QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.77K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
🌙 Ҳожиларимиз она-Ватанга етиб келди

Шу йил, 4 июль куни дастлабки гуруҳ ўзбекистонлик ҳожилар она-Ватанга етиб келдилар.

🛬 Жидда-Тошкент йўналиши бўйича Тошкент халқаро аэропортига етиб келган юртдошларимизнинг барчалари соғ-саломат, кайфиятлари аъло даражада.

Ҳожиларимиз Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб, ҳаж амалларини мукаммал адо этишди. Ибодатлар чоғида ҳожилар бугунги саодатли кунлар учун шукроналар айтиб, Яратгандан юртимизга қут-барака, халқимизга бахт-саодат, эртанги умидимиз бўлган фарзандларимизга нурли келажак сўраб дуолар қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз Ватанга қайтишлари шу йил 4-22 июль кунлари давом этади.

Юртимиз ҳожиларини ҳаж амалларини мукаммал адо этганлари билан муборакбод этамиз.

Барчаларининг ҳажлари мабрур айлашини Яратгандан сўраймиз.

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
КУН ҲИКМАТИ

🔸Энг заиф одам сир яшира олмайдиган одамдир.

🔸Энг кучли одам ғазабини юта олган одамдир.

🔸Энг сабрли одам камбағаллигини яшира олган одамдир.

🔸Энг бой одам насиб қилганига қаноат қилган одамдир
.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ МАСАЛАСИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Синглим тиббиёт олийгоҳида ўқийди ва энди ўзига маъқул йўналишни танламоқчи бўлиб юрибди. У пластик хирургияга қизиқиб қолган, яъни оғиз, бурун, қулоқ кабиларда ташқи кўриниши жиҳатдан нуқсонлар (масалан қийшиқ) бўлса тўғрилаш, даволаш билан шуғулланаркан. Эшитишим бўйича, Аллоҳ яратган кўринишни, инсон терисини кесиш гуноҳ ҳисобланаркан. Динимиз бу масалага қандай қарайди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундан жарроҳлик амалиётини икки хил мақсадда қилиш мумкин. Бири чирой учун, иккинчиси айб-нуқсонни тўғрилаш учун. Синглингиз шу соҳани ўқигач, айбни тўғрилаш учун ишласа бўлади. Зинҳор чирой учун бўладиган амалиётни қилмасин. Мана шу хилқатни ўзгартириш бўлади. Динимизда хилқатни ўзгартириш ман қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТЎРТ ТОИФА ИНСОННИ ҲУРМАТ ҚИЛИШ СУННАТ

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 6.07.2023
ЗУЛҲИЖЖА — 18
ПАЙШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!  Зеро,  сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!🤲

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
6.07.2023 (Андижон вақти билан)

Саҳарлик тугаши:
02 : 55
Ифторлик бошланиши: 19 : 55

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Пайшанба   куни 
6-Июль  2023 йил,  
18- Зулҳижжа  1444 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эри ғойиб аёлларнинг олдига кирманглар. Чунки шайтон ҳар бирингизнинг қонингизда юради», дедилар»(Имом Термизий ривоят қилган).

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Эрталабда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَلاَصًا مِنَ النَّارِ سَالِمًا وَأَدْخِلْنِي الْجَنَّةَ آمِنًا

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалука холасон минан-нари салима ва адхилнийал жанната aмина.

Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломат ҳолимда дўзахдан халос бўлишни сўрайман ва мени жаннатга тинчлик-хотиржамликда киритгин.


👆 Ёдлаб олинглар

Каналга уланиш: @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1444 йил 18- Зулҳижжа
м. 2023 йил 6-Июл

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:00;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 35;
🕌Шом 19:55;
🕌Хуфтон 21:30

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 03:45
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:45;
🕌 Шом 19:55;
🕌 Хуфтон 21:45

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Наср сураси неча оятдан иборат?
Anonymous Quiz
22%
3-оят
37%
4-оят
35%
5-оят
7%
Энди билиб оламан
"Алҳамдулиллаҳ" калимаси билан бошланадиган суралар нечта?
Anonymous Quiz
35%
3 та
29%
4 та
27%
5 та
10%
Энди билиб оламан
Қуръони каримдаги 29-жуз қайси сурадан бошланди?
Anonymous Quiz
20%
Зориёт сурасидан
49%
Мулк сурасидан
21%
Мужодала сурасидан
9%
Энди билиб оламан
#Дуо

Қаттиқ шамол эсганда ўқиладиган дуо:

اللَّهُمَّ إني أسألُكَ خَيْرَها وَخَيْرَ ما فِيها وَخَيْرَ ما أُرْسِلَتْ بِهِ وأعُوذُ بِكَ مِنْ شَرّها وَشَرّ ما فيها وَشَرّ ما أُرسِلَتْ بِهِ

Маъноси
: "Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман".

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
#кунлик_эслатма

Зикрларнинг энг афзали:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи».

Вазифа қилиб олинг!

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
👉 10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.

14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.

15) Ифтор вақтида.


👆👆👆👆Буни дўстларга тарқатиб савобга эга бўлинг!

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун !
@QUBOUZ
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

➡️ Ҳаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас,

➡️ Сиз ундан қандай фойдалана олганингиздадир.

Азизлар! Бугун Жума кечаси яъни дуолар ижобат бўладиган кеча,ҳар бир дақиқасини   ғанимат билиб қўлимиздан келганича ибодат, зикр ва истиғфорни кўпайтириб, ҳар лаҳзадан фойдаланиб қолайлик.

👆Тарқатиб савобга сиз ҳам шерик бўлинг.

Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