QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.77K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Фалақ сураси неча оятдан иборат?
Anonymous Quiz
66%
5-оят
18%
4-оят
14%
6-оят
2%
Энди билиб оламан
Фалақ сураси Қуръони каримда нечанчи сура ҳисобланади?
Anonymous Quiz
20%
111
31%
112
47%
113
3%
Энди билиб оламан
Фалақ сураси қаерда нозил бўлган?
Anonymous Quiz
52%
Маккада
40%
Мадинада
4%
Арафотда
4%
Энди билиб оламан
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Чоршанба куни 
16-Август  2023 йил,  
29- Муҳаррам 1445 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
  Кун ояти
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: «Ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан инфоқ қилинглар», деган (Бақара сураси, 267-оят).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Кун ҳадиси:  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Абу Мусо ал-Ашъарий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда қуйидагилар баён қилинади:
“Одамлар баланд овоз билан дуо қилган эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй, одамлар! Ўзингизга шафқат қилинг, сизлар кар ёки узоқдаги Зотга дуо қилаётганингиз йўқ. Сиз дуо қилаётган Зот энг яхши эшитгувчи ва энг яқин Зотдир”, деганлар
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

🔗Каналга уланиш учун  босинг
https://t.me/QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1445 йил 29- Муҳаррам
м. 2023 йил 16-Август

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:55;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 15
🕌Шом 19:20;
🕌Хуфтон 20:45

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 04:40
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:25;
🕌 Шом 19:20;
🕌 Хуфтон 21:00

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Иброҳим сураси неча оятдан иборат?
Anonymous Quiz
38%
52-оят
38%
55-оят
17%
59-оят
7%
Энди билиб оламан
Иброҳим сураси Қуръони каримда нечанчи сура ҳисобланади?
Anonymous Quiz
30%
12
36%
13
29%
14
5%
Энди билиб оламан
Иброҳим сураси қаерда нозил бўлган?
Anonymous Quiz
33%
Мадинада
58%
Маккада
5%
Арафотда
4%
Энди билиб оламан
Дуо: 🤲 Ота-она ва барча мўминларнинг ҳаққига қилинадиган дуо

﴿رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ﴾

Ўқилиши:Роббанағфир лий ва ли ваалидаййа ва лилмуминийна йавма йақуумул ҳисааб”.

Маъноси: “Роббимиз! Ҳисоб-китоб
қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!”
(Иброҳим сураси, 41-оят).

👆 Ёдлаб олинглар

Каналга уланиш: @QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Сирот кўприкдан омон ўтай десангиз, ҳеч бир мўминнинг дилини оғритманг.

🔗Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
#Ҳикмат
Бахтсизлик келиб чиқиш ўринлари бештадир:

1. Намоздан ташлаб қўйиш, узоқлашиш.
2. Ота онага итоатсизлик, бўйсунмаслик.
3. Қуръондан йироқлашиш. (унинг тиловатини ташлаб қўйиш).
4. Ёмон кимсалар билан ҳамсуҳбат бўлиш, дўстлашиш.
5. Қазои қадардан норозилик, кўнмаслик.

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
ОТА-ОНАНИНГ ОЁҒИНИ ЮВИБ, СУВИНИ ИЧИШ ТЎҒРИМИ?
#Ота_она #табаррук #сув

CАВОЛ: Ижтимоий тармоқларда бир видеога кўзим тушиб қолди. Унда бир йигит онасини оёғи ювилган сувни қўлларига олиб ичаётгани акс этган. Шу иш шариатда жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Динимизда ота-онани рози қилиш катта савоб ҳисоблансада, уларнинг оёғини ювилган сувни ичиб, уни ҳаммага кўз-кўз қилиш жоиз эмас . Чунки, бу биринчидан динда ғулув (чуқур) кетиш саналади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақида огоҳлантириб, шундай деганлар:
"إيَّاكم والغلوَّ في الدِّين، فإنَّما أَهلَكَ من كان قبلَكمُ الغلوُّ في الدِّينِ" (أخرجه النسائي ، وابن ماجه ، وأحمد عن ابن عباس)
яъни: “Динда ғулув (чуқур) кетишдан сақланинг. Зеро, сизлардан олдингиларни фақатгина динда ғулувга кетишлари ҳалок қилгандир” (Имом Насоий, Ибн Можа ва Аҳмадлар ривояти).
Иккинчидан, бу ишда риё белгилари бор. Яъни мўмин одам ҳар бир амалини холис Аллоҳ учун қилиб, имкон қадар бошқалардан яшириши лозим. Акс ҳолда қилган амалининг савобидан маҳрум бўлади. Энг ёмони баъзилар мана шундай ножоиз ишни қилиб, камига суратга ҳам олдириб тарқатмоқдалар. Натижада бошқалар бу ишлар жуда улуғ амал экан, деб ножоиз ишларни ибодат даражасига кўтариб юбормоқда. Кўр-кўрона эргашиб кетмоқдалар.
Имом Раббоний қуддиса сирруҳу "Мактубот"да айтадилар:
"أنّ العمل إذا وقع موافقا للشّريعة فهو مرضيّ الحقّ سبحانه وخلافها غير مرضيّه تعالى فكيف يكون غير المرضيّ محلا للثّواب بل هو موقع العقاب"
"Бирор амал шариат кўрсатмасига мувофиқ бўлсагина Ҳақ таоло ҳузурида мақбул бўлади. Аксинча бўлса, Аллоҳ таоло рози бўлмаган иш ҳисобланади. Қандай қилиб Аллоҳ рози бўлмаган иш савоб ўрни бўлсин?! Балки у жазога лойиқ амал саналади".
Демак, ота-онани рози қилиш ҳам шариатимизга мувофиқ тарзда бўлсагина Аллоҳ даргоҳида мақбул бўлади.

Шариатимизга кўра, ота-она розилиги ҳамммага кўз-кўз қилиб, уларни оёқларидан тушган сувни ичиш билан эмас, балки фарзанд умри давомида уларнинг хизматларини қилиши, уларга нисбатан доимо хушмуомала бўлиб, азият бермаслиги билан бўлади. Шунга кўра, фарзанд ота ёки онасининг оёқлари ювилган сувни ичиши ва уни ижтимоий тармоқлар орқали бошқаларга кўз-кўз қилиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
#Қабул2023
⚡️Мадрасаларга кириш тест синовлари қаерда бўлади?

📆 Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 2023 йил 17 август куни 1-сменада бўлиб ўтади ва 09:00 да бошланади.

📌 Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 08:00 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралади.

🔖 Тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома олиш тартиби талабгор таълим муассасасига тақдим этган телефон рақамига смс хабар тарзида юборилмоқда (смс хабар келмаган абитуриентлар ҳужжат топширган таълим муассасасига мурожаат қилишлари сўралади).

❗️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар қуйидаги бино ва манзилда имтиҳон топширади:

📍
“Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний”: Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази (1-спорт зал). Манзил: Нукус шаҳри Чимбой гузари кўчаси 121/1-уй;

📍
“Фахриддин ар-Розий”: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Хоразм вилоятидаги биноси. Манзил: Урганч тумани, Юқоридўрмон қишлоғи, Юқориовул маҳалласи;

📍
"Хадичаи Кубро”: “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуаси (атриум-2). Манзил: Тошкент шаҳри Амир Темур кўчаси 107-уй;

📍
Мир Араб: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Бухоро вилоятидаги биноси. Манзил: Бухоро тумани Боғидашт МФЙ;

📍
“Ҳидоя”: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Наманган вилоятидаги биноси. Манзил: Давлатобод тумани “Юксалиш” МФЙ Ёшлик кўчаси;

📍
“Саййид Муҳйиддин махдум”: Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази манежи 1-бино. Манзил: Андижон шаҳри Мустақиллик кўчаси 1-уй;

📍
“Хожа Бухорий”: Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази манежи-1. Манзил: Қарши шаҳри Мустақиллик шоҳ кўчаси 13-уй;

📍
“Жўйбори Калон”: “Ёшлик” спорт мажмуаси баскетбол 1-спорт зали. Манзил: Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчаси 9/1-уй;
Семурғ спорт
мажмуаси. Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчаси 9/3-уй

📍
“Кўкалдош”: “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуаси (4-павилон). Манзил: Тошкент шаҳри Амир Темур кўчаси 107-уй;

📍
"Имом Термизий": Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби. Манзил: Термиз шаҳри А.Навоий кўчаси 43-“Б” уй.

🌐 Диний таълим муассасалари қабул жараёнларига оид энг муҳим маълумотлар, сўнгги янгиликларни
muslim.uz сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Бир киши имом Бухорийдан: "Ёдлаш қобилиятига дори борми?" деб сўраганда у киши қандай жавоб берганлар?
Anonymous Quiz
58%
Луқманг ҳалол бўлсин, дедилар
3%
Билмайман, дедилар
32%
Кам уҳлаб, кам егин, дедилар
6%
Энди билиб оламан
Бирор кишига қўлидаги неъматлари сабабли ҳасад қилманг. Чунки Аллоҳ ундан нималарни олиб қўйганини билмайсиз.
Бошингизга тушган бирор мусибат сабабли маҳзун бўлманг. Унинг эвазига Аллоҳ сизга нималар беришини билмайсиз!


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
САФАР ОЙИ ДУОСИ

اَللّهُمَّ فَرِّجْنَا بِدُخوُلِ الصَّفَرِ وََاخْتِمْ لَنَا بِالْخَيْرِ وَ الظَّفَرِ

«Аллаҳумма фаррижна би-духули-с-софари ва-хтим лана би-л-хойри ва-з-зофари».

Эй Аллоҳим! Сафар ойи киришлиги билан бизга хурсандчилик бергин, ва уни яхшилик ва зафар билан якун топтиргин
!

👉Дўстларга ҳам улашинг !

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 17.08.2023
МУҲАРРАМ — 30
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
17.08.2023 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
03 : 55
Ифторлик бошланиши: 19 : 15

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