Бизни нимаики ўлдирмаса у бизни кучли қилади.
То, что нас не убивает, делает нас сильнее.
Фридрих Ницше
P.S.: ривожланииш учун энг кучли фалсафий фикр.
@PsixoBLOGuz

Forwarded from «ПсихоБЛОГ»
Мен фикрлаяпман, демак, мен тирикман.
Декарт
Фалсафий савол. Mактабда фалсафа учун жой борми?
Mактаб - фалсафий саволлар учун ажойиб жой ва вақтдир. Aммо ўқитувчилар негадир уларга жавоб беришга шошилмайдилар.
Камида “юқори турувчи нарсалар ҳақида” адабиёт ўқитувчиси ёки тарих ўқитувчиси билан гаплашиш мумкин. Гўё мактаб қасддан энг муҳим нарсалар ҳақида мураккаб суҳбатдан қочадигандек. Бу шундайми? Нима учун? Mактабларда фалсафани ўқитишга нима тўсқинлик қилади ва у мактабга керакми?
2016 йил сентябр ойидан бошлаб Ирландиядаги мактабларда фалсафа фани ўқитилмоқда. Mамлакат Президентининг янги авлод учун иложи борича автоматлаштирилган ва бир вақтнинг ўзида ўзларига парадоксал саволлар бериш қобилиятини талаб қиладиган ва уларга жавоб топа олишда бу фаннинг долзарблиги тўғрисида ишончли нутқ сўзлагандан сўнг 12-16 ёшли мактаб ўқувчилари учун ихтиёрий курслар пайдо бўлди.
Фалсафий мулоҳазаларнинг аҳамияти дунёқарашнинг пойдеворини шакллантиришда, шахсий координаталар тизимини қуришда муҳим аҳамиятга эгалигидан иборат. Aлбатта, бу тизим ҳеч қачон асло қотиб қолмайди, бироқ айнан доимий фикрлаш одати қарашларни қайта кўриб чиқиш ва ўзгартириш - мустақил фикрлаш гаровидир.
Бошланғич мактабда фалсафадан дарс берувчи Жакомо Эспасито "Mен қанчалик кўп ўргансам, фалсафа бизга берадиган энг муҳим нарса — бу ўзимизга саволлар бериш қобилиятидир", деб ёзади.
Дарҳақиқат, фалсафа фани мактаб дастури сифатида киритилса:
1. Mактаб ўқувчиларини мунозарали кўникмаларга ўргатишга;
2. Mуҳим экзистенциал саволларни англаш учун асосларни топишга;
3. Ўқитувчилар ва талабалар ўртасида гуманитар мулоқот майдонини яратиб, азалий саволларга жавоб топиш учун уларни бирлаштиришга;
4. Ёш инқирозини бартараф этишда ўсмирларга ёрдам бериш, уларни ҳаётнинг мазмуни ва мақсади ҳақида фикрлашнинг умуминсоний тажрибаси билан таништиришга имкон берган бўларди.
П.С: фикрларингизни комментда кутиб қоламиз.

Психология факултетларида абитуриентларни элакдан ўтказиш ҳақида
ОТМларда психология факултети қабулига ўзгартириш киритиш керак. Психолог бўлиш истагидаги абитуриентларни фанга оид тест синовидан ташқари уларнинг шахс хусусиятларини аниқловчи психологик тестдан ҳам ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Сабаби, психолог бўлиб етишиш учун аввало шахснинг психологик хусусиятлари ҳам талабга жавоб бера олиши керак.
Агар шахсда:
•Эмпатия, рефлекция;
•Кузатувчанлик, очиқлик;
•Харизма;
•Аналитик, танқидий фикрлаш;
•Янги билимларга интилиш;
•Алтруизм;
•Ўзига ишонч;
•Чидамлилик;
•Толерантлилик;
•Мақсадга йўналганлик;
•Адекват ўзига баҳо бериш;
•Самимийлик;
•Эрудитлилик;
•Шарт-шароитларга тез мослашувчанлик;
•Креативлик;
каби хусусиятлар ривож топган бўлса, бу абитуриентдан келажакда яхши психолог чиқади. Умуман олганда, юқорида саналган хусусиятлар барча соҳалар учун ҳам керакли. Бироқ, психолог инсон фаолиятида ишлагани учун жуда ҳам аҳамиятга эга.
