Pro Study
1.58K subscribers
6.09K photos
247 videos
407 files
502 links
Хотите достичь своих целей, это только в "Pro Study"💥
Pro Study с нами на пути к целям🚀
Manzil:Chelak shahri Samarqand ko‘chasi 2-uy
+998979209494
@NorbayevAbror @Norboyev_Anvar @SirojiddinAslanov
Download Telegram
Abituriyentlar va keng jamoatchilik diqqatiga

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 14-maydagi “Oliy ta’lim muassasalariga test sinovlari orqali qabul qilish tizimini takomillashtirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi PQ-4319-son qarorida 2020/2021 o‘quv yili qabulidan boshlab test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasini ikki bo‘limga ajratib, birinchi bo‘limga barcha test topshiruvchilar uchun majburiy uchta fan – ona tili (o‘zbek, rus, qoraqalpoq tili), matematika va O‘zbekiston tarixi, ikkinchi bo‘limga abituriyent tanlangan bakalavriat ta’lim yo‘nalishiga mos ikkita fanni kiritilishi nazarda tutilgan.

Davlat test markazi, Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi, Xalq ta’limi vazirligi mutaxassislari tomonidan ma’qullangan majburiy fanlar hamda bakalavriatning ta’lim yo‘nalishiga mos fanlar bo‘yicha test topshiriqlarining taqsimoti va baholash mexanizmi bo‘yicha quyidagi taklif keng jamoatchilik, ota-onalar hamda abituriyentlar diqqatiga muhokama uchun taqdim etilmoqda:

Majburiy fanlar:
Ona tili - 15 ta savol, har biri uchun 2.1 balldan;
Matematika - 15 ta savol, har biri uchun 2.1 balldan;
O‘zbekiston tarixi - 15 ta savol, har biri uchun 2.1 balldan.
Jami to‘plash mumkin bo‘lgan ball – 94.5 ball.

Ta’lim yo‘nalishiga mos fanlar:
1-fan - 30 ta savol, har biri uchun 3.1 balldan;
2-fan - 30 ta savol, har biri uchun 3.1 balldan.
Jami to‘plash mumkin bo‘lgan ball – 186 ball.

Majburiy fanlar bo‘yicha abituriyentlarga beriladigan savollar birinchi murakkablik darajasidagi savollar bo‘lib, ularga javob uchun - ona tili va O‘zbekiston tarixi fanlaridan bir daqiqagacha, matematika fanidan - 1,5 daqiqagacha vaqt ajratilishi mo‘ljallangan.

Test topshiriqlariga javob berish hamda javoblarni javoblar varaqasiga ko‘chirish bilan birga test sinovlariga jami 3 soat vaqt ajratilishi taklif etilmoqda.

Mushtariylar o‘z fikr-mulohazalarini, takliflarini @dtmga_murojaat_bot orqali bildirishlari mumkin.

Davlat test markazining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Xushnudbek.uz
Олий таълим тизимида жиддий ўзгаришлар бўлади

Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Концепцияга биноан, 2030 йилга бориб қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилмоқда:

👉 олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат ОТМлар фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш (масалан, 1 млн абитуриент ҳужжат топширса, уларнинг 500 минг нафари қабул қилинади);

👉 ЎзМУ ва СамДУни мамлакатимиз ОТМларнинг флагманига айлантириш ҳамда уларни халқаро рейтингда ТОП-500 га киритиш;

👉 10 та ОТМни халқаро рейтингда ТОП-1000 га киритиш;

👉 ОТМларда ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш (ажойиб янгилик, фақат талабалар бунга тайёрмикин?!);

👉 ОТМларнинг академик мустақиллигини таъминлаш;

👉 Ўзбекистон олий таълим тизимини Марказий Осиёда халқаро таълим дастурларини амалга оширувчи «хаб»га айлантириш;

👉 олий таълимнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижий таълим ва илм-фан технологияларини жалб этиш;

👉 ОТМларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш;

👉 Республика олий таълим кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди (бу ҳақида аввалроқ ёзгандим ва Кенгаш таркибини ҳам илова қилгандим). Кенгаш томонидан тайёрланган таклиф ва тавсиялар вазирлик ва идоралар ҳамда ОТМлар томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади;

👉 Ўзбекистон олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Орзулар улкан! Амалиётда қандай бўларкин, буни вақт кўрсатади. Барча пунктлар ҳақида навбати билан ўз фикрларимни бериб боришга ҳаракат қиламан.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Келгуси йилдаги 5 та фан бўйича имтиҳон масаласида

ДТМ ўз расмий каналида келгуси йилдаги тестлар ҳақида айрим саволларга жавоб беришни бошлади. Аммо ушбу савол-жавобларда янги гап йўқ, Президент қароридаги бор маълумотни шунчаки қайта эслатишмоқда. Токи янги тартибга оид ҳужжат расман тасдиқланмагунча янги гап айта олишмаса ҳам керак.

