QUBO.UZ
11.4K subscribers
18.8K photos
1.08K videos
8 files
8.8K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
  ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ

Масала: Кўпчилик шерик бўлиб қурбонлик қилинганда, хусусан ака-укалар биргаликда қурбонлик қилганларида гўштини чамалаб тақсим қилишлик жоиз эмас. Балки, судхўрлик бўлади. Шунинг учун аниқ килолаб тортиб, кейин ҳадя қилмоқчи бўлса, ҳадя қилаверади.

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
   Қассоб хизмати

Масала: Қассобнинг хизмат ҳақини сўйилган қурбонлик гўштидан бериш жоиз эмас.

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
   Қурбонлик масалалари

Қурбонлик гўштининг тақсимланиши.


Қурбонлик гўштининг ҳаммасини камбағалларга садақа қилиб юбориш ёки ўзи ва болалари учун олиб қўйиш жоиз. Лекин энг афзали қурбонлик гўштини учга тақсимлаб, бир қисмини камбағалларга садақа қилиб, бир қисмини бой бўлса ҳам қўшни ва қариндонларга тарқатиш, қолган учдан бир қисмини ўзининг рўзғори учун олиб қолишдир. Агар қурбонлик қилувчи серфарзанд ва ўртаҳол бўлса, қурбонлик гўштининг ҳаммасини ўзида олиб қолиш мустаҳабдир (“Кўҳистоний”). Қурбонлик гўштини мусулмон бўлмаганларга бериш жоиз (Кўҳистоний”).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
  Ҳалол ҳайвонларнинг етти аъзосини ейиш жоиз бўлмайди. Улар:

1. Оқувчи қон;
2. Эркак ва урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси;
3. Эркак ҳайвоннинг тухуми;
4. Пешоб халтаси;
5. Орқа жинсий аъзоси;
6. Ғудда (безлар);
7. Ўт пуфак.

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
ҚУРБОНЛИК ҲИКМАТЛАРИ

Қурбонлик қилиш ибодатида кўплаб ҳикматлар бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир:

1. Қурбонлик қилиш банда учун ўзига берилган ҳаёт неъмати ва бошқа кўплаб сон-саноқсиз неъматларга шукроналик ифодаси бўлади;

2. Иброҳим алайҳиссалом ва Исмоил алайҳиссаломларнинг Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйин эгишдаги сабру-тоқатлари ва фидокорликларини ҳамда Аллоҳ йўлидаги фидокорлик қандай тақдирланишини ёдга солади;

3. Қалбдаги Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатни нафсу ҳаво истакларидан муқаддам қўйишга ўргатади;

4. Гуноҳларга каффорот бўлади;

5. Аҳли оиласига ва бошқаларга кенгчилик қилишга сабаб бўлади.

Қурбонлик сўйиш яъни, бир жониворнинг қонини оқизиш қандай қилиб неъматларга шукроналикни ифодалайди, деган саволга уламолар шундай жавоб берганлар: маълумки, банда ўзига берилган неъматларнинг шукрини келтириши лозим. Неъматларга шукр қилиш эса шу неъматларни ато қилувчи Зотни улуғлаш ва Унинг кўрсатмаларига мувофиқ сарфлаш билан бўлади. Шунга кўра, қурбонлик сўйиш икки жиҳатдан неъматларга шукроналик ифодаси ҳисобланади:

1. Қурбонлик сўйиш туфайли аҳли оиласига, қавму-қариндошу, қўни-қўшниларга серобчилик қилинади, камбағал бева-бечораларга садақалар қилинади. Бу ишлар эса банда учун Аллоҳ таолонинг берган неъматларидан шоду хурсанд бўлиб яшаётганини изҳор қилиш ҳисобланади. Зеро, Қуръони каримда бандалар ўзларига берилган неъматлар ҳақида сўзлашлари лозимлиги айтилган:
“Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла” (Зуҳо сураси, 11-оят).

Қурбонлик қилиш туфайли банда ўзига берилган неъматларни “сўзлаётган” бўлади. Шунинг учун қурбонликка айбу нуқсонлардан саломат бўлган энг яхши ҳайвон танланади.

