QR SSP Business News
931 subscribers
5.98K photos
809 videos
40 files
2.82K links
Өзбекстан Саўда-санаат Палатасының Қарақалпақстан Республикасы басқармасы.

Мүрәжәәт ушын телефонлар;

☎️ +998(61) 222-15-02
☎️ +998(61) 222-05-95
☎️ +998(61) 222-00-58
Download Telegram
Forwarded from Savdo-sanoat palatasi
Саноат усулидаги интенсив мевали боғлар барпо этилади
 
“Саноат усулидаги интенсив мевали боғлар барпо этиш ва эскирган боғларни янгилашни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–108-сон, 09.06.2026 й.) қабул қилинди.

 
Мазкур Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад этиб 2026 – 2028 йилларда 172 минг гектар саноатлашган боғлар барпо этиш белгиланди.
 
📃 Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан:
 
◾️эскирган боғларни яроқсиз деб топиш, улар ўрнида саноатлашган боғлар барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар турига ўтказиш тўғрисида хулосани (хулоса) қабул қилиш ваколати Агросаноатни ривожлантириш агентлигига ҳам берилади;
 
▶️ Агентлик томонидан хулоса берилган санадан бошлаб:
 
◾️12 ой давомида янги боғ ва токзорлар барпо этилмаган тақдирда, ушбу боғлар жойлашган майдонлар учун ер солиғи ва сувдан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 3 бараварга оширилади;
 
◾️24 ой давомида янги боғ ва токзорлар барпо этилмаган тақдирда, ушбу боғлар жойлашган майдонларда сув олиш тақиқланади.
 
💸 2026 йил 1 июлдан боғ яратишга доир ҳужжатлар асосида эскирган боғларни янгилаш ва саноатлашган боғларни барпо этишни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилади:
 
◾️тижорат банклари орқали 7 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 4 фоиз) миллий валютада ҳар бир гектарга 120 млн сўмгача миқдорда кредитлар;
 
◾️халқаро молия институтларидан мева-сабзавотчилик соҳаси учун жалб қилинган ресурслар ҳисобидан очилган кредит линияларидан тадбиркорларга миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича йиллик ставка 14 фоиз (шундан, банк маржаси 4 фоиз) этиб белгиланади;
 
◾️хорижий давлатлардан “in-vitro” усулида етиштирилган ва сертификатга эга мевали кўчатларни импорт қилиш учун тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари орқали 18 ойгача муддатга миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 4 фоиз), ҳар бир мевали кўчат учун 5 АҚШ долларигача эквивалентида кредитлар ажратилади.
 
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
 ISBILERMENLERDIŃ  MÚRÁJATLARÍ  ÚYRENILDI  
📢 ЭЪЛОН

“SIAL Paris 2026” халқаро кўргазмасида иштирок этиш учун таклиф!

Ҳурматли экспортёрлар ва тадбиркорлар!

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Франция Республикасида 2026 йил 17–21 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган SIAL Paris 2026 халқаро кўргазмасида иштирок этиш истагини билдирган маҳаллий корхоналарни рўйхатга олиш бошланганлигини маълум қилади.

Мазкур кўргазма озиқ-овқат маҳсулотлари соҳасидаги дунёдаги энг йирик халқаро тадбирлардан бири ҳисобланиб, унда:

7 800 дан ортиқ халқаро компаниялар иштирок этади;
415 мингдан зиёд маҳсулотлар намойиш этилади;
295 мингдан ортиқ соҳа мутахассислари ташриф буюради;
8 500 дан зиёд йирик харидорлар иштирокида B2B учрашувлар ташкил этилади;
умумий харид салоҳияти 55 миллиард евродан ортиқни ташкил этади.

Кўргазмада иштирок этиш учун қуйидаги талабларга жавоб берувчи экспортёр корхоналар таклиф этилади:

🔺 маҳсулотларини халқаро сифат стандартлари асосида ишлаб чиқарувчи;
🔺 маҳсулотларни сақлаш, саралаш ва қадоқлаш имкониятларига эга;
🔺 мунтазам экспорт фаолиятини амалга ошираётган;
🔺 хорижий бозорларга чиқиш ва экспорт ҳажмини кенгайтириш истагида бўлган корхоналар.
Иштирок этиш истагини билдирган корхоналардан маълумотларни белгиланган шаклда тақдим этиш сўралади.