Келгуси йилги тест синовлари ҳақида бизга қуйидагилар маълум:

👉 келаётган йилда 5 та фандан имтиҳон бўлиши аниқ, бу Президент қарорида белгиланган. Яъни бу масала аллақачон ҳал этилган, фақат тартиби ҳозирча номаълум холос;

👉 5 та фандан тест бўлишга оид тартиб, фақат давлат ОТМларига тааллуқли. Шу пайтгача бўлгани каби, бу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга алоқадор эмас;

👉 Президент қарорида тестлар икки бўлимга ажратилиши белгиланган, биринчи бўлимда барча учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи; иккинчи бўлимда йўналишга мос иккита махсус фан белгиланган;

👉 Қарорда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) деб кўрсатилганлиги сабабли, мажбурий блокда адабиёт фанидан тест саволлари бўлмайди;

👉 Қарорда Ўзбекистон тарихи деб кўрсатилганлиги учун, мажбурий блокда жаҳон тарихи фанидан тест саволлари бўлмайди.

Юқоридаги маълумотлар тушунарли, аммо асосий саволларга абитуриентлар қачон жавоб топишади?

• мажбурий блокда ўтиш бали бўладими ёки ушбу учта фандан неча балл олса ҳам фарқи йўқми, умумий 5 та фандан тўплаган бали ҳисобга олинадими?

• махсус блокда шундоқ ҳам она тили, математика ва тарих фанидан саволлар бўладиган йўналишларда тартиб қандай бўлади? Улар 2 марта математика, она тили, Ўзбекистон тарихидан саволларга жавоб берадими?

• айрим йўналишларда фанлар блоки ўзгариши ҳақида гап-сўзлар юрибди, масалан юриспруденция йўналишида яна тарих асосий фанга айлантирилиши мумкин экан. Умуман олганда қайси йўналиш қайси фандан имтиҳон топшириши қачон аниқ бўлади? Ахир абитуриентлар буни олдиндан билиши керакку! Ёки ўтган йилгиларга ўхшаб, яна тестга 1 ой қолганда маълум қиласизларми?

қайси дарсликлардан тест саволлари тузилиши қачон эълон қилинади ёки бу ҳам узоқ вақт сир тутиладими?

Тестдаги шаффофлик деганда фақат ҳаммаёққа камера қўйиш, катта павильонларда тест ўтказиш тушунилмайди. Энг аввало шаффофлик деганда имтиҳонларга оид барча зарур маълумотлар олдиндан эълон қилиниши, абитуриентлар ҳамма саволларга очиқ-ойдин жавоб топа олиши, ҳеч нарса мавҳум бўлмаслиги муҳим.

Бизда эса минг афсуски энг муҳим маълумот ва жиддий ўзгаришларни тестга кам вақт қолганда эълон қилишадиган жуда ёмон одат бор. Бу абитуриентларга нисбатан адолатсизлик эканлигини ёки тушунишмайди, ёки тушунса ҳам пинагини бузишмайди. «Керак бўлса кўникади» деган принципда юрадигандек туюлишади. Қани, кўрамиз, балки жорий йилда мана шу «касаллик»ка барҳам берилар.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
5 та фандан тестга оид яна айрим маълумотлар

ДТМ келгуси йили бўладиган тест синовларига оид навбатдаги маълумотларни эълон қилди. Бунда ҳам деярли янги гап йўқ, асосан умумий маълумотлар берилди.

Жумладан:

👉 барча учун мажбурий бўлган 3 та фандан тест саволлари соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади;

👉 айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент ҳам мажбурий блокда, ҳам мутахассислик блокида математика фанидан тест ишлайди. Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси осон бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади;

👉 балларни ҳисоблашда ўзгариш бўлмайди, аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни ҳар бир блокдан тўпланган баллар қўшилиб, умумий баллни ташкил этади ва абитуриентлар мана шу 5 та блокдан тўплаган бали бўйича ўзаро курашади (илгари учта блокнинг умумий бали олинарди).