Аммо, ҳозирда психология соҳасида адашиб юрганлар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Уларнинг аниқ мақсади ҳам мавжуд эмас. Бу эса психолог шахсиятига мутлақо тескаридир. Тўғрисини айтганда, психология факултетлари психологияни ўрганиш у билан чинакамига шуғулланиш истаги учун эмас балки, диплом олиш воситаси бўлиб қолган холос. Жамият эса яхши психологларга, жамиятга айтар сўзи бор психологларга муҳтож. Шунинг учун психология факултетларида абитуриентларни элакдан ўтказиб қабул қилиш тартибини жорий қилиш лозим. Бу соҳа ривожи учун жуда муҳим.
Катта-катта квоталар белгиланяпти. Бироқ, бу бир томондан яхши кўрингани билан аслида ундай эмас. Чунки, савияси хаминқадар психологлар анқонинг уруғидек жудаям кўпайиб кетди. Бу эса яхшилликка олиб келмайди.
P.S.: Олий таълим вазирлигига бу таклиф етиб боришидан умидим бўлмасада, ҳар ҳолда айтиб қўйганим яхши деб ўйладим:)

Психологик трюк
Агар сиз кимдир билан пиёда сайр қилмоқчи бўлсангиз, лекин ўртоғингиз жуда тез юраётган, сиз эса ундан секинроқ юришни сўрай олмаётган бўлсангиз, мана бу усулни қўлланг: ундан буви ва буваси ҳақида нималар ёдида эканлигини сўранг. Ишонтириб айтаманки, у секин юра бошлайди.
Андрей Курпатов "Қизил таблетка"

Психологик трюк 2
Агар сиз кимдир билан учрашув белгилаб қўйган бўлсангиз, дейлик, иш бўйича ёки қандайдир учрашув бўлса, қаршингиздаги инсон иссиқ ичимлик ичгани маъқул. Бундай ҳолатда у сизни анча илиқ ва ишончли суҳбатдош сифатида қабул қилади.

#СоциалПсихология
МАТФЕЙ ЭФФЕКТИ ҲАҚИДА
Матфей эффекти бу тенг бўлмаган устунлик ҳақидаги назария бўлиб бизнинг муваффақиятимиз ҳар доим стартдаги позициямизга боғлиқлиги ҳақида. Ушбу назариянинг асосчиси америкалик социолог Роберт Мёртон.
Роберт Мёртон бу назариясини олға суришига инжилдаги Исонинг масали сабаб бўлган. Унда айтилади: кимга кўп берилган бўлса, у янада кўпроққа эга бўлади, кимга берилмаган бўлса боридан ҳам айрилади.
Бу назарияга биноан олдиндан маълум бир устунликларга эга бўлган киши бу устунликларни йиғишда ва кўпайтираверишда давом этаверади.
Келинг, буни содда қилиб тушунтираман:
Мактабда ўқувчилар аълочи, тўртчи, уччи ва иккичиларга бўлинади. Аълочилар аълочи бўлишига сабаб бу уларнинг олдиндан маълум бир устунликларга эга бўлишида.
- Ота-онаси моддий таъминоти яхшилиги;
- Оилада соғлом психологик атмосфера борлиги
- Яқин одамлари ўқимишли, зиёли инсонлар бўлганлиги ва хкз
факторлар боланинг тез ривожланишига; тез ривожланган бола эса дарсларни яхши ўзлаштиришига; бу эса унинг синфда аълочи бўлишига; яхши ўқиган бола эса келажакда яхши жойда ўқиб яхши даромадли касбда ишлашига; ҳаётда катта натижаларга эришишига олиб келади. Бу Матфей эффектига бир мисол эди. Мисоллар эса кўп.
Яна бир мисол
Агар билим даражаси тенг икки тадқиқотчини олсак, булардан бири нуфузли-номдор олийгоҳни, иккинчиси эса оддийроқ олийгоҳни тугатган бўлса, биринчи тадқиқотчининг мақолалалари, ишлари кўпроқ тарқалиб фанга ўз номини қолдириши осонроқ кечади.
Мёртон оддий ҳолатлар ҳақида айтибдику дейишингиз мумкин. Лекин муаммо шундаки, баъзи бир олимлар фаолроқ, баъзи олимларнинг эса олийгоҳи нуфузли номдор.