🗓 Ҳужжатларни тақдим этишнинг сўнгги муддати:
2026 йил 15 июнь

📍 Мурожаат учун:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси

📞+99 897 984 77 70

Мазкур халқаро кўргазма экспорт географиясини кенгайтириш, янги харидорлар топиш ва халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун муҳим имконият ҳисобланади.

Барча экспортёр корхоналарни “SIAL Paris 2026” халқаро кўргазмасида фаол иштирок этишга чақирамиз! 🇺🇿🤝🇫🇷
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 24–26 август кунлари Тошкент шаҳрида нуфузли халқаро Global Finance & Technology Network (GFTN) билан ҳамкорликда Silk Road Finance & Technology Forum бўлиб ўтади.

Марказий Осиё жадал суръатлар билан йирик глобал марказга айланиб бораётган бир пайтда, ушбу муҳим форум дунёнинг энг нуфузли вакилларини бир майдонда жамлайди.

Форум халқаро сиёсат доиралари вакиллари, марказий банклар раҳбарлари, институционал инвесторлар, глобал технология визионерлари ҳамда йирик компаниялар раҳбарларини Тошкентда бирлаштиради.

✍️ Рўйхатдан ўтиш учун

Тўлиқ маълумот ва расмий пресс-релиз


🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from KaNews.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Isbilermenlikke berilgen imkaniyat - shańaraq dáramatına xızmet etpekte

Qanlıkól rayonı Janaqala APJ, Rano Baynazarova mámleketimiz tárepinen jaratılǵan imkaniyatlardan nátiyjeli paydalanıp, jeńilletilgen kredit qarjıları esabınan tigiwshilik jumısın jolǵa qoydı.
Búgingi kúnde ol zamanagóy tigiw úskenelerinde hár qıylı kiyim-kenshekler tayarlap, xalıqqa sapalı xızmet kórsetpekte. Óz miyneti hám izleniwi arqalı shańaraǵınıń dáramatın arttırıw menen bir qatarda, keleshekte jańa jumıs orınların jaratıwdı da rejelestirmekte.
Rano Baynazarovanıń jumısı isbilermenlikti qollap-quwatlawǵa qaratılǵan baǵdarlamalar xalıqtıń bántligin támiyinlew hám shańaraqlardıń abadanlıǵın arttırıwda úlken áhmiyetke iye bolıp atırǵanınıń jáne bir ámeliy úlgisi bolıp esaplanadı.
Forwarded from Savdo-sanoat palatasi
Ҳурматли тадбиркорлар!

💸 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 октябрдаги ПҚ-304-сон қарорига мувофиқ, «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан электротехника саноати корхоналарини қўллаб-қувватлаш чоралари амалга оширилмоқда.

Жумладан, Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан электротехника саноати корхоналари учун тижорат банкларининг факторинг хизматлари бўйича дисконт ёки ҳисобланган фоиз суммасининг 50 фоизи, бироқ йиллик 4 фоиз ставкадан ошмаган қисми қоплаб берилади.

🌱 Ушбу молиявий ресурслардан фойдаланиш учун https://subsidiya.epauzb.uz электрон портали орқали мурожаат қилишингиз мумкин

Батафсил маълумот учун:
📞+998 (71) 207 04 06 (202)
_______

Уважаемые предприниматели!

💸 В соответствии с Постановлением Президента Республики Узбекистан от 15 октября 2025 года № ПП-304, АО «Компания по развитию торговли» реализует меры по поддержке предприятий электротехнической промышленности.

В частности, за счёт средств Фонда содействия торговле для предприятий электротехнической отрасли возмещается 50% суммы дисконта либо начисленных процентов по факторинговым услугам коммерческих банков, но не более части, соответствующей годовой ставке 4%.

🌱 Для получения указанных финансовых ресурсов вы можете подать заявку через электронный портал https://subsidiya.epauzb.uz.

