📢📢📢ИИВ академик лицейларига 2020/2021-ўқув йили учун аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилди
Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларига ўқишга қабул қилиш учун ўтказиладиган танловларга умумтаълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаётган ўқувчилар таклиф этилади.
Фарзандлари академик лицейга ўқишга кириш истагини билдирган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар доимий яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар бошқармаларига белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилишлари лозим.
ИИВ хабарига кўра, аризалар жорий йилнинг 15 май кунига қадар қабул қилинади.

⚡Математика фани сертификатига эга абитуриент ўқишга киришда математика блокидан озод этилади – Президент қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Фанлар академияси ва “Ўзстандарт” агентлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар Математика фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади.
✅ Миллий сертификатлаш тизими доирасида қуйидагилар белгиланади:
👉 математикани билиш даражасини баҳолаш ва бу тўғрисида миллий малака сертификатини бериш ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади;
👉 математикани билиш даражасини баҳолаш табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади;
👉 имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга абитуриент давлат олий таълим муассасасига ўқишга киришда математика фанидан тест синови топширишдан озод этилади ва унга математика фани учун белгиланган максимал балл берилади;
👉 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани бўйича ўқитувчилари тегишли даражадаги миллий сертификатга эга бўлишлари мажбурий ҳисобланади;
👉 Миллий сертификатлаш тизими учун тест топшириқлари базасини шакллантириш ва мунтазам янгилаб боришда эксперт сифатида Институт илмий ходимлари жалб қилинади;
👉 миллий сертификатнинг тегишли даражасига эга математика фани ўқитувчиларига (Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани ўқитувчиларидан ташқари) улар фаолият олиб бораётган давлат таълим муассасасининг жойлашувига қараб базавий тариф ставкасига нисбатан 25 фоиздан 50 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

ИИВ Самарқанд академик лицейига аризалар қабул қилинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган, Самарқанд вилояти ҳудудидаги доимий яшаш манзили бўйича умумтаълим мактабларининг жорий ўқув йилида 9-синфларини тамомлаётган ўқувчиларнинг аризалари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган низом ҳамда ИИВнинг тегишли буйруқ ва кўрсатмалари асосида қабул қилинмоқда.
Аризалар 15 май кунига қадар қабул қилинади.

⚡Тошкентда Россиядаги яна бир ОТМ филиали очилади
“Тошкент шаҳрида “А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
✅ Белгилаб қўйилишича:
👉Филиал кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ва келишилган ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади;
👉Филиалда таълим Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлари асосида Россия Федерациясининг таълим стандартларига мувофиқ рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам олиб борилади;
👉Филиал кадрлар тайёрлашни кундузги таълим шаклида олиб боради, шунингдек сиртқи таълим шакли ва аралаш таълим шакллари (blended learning) ҳам қўлланиши мумкин;
👉Филиалда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган йўналишлар ва дастурлари асосида бошланади;
👉Абитуриентларни қабул қилиш ва филиал битирувчиларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан белгиланган талаблар ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилади;
👉Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунасидаги дипломи берилади

Forwarded from Davlat Test Markazi
@davlattestmarkazi [titul].pdf
429.7 KB
#сўраганлар_учун
📑 Сифатли форматдаги жавоблар варақаси
Кўпчилик абитуриентлар жавоблар варақасининг (титул) сифатли форматдаги нусхасини сўрашган эди. Марҳамат, юклаб олинг!
Абитуриентларга тарқатинг!
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ

⚡️ДТМ ўз сайтида тест синовлари 2 та фандан бўлиши ҳақидаги режани маълум қилди
«Коронавирус пандемияси шароитидаги карантин абитуриентларимизнинг ўқишга кириш тайёргарлигига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда», - дейилади ДТМ сайтидаги хабарда.
«Ана шундай чекловлар даврида абитуриентларимиз ўзлари хоҳлаганларидек тайёргарлик кўра олмадилар. Бунақа пайтда уларга ёрдам бериш, енгилликлар яратиш, фақат битирувчилар учун эмас, балки абитуриентлар учун ҳам фойдалидир.
Бу йил абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 30 апрель куни Президентимиз раҳбарлигида ўтган йиғилишда белгиланган топшириқлар ва тасарруфида ОТМлари мавжуд бўлган вазирлик, идора, ташкилотлар томонидан киритилган таклифлар асосида ҳамда абитуриентларни қийнаб қўймаслик мақсадида фақат 2020-2021-ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу 2 та мутахассислик фанлари 2019 йил декабрь ойида белгиланган тартибда тасдиқланиб, кенг жамоатчиликка эълон қилинган эди.
Алоҳида таъкидлаш керакки, инфекция бутунлай бартараф этилмаган шароитда абитуриентларнинг 1000 ўринлик биноларда 3-4 соат қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам мазкур ўқув йилида тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланади, ҳар бир абитуриент учун камида 3 кв.м жой ажратилади, санитария-гигиена талабларига биноан, уларда ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади. Абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади. Бинолар камида 4 маротаба дезинфекция қилинади. Буларнинг бари тест топширувчилар, гуруҳ назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошқа шахсларнинг саломатлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.
Қайд этилган ушбу жараён ҳам карантин чекловлари бутунлай олиб ташлангандан сўнг амалга оширилади.
Кейинги ўқув йилидан бошлаб, ҳамма жараён белгиланган тартиб-қоидалар асосида бўлишини такроран эслатиб ўтамиз».

⚡️⚡️⚡️Президент мактабининг хорижлик педагоглари томонидан Online-Maktab лойиҳаси доирасида видеодарслар тайёрланди
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси чет эллик ўқитувчилар иштирокида видеодарслар тайёрлади.
📌Видеодарслар 17 майдан эфирга узатилади.
2019 йилда юртимизда илк маротаба Нукус, Хива, Наманган ва Тошкентда тўртта Президент мактаби очилди. Мазкур мактаблар мамлакатимизда таълим сифатини оширишдаги ислоҳотларнинг локомотивига айланади. Ушбу мактабларда ёшларга дарс бериш учун хориждан юқори малакали ўқитувчилар жалб қилинди.
Мазкур ўқитувчиларнинг бир гуруҳи Online-Maktab (Онлайн мактаб) лойиҳаси доирасида турли фанлардан видеодарслар тайёрлашда иштирок этди. Хусусан, Тошкентдаги Президент мактабининг беш нафар ўқитувчиси инглиз тили, информатика, математика (алгебра ва геометрия), биология ва бошқа фанлардан видеодарслар тайёрлади.
6-11-синф ўқувчилари учун дарсдан ташқари машғулот сифатида 18 соатлик видеодарс ҳамкорликда тайёрланди. Барча дарслар инглиз тилида тасвирга олинди.
Анмари Андерсон 6-8-синфлар учун информатика, Симжии Анвар - 6-синфлар учун биология, Дасс Оскар - 9-11-синфлар учун алгебра ва геометрия бўйича видеодарслар тайёрлади. Маҳаллий инглиз тилида сўзлашувчи Эн Бейли IELTS имтиҳонларига тайёргарлик кўриш бўйича ўз тавсияларини берди.
Чет эллик ўқитувчилар иштирокидаги видеодарслар 2020 йил 17 майдан бошлаб, якшанба кунлари Online-Maktab телеканалларида эфирга узатилади.
- Амалиёт шуни кўрсатадики, ўқувчилар мультфильм ва телевизион кўрсатувлар ёрдамида чет тилини тезроқ ўрганади. Инглиз тили халқаро тиллардан бири эканлигини инобатга олиб, видеодарсларни инглиз тилида намойиш этишни режалаштиряпмиз. Чет эллик ўқитувчилар иштирокидаги видеодарслар бу йўналишдаги дастлабки қадамлардан бири бўлади, - дейди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

📢📢📢Сўраганлар_учун: Tест синови топшириладиган фанлар мажмуаси
2020/2021 ўқув йили қабулидан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари.
Эслатма: Мажбурий фанлар қисмини йўқ деб ҳисобга олиб танишиб чиқишинг. Зеро, 2020-2021 ўқув йилида истисно тариқасида тест синовлари мажбурий фанларсиз ўтказилиши режа қилинмоқда.

Assalomu Alaykum!
Aziz dindoshlar, barchangizni Ramazon Hayit bayrami bilan chin qalbdan tabriklaymiz! Sizga va yaqinlaringizga sog'lik va salomatlik, ishlaringizga rivoj va baraka, uylaringizga quvonch va shodlik, yurtimizga tinchlik va xotirjamlik tilaymiz! Ramazon Hayit ayyomi muborak bo'lsin!
Hurmat bilan,
Pro Study jamoasi

/msg Привет, тут работу онлайн предложили на Фриланс сайте, платят хорошо и реально. В день выходит 20-35 долларов за выполнение легких заданий в интернете. Советую. Может быть тоже не помешает. Заходи на сайт https://freelance.org.ru
Педагогика соҳасидаги ўқиш муддати 3 йил бўлган йўналишлар борлигини биласизми?
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати уч йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари асосида амалга ошириладиган педагогик таълим соҳасининг таълим йўналишлари:
👉 Мусиқа таълими;
👉 Жисмоний маданият;
👉 Технологик таълим;
👉 Чақириққача ҳарбий таълим;
👉 Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
👉 Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.
Изоҳ: Айнан ушбу йўналишдаги талабалар бошқа йўналишлардан фарқли ўлароқ 4 йилда эмас, 3 йилда олий маълумотли бўлишади. Бу ҳақда Президентнинг Олий Мажлисга қилинган мурожаатномасида қайт этилган.

🎓🎓🎓Bugun ustozimiz Maxammadov Bobur o'z magistrlik desertatsiyani a'lo baholarga himoya qildi va magistrlik darajasiga erishdi.👨🎓👨🎓👨🎓Barcha Pro Study a'zolari nomidan chin qalbdan tabriklaymiz.Jamoamiz a'zosi shu bilan bir qatorda do'stimni chin qalbdan muborakbod etaman.Kelajakda bundanda yetuk marralarga erishishiga tilakdoshman.Oilaviy baxt sobitqadamlik sizni aslo tark etmasin !!!
📢📢📢Олийгоҳларда янги йўналишдаги факултетлар очилиши кутилмоқда
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Давлат олий ўқув юртларидаги бакалавриатга қуйидаги янги йўналишлар бўйича талабалар қабул қилиниши кутилмоқда.
👉Aгробизнес ва маркетинг;
👉Aгротуризм;
👉Aсаларичилик;
👉Бюджет ҳисоби ва назорати;
👉Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (шарқ тиллари бўйича);
👉Гидробиология;
👉Грим;
👉Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш;
👉Ихтиология;
👉Кўчмас мулк кадастри;
👉Медиакоммуникация ва дата-журналистика;
👉Молия ва молиявий технологиялар;
👉Қишлоқ хўжалигида технологик жараёнларни автоматлаштириш ва хизмат кўрсатиш;
👉Қурилиш саноати материалшунослиги;
👉Рақамли иқтисодиёт;
👉Реклама иши;
👉Санъат соҳасида продюсерлик;
👉Туризм соҳасида менежмент;
👉Халқ табобати;
👉Ер майдонларини масофавий зондлаштиришда инновацион технологиялар;
👉Ер ресурсларидан фойдаланиш ва тупроқни бонитетлаштириш.

⚡O‘quv markazlari faoliyatiga ruxsat berildi
Maxsus komissiya qarori bilan 5 iyundan “yashil” hududlarda ta’lim markazlari, to‘garaklar faoliyatiga ruxsat berildi.
Bunda darslar 10 kishidan ko‘p bo‘lmagan guruh tashkil etib, vaqtini oldindan kelishgan holda tashkil etilishi kerak.
Shuningdek, xodimlar va bolalarning sog‘lig‘i holatini doimiy nazorat qilish (tana haroratini muntazam o‘lchab borish), infeksiya alomatlari mavjud bo‘lgan xodimlar va bolalarni mashg‘ulotlar chetlatish, shuningdek, sanitariya-gigiyena va dezinfeksiya talablariga qat’iy rioya etish talab etiladi.

⚡️ Жорий йилда тест синовлари 2 та фандан бўлади
Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган брифингда маълум қилинди.
Унга кўра, жорий йилда истисно равишда 3та мажбурий фанлардан (она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика) тест бўлмайди.
Фақат 2та мутахассислик фанидан тест олинади.
Шунда баллар қуйидагича белгиланади:
1-блок - 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин.
2-блок - 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл берилади.
Жорий йил тест синовларида худди ўтган йилгидек максимал 189 балл тўплаш мумкин.
Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами 3 соат вақт берилади.