QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.78K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
ҲОВЛИДА ДАРАХТ ҚУРИСА БАРАКА КЕТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳовлида дарахт қуриса барака кетадими? Уни кесиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом динида инсон, ҳайвон ва ҳатто ўсимликларга ҳам яхши парвариш қилинишга катта аҳамият қаратилган. Дарахтлар ҳам вақти-соати келиб қурийди. Яхши парваришга қарамасдан қуриб қолса, уни кесиб ташлаб, зарурат бўлса, ўрнига бошқасини экилади. Ҳеч қандай барака унга боғлиқ эмас. Бу тушунчалар жоҳилият асоратларидан. Баракани ато этувчи ёлғиз Аллоҳ. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @QUBOUZ
БУ ДУО СИЗ УЧУН

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Роббим сизни ва оилангизни “Ал-Ҳафиз” исми ила ҳар доим асрасин, ҳасталарга “Аш-Шофе” исми ила шифо берсин.
“Ал-Вадуд” исми ила севсин, “Ас-Сомад” исми ила ҳеч кимга муҳтож қилмасин, “Ар-Рофе” исми ила ҳар доим сизни юксалтирсин.
“Ал-Алийм” исми ила илмингизни орттирсин, “Ал-Боқий” исми ила сизга Жаннатда мангу қолишни насиб қилсин.
“Ал-Мужийб” исми ила барча дуоларингизни қабул этсин. Роббим ҳар доим сизларни ўз паноҳида асрасин...


👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Жума   куни 
7-Июль  2023 йил,  
19- Зулҳижжа  1444 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:"Ким: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кундузидан то кеч киргунича шайтондан омонлик бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетади", дедилар. Ва яна у зот: "Ким: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи", деб бир кунда юз марта айтса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам, ўчирилади", дедилар.
Муттафақун алайҳ.


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Бомдод ва шом намозидан кейинги дуо (7 маротаба)

اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنَ النَّارِ

Ўқилиши:Аллоҳумма, ажирний минан-наар

Маъноси: Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин.

(Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).

👆 Ёдлаб олинглар

Каналга уланиш: @QUBOUZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1444 йил 19- Зулҳижжа
м. 2023 йил 7-Июл

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:05:
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 35;
🕌Шом 19:55;
🕌Хуфтон 21:30

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 03:50
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:45;
🕌 Шом 19:55;
🕌 Хуфтон 21:45

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Қуръон каримни биринчи бўлиб баралла овоз чиқариб тиловат қилган саҳоба?
Anonymous Quiz
39%
Абу Бакр розияллоҳу анҳу
16%
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
38%
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
8%
Энди билиб оламан
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана бу менинг тоғам. Бас, ким менга ўз тоғасини кўрсата олади!», дедилар”. Бу саҳоба ким?
Anonymous Quiz
24%
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу
45%
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу
21%
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
10%
Энди билиб оламан
Қуръони каримдаги 30-жуз қайси сурадан бошланди?
Anonymous Quiz
50%
Наба сураси
29%
Мулк сураси
14%
Зориёт сураси
7%
Энди билиб оламан
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)


🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Жума - ибодат кунидир!

У кунлар ичида гўёки Рамазон ойи каби, ундаги дуо ижобат қилинадиган соат эса Рамазондаги қадр кечаси кабидир
.


👆Дўстларга ҳам улашинг !

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
▶️. Биласизми..

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Кимки жума намозидан кейин "Ихлос" сурасини ва "Фалақ" сурасини ва "Нас" сурасини 7 маротабадан ўқиса Аллоҳ уни кейинги жума кунигача ёмонликлардан сақлайди...

Дўстларга ҳам юборинг

🔗 Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇
@QUBOUZ
НАМОЗДА ТЕЛЕФОН ЖИРИНГЛАБ ҚОЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда телефон жиринглаб қолса, ўчириб қўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало намозхон намозга киришишдан олдин уни чалғитиб, ибодатига халал берадиган нарсаларни бартараф қилиб олишлиги керак. Ҳозирда деярли ҳаммада мавжуд бўлган қўл телефонларни намоздан олдин ўчириб ёки овозсиз ҳолатга келтириб олиш ҳам шу жумладандир. Энди бевосита саволга жавоб берадиган бўлсак, намоз вақтида телефон қўнғироғини бир қўл билан ўчириб қўйиш имкони бўлса, ўчириб қўйиш мумкин ва бунда намоз бузилмайди. Аммо, телефонни ўчириб қўйиш икки қўл билан амалга оширилиб, ҳаракатлар кўплигидан ташқаридан қараган одам "бу киши намоз ўқимаяпти"деб ўйласа намоз бузилиб қолади. Чунки, намозни бузувчи амаллардан бири "амали касир" кўп амал қилишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @QUBOUZ
Жума дуоси

➡️ Солиҳлардан бири деди:
- “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
@QUBOUZ
Бирор инсон гуноҳ қилганда

Осмон Яратганга нола қилиб
– Эй Роббим, руҳсат бер мен бу инсоннинг бошига тушиб, эзиб ташлай!

Ер эса:
-Эй Роббим, руҳсат бер, мен бу гуноҳкорни ютиб юборай!

Денгиз:
-Эй Роббим, изн бер, мен уни чўктирай! Дер экан...

Аллоҳ эса:
–Уни тинч қўйинглар! Агар уни сизлар яратганинггизда эди, сизлар ҳам Уни Мендай яхши кўрган бўлардингиз, дер экан....


Меҳр - Аллоҳнинг иноятидир.
Базида одамлар қўп меҳр берган одамга боғланиб қолиб, яратувчисидан узоқлашади. Одам энг аввало меҳр билан Аллоҳни таниши лозим. Ҳар бир инсоннинг ўз қараши бор, одам қанча бўлса меҳр ҳам ўшанча хилма - хилдир.
Биров меҳрни эркалаш билан берса, биров эса қиммат баҳо совғалар билан меҳрини изҳор этади, яна кимдир ширин сўз билан меҳр беради.


Мехр муҳаббатимизни бир биримиздан дариғ тутмайлик.
Гуноҳкор бўлсакда Аллоҳ бизни яхши кўраркан, биз киммизки хатоларни кечирмасак..?

Хатоларни кечиринг..
.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