Хуллас, стартда ким қандай устунлик ҳолатида бўлса, у устунликни йиғишда, кўпайтиришда давом этаверади. Бу эса уни кетма-кет омадга бошлайди. Устунлиги чекланганлар эса келажакда муваффақиятга эришиш эҳтимол кам бўлади.

ОТАМ ВА ФРЕЙД
Ёзувчи Улуғбек Ҳамдамдан ажойиб эссе
Ўқиш учун 5 дақиқа
@PsixoBLOGuz
https://telegra.ph/OTAM-VA-FREJD-06-02
Ёзувчи Улуғбек Ҳамдамдан ажойиб эссе
Ўқиш учун 5 дақиқа
@PsixoBLOGuz
https://telegra.ph/OTAM-VA-FREJD-06-02
Telegraph
ОТАМ ВА ФРЕЙД
“Гапниям жуда оласиз-да, ёзувчи жаноблари, Ўзбекистоннинг гадойтопмас қишлоғида яшаб ўтган отангизнинг оврупалик машҳур “психоанализ отаси” Фрейдга нима алоқаси бор?” деган ўй хаёлингизнинг бир бурчагида пайдо бўлган бўлса, сира ажабланмайман. Лекин жуда…
Forwarded from «ПсихоБЛОГ»
«Ҳар доим ҳа деб айт» принципи.
Кўпчилик Жим Керри томонидан ижро этилган «Ҳар доим ҳа деб айт» филмини томоша қилган бўлса керак. Ушбу филмнинг бош қаҳрамони рангсиз ва зерикарли ҳаётидан азоб чекарди. Кейинчалик қаҳрамон ташқи дунёдан келадиган ҳар қандай таклифга «Ҳа» дейиш принципини қўллагандан сўнг унинг ҳаёти бирдан ўзгариб кетади. Ҳамкасблари билан муносабатлари яхшиланади, муҳаббатини учратади, ҳаёти гўзаллашади.
Қизиқарли ҳикоя. Филм чиққандан сўнг кўплаб одамлар ушбу - «Ҳа» фалсафасини ҳаётларига татбиқ қила бошладилар ва фақат оз инсонларгина мазкур принцип доимий равишда қўлланилмаслиги кераклигини билишарди. Уни ҳаётга татбиқ этиш ўз вақтида ва фақат қисқа вақт давомида қўллаш керак.
«Ҳа» принципи сизнинг ҳаётингизда расмий тажрибангиз етарли бўлмаганда ёрдам бериши мумкин: дўстларингиз кам бўлганда, ҳаётнинг маъносини топа олмаганингизда, муҳаббат туйғусини ҳис этмаётганингизда, ҳаётда нима билан шуғулланишни билмаётганингизда ва ҳоказо. Aйнан ана шу ҳолатда барча бўшлиқларни тўлдириб “Ҳа” принципи керакли малакани олишга ёрдам беради.
Бўшлиқлар тўлгандан сўнг, «Ҳа» принципи фақат ҳаётингизни оғирлаштиради.
Бунда киши ҳаддан ортиқ кўп нарсаларга розилик бериб юборади, натижада ҳаётида муҳим бўлган нарсаларга эътибор беришни йўқотади.
«Ҳар доим ҳа деб айт» фалсафаси фақат ўзингизни топиш учун керак, шу номдаги филмнинг қаҳрамони айнан шундай қилади.
Киши ўзи учун қизиқарли нарсаларни ва инсонларни топганидан сўнг унга кераксиз нарсалардан воз кечиб, ўзига энг кўп ёққан соҳаларни ривожлантиришга эътибор қаратганида, «Йўқ» ҳаёт босқичини бошлаши керак.
«Йўқ» босқичида одам дўстлари ва яқинлари билан муносабатларни яхшилайди, бутун ҳаётида ўз ишининг устаси бўлади. Aгар «Ҳа» - бу излаш бўлса, «Йўқ» - бу топилган йўлнинг мантиқий давомидир.
Aгар сизнинг ҳаётингиз зерикарли бўлса ва унда ҳеч қандай маъно кўрмаётган бўлсангиз, унда ҳар доим «ҲA» деб айтинг. Ҳолатингизни яхшилашга ёрдам беради. Бироқ, ҳеч қачон унутмаслигимиз керакки, «Ҳа» - бу фақат йўлнинг бир қисмидир ва абадийликка қадар бу қидирув давом этмаслиги керак.