2. Қурбонлик сўйиш Аллоҳ таолонинг берган хабарини тасдиқлаш ҳисобланади. Яъни Аллоҳ таоло чорва ҳайвонларини инсонлар манфаатланишлари учун яратган ва уларни сўйиб тановул қилишларига рухсат берган:
“Ва чорвалардан ҳаммолларини ва (сўйгани) ерга ётқизиладиганларини пайдо қилди. Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар” (Анъом сураси, 142-оят).

Демак, қурбонлик қилувчи мўмин Аллоҳ таоло унга ризқ қилиб берган нарсани шукроналик билан тановул қилаётган ва Аллоҳнинг берган хабарини амали билан тасдиқлаётган бўлади.

Шунинг учун қурбонлик қилувчи мўмин ҳайвонни бўғизлаб сўйиб ташлайдиган "шафқатсиз” киши эмас, балки ўзини ҳам, шу ҳайвонни ҳам яратган ҳамда бу жониворни ўзига ризқ қилиб берган Зотнинг хабарини тасдиқлаётган, жониворларга азият беришдан қатъий сақланадиган, ҳатто сўйиладиган ҳайвоннинг ёнида пичоқ қайрашни ҳам жоиз деб билмайдиган энг меҳр шафқатли банда ҳисобланади.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
   Масала:Қўй билан қўшиб олинган арқонни садақа қилиб юбориш мустаҳабдир

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг   Пайшанба   куни 
29-Июн  2023 йил,  
11- Зулҳижжа  1444 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси:

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Кимки қурбонликни дили хурсанд ва савоб умидида қилса, у (қурбонлик) у учун дўзахдан парда бўлади»

(Табароний ривояти).
(Ҳусайн ибн Али (р.а)дан)


🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Бугун ҳожиларимиз Мино водийсида бўладилар. Бугун ҳажнинг тўртинчи куни-Ҳайитни иккинчи куни. Шайтонга 21- та тош отадилар. Аллоҳ осон қилсин!


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
#Ҳақиқий_дўст

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деди:

«Аллоҳнинг зикрида сенга ёрдам берадиган одам билангина дўст тутун».

📚 «Зуҳд» Абу Довуд 1: 126.



🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1444 йил 11- Зулҳижжа
м. 2023 йил 29-Июн

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:00;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 35;
🕌Шом 19:55;
🕌Хуфтон 21:30

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 03:45
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:45;
🕌 Шом 19:55;
🕌 Хуфтон 21:45

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Аллоҳим, ё Роббал оламийн!
Ё Зал-Жалоли вал Икром, ё Ҳаййу, ё Қоййум!
Ё Роҳману, ё Роҳийм!
Ё Моликал мулк!
Ё Хобир, ё Алийм!
Ё Латийф!...

Бутун оламда Якка-ю Ягона  ҳақиқий илоҳ Ўзингсан!

Сендан бошқа Роббимиз йўқ!

Сендан бошқа меҳрибонимиз йўқ!

Сендан бошқа ишонганимиз йўқ!

Якка-ю Ягона илоҳлигинг ҳаққи-ҳурмати, барча гўзал исм-у сифатларингда тенгинг ва ўхшашинг йўқлиги ҳаққи-ҳурмати, барча эзгуликлар танҳо Сенга хослиги ҳаққи-ҳурмати, борлиқни ва ундаги барча нарсаларни йўқдан бор қилиб яратганинг ҳаққи-ҳурмати, бизларни ҳам тупроқдан яратиб, чиройли вужуд, руҳ, ақл, қалб бериб, инсон қилиб, иймон бериб мукаррам этиб қўйганинг ҳаққи-ҳурмати, Ўзингдангина илтижо қилиб сўраймиз:

бизларни не мақсадда яратган бўлсанг, шунга муяссар қил!

Шайтонга ва нафсимизга алданиб адашсак, янглишсак, Ўзинг тўғри йўлга солиб қўй!

Ғофир, Ғафур, Ғаффорлигинг ҳаққи-ҳурмати, Афувв ва Таввоблигинг ҳаққи-ҳурмати, ёлбориб сўраймиз:

ожизмиз, заифмиз, бечорамиз... Сен Раҳим қилмасанг, ҳолимиз хароб... Илоё, ўтган гуноҳларимизни кечир!

