Pro Study
1.48K subscribers
6.64K photos
256 videos
414 files
580 links
🎓 PRO STUDY
👇Natijalarimiz
@prostudyresults
📚 Umumta’lim fanlari
🏫 Prezident & ixtisoslashtirilgan maktablarga tayyorlov
🌍 IELTS | Multilevel | SAT
🏆 Bilim. Natija. Kelajak.

Murojaat uchun: +998979209494
Download Telegram
Forwarded from Davlat Test Markazi
Ишлаяпти!

Ҳозирдан бошлаб ruxsatnoma.dtm.uz сайти орқали рухсатномангизни чиқариб олишингиз мумкин.

Фикрлар учун: https://comments.bot/thread/z6Q-Q_vGY

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
Forwarded from ABITURIYENT.UZ
◾️​​"Abituriyent ruxsatnomasi"ni onlayn yuklab olganlar soni 515 000 dan oshdi!!!

Eslatib o'tamiz: o'zlari ruxsatnoma chiqarib olish imkoniyatiga ega bo’lmagan abituriyentlar kunduzgi ta’lim shakli uchun bugundan boshlab 26 iyulgacha quyidagi muassasalarga murojaat etgan holda ruxsatnomalarini olishlari mumkin:
- Davlat xizmatlari markazlari;
- Oliy ta’lim muassasalari qabul komissiyalari;
- Bandlikka ko‘maklashish markazlari.

Sirtqi va kechki ta’lim shakllari uchun esa 27-29 iyul kunlari murojaat etishlari mumkin.
Ushbu muassasalar xodimlari tomonidan “Abituriyent ruxsatnomasi” abituriyentlarga bepul chop etib beriladi.

"Abituriyent ruxsatnomasi"ni qanday olish mumkinligi bo'yicha mana bu yerda tanishishingiz mumkin.

©Davlat test markazi


http://t.me/joinchat/AAAAAESI_ItBv20llviaRA
Forwarded from Xushnudbek.uz
Тест жараёнларининг ташкилий қисмига оид айрим хабарлар

👉 тест синовлари 29 июль кунидан бошланади;

👉 абитуриентлар ўзи тўплаган балини ДТМ сайтидаги шахсий кабинети орқали эртаси куниёқ билиши мумкин, талаба бўлган-бўлмаганини тест синовлари тўлиқ якунлангач билиб олади;

👉 тест синовлари ўтказиладиган биноларга бориш йўналишларида йўл кўрсатгичлари ўрнатилади;

👉 ҳар бир ҳудудда тест синовлари жараёни учун зарур ахборот, техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилади, хусусан, абитуриентларнинг ҳудуд ташқарисидаги ва ичкарисидаги тўпланиш жойларида соя-салқин жойлар (махсус соябонлар, “микроклимат” тизими) ташкил этилади;

👉 абитуриентларнинг ота-оналари ва хайрихоҳлари учун салқин жойлар, ўтириш ўриндиқлари, санитария ва эпидемиология маркази томонидан рухсат этилган салқин ичимликлар ва сифатли енгил озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилади;

👉 йўловчи транспортнинг ўз вақтида ва узлуксиз қатнови таъминланади;

👉 бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларининг тест синовларига белгиланган вақтда етиб келишларини таъминлаш учун барча ташкилий ишлар (транспорт, йиғилиш жойларини ва вақтини белгилаб олиш) амалга оширилади;

👉 тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларда тиббий навбатчилик ташкил этилади;

👉 тест синовлари ўтказиладиган бинолар кузатув камералари ва шахсни идентификациялаш воситалари билан жиҳозланади, тест синовларини “on-line” тарзда кузатиш учун абитуриентларнинг ота-оналари ҳамда кенг жамоатчиликка кутиш жойларида катта мониторлар ўрнатилади;

👉 тест синовлари ўтказиладиган бинолар ва ДТМ узлуксиз электр қуввати (заруриятдан келиб чиқиб, UPS – заҳира электр манбани таъминловчи ускуналар) билан таъминланади;

👉 абитуриент қизлар учун етарли миқдорда махсус текширув хоналари ташкил этилади;

👉 тест синовлари ўтказилиши белгиланган ҳудудга бир сменадаги сиғим бўйича барча абитуриентларни 1 соат ичида тўлиқ текшириб киритилиши учун назорат хизмати постларидаги тегишли хизмат ходимлари сони кўпайтирилади;

👉 тест синовларининг умумий жараёни ДТМ томонидан рухсат берилган «Ёшлар иттифоқи» марказий кенгаши аъзосининг кузатуви остида абитуриентларга халақит бермаган ҳолда биринчи сменада 10:00 дан 10:20 гача, иккинчи сменада 17:00 дан 17:20 гача бўлган вақтларда республикада фаолият юритаётган нуфузли интернет-нашрлари (KunUz, GazetaUz, DaryoUz ва ҳ.к.) ҳамда хорижий телевидение вакиллари томонидан суратга олинишига рухсат этилади.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Davlat Test Markazi
Абитуриентлар диққатига!