Для получения дополнительной информации:
📞 +998 (71) 207 04 06 (202)

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 ҲУРМАТЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ВА ЭКСПОРТЁРЛАР!

Маҳсулотларингизни халқаро бозорларга олиб чиқишни, экспорт ҳажмини оширишни ва йирик хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилишни режалаштираяпсизми?

Унда халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаштириш орқали янги имкониятларни қўлга киритинг!

Биз қуйидаги халқаро сертификат ва аудит хизматларини таклиф қиламиз:

ISO халқаро стандартлари (ISO 9001, ISO 14001, ISO 45001 ва бошқалар)
SEDEX (SMETA) аудити
BSCI сертификати
WRAP сертификати
Halal сертификати
CE сертификати

🌍 Халқаро сертификатларни олишнинг асосий афзалликлари:

✔️ Маҳсулотларингизни Европа, Осиё ва бошқа халқаро бозорларга экспорт қилиш имконияти кенгаяди;
✔️ Хорижий харидорлар ва инвесторлар ишончи ортади;
✔️ Халқаро тендер ва харидларда иштирок этиш имконияти пайдо бўлади;
✔️ Walmart, Carrefour, Lidl, H&M, Zara каби йирик халқаро брендлар ва чакана савдо тармоқлари талабларига жавоб бериш имкони яратилади;
✔️ Корхонада сифат менежменти, меҳнат муҳофазаси ва экологик бошқарув тизимлари такомиллашади;
✔️ Ишлаб чиқариш жараёнларида самарадорлик ва рақобатбардошлик ошади;
✔️ Экспорт географиясини кенгайтириш ва янги бозорларга чиқиш осонлашади;
✔️ Корхонанинг халқаро нуфузи ва инвестицион жозибадорлиги ортади.

🤝 Ишлаб чиқарувчилар, экспортёрлар ва тадбиркорларни ўзаро манфаатли ҳамкорликка таклиф қиламиз!

📞 Мурожаат учун:
+998978954000
+998979847770

📈 Халқаро сертификат — бу нафақат ҳужжат, балки янги бозорлар, янги мижозлар ва янги имкониятларга очилган эшикдир!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Savdo-sanoat palatasi
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

“Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва ушбу ҳаракатлар учун жавобгарликни кучайтириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

➡️ https://regulation.adliya.uz/project/10217/31179

📃 Лойиҳага кўра:

◾️тадбиркорлик субъектларида ноқонуний текширув ўтказиш ва текширув тартибини бузиш учун алоҳида маъмурий жавобгарлик белгиланади;

◾️давлат органлари мансабдор шахсларининг тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатларини бузганлиги учун жавобгарлиги кучайтирилади;

◾️текширув ўтказиш тартибига риоя этилишини назорат қилишнинг автоматлаштирилган механизмлари жорий этилади;

◾️тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф аралашганлик учун жиноий жавобгарлик чоралари такомиллаштирилади.


‼️ Ҳурматли тадбиркорлар! Лойиҳа юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдириб, қонунчиликни такомиллаштириш жараёнида фаол иштирок этинг.

Муҳокама 2026 йил 30 июнга қадар давом этади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚽️⚽️⚽️⚽️ Tariyxıy máwritler Jaqın: Milliy saylandı komandamızdı Jáhán Chempionatında Birgelikte qollap-quwatlaymız!

Jáhán chempionatında Ózbekstan saylandı komandası 1-oyının Kolumbiya saylandı komandasına qarsı 18-iyun kúni 07:00de bolıp ótedi.

Bársheni Milliy saylandı komandamızdı qollap-quwatlaw ushın Nókis qalası "Doslıq" kanalı boyında jaslar maydanshasına LED ekranlarda tamashalawǵa mirát etemiz.
————
⚽️⚽️⚽️⚽️ Tarixiy daqiqalar Yaqin: Milliy terma jamoamizni Jahon Chempionatida Birgalikda qo‘llab-quvvatlaymiz!

