QUBO.UZ
10.9K subscribers
19.1K photos
1.09K videos
8 files
9.23K links
QUBO.UZ расмий канал.
Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
Download Telegram
Қурбонлик қилаётганда қандай дуо ўқилади?

إنّ صلاتي ونسكي ومحياي ومماتي لله ربّ العالمين، لا شريك له وبذلك أمرت وأنا من المسلمين،

Ўқилиши:Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи роббил ъаламийн, лаа шарийка лаҳ. Ва бизаалика умирту ва ана минал муслимийн.

Маъноси: Албатта, намозим, ибодатим, ҳаётим ва мамотим оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ, Мен ана шунга буюрилганман. Мен мусулмонларданман.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Арафа куни, Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ!” (Имом Муслим ривояти).

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
🌙 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон олий даражада мукофотланди

Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди.

Шунингдек, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳам «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди.

🖊 Бу ҳақда президент фармони имзоланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz


🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

Ушбу жадвал­да кўрса­­­­тил­ган вақт­лар қуёш чиққани­­­дан кейин 15-20 дақиқа­лик фарқ­­ни инобатга олиб белгилан­ди.

🔗Каналга уланиш: @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг   Чоршанба   куни 
28-Июн  2023 йил,  
10- Зулҳижжа  1444 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ
Кун ҳадиси: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамзот қурбонлик куни қон чиқаришдан кўра Аллоҳга маҳбуброқ иш қилган эмас. Албатта, у (ҳайвон)лар қиёмат куни шохлари, жунлари ва туёқлари билан келишади. Албатта, қон ерга тушишидан олдин Аллоҳнинг ҳузуридаги маконга етади. Уни чин кўнгилла чиқаринг», дедилар»(Имоми Термизий ривоят қилган)

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ
Бугун ҳожиларимиз Муздалифадан Мино водийсига қайтадилар. Бугун ҳажнинг учинчи куни-Ҳайит куни. Шайтонга тош отадилар. Қурбонлик қиладилар. Соч олдириб, Тавофи ифоза қиладилар. Аллоҳ осон қилсин!


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
🤲 Ё РОББИЙ!

Бу тонгни раҳмату марҳаматингдан насибадор бўлган ҳолда, гуноҳлари мағфират қилинган, жаҳаннамдан озод бўлган бандаларинг қаторида қарши олишимизни насиб айла!

Улуғ кунларнинг фазлидан, дуоларимизнинг шарофатидан ота-оналаримизни, аҳлимиз, зурриётларимиз, ёру биродарларимиз, қавму қариндошларимиз, жамийки мўмин-мусулмонларни афву мағфират қилгин, икки дунёда саодатмандлардан бўлишлигимизни таъминла!

Фирдавс жаннатингдан жой эҳсон эт, энг олий мартаба – Жамолингни кўришга мушарраф айла!!

Бу Арафа кечасида қилган барча ибодатларимиз ва дуоларимизни даргоҳингда қабул айла!


🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
#Намоз_вақтлари

Андижон вақти билан

🗓 ҳ. 1444 йил 10- Зулҳижжа
м. 2023 йил 28-Июн

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
🕌Бамдод 03:00;
🕌Пешин 12:45;
🕌Аср 17: 35;
🕌Шом 19:55;
🕌Хуфтон 21:30

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕌 Бамдод 03:45
🕌 Пешин 13:00;
🕌 Аср 17:45;
🕌 Шом 19:55;
🕌 Хуфтон 21:45

☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️

📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ @QUBOUZ
Қурбон ҳайити муборак
бўлсин. Азиз юртдошлар!


🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
  ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ

Масала: Кўпчилик шерик бўлиб қурбонлик қилинганда, хусусан ака-укалар биргаликда қурбонлик қилганларида гўштини чамалаб тақсим қилишлик жоиз эмас. Балки, судхўрлик бўлади. Шунинг учун аниқ килолаб тортиб, кейин ҳадя қилмоқчи бўлса, ҳадя қилаверади.

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
   Қассоб хизмати

Масала: Қассобнинг хизмат ҳақини сўйилган қурбонлик гўштидан бериш жоиз эмас.

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
   Қурбонлик масалалари

Қурбонлик гўштининг тақсимланиши.


Қурбонлик гўштининг ҳаммасини камбағалларга садақа қилиб юбориш ёки ўзи ва болалари учун олиб қўйиш жоиз. Лекин энг афзали қурбонлик гўштини учга тақсимлаб, бир қисмини камбағалларга садақа қилиб, бир қисмини бой бўлса ҳам қўшни ва қариндонларга тарқатиш, қолган учдан бир қисмини ўзининг рўзғори учун олиб қолишдир. Агар қурбонлик қилувчи серфарзанд ва ўртаҳол бўлса, қурбонлик гўштининг ҳаммасини ўзида олиб қолиш мустаҳабдир (“Кўҳистоний”). Қурбонлик гўштини мусулмон бўлмаганларга бериш жоиз (Кўҳистоний”).