Ҳозирча шулар. Юқоридаги маълумотлар денгиздан томчи холос, аммо асосий саволларга қачон жавоб берилади? Яъни қайси йўналишга қайси фанлардан имтиҳон бўлиши, тест саволлари қайси дарсликлардан тузилиши ҳақидаги маълумотларни юз минглаб абитуриентлар ва уларнинг устозлари кутмоқда ахир.

Фанлар мажмуаси, яъни қайси йўналишга қайси фандан тест саволи тушиши ҳақидаги маълумотлар Давлат қабул комиссияси томонидан тасдиқланади. Ўшанчун бу саволни ДТМга эмас, кўпроқ Давлат қабул комиссиясига бериш керак.

Аммо ҳеч бўлмаса дарсликлар рўйхатини ҳозирдан эълон қилиш мумкинку. Шуни ҳам 5-6 ой кутиш шартмас, менимча.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from SamDCHTI | Rasmiy (@. Abduraimov)
#xabarlar

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга кўра, мактабда таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган:

👉 кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

👉 қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

👉 баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

👉 ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

❗️Samarqand davlat chet tillar institutining telegram kanali
👉https://t.me/samdchtijamoasi
Forwarded from Xushnudbek.uz
5 та фандан тест синовларига оид ҳозиргача маълум бўлган барча маълумотлар

👉 келгуси йилда 5 та фандан тест бўлиши аниқ, бу Президент қарорида белгиланган. Яъни бу масала аллақачон ҳал этилган, фақат тартиби ҳозирча расман тасдиқланмади холос;

👉 Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Mатематика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.

Она тили ва Ўзбекистон тарихи фанидан 1 дақиқагача, математикадан - 1,5 дақиқагача вақт ажратилади.

👉 Tаълим йўналишига мос асосий блокдаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан;
2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Асосий блокдаги 2 та фан учун жами 2 соат вақт берилади.

👉 балларни ҳисоблаш тизимида ўзгариш бўлмайди, аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни ҳар бир блокдан тўпланган баллар қўшилиб, умумий баллни ташкил этади ва абитуриентлар мана шу 5 та блокдан тўплаган бали бўйича ўзаро курашади (илгари учта блокнинг умумий бали олинарди). Энг максимал балл 280,5 балл бўлади;

👉 айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам математика фанидан тест ишлайди. Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади;

👉 5 та фандан тест бўлишга оид тартиб, фақат давлат ОТМларига тааллуқли. Шу пайтгача бўлгани каби, бу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга алоқадор эмас;

👉 3 та мажбурий фан касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган йўналишлар учун, шунингдек магистратура учун тааллуқли эмас;

👉 3+2 кўринишдаги ушбу тартиб бакалавриатнинг барча таълим шакллари (кундузги, сиртқи, кечки) учун бирдек қўлланади;

👉 мажбурий блокда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) фанидан тушадиган 15 та савол ичида Адабиёт фанидан тест саволлари бўлмайди;

👉 мажбурий блокда Ўзбекистон тарихи фанидан тушадиган 15 та савол ичида Жаҳон тарихидан тест саволлари бўлмайди;

👉 асосий блокдаги 2 та фан учун жорий йилги тест синовларида қўлланган фанлар мажмуасининг 3,1 ҳамда 2,1 балл берилган дастлабки 2 та фан олинмоқда. Масалан, тиббиёт йўналишлари учун биология ва кимё. Молия-иқтисод йўналишлари учун математика ва чет тили. Ва ҳ.к;

👉 аммо минг афсуски, ҳали айнан қайси йўналишда қайси иккита фан асосий блокка киритилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Ўзгаришлар бўлиб қолиши мумкин;

👉 ҳозирча тест саволлари тузиладиган дарсликлар рўйхати ҳам расман эълон қилинмади.

Юқоридаги маълумотлар Давлат тест маркази хабарлари асосида тайёрланди.