Jahon chempionatida O‘zbekiston terma jamoasi 1-o‘yinini Kolumbiya terma jamoasiga qarshi 18-kúni 07:00da bo‘lib o‘tadi.

Barchani Milliy terma jamoamizni qo‘llab-quvvatlash uchun Nukus shahri "Do‘stlik" kanali bo‘ylab yoshlar maydonchasiga LED ekranlarda tomosha qilishga taklif etamiz.

Veb-sayt|Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from Savdo-sanoat palatasi
📣📣📣

🐄 Чорвачилик билан шуғулланаётган ёки мазкур йўналишда фаолият бошлашни режалаштираётган тадбиркорлар очиқ мулоқотга таклиф этилади.

🗓 22 июнь, 14:30
📍 Савдо-саноат палатаси биноси

Учрашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвачилик тармоғи ва яйлов хўжалигини замонавий бошқарув тизими ва янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–179-сонли Қарори ижроси доирасида ташкил этилмоқда.


Мулоқот давомида соҳа учун яратилган имтиёзлар, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари, қулай бизнес муҳитини шакллантириш масалалари ҳамда тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоб берилади.

Рўйхатдан ўтиш учун:
📞 +998 99 832 30 09

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Joqarǵı Keńes.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий сайланды командамыздың футбол бойынша Жәҳән чемпионатындағы дәслепки ойынын Нөкис қаласындағы жаслар майданшасында турып 10 мыңнан аслам ықласбентлер тамашалады ҳәм қоллап-қуўатлады.

Миллий терма жамоамизнинг футбол бўйича Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини Нукус шаҳридаги ёшлар майдончасида туриб 10 мингдан ортиқ мухлислар томоша қилди ва қўллаб-қувватлади


Каналға ағза болыў: @joqargikenes

Website|Telegram|Instagram|Facebook|YouTube
Forwarded from Savdo-sanoat palatasi
📣📣📣

Ҳурматли тадбиркорлар!


🇬🇪 2–3 июль кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг Грузия Республикасига ташрифи режалаштирилган.

👍 Ташриф доирасида Ўзбекистон–Грузия бизнес форуми ҳамда икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида B2B учрашувлари ташкил этилади.

*Сафар билан боғлиқ барча харажатлар иштирокчилар томонидан ўз ҳисобидан қопланади.

❗️Тадбирда иштирок этиш истагидаги тадбиркорлар рўйхатдан ўтишлари зарур:

🔗 Рўйхатдан ўтиш

Батафсил маълумот учун:
👍 +998 78 150 60 06 (107)

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣📣📣

Тадбиркорлар диққатига!


👍 Халқаро бренд маҳсулотлари савдоси, автотураргоҳлар фаолияти ҳамда кўчмас мулк объектларини ижарага бериш йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлар очиқ мулоқотга таклиф этилади.

🗓 23 июнь, 10:00
📍 Савдо-саноат палатаси биноси

Очиқ мулоқот давомида мазкур соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари, шунингдек, улар дуч келаётган долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, кейинги амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун тегишли ташкилотларга тақдим этилади.

Рўйхатдан ўтиш учун:
📞 +998 97 445 39 37
📞 +998 97 333 44 45

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

🇺🇿🇶🇦 Ўзбекистон Республикасининг Қатар Давлатидаги Элчихонаси томонидан Қатарнинг энг йирик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари импортчиси ва дистрибютори ҳисобланган «Al Khalaf Group» холдинги билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Мазкур холдинг Қатардаги йирик савдо тармоқлари – «Carrefour», «LuLu», «Monoprix» ҳамда Qatar Energy, Qatar Airways каби йирик компанияларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда.

🔺 «Al Khalaf Group» томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қуйидаги маҳсулотларга катта қизиқиш билдирилмоқда:
✔️ мева-сабзавот маҳсулотлари:
узум;
шафтоли;
ўрик;
анор;
қовун;
брокколи;
гулкарам;
кўкатлар;
✔️ озиқ-овқат ва қайта ишланган маҳсулотлар:
🔺 музлатилган товуқ ва курка гўшти;
🔺 музлатилган сабзавотлар ва ярим тайёр маҳсулотлар;
🔺 товуқ ва бедана тухумлари;
🔺 колбаса маҳсулотлари;
🔺 сариёғ ва маргарин;
🔺 томат пастаси ва кетчуп;
🔺 чой;
🔺 дуккакли экинлар;
🔺 ун;
🔺 макарон маҳсулотлари.
📌 Хорижий ҳамкор мазкур маҳсулотларни Ўзбекистондан йирик ҳажмларда импорт қилишга тайёрлигини билдирган.