​​​2019-2020 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган бинолар бўйича маълумот

Давлат тест маркази 2019-2020 ўқув йили учун тест синовлари бўлиб ўтадиган бинолар бўйича маълумотларни расмий веб-сайтида эълон қилди.

Унда бинолар бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилган:

- Ҳудуд номи;
- Муассаса номи;
- Бино манзили;
- Бино рақами;
- Геолокацияси.


Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
26.07.2019 DTM natijalari
Forwarded from Xushnudbek.uz
Сиртқи таълим учун тест синовлари қачон бўлади?
#abituriyent

Бундан аввал сиртқи таълим ҳақида маълумот берилганида тест синовлари 16-25 августда бўлиши эълон қилинган эди. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарорига ҳавола қилинганди.

Лекин жорий йилда тест синовларида кўп ўзгаришлар бўлганлиги, жумладан сиртқи таълимда ҳам учта йўналишни танлаш имконияти берилгани учун тест синовлари кундузгилар билан параллел равишда ўтказилади.

Шунинг учун кимдир сиртқига топширган бўлса, унда тест куни сифатида, айтайлик, 2, 5, 8 август деб кўрсатилган бўлса, ҳайрон қолмасин ва хавотир олмасин. Ўша куни тестга боринг.

P.S.: «менда 3 август деб ёзилибди, энди мен нима қилай», деб сўрайдиганларга (бунақалар аниқ чиқади) жавобим – сиз ҳам хавотир олманг, 2, 5, 8 рақамлари шунчаки мисол эди, 16 августдан олдин деган маънода.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
⭐️ Pro study ⭐️ O'quv markazida yangi guruhlar uchun qabul ochildi 😃

1️⃣ Ingliz tili umumiy guruhlar - GENERAL ENGLISH (Beginner - Advanced) 👍🏻

2️⃣ PRE-IELTS kurslari (davomiyligi 3 oy) 👍🏻

3️⃣ IELTS kurslari 👍🏻

4️⃣ B1 / B2 / C1 daraja uchun tayyorgarlik guruhlari 👍🏻

5️⃣ Ingliz tili o'qituvchilari uchun ustama haq testiga va Aptis testiga tayyorgarlik 👍🏻

6️⃣ Yosh bolalar uchun kurslar - KIDS ENGLISH 👍🏻

7️⃣ Ingliz tili grammatika kurslari - DTM testlari uchun 👍🏻

Yuqoridagi guruhlarga qabul 31.08.2019 gacha bo'lib darslar . Bizga qo'shiling, sira afsuslanmaysiz 😉

Kurslarga yozilish uchun +998979209494 raqamiga qo'ng'iroq qilishingiz mumkin 😊

⭐️ Pro Study ⭐️ Manzili: Chelak Shahar / / O'yingoh Ko'chasi 6-uy / Mo'ljal :Istirohat bog'i
Forwarded from Xushnudbek.uz
Юртимизда тест синовлари бошланди!

Катта павильонларда ўтаётгани зўр бўляптида ома лекин. Жуда чиройли!


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Кўп берилаётган саволлар:
(аслида бу саволларнинг деярли барчасига жавоб берганмиз, яна қайтаришга мажбурмиз)


👉 Тестга оқ кўйлакда келиш шартми?
ЖАВОБ: йўқ, шарт эмас. Кийимга чеклов қўйилмаган. Яланғоч келмасангиз бўлди. Ўзингизга қулай бўлган рангдаги кийимда келаверинг. Ва яна салгина маданият доирасида шортикда, шиппакда, майкада келмасликка ҳам фаросатингиз етади, деган умиддамиз.

👉 Тестга кириш соат нечида тўхтатилади?
ЖАВОБ: абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган куни бинога тегишли ҳудудга соат 07:00 (иккинчи смена соат 14:00) гача, бинога соат 07:30 (иккинчи смена соат 14:30) гача шахсни идентификациялаш воситалари орқали тартибли равишда кириши кераклиги белгилаб қўйилган.

Илтимос, йилнинг энг муҳим кунида, бир мартагина вақтли уйғониб, тест ўтадиган жойга вақтли боришга ҳаракат қилинг. Транспортдаги тирбандликларни ҳам ҳисобга олинг. Шу кунда ҳам кечикиб келадиганларни сира тушуна олмайман.