Сизни 5 та фандан бўладиган тест синовлари ҳақида яна қандай маълумотлар ва саволлар қизиқтирмоқда? Изоҳларда саволларингизни ёзиб қолдиринг, имкони борича жавоб топишга ҳаракат қиламан.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Davlat Test Markazi
@davlattestmarkazi 1.pdf
416.9 KB
ДТМ томонидан тузилган, мажбурий ҳисобланган ТАРИХ, МАТЕМАТИКА, РУС ТИЛИ фанларидан апробация саволлари PDF форматда (ўзбек тилида)

1-вариант

Давоми👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
Forwarded from Davlat Test Markazi
@davlattestmarkazi 2.pdf
484.7 KB
ДТМ томонидан тузилган, мажбурий ҳисобланган ТАРИХ, МАТЕМАТИКА, РУС ТИЛИ фанларидан апробация саволлари PDF форматда (ўзбек тилида)

2-вариант

Давоми👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQIQ
Forwarded from Xushnudbek.uz
Тест саволлари тузиладиган дарсликлар рўйхати эълон қилинди

Ниҳоят Давлат тест маркази 2019-2020 ўқув йилида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхатини расмий веб-сайтида эълон қилди.

Дарсликлар рўйхатини қуйидаги манзил орқали тегишли фан ва тилни танлаган ҳолда билишингиз мумкин:

https://dtm.uz/info/textbooks

Демак, 2020-2021 ўқув йили учун келаси йилда бўладиган тест синовларида саволлар ушбу дарсликлардан шакллантирилади.

Мана, шу маълумотларни чўзмасдан, октябрь ойидаёқ эълон қилса бўларкан-ку. Ҳамма нарсанинг имкони бор, фақат хоҳиш ва ҳаракат бўлса кифоя.

Энди асосий масала - қайси йўналишга қайси фандан тест саволлари тушишини тезроқ маълум қилиш керак. Бу бўйича ҳам яқин орада янгилик кутамиз.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Davlat Test Markazi
Янги намунадаги жавоблар варақаси!

Ҳар бири 15 та саволдан иборат 3 турдаги мажбурий фанлар ҳамда ҳар бири 30 та саволдан иборат асосий фанлар жойлаштирилган.

👉 @davlattestmarkazi
Forwarded from Xushnudbek.uz
Darsliklar ro'yxati.pdf
739.4 KB
2020 йилги тест саволлари тузиладиган дарсликларнинг
УМУМИЙ РЎЙХАТИ

Кўпчилик ДТМ сайтидан дарсликлар рўйхатини олишда муаммога дуч келаётгани учун, умумий рўйхатни битта файлда каналга жойлаяпман.

💾 PDF, 739 кб.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​​​Келгуси йили информатика фанидан тест саволлари бўладими?

Айрим Телеграм каналларида келгуси йили информатикага алоқаси бор йўналишларда информатика фанидан алоҳида блок қўшилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабар қанчалик тўғри?

ДТМ вакиллари билан боғланиб, ушбу масалага ойдинлик киритдим. Маълум қилинишича, келгуси йили информатика фани алоҳида блок бўлиши ҳақидаги хабарлар нотўғри. Келгуси йилда информатика фанидан саволлар бўлмайди.

Унда нима учун ДТМ сайтида тасдиқланган дарсликлар рўйхатида информатика фанидан ҳам дарсликлар кўрсатилган?

Бунинг сабаби шундаки, ҳарбий ОТМларда эски тартиб ҳалигача сақланиб қолган. Яъни ҳарбий йўналишдаги ОТМларда тестда 36 та савол тушади, математика блокидан 6 та савол информатика фанидан бўлади. Шу сабабли ДТМ сайтида информатика фанидан ҳам дарсликлар рўйхати эълон қилинган.

Агар Сиз ҳарбий ОТМга топширмасангиз, унда иккиланиб ўтирманг, тестда информатика фанидан саволлар бўлмайди, дейишмоқда расмийлар.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Shokirjonov news
#Расман!

Олий ўқув юртлари талабаларнинг қишки таътил кунлари 20 декабрдан 2020 йилнинг 5 январига қадар давом этади.

16 декабрдан поездларга имтиёзли чипталар сотилади.

Каналга обуна бўлинг:
@shokirjonov
Forwarded from davletovuz
Умумий ўрта таълим мактабларида қишки таътил 2019 йилнинг 28 декабридан бошланиб, 2020 йилнинг 10 январь куни якунланади.

2020 йилнинг 11 январидан учинчи чоракнинг биринчи куни бошланади.
Forwarded from Xushnudbek.uz
5 та фандан тест синовларига оид ҳозиргача маълум бўлган барча маълумотлар

👉 келгуси йилда 5 та фандан тест бўлиши аниқ, бу Президент қарорида белгиланган. Яъни бу масала аллақачон ҳал этилган, фақат тартиби ҳозирча расман тасдиқланмади холос;

👉 Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Mатематика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.

Она тили ва Ўзбекистон тарихи фанидан 1 дақиқагача, математикадан - 1,5 дақиқагача вақт ажратилади.

👉 Tаълим йўналишига мос мутахассислик блокидаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан;
2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Асосий блокдаги 2 та фан учун жами 2 соат вақт берилади.

👉 балларни ҳисоблаш тизимида ўзгариш бўлмайди, аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни ҳар бир блокдан тўпланган баллар қўшилиб, умумий баллни ташкил этади ва абитуриентлар мана шу 5 та блокдан тўплаган бали бўйича ўзаро курашади (илгари учта блокнинг умумий бали олинарди). Энг максимал балл 280,5 балл бўлади;

👉 айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам математика фанидан тест ишлайди. Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади;

👉 5 та фандан тест бўлишга оид тартиб, фақат давлат ОТМларига тааллуқли. Шу пайтгача бўлгани каби, бу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга алоқадор эмас;

👉 3 та мажбурий фан касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган йўналишлар учун, шунингдек магистратура учун тааллуқли эмас;

👉 3+2 кўринишдаги ушбу тартиб бакалавриатнинг барча таълим шакллари (кундузги, сиртқи, кечки) учун бирдек қўлланади;

👉 мажбурий блокда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) фанидан тушадиган 15 та савол ичида Адабиёт фанидан тест саволлари бўлмайди;

👉 мажбурий блокда Ўзбекистон тарихи фанидан тушадиган 15 та савол ичида Жаҳон тарихидан тест саволлари бўлмайди;

👉
мажбурий блокда Математика фанидан тушадиган 15 та савол ичида геометрия ёки информатикадан тест саволлари бўлмайди;

👉
мутахассислик блокида Математика фанидан тушадиган 30 та савол ичида информатикадан саволлар бўлмайди;

👉 мутахассислик блокдаги 2 та фан учун жорий йилги тест синовларида қўлланган фанлар мажмуасининг 3,1 ҳамда 2,1 балл берилган дастлабки 2 та фан олинмоқда. Масалан, тиббиёт йўналишлари учун биология ва кимё. Молия-иқтисод йўналишлари учун математика ва чет тили. Ва ҳ.к;

👉 тест саволлари тушадиган дарсликлар рўйхати билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.

Юқоридаги маълумотлар Давлат тест маркази хабарлари асосида тайёрланди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
ДТМ Давлат қабул комиссияси томонидан тасдиқланган фанлар мажмуасининг тўлиқ рўйхатини эълон қилди.

Демак, юриспруденция йўналиши бўйича мутахассислик блокида тарих ва чет тили фанларидан савол тушиши расман аниқ бўлди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Айтганча, тарих йўналишида ҳам ўзгариш бўлибди.

Келгуси йилда тарих йўналиши бўйича қуйидаги фанлардан тест саволлари тушади:

Мутахассислик блоки (30 тадан савол, 3,1 балл):

1. Тарих;
2. География.

Мажбурий блок (15 тадан савол, 2,1 балл):

1. Ўзбекистон тарихи;
2. Она тили;
3. Математика.


👉 @xushnudbek 👈
Ertadan oylik DTM lar boshlanadi barcha abituriyentlar qatnashishi shart hammaga omad tilaymiz .
Pro Studyda yangi Mental matematika fani yo'lga qo'yilmoqda. 05.01.2020 qabul jarayoni boshlanadi. Barcha qiziquvchilarni o'qish o'rganishga taklif etamiz !!
Daholar qanday voyaga yetadi?
Zamonaviy ota-onalar maxsus kanal.
Ko‘pchilik odamlar daholar aynan daho bo‘lib tug‘iladi, deb hisoblaydi. Amaliyot esa aksini ko‘rsatadi. Yangilik dasturlarida aqliy salohiyati yuqori bo‘lgan bolalar haqidagi xabarlar tez-tez paydo bo‘lmoqda. Buning hech qanday hayratlanarli joyi yo‘q. Agar miyasining har ikkala yarimsharini rivojlantirsa, har qanday bola o‘qish yo ijodiyotda aqlbovar qilmas yutuqlarga erishishi mumkin. Bunda unga qiyosi yo‘q fan — mental arifmetika yordam beradi.
PRO STUDY-mental arifmetika maktabi