Шу муносабат билан, Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган экспортёр корхоналар ва ишлаб чиқарувчиларни ушбу имкониятдан фаол фойдаланишга чақирамиз.

Қўшимча маълумот ва ҳамкорлик масалалари бўйича:
Фуат Бахтиёров – Ўзбекистон Республикасининг Қатар Давлатидаги Элчихонаси маслаҳатчиси

📞 +998 90 212-32-33

🏛 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТЎҚИМАЧИЛИК СОҲАСИ ВАКИЛЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

🇺🇿🇮🇳 Ҳиндистон Республикасининг Тошкентдаги Элчихонаси маълумотига кўра, 2026 йил 14–17 июль кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида “Bharat Tex 2026” халқаро тўқимачилик кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур нуфузли тадбир Ҳиндистон Ҳукумати Тўқимачилик вазирлиги томонидан ташкил этилмоқда ва унда:

🔺 тўқимачилик соҳасидаги етакчи компаниялар;
🔺 савдо уюшмалари;
🔺 йирик халқаро харидорлар;
🔺 глобал брендлар;
🔺 технология ва ускуналар етказиб берувчилар;
🔺 инвестиция ва ҳамкорликка қизиқувчи бизнес вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

🌐 “Bharat Tex 2026” халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, янги бозорларга чиқиш, экспорт имкониятларини кенгайтириш, илғор технологиялар билан танишиш ҳамда истиқболли шериклар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш учун муҳим майдон ҳисобланади.

Шу муносабат билан, Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган:

тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари;
савдо уюшмалари;
йирик харидорлар ва экспортёрлар;
глобал брендлар билан ҳамкорлик қилувчи субъектлар;
технология ва ускуналар етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари
ушбу халқаро кўргазмада иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқишга таклиф этилади.

📞 Қўшимча маълумот учун:
Анил Кумар
+91 93405 71398

📧 ds-textiles@gov.in

🏛 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Savdo-sanoat palatasi
Бироздан сўнг чорвачилик соҳасидаги тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот бошланади.

Мулоқот давомида соҳа учун яратилган имтиёзлар, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари, қулай бизнес муҳитини шакллантириш масалалари ҳамда тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоб берилади.

🟥 ЖОНЛИ ЭФИР

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣📣📣

Тадбиркорлар диққатига!


👍 Халқаро бренд маҳсулотлари савдоси, автотураргоҳлар фаолияти ҳамда кўчмас мулк объектларини ижарага бериш йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлар очиқ мулоқотга таклиф этилади.

🗓 23 июнь, 10:00
📍 Савдо-саноат палатаси биноси

Очиқ мулоқот давомида мазкур соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари, шунингдек, улар дуч келаётган долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, кейинги амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун тегишли ташкилотларга тақдим этилади.

Рўйхатдан ўтиш учун:
📞 +998 99 927 3553
📞 +998 97 984 77 70
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг савдо, автотураргоҳ ва кўчмас мулк хизматлари соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бошланади.

Мулоқот давомида мазкур соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари, шунингдек, улар дуч келаётган долзарб масалалар муҳокама қилинади.

🟥 ЖОНЛИ ЭФИР

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бошланди

✔️ Айни дамда Президентнинг тадбиркорлар билан ўтказиладиган VI очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш мақсадида халқаро бренд маҳсулотлари савдоси, автотураргоҳлар фаолияти ҳамда кўчмас мулк объектларини ижарага бериш йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилмоқда.

Билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, кейинги амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун тегишли ташкилотларга тақдим этилади.

📷 ЖОНЛИ ЭФИР

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM