Pro Study
1.56K subscribers
5.98K photos
240 videos
407 files
500 links
Хотите достичь своих целей, это только в "Pro Study"💥
Pro Study с нами на пути к целям🚀
Manzil:Chelak shahri Samarqand ko‘chasi 2-uy
+998979209494
@NorbayevAbror @Norboyev_Anvar @SirojiddinAslanov
Download Telegram
Forwarded from Talimxabarlari.uz
Fanlar majmuasi va baholash mezonlari.pdf
4.9 MB
Жорий йилда фақат икита мутахассислик фанидан тест синовлари ўтказилиши расман маълум бўлди.

Мазкур файлда қайси таълим йўналишларида қайси фанлардан тест синовлари бўлишини билиб олишингиз мумкин.

Масалан, тарих йўналишига ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлар тарих (3,2) ва география (3,1) фанларидан тест топширадилар.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EN3tdu0PU1Byg
​​ТАКЛИФ РАД ЭТИЛДИ: Эски абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиш учун жорий йилда ҳам тўлов ундирилади!

Хабарингиз бор, карантин сабаб жорий йилда эски абитуриентлардан тўлов олмаслик таклиф этилганди.

Ўтган йилидан бошлаб аввалги йилларда тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун ярим "минималка" миқдорида (101 минг сўм) тўлов ундириш йўлга қўйилган эди. Ўтган йили ушбу тизим орқали абитуриентлардан 70 млрд сўмдан кўпроқ маблағ тушгани хабар қилинган эди.

Жорий йилда бу тўлов 111,5 минг сўм бўлади. Тахминан 700 минг атрофида "эски абитуриентлар" ҳужжат топшириши кутилмоқда.
📢📢📢​​Кириш имтиҳонлари телевидения орқали транслация қилинади. Имтиҳон павилиони яқинига ота-оналарга рухсат берилмайди.

Бу йил кириш имтиҳонлари нафақат интернет орқали, балки «Ўзбекистон» телеканали орқали ҳам тўғридан тўғри узатиб турилади. Бу ҳақда 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган оффлайн брифингда маълум қилинди.

Карантин шароитида хавфсизликка риоя қилиш мақсадида абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинларининг кузатувчи сифатида тест биноси атрофига тўпланиши чекланади.

Давлат тест маркази раҳбари Мажит Каримовнинг маълум қилишича, бу йил имтиҳонлардан олдин жавоб варақасини тўлдириш бўйича махсус ролик намойиш этилади.

Aбитуриентлар тўпланган баллини бир кундан кейин, талабаликка тавсия этилган-этилмаганликлари (имтиҳон натижалари) бўйича маълумотларни эса охирги имтиҳон ўтганидан сўнг узоғи билан бир ҳафта ичида олишлари мумкин бўлади.
📢📢📢
Жорий йилда жисмоний тарбия йўналишида касбий (ижодий) имтиҳонлар қандай ўтказилади?

Ушбу саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Абдусамад Маманазаров аниқлик киритди:

- Пандемия шароитида карантин, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда, тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари учун имтиҳонлар 11 июлдан 20 июлга қадар, алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари учун 25 июлдан 10 августгача бўлган вақт оралиғида ўтказилади.

Карантин чекловлари давом этган тақдирда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.

Ижодий ва тест имтиҳонлари (педагогик таълим йўналиши) асосида талабаликка қабул қилинадиган йўналишларда эса ижодий имтиҳонларнинг фақат биттаси (махсус жисмоний тайёргарлик) сақлаб қолинади ва қўшимча тест топширилади.

Абитуриентлар ижодий имтиҳонларни фақат бир кун ва узоғи бир соат ичида топширишади.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида имтиҳонлар касбий (ижодий) ҳамда касбий (ижодий)+ тест йўналишида ташкил этилади.

Тўлиқ ижодий имтиҳон асосида талабаликка қабул қилинадиган йўналишларда абитуриентлар шу пайтга қадар махсус ва умумий жисмоний тайёргарликдан ташқари сузиш бўйича ҳам имтиҳон топширишар эди.