➡️«ПсихоБЛОГ»

Солиштириш ҳақида
Инсонни фақатгина унинг фикрлари бахтли ёки бахтсиз қилади, ташқи ҳолатлар эмас. Ўз фикримизни бошқара туриб биз ўз бахтимизни бошқарамиз.
✍Фридрих Ницше
Ижтимоий тармоқлар кучайгандан кучайган сари одамлар ўзини бошқа биров билан солиштириш каби ёмон одат пайдо бўлди. Бу бутун дунёда эпидемияга айланди десак хато бўлмайди.
Айнан мана шу нарса ҳозирги кунда одамларни ўзидан, ўз шахсиятидан норозилик кайфиятини уйғотмоқда.
Дейлик, бир инсон ижтимоий тармоқ профилида нақадар бахтли эканлигини, кўз қувнайдиган натижаларга эришаётганлигини ва хоказоларни акс эттирувчи суратлар қўяди. Буни кўрган бошқа бир инсон эса ўзини халиги сурат муаллифи билан солиштира кетади:
"У мендан яхши. У мендан чиройли. У мендан омадли. У мендан қобилиятли. У мендан бой. У мендан бахтли"
Мана шундай фикрлар билан тушкунликка тушган инсон омадга, бахтга эришиш йўлларини излашни бошлайди. Бу эса уни бахт ва омадни ниқоблаб умид сотувчи шарлатан психологларга, тез бойиб кетишни ваъда берувчи бизнес-тренерларга, шукроналик тарғиботчиларига олиб боради.
Улар унинг пўстагини қоқиб пулини шилишади. Ҳаётида ҳеч нарса ўзгармагач тушкунлик устига тушкунлик қўшилиб бораверади. Бу эса охир-оқибат депрессияга олиб келади.
Бундан олдинги постимда Матфей эффекти ҳақида ёзгандим. Бу эффект муваффақиятга эришиш болаликда стартдаги позициямизга боғлиқлиги ҳақида эди. Мазкур эффект бизга жуда ҳам яхши бир ҳақиқат - ўзимизни бошқа биров билан солиштириш абсурд эканлигини англаб олишга ёрдам беради. Чунки, омадга, яхши натижаларга эришиш атроф-муҳит таъсири натижасидир. Шу учун ўзимизни бошқа биров билан солиштириш абсурд. Нафақат абсурд, шунингдек, зарарли ҳамдир.
Хулоса
Сиз бугун солиштиришингиз керак бўлган ягона инсон бу кечаги кундаги сизнинг ўзингиз. Бошқа ҳеч ким эмас. Кечаги сиз ва бугунги сиз ўртасида фарқ бўлсагина прогрессга эришасиз: Минимал имкониятдан максимал фойдаланиб бугунги шахсиятингиз кечаги шахсиятингиздан яхшироқ бўлишига интилинг. Аммо ҳеч қачон ўзингизни бошқалар билан солиштирманг.

Онгсизликни онглиликка ўзгартирмагунингизча, у сизнинг ҳаётингизни бошқариб туради, сиз эса буни тақдир деб атайсиз.
Карл Густав Юнг
@PsixoBLOGuz
Карл Густав Юнг
@PsixoBLOGuz
Икки кундан бери бир китобни ўзимча таржима қилишга уриняпман. Лекин тажрибасизлигим, малакам камлиги сабаб жуда қийналяпман ва менда бу ишни қилмаслик, тўхтатиш истаги уйғоняпти.
Биласизми нега?
Гап шундаки, бизни миямиз кераксиз деб топган ишга энергия сарфлашни ёқтирмайди. Чунки, ақлий фаолият жуда катта энергия талаб қиладиган иш. Эволюция эса бизнинг миямизга максимал равишда энергия тежашни дастурлаб қўйган. Миянгизга китоб таржимаси ўзингиз ва кўпларга фойда келтириши умуман қизиқ эмас. Бунинг фойдаси борлигини онгимиз англасада, мия англамайди. Мия энергия тежашни истайди.
Агарда миянинг бу хусусияти уйимиздаги маиший техникаларимизда ҳам бўлганида эди биз электр энергияни анча тежаб қолган бўлардик.
Энди
Мия кераксиз деб топган ишни қилмаслик учун ҳар нималарнидир "ўйлаб топишга қодир":
Масалан:
- бирдан ҳожат қистаб қолади;
- қорнингиз оч қолади;
- уйқу кела бошлайди;
- ёдингиздан чиққан нимадир кулгули эсингизга келиб пиқиллаб кулворасиз ва хоказолар.
Хуллас, мия нимадир қилиб чалғиш учун ҳар балоларни яратаверади. Ҳозир мана шу матнни ёзишимга сабаб ҳам аслида шу:)
Лекин биз миямизнинг бу инжиқликларига қарамай ўзимизда жасорат топиб, мақсадга тўлиқ эътибор қаратиб барибир ишни охиригача етказсак-чи?
Ана унда биз натижага эришгач, миямиз бахт гормони бўлмиш дофаминнинг бир порциясини қабул қилиб олади. Яъни ўзимиздан қониқиш ҳиссини туямиз. Дофаминни шу учун ҳам "мукофот кимёси" деб аташади.
Айнан бирон ишни охиригача бажариб қониқиш ҳиссини туйганимиз учун ҳам миямизда нейрон алоқа ҳосил бўлиб бизда бу ишни яна қилиш истаги/иштиёқи пайдо бўлади.
Хуллас, миянгизда янги нейрон алоқалар вужудга келиши учун мияни чиниқтириш, истамаган нарсани қилишга ундаш лозим. Мия охирги натижани кўриб хурсанд бўлгач кейинги ишлар осон кеча бошлайди
Хуллас, ашнақа гаплар!

Kun.uz журналистига берган интервьюим сайтга чиқарилибди. Ўқиб кўринглар!👇
https://kun.uz/news/2020/06/23/maktab-psixologlari-samarali-ishlashlari-uchun-ularga-nimalar-xalal-bermoqda

Kun.uz
Мактаб психологлари: самарали ишлашлари учун уларга нималар халал бермоқда?
Мактаб психологи – ёш авлодни катта ҳаётга тўғри йўналтиришда ота-она ва ўқитувчи билан баробар аҳамиятга эга шахс. Мураккаб давр – ўсмирликка қадам қўяётган бола, шахс сифатида шаклланаётган ўсмирнинг ўз оламидаги муаммоларига ечим топиши учун ёрдам беришда…
ЖОҲИЛЛИК ЁХУД НЎНОҚ ЖУРНАЛИСТ
Рост24.уз сайтида чиқарилган ва сўнггида Мафтуна Каримова деб ёзилган "мақола"га раддия.
Қўштирноқ ичидаги мазкур мақола "Мактабларда, дарсликларда ҳамон "Одам маймундан яралган", деган таълимот ўргатилмоқда", - деб бошланувчи, илм-фан кишиси учун кўнгилни айнитадиган ва илм-фандан йироқ инсонда табиийки эволюция ҳамда Дарвин таълимотига нисбатан антипатия ҳосил қилувчи жоҳилона сарлавҳа билан бошланган.
Келинг, таҳлил қиламиз.
Аслида, Дарвиннинг эволюцион таълимотида инсон маймундан яралган дейилганми?
Йўқ, асло! Дарвин доим одамлар ва маймунлар умумий аждодга эга деб таъкидлаган. Одамлар нафақат маймунлар билан умумий аждодга эга балки, қушлар, балиқлар ва хаттоки дарахту ўсимликлар хуллас тирик организмларнинг барчаси билан қариндошдир. Умумий аждодларнинг энг яқини эса бу шимпанзе маймун тури ҳисобланади. Замонавий генетика одам ва шимпанзе маймуни ўртасида ДНК яқинлиги 98,6% эканлигини тасдиқлаган. Шундай яқинлик тури бошқа турлар билан ҳам мавжуд.
Масалан:
•Одам ва сичқон ДНКси 92%га ўхшаш.
•Одам ва банан ДНКси 50%га ўхшаш.
•Одам ва хамиртуруш ДНКси 26%га ўхшаш
•Одам ва мева чивини ДНКси 44%га ўхшаш ва хоказо
Давом этамиз
Журналист биология дарсликлари ўқувчилар учун мураккаб тузилганлиги ҳақида айтиб ўтади. Дарҳақиқат, биология дарсликлари мураккаб. Лекин бу фақат биология дарсликлари билан боғлиқ эмас. Бошқа фан дарсликлари ҳам мураккаб тузилганлигини кўришимиз мумкин. Мактаб ўқувчиси тугул ОТМ талабасига ҳам тушуниш қийин(Буни журналист ёзган сарлавҳадан билиб олдик). Лекин бу бошқа масала ва бошқа мавзу.