Яширин-у ошкор, катта-ю кичик, билиб-билмай ёки қасдан қилган барча айбларимиз, хатоларимиз, гуноҳларимиз учун пушаймонмиз, ё Роббим!

Ё Аллоҳим, пушаймонлигимиз ҳаққи-ҳурмати, ожиз ва бечора қулларингни кечир, барча ўтганларини амал дафтаримиздан ҳам ўчириб юбор!

Киромайн котибайн бўлган фаришталарингнинг ҳам ёдларидан чиқариб юбор!

Бизга раҳим қилиб, у гуноҳларимизни ўзимизнинг ҳам эсларимиздан чиқариб, хотираларимиздан ўчириб юбор!

Биз учун янги саҳифа оч!
Умримизнинг, ризқимизнинг қолганига ўтганига нисбатан кўпроқ хайр-у барака ато қил!

Қолган умримизда Ўзингнинг ҳимоянгда, Ўзингнинг паноҳингда, Ўзингнинг мададинг билан гуноҳлардан узоқ бўлиб, Сен рози бўладиган ҳолатларда яшашимизни насиб эт! Шундай яшашимизга Ўзинг ёрдам бер!

Охирги каломимиз ҳам "Ашҳаду ан-лаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадун ъабдуҳу ва Росулуҳу"  бўлишини насиб эт!

Ҳузурингга фақат пок иймон билан, Ўзинг бизлардан рози бўлган ҳолда боришлигимизни насиб эт!

Аллоҳим, Маҳшаргоҳдаги даҳшатлардан, ур-йиқитлардан, Қиёмат кунининг ваҳимасидан, қўрқинчидан Ўзинг паноҳ бер!

Аллоҳим! Сўроқ-саволларингга тоқатимиз етмайди, амалларимиз етмайди...

Сўроқ-савол қилиб бизларни қийнама, пинҳон гуноҳларимизни ошкор қилиб халқинг олдида шарманда қилма!

Ўтиниб сўраймиз, ёлбориб сўраймиз: амал дафтарларимизни ўнг тарафимиздан бериб, дўзах юзини кўрсатмасдан, тўғридан-тўғри Жаннатларингга кирит!

Жаннатларингда ҳам барча яқинларимиз билан бирга бўлишимизни насиб эт!

Аллоҳим, Жаннатларингда бепарда Жамолингни кўрмоқ бахтини барча мўмин-мусулмонларга ва шу қатори бизларга ҳам насиб эт!

Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан Ҳавзи Кавсар сувидан ичиб, суҳбатларидан баҳраманд бўлмоқлик бахтини ҳам насиб қил!

Ё Аллоҳим, то тирик эканмиз, ўзимизни ҳам, барча яқинларимизни ҳам, зурриётларимизни ҳам  иймонда, Исломда собитқадам қил!

Амийн, ё Роббал оламийн



🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
🤲 Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1) Азон айтилган вақтда.
2) Қуръон ўқилган вақтда.
3) Каъабани кўрган вақтда.
4) Ёмғир ёғаётганда.
5) Душманга йўлиққанда.
6) Зулм кўрганда.
7) Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8) Фарз намозини тугатганда.
9) Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
👉 10) Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11) Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12) Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13) Арафа кунида.

14) Рамазоннинг кеча ва кундузида.

15) Ифтор вақтида.


👆👆👆👆Буни дўстларга тарқатиб савобга эга бўлинг!

Каналга уланиш учун босинг👇👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

Каналга уланиш учун !
@QUBOUZ
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

➡️ Ҳаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас,

➡️ Сиз ундан қандай фойдалана олганингиздадир.

Азизлар! Бугун Жума кечаси яъни дуолар ижобат бўладиган кеча,ҳар бир дақиқасини   ғанимат билиб қўлимиздан келганича ибодат, зикр ва истиғфорни кўпайтириб, ҳар лаҳзадан фойдаланиб қолайлик.

👆Тарқатиб савобга сиз ҳам шерик бўлинг.

Каналга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)


🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг  Жума   куни 
30-Июн  2023 йил,  
12- Зулҳижжа  1444 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