👉 Тестга кириш учун қандай ҳужжат олиб бориш керак?
ЖАВОБ: Тест синовларига кириш учун фақат «Абитуриент рухсатномаси» ва паспорти бўлса кифоя.

👉 Тест жавоблари қачон чиқади?
ЖАВОБ: абитуриентлар ўзи тўплаган балини ДТМ сайтидаги шахсий кабинети орқали эртаси куниёқ билиши мумкин, талаба бўлган-бўлмаганини тест синовлари тўлиқ якунлангач билиб олади.

👉 Ўқишга кира олмаганларга тўлаган пулини қайтариб бериладими?
ЖАВОБ: йўқ, қайтариб берилмайди. Аввалги йили битирганлардан олинган 101 минг сўм бу – ҳужжат топшириш учун эди. Ўқишга киролмаганларга бу пул қайтарилмайди.

👉 Бугун тушган саволлар эртага яна тушадими?
ЖАВОБ: йўқ, тушмайди. Бир кунда тушган саволлар бошқа кунда такрорланмайди, саволлар базаси уникал тузилган. Битта ёки иккита тушиб қолиши мумкиндир балки, лекин бу ҳеч нарсани англатмайди ва ҳеч қанақа хавотирга ўрин йўқ.

👉 Тестда неча варақ қоралама қоғоз беришади?
ЖАВОБ: жорий йилдан бошлаб тест синовларидаги масалаларни ишлаш учун 2 варақдан қоралама берилиши эълон қилинганди.

👉 Саволлар китобига тахмин қилган жавобларимизни белгилаб турсак бўладими? Ўзи саволлар китобига нимадир ёзиш мумкинми?
ЖАВОБ: ҳа, саволлар китобига бемалол тахмин қилинган тўғри жавобларни белгилаш, турли қайдлар ёзиш, чизиш мумкин. Лекин саволлар китобини йиртиш, ўзи билан олиб чиқиб кетиш, бировга бериб туришга рухсат йўқ.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Davlat Test Markazi
1-смена тугамоқда.

Ҳамма абитуриентлар деярли тестларни ечиб чиқишди

https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
Bugungi DTM natijalari
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​⚡️Диққат! Жавоблар эълон қилинмоқда!

Кеча тест топширганлар ўз балларини cabinet.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетларига кириб текшириб олишлари мумкин.

Жорий йилдан бошлаб балларни эълон қилишда жуда катта инновацион ўзгаришлар бўлган.

Биринчидан, абитуриентнинг жавоблар варақаси сканери ҳам жойланмоқда. Ҳақиқатдан ўзиники эканлигини кўра олади, ортиқса саволлар қолмайди.

Иккинчидан, қайси саволга тўғри, қайси саволга нотўғри жавоб берганини кўра олади. Бу ҳам катта ўзгариш.

Ажойиб, шунчаки ажойиб!


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Edu.uz
#Қабул2019

Тест синовларининг биринчи куни натижалари эълон қилинди.

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг биринчи куни (29 июль)да иштирок этган абитуриентларнинг натижалари (тўплаган баллари):

✅ Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 66 та катта сиғимли бинода тест синовлари икки сменада “Математика”, “Физика” ва “Она тили ва адабиёти” фанлари бўйича ўтказилди.

✅ Тест синовларида икки сменада жами 71 минг 340 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан, 68 минг 736 нафари тест синовларида иштирок этди.

✅ Тест синовларига 2 538 нафар абитуриент келмади.

✅ Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 53 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.

✅ Тест синовларида 2 576 нафар гуруҳ назоратчилари иштирок этди.

✅ Бакалавриат таълим йўналиши бўйича энг юқори балл:

а) кундузги таълим шакли бўйича:
Ўзбекистон миллий университетининг 5130100 – Математика таълим йўналиши – 172,6 балл;

б) сиртқи таълим шакли бўйича:
Андижон давлат университетининг 5110700-Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши – 142,1 балл;

в) кечки таълим шакли бўйича:
Самарқанд давлат университетининг 5130100 – Математика таълим йўналиши
– 127,2 балл.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
Bugundan boshlab markazimizning zukko abituriyentlari imtihonga kirishishadi. Pro Study markazi va uning har bir jonkuyar o'qituvchilari nomidan hammangizga omad tilab qolamiz. Siz har biringiz biznig g'ururimiz, kelajakni siz bugundan qurasiz shuni unutmang !
Pro Study abituriyenti 163,4 ball qayd etdi. Norqulov Shag'zod biz siz bilan faxrlanamiz va chin qalbdan tabriklaymiz mehnat o'z samarasini bermoqda. Kelajak o'z qo'limizda.Bugun sizning kelajagingiz kelajakni Pro study bilan quring !!!