Жорий йилги қабул мавсумида абитуриентлар фақат махсус ва умумий жисмоний тайёргарлик бўйича имтиҳон топширади, спортнинг сузиш тури бўйича имтиҳон олиб ташланди.
#Расман

Математика таълим соҳаси бўйича магистрлар тўлиқ давлат гранти асосида таҳсил олади

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

👉 130 000–Математика таълим соҳаси бўйича магистратура мутахассисликлари учун Давлат буюртмаси параметрлари тўлиқ давлат гранти асосида шакллантирилади;

👉 давлат гранти асосида бакалавриат ва магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
#Расман

Абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1️⃣Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда –Давлат хизматлари марказлари орқали.

2️⃣барча ҳудудларда:

– Ягона интерактив давлат хизматлари портали
– Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали.
⚡️Қабул квоталари тасдиқланди

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:

бакалавриат:

- кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
- кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.

магистратура – 10 425 нафар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
❗️РАСМАН: Абитуриентлар бештагача таълим йўналишини танлаши мумкин

Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.
Магистратурага ва ўқишни кўчириш учун ҳужжатлар онлайн топширилади

Президент қарорига кўра, давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш, шунингдек, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти (www.edu.uz) орқали амалга оширилади.

❗️Магистратурага ҳужжатлар 2020 йил 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Шунингдек, қарор билан Фарғона вилоятининг Сўх тумани учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500 та ўрин миқдоридаги мақсадли қабул параметрлари ажратилди.
#Расман

Спорт фаолияти бакалавриат таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди

Президент қарори билан спорт соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш мақсадида “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди.
❗️Келгуси ўқув йилидан тўлов-контракт бўйича қабул квотасини ОТМлар мустақил белгилайди.

Президент қарорига мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар:

олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларида фақат давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини белгилаш;

тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичларини олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгилаш. Бунда, тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим.
Pro Study pinned «⚡️Қабул квоталари тасдиқланди “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари…»
​​ДОЛЗАРБ: Бешта ОТМ танлаш тартиби қандай бўлади?

Ўтган йилдан бошлаб, қабул жараёнларига киритилган энг катта ўзгаришлардан бири, бу - абитуриентларга бир нечта ОТМларга ҳужжат топшириш имконининг яратилгани бўлди. Ўтган йили ушбу жараёнларни амалиётдан ўтказиб олишди ва анча-мунча маълумотга эга бўлишди.

Сизларга Хушнудбек Худойбердиевнинг аввалги маълумотлари асосида бешта йўналишни танлаш тартиби ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз:

Абитуриентлар ҳужжат топшираётган пайтда, 5та йўналишни устувор кетма-кетликда белгилайди.

Яъни биринчи, иккинчи ва учинчи, тўртинчи ва бешинчи йўналиш сифатида қайси ОТМларни танлаганини олдиндан белгилашади.

Бундай вазиятда абитуриент устувор йўналишга кира олмаган тақдирдагина кейинги йўналишда омадини синаб кўриши мумкин. Агар хоҳ контракт, хоҳ грант бўлсин, устувор йўналишга тўплаган бали етса, унда кейинги йўналишлар учун баллари ҳисобга олинмайди ва танловда иштирок эта олмайди.

Ортиқча саволлар бўлмаслиги учун, мисол тариқасида тушунтирамиз.

Айтайлик, фарғоналик абитуриент тарих йўналиши бўйича қуйидаги кетма-кетликда ОТМларни танлади дейлик:

1-йўналиш: ЎзМУ
2-йўналиш: Шарқшунослик университети
3-йўналиш: ФарДУ
4-йўналиш: АДУ
5-йўналиш: НамДУ

Абитуриент тест синовларидан умумий 150 балл тўплади, дейлик. Бу балл ЎзМУга контракт, ТДШУ ФарДУ, АДУ ёки НамДУга эса бюджетга етарли бўлса, унда абитуриент қайси бирини танлаши мумкин? Шарқшуносликнинг бюджетини танласа бўладими?