Давом этишда давом этамиз.
Журналист "дунёда аллақачон Дарвин назарияси асоссиз эканлиги расман исботини топган" дейишгача борган. Бироқ, ҳеч бир илмий манбага хавола бермаган.
Мақола муаллифи "New Week" ва "Times" журналида чиққан мақолаларни иддао қилади. Бироқ, бу журналлар ноилмий журналлар. Мана шу ерда журналистда фактларни саралаш(factchecking) етишмаслигини кўришимиз мумкин.
Шунингдек:
- Италия таълим вазири Дарвин назариясини танқид қилганлиги;
- Америкада ҳар 6 кишидан 5 таси уни фанга киритилишга қатъий қарши эканлиги;
- Аргентинада эса аллақачон ушбу назарияни таъқиқлаб қўйишганига ҳам манба келтирилмаган. Буни қандай тушуниш керак? Журналистик этикет қайда қолди?
Эволюцияга қайтамиз.
Гарчи эволюция таълимоти назария бўлгани билан у кучли назариядир. Чунки у кучли далилларга эга. Бу ҳақида етарлича маълумотлар мавжуд. Журналист хайп мавзуга берилмасдан яхшилаб эволюцион таълимот билан танишиб чиқиши, аҳолига бу таълимотни ёмонотлиқ қилиб у ҳақида нотўғри тушунчалар ҳосил қилишга шошилмаслиги керак эди. Аммо-лекин-бироқ...
Балки, эволюцион таълимотни ёмонотлиқ қилиш кимгадир нимагадир керак бўлгандир?! Буниси бизга албатта қоронғу.
Ютубда илм-фанни оммалаштирувчи влогерлар мавжуд. Шулардан Ян Топлеснинг одам эволюциясига бағишланган сони бор. Ушбу сонида одамнинг қандай келиб чиққанини жуда содда тилда тушунтирган👇
https://youtu.be/YfRxLQ0QxJI
Ушбу сон ютубдаги Хурмо каналида ўзбек тилига ҳам ўгирилган👇
https://youtu.be/IH2JpuwhMxc
Журналист ва унинг мақоласини сайтга чиқарган таҳририятга кўриш учун тавсия этилади.
P.S.: қуйидаги суратда эволюцион филогенетик дарахтни кўришимиз мумкин.

ОТМга ишга киришда бўш ваканциялар ҳақида маълумот берувчи бирор тизим жорий қилинмаган экан халигача. Бўш ўринлар ҳақида танишингиз, домлангиз орқали билиб олиш мумкин. Бу эса тенг имкониятлар дегани эмас. Бу ҳақида бундан бир йил олдин кун.узда яхшигина таҳлилий мақола ҳам чиққан экан. Лекин бир йил ичида ҳеч нарса қилинмаган. Олий таълими вазиримиз А.Тошқулов жаноблари шу масалага эътибор берсалар бўларкан.
@PsixoBLOGuz
@PsixoBLOGuz
Kun.uz
Oliy ta'lim muassasalaridagi bo‘sh ish o‘rinlar nega ommaga e'lon qilinmaydi? Muammo, tahlil, takliflar
Oliy ta'lim sifati ko‘p jihatdan ta'lim jarayonining asosiy ishtrokchilari bo‘lgan pedagog xodimlarning bilimi, ilmiy salohiyati, kasbiy mahoratiga bog‘liq.
Forwarded from Sariq Dev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Vaksinada chip bormi?
Tanishlarga tarqatinglar.
Tanishlarga tarqatinglar.
#happylefthanders
P.S: Бугун чапақайлар куни. Шу сана муносабати билан бундан бир йил олдин эълон қилинган постни каналда яна такрорлаяпман:
Демак
Дунё аҳолисининг 15%ини ёки еттидан бирини чапақайлар ташкил қилади. Бугунги кунда чапақайликка холисона қаралсада, лекин ҳамма даврда ҳам бундай бўлавермаган. Ўрта асрларда чапақайликка шайтонийлик сифатида қаралган. Масалан, Исломда барча пок ишлар ўнг қўлда нопок ишлар эса чап қўлда бажарилиши кераклиги айтилган. Сабаби, чап қўлда шайтон ўтиради деб қаралган ва овқатни ўнг қўлда ейиш, ўнг қўлда ёзиш мажбурийлиги уқтирилган.
