٍ فَمَا تَأْمُرُنَا
“Ё, Расулуллоҳ! Агар буйруқ ҳам, таъқиқ ҳам экани баён этилмаган бирор иш бизнинг бошимизга тушса, нима буюрасиз?”, деб сўраган эканлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
تَشَاوَرُونَ الْفُقَهَاءَ وَالْعَابِدِينَ وَلَا تَمْضُوا فِيهِ رَأْيٌ خَاصَّة
“Фақиҳлар, олимлар ва диёнатли обидлар билан маслаҳатлашинглар. Унда махсус бир фикрни ўтказишга урунманглар!”, деб марҳамат қилганлар (Табароний, 1/1641).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Бақара сураси 84-88 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 4.09.2023
Сафар — 18
ДУШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
4.09.2023 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
04 : 20
Ифторлик бошланиши: 18 : 50

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Душанба  куни 
4-Сентябрь  2023 йил,  
18- Сафар 1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
  Кун ояти.Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

﴿حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ﴾

Ўқилиши:Ҳасбуналлооҳу ва ниъмал вакийл”.

Маъноси: “Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя. У вакилликка ўта лойиқдир!”.

(Оли Имрон сураси, 173-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ дедилар: “Душанба ва Пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаган ҳамма банданинг гуноҳи кечирилади. Фақат ораларида ғазаб ва нафрат бўлган кишилар қолади. Фаришталарга: “Бу иккисини уч кунгача ярашишларини кутиб туринглар!” деб айтилади (Имом Муслим ривояти).


🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
Сафар ойида бошланган янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига е
тишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим и
кки дунё саодатига ноил қилсин!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил 18- Софар
м. 2023 йил 4-Сентябрь

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 04:20;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 16: 55;
🕌Шом 18:55;
🕌Хуфтон 20:25

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 05:05;
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:05;
🕌 Шом 18:55;
🕌 Хуфтон 20:40

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Ушбу солавотни айтиб юришни вазифа қилиб олинг.

"Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин аъдада ма фи ъилмиллаҳ. Солатан даиматан бидавами мулкиллаҳ".


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Тийн сураси неча оятдан иборат?
Anonymous Quiz
47%
8-оят
34%
9-оят
14%
10-оят
6%
Энди билиб оламан
Тийн сураси Қуръони каримда нечанчи сура ҳисобланади?
Anonymous Quiz
29%
94
46%
95
19%
96
5%
Энди билиб оламан
Тийн сураси қаерда нозил бўлган?
Anonymous Quiz
32%
Мадинада
14%
Арафотда
49%
Маккада
5%
Энди билиб оламан