Йўқ, бўлмайди! Бундай вазиятда абитуриентда танлов имконияти йўқ, у устувор йўналиш сифатида 1-ўринда ЎзМУни белгилагани учун, шу ернинг контрактига кирган ҳисобланади, қолган 4та йўналиш инобатга олинмайди. Қачонки у ЎзМУга етарли балл тўплай олмасагина, кейин Шарқшуносликка ўтилади. Агар абитуриент бали ЎзМУ ва Шарқшуносликка ҳам етарли бўлмаган тақдирдагина, кейин ФарДУ, АДУ ёки НамДУ инобатга олинади.

Яъни устувор ОТМга кира олмасагина, балл кейингисига ўтади. Агар устувор ОТМга етарли балл тўпладими, тамом, у хоҳ бюджет, хоҳ контрактга кирган бўлсин, кейинги ОТМларга инобатга олинмайди, шу ерда тўхтайди.

Хулласи калом, абитуриентга танлов имконияти ҳужжат топшириш вақтида берилади. Ўша пайтда у ОТМлар рўйхати ва уларнинг кетма-кетлигини тўғри танлаши керак, тест ўтгандан кейин унда танлов ёки ўзгартириш имкони бўлмайди.

Жорий йилда қабул жараёнлари онлайн бўлишини инобатга олсак, абитуриентлар йўналиш танлаётганда масъулият билан ёндошишлари керак бўлади.

1.Қабул квоталари тасдиқланди

2.Ҳужжатлар 15 июндан эмас, 20 июндан қабул қилинади
Bakalavryat uchun qabul kvotalari kunduzgi.
Хотин-қизларга қўшимча 4% давлат гранти учун квота ажратилади

Жорий йилда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.

❗️Эслатма-1: тавсияномаларнинг берилиш тартиби, яъни қандай тоифадаги хотин-қизларга берилади, уни олиш учун қандай ҳужжатлар керак ва ҳ.к. қоидалар ҳали маълум эмас, шу сабабли ҳозир маҳалла раисига ёки вазирликка тавсиянома сўраб боришингиздан фойда йўқ. Тартиб тасдиқлангач, расман эълон қилинади.


‼️Эслатма-2: қайси ОТМ ва қайси йўналишга хотин-қизлар учун нечта квота берилиши ҳам ҳозирча аниқ эмас, бу 20 июнга қадар Давлат қабул комиссияси томонидан эълон қилинади.
⚡️Жорий йилда қуйидаги тоифадаги абитуриентлар учун алоҳида давлат гранти асосида квота ажратилади:

Ногиронлиги бўлган шахслар учун - 2068 ўрин;

Ҳарбий қўмондонлик тавсияномаси бўлган шахслар - 928 ўрин;

Ҳарбийларнинг фарзандлари учун - 2068 ўрин;

Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари учун - 551 ўрин;

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун - 1035 ўрин;

Ижтимоий кам таъминланган тоифадаги хотин-қизлар учун - 940 ўрин;

Сўх туманида яшовчи битирувчилар - 500 ўрин.

Имтиёзли шартларда давлат гранти асосида жами 8694та ўрин ажратилмоқда (ўтган йили қарийб 5 мингта эди).
❗️Тест синовларини 1 августдан бошлаш режалаштирилмоқда.

“Дастлаб 5 августдан бошламоқчи эдик, лекин кейинчалик бор имкониятларимизни ишга солиб, тестларни 1 августдан бошлашга қарор қилдик”, - деди Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев.
🎓 Магистратура бўйича

⁃ Ҳужжатлар magistr.edu.uz портали орқали фақат онлайн қабул қилинади, ОТМга келмайди;

⁃ Ҳужжатлар қабул қилиш 1 июлдан бошланиб, 30 июлгача давом этади;

⁃ Имтиҳонлар 3-15 август кунлари ўтказилади.
Олий ҳарбий таълим муассаларига қабул жараёнларида ҳам катта ўзгаришлар кутилмоқда

Энди ҳарбий ОТМларга ҳам тест синовлари август ойида ўтказилади.

Ва ҳарбий ОТМга ҳужжат топширган абитуриентларга 5тагача йўналишни танлаш ҳуқуқи берилади.