Португалчада чапақайлик сўзи юз йиллар олдин шайтонни англатган. Замонавий италиянчада "sinistra" сўзи икки хил маънони англатади: ёвуз ва чап.
Шунингдек, чапақайлардан ўғрилар кўп чиқади деган стереотип ҳам мавжуд бўлиб хозиргача сақланиб келган. Ҳа, статистика ҳам буни тасдиқлайди. Бироқ, бунинг хатолиги шундаки, кўпгина иш ускуналари ўнақайлар учун мослаб ясалган. Чапақайлар хусусиятлари инобатга олинмагани учун ҳам улар ўғрилик қилишга мажбур бўлишган.
Хуллас, чапақайлар асрлар давомида ўзининг табиий хусусиятларини ошкор этишдан қўрқиб яшириб келишга мажбур бўлишган. Чунки, чапақайликка жазо бор эдида. Собиқ Иттифоқда эса чапақай болаларни "ўнглаштириш" сиёсати олиб борилган эди. Бу сиёсат рухий ва жисмоний зўравонликка асосланган бўлиб болаларни НЕВРОЗгача олиб келган ҳолатлар ҳам бўлган.
Дунё илм-фаннинг ривожланиб бориши натижасида диний мутаассибликдан қутилиб бормоқда. Чапақайларга бугунги кунда ёввойилардек қаралмайди. Аммо баъзи-баъзида чапақайликни қораловчи мутаассибларни ҳам кўрамизки, бундайлар дунё илм-фанидан бебаҳра жоҳил кимсалардир. Бугунги нейропсихология илми чапақайлик шунчаки мия хусусияти эканлигини аниқлаган.
Шунингдек, бугунги кунда:
- тиббий ҳизматнинг яхшиланганлиги;
- чапақайлар учун махсус маиший асбоб-ускуналарнинг ортганлиги;
- фан, спорт, маданият ривожланганлиги;
- ОАВ ривожланиб илм-фан аниқлаган янгиликларни кенг оммага етказиши;
- диний-мутаассибликдан қутилиб борилиши натижасида камаётган жамият босими остида дунёда чапақайлар сони ортиб бормоқда.
Илк "Халқаро чапақайлар" куни 1976 бошлаб ўтказилиб келинади дейилади. Баъзи манбаларда эса 1992 йилда британия чапақайлар клуби ташкил этилганидан бошланган дейилади.
Акциядан мақсад - турли асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчиларни чапақайлар муаммосига эътибор қаратишдир. Сабаби, ҳар йили ўнақайлар учун яратилган асбоб-ускуналар сабабли 2500 чапақай дунёни эрта тарк этади.
Ҳа айтганча, иккала қўлида ёза оладиган, иккала оёғида тўп тепа оладиган умуман, бирор фаолиятни иккала қисми билан ҳеч қийинчиликсиз бажара оладиган кишиларни амбидекстрлар дейилади. Амбидекстр бу туғма хусусият бўлмай балки машқ натижасида ҳосил бўлади. Дунёда атиги 1% инсон амбидекстр.
Ҳали ўзим ўқиб кўрганим йўқ ёзувчи Николай Лесковнинг "Чапақай" номли ҳикояси бор экан. Ҳикояга хавола қолдираман ўқиб кўрарсиз👇
https://t.me/psixoBLOGuz_library/37
Хўш, каналимда бир сафар нейропсихолог олим Зарифбой Ибодуллаевнинг шу мавзуимизга доир мақолаларини улашган эканман. Буни ҳам ўқимаганларга ўқишни маслаҳат бераман👇
https://telegra.ph/CHAPAҚAJLIK-ҲAҚIDA-BILASIZMI-04-08
P/S. Энди сизга савол: сиз чапақайми ё ўнақай?

АҚШнинг Миллий Фанлар академияси ўзининг 1988-йилги ҳисоботида шундай дейилган:
"Охирги 130 йил мобайнида ўтказилган илмий изланишларга асосланиб, парапсихологик ҳодисалар мавжудлиги тўғрисида ҳеч қандай илмий асосланган маълумотлар олинмаганлигини таъкидлаш мумкин".
Аммо парапсихологик хизматлар бозори гуллаб яшнашда давом этмоқда. АҚШда сўралган респондентларнинг таҳминан 60 фоизга яқини "Баъзи одамлар экстрасенсор қобилиятларга эга", деб ҳисоблашади, 23 фоиз британияликлар эса экстрасенс ҳизматларидан фойдаланишганини тан олишган.