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
  Ҳалол ҳайвонларнинг етти аъзосини ейиш жоиз бўлмайди. Улар:

1. Оқувчи қон;
2. Эркак ва урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси;
3. Эркак ҳайвоннинг тухуми;
4. Пешоб халтаси;
5. Орқа жинсий аъзоси;
6. Ғудда (безлар);
7. Ўт пуфак.

🔗 Каналга уланиш:  @QUBOUZ
ҚУРБОНЛИК ҲИКМАТЛАРИ

Қурбонлик қилиш ибодатида кўплаб ҳикматлар бўлиб, уларнинг айримлари қуйидагилардир:

1. Қурбонлик қилиш банда учун ўзига берилган ҳаёт неъмати ва бошқа кўплаб сон-саноқсиз неъматларга шукроналик ифодаси бўлади;

2. Иброҳим алайҳиссалом ва Исмоил алайҳиссаломларнинг Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйин эгишдаги сабру-тоқатлари ва фидокорликларини ҳамда Аллоҳ йўлидаги фидокорлик қандай тақдирланишини ёдга солади;

3. Қалбдаги Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатни нафсу ҳаво истакларидан муқаддам қўйишга ўргатади;

4. Гуноҳларга каффорот бўлади;

5. Аҳли оиласига ва бошқаларга кенгчилик қилишга сабаб бўлади.

Қурбонлик сўйиш яъни, бир жониворнинг қонини оқизиш қандай қилиб неъматларга шукроналикни ифодалайди, деган саволга уламолар шундай жавоб берганлар: маълумки, банда ўзига берилган неъматларнинг шукрини келтириши лозим. Неъматларга шукр қилиш эса шу неъматларни ато қилувчи Зотни улуғлаш ва Унинг кўрсатмаларига мувофиқ сарфлаш билан бўлади. Шунга кўра, қурбонлик сўйиш икки жиҳатдан неъматларга шукроналик ифодаси ҳисобланади:

1. Қурбонлик сўйиш туфайли аҳли оиласига, қавму-қариндошу, қўни-қўшниларга серобчилик қилинади, камбағал бева-бечораларга садақалар қилинади. Бу ишлар эса банда учун Аллоҳ таолонинг берган неъматларидан шоду хурсанд бўлиб яшаётганини изҳор қилиш ҳисобланади. Зеро, Қуръони каримда бандалар ўзларига берилган неъматлар ҳақида сўзлашлари лозимлиги айтилган:
“Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла” (Зуҳо сураси, 11-оят).

Қурбонлик қилиш туфайли банда ўзига берилган неъматларни “сўзлаётган” бўлади. Шунинг учун қурбонликка айбу нуқсонлардан саломат бўлган энг яхши ҳайвон танланади.

2. Қурбонлик сўйиш Аллоҳ таолонинг берган хабарини тасдиқлаш ҳисобланади. Яъни Аллоҳ таоло чорва ҳайвонларини инсонлар манфаатланишлари учун яратган ва уларни сўйиб тановул қилишларига рухсат берган:
“Ва чорвалардан ҳаммолларини ва (сўйгани) ерга ётқизиладиганларини пайдо қилди. Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсалардан енглар” (Анъом сураси, 142-оят).

Демак, қурбонлик қилувчи мўмин Аллоҳ таоло унга ризқ қилиб берган нарсани шукроналик билан тановул қилаётган ва Аллоҳнинг берган хабарини амали билан тасдиқлаётган бўлади.

Шунинг учун қурбонлик қилувчи мўмин ҳайвонни бўғизлаб сўйиб ташлайдиган "шафқатсиз” киши эмас, балки ўзини ҳам, шу ҳайвонни ҳам яратган ҳамда бу жониворни ўзига ризқ қилиб берган Зотнинг хабарини тасдиқлаётган, жониворларга азият беришдан қатъий сақланадиган, ҳатто сўйиладиган ҳайвоннинг ёнида пичоқ қайрашни ҳам жоиз деб билмайдиган энг меҳр шафқатли банда ҳисобланади.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.

🔗 Каналга уланиш: @QUBOUZ
   Масала:Қўй билан қўшиб олинган арқонни садақа қилиб юбориш мустаҳабдир

🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг   Пайшанба   куни 
29-Июн  2023 йил,  
11- Зулҳижжа  1444 ҳ.й

═════☁️☁️☀️☁️☁️═════

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲



🔗 Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇👇👇
@QUBOUZ