"Ҳиссий маймун. Биз нега дезинформацияга, фитна назарияларига ва пропагандага ишонамиз" китобидан
P.S.: Сиз парапсихологияга ишонасизми?

P/S. Ўзбекча изоҳ пастда
...суеверие не является чисто человеческой чертой: великий психолог Б. Скиннер показал, что мы разделяем эту черту с некоторыми другими видами, например, с самыми обычными голубями.
Свои выводы Скиннер сделал на основании опытов с классическим условным рефлексом. В ходе этих экспериментов птицы получали вознаграждения через неравные промежутки времени с помощью несложного механического устройства. После множества таких случайных вознаграждений любознательные птицы уверовали в то, что некоторые аспекты их поведения приводят к появлению даров, и усвоили довольно сложные ритуалы для ускорения этого процесса.
Голуби легко обучались условным рефлексам, устраивая сложные танцы с тем, чтобы умилостивить могущественного и капризного бога еды. Действия эти были изощренными и сложными и регулярно повторялись птицами, жаждавшими вознаграждения. Вот как описывает это сам Скиннер:
Одна птица приучилась обходить клетку против часовой стрелки. Она успевала совершить два – три круга между кормежками. Другая постоянно прижимала голову к верхнему углу клетки. Третья выработала “кивательный” ответ. Она делала вид, что прячет голову за невидимый барьер, а потом снова ее поднимала. Две птицы раскачивались, как маятники… Еще один голубь приучился делать вид, будто клюет несуществующие крошки, совершая соответствующие движения, но не прикасаясь к полу.
За плечами Скиннера великое множество впечатляющих научных открытий, но, читая вышеприведенный отрывок, трудно отделаться от впечатления, что вершиной карьеры очень многих людей является возможность “делать голубей суеверными”. Для Скиннера это было явным доказательством того, что соответствующее поведение закрепляется: когда голуби исполняли свой ритуал, их вознаграждали. Вероятно, голуби не задавали себе вопросов о надежности их системы; им просто казалось, что она работает. Но не стоит слишком строго судить птиц за их заблуждение – в конце концов, люди постоянно делают абсолютно то же самое. Сложные ритуальные танцы, исполнявшиеся голубями Скиннера, во многом являются прямыми аналогами человеческих плясок для вызывания дождя, которые веками практиковались племенами, обитавшими в Америке, Европе и Азии. Такие ритуалы прочно вплетены в ткань нашего общества, и тому есть веские причины. Мы, люди, зоркие наблюдатели, одаренные способностью делать выводы из своих наблюдений, и эта способность долго и хорошо нам служит.
Изоҳ:
Так, бу ерда хурофот фақат одамларга хос эмаслиги, баъзи жонзот турларига ҳам хос хусусият эканлиги, жумладан, оддий кабутарларда ҳам учраши ҳақида. Психолог Скиннер ўз хулосасини шартли рефлекслар ёрдамида кўрсатиб беради. Кабутарларга тасодифий вақт оралиғида емиш берилганда улар янги хатти-ҳаракатларни ўрганиб олишади. Емиш яна келиши учун ўша ҳаракатларни такрорлашади. Бу худди одамлар ҳам асрлар давомида ёмғир ёғиши учун, ҳосилдорлик бўлиши учун турли хил рақсларни, ритуалларни ва хоказо ҳаракатларни ижро этишишидан ҳеч ҳам фарқ қилмаслиги айтилмоқда.

Шубҳакор шуур: бизни фитна назарияларига нима жалб қилади.
...биз ишонганимизга нима учун ишонишимизни ҳар доим ҳам тушунтириб бера олмаймиз.
https://telegra.ph/SHub%D2%B3akor-shuur-09-18
@PsixoBLOGuz
...биз ишонганимизга нима учун ишонишимизни ҳар доим ҳам тушунтириб бера олмаймиз.
https://telegra.ph/SHub%D2%B3akor-shuur-09-18
@PsixoBLOGuz
Telegraph
Шубҳакор шуур
Кириш Қуён уясига шўнғиб Бизга ҳаммаси биз ўйлагандан бошқачароқдек туюлади. Реалликнинг яширин, кўринмас томони, сирли ишлари ва махфий операциялар дунёси мавжуд. Махфий тузилма доимий равишда маълумотларни саралайди, яширади ва бошқаради. У тушкунликка…