Forwarded from Xushnudbek.uz
Абитуриентлар диққатига!
Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (360-сон, 27.04.2019 й.). Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, турк тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар ҳам мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширадилар.
Эндиликда ОТМларга ҳужжат топширишда 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома талаб қилинмайди.
Қуйидагилар ОТМларга қўшимча давлат грантлари асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинувчилар қаторига киритилди:
• Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернатни аъло баҳоларга битирган битирувчилар бакалавриатнинг хорижий тил ва адабиёт, филология ва тилларни ўқитиш йўналишларига;
• ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчи, қисм қўмондонлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига асосан.
Шунингдек, киритилган қўшимчалар билан сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди:
• сиртқи таълимга ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади;
• кириш имтиҳонлари 16 августдан 25 августгача камида 3 та фандан ўтказилади;
• ёзма имтиҳонлар шифрланган ҳолда текширилади;
• имтиҳонлар бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи 3 та фандан тўпланиши керак бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади;
• натижалар имтиҳондан кейин 1-3 кунда таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади.
Шунингдек, магистратурага киришда қуйидагилар бекор қилинди:
• магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбат;
• “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича синов;
• Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов.
Магистратурага ҳужжат топширганларнинг TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл бўлганида улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди. Илгари бу натижалар TOEFL бўйича камида 58 ва IELTS бўйича камида 5 балл бўлиши керак эди.
Ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш ҳар йили 15 январдан 25 январгача давом этади. Илгари 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар эди.
👉 @xushnudbek 👈

❤1👍1
Forwarded from Xushnudbek.uz
ОТМларга қабул бошландими?
❗️Жавоб: ЙЎҚ!
Айрим каналларда 1 майдан ОТМларга қабул бошлангани, яъни аввалги йилларда ўқишга кира олмаган абитуриентлар 1 майдан 20 июнгача ҳужжатларини топшириши мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда.
Бу нотўғри маълумот. Ҳозирча қабул жараёнлари бошлангани йўқ.
Унда қачон бошланади?
Айнан қачон бошланишини билмадим-у, лекин бунинг учун энг аввало 2 та ҳужжат қабул қилиниши керак:
1) Президент қарори билан 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланиши керак. Яъни қайси ОТМда қайси йўналишлар учун нечта жой ажратилгани аниқ бўлмасдан туриб, қабул жараёнлари бошланмайди;
2) Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан қабул жараёнларига ойдинлик киритувчи янги тартиб тасдиқланиши керак.
Масалан, бу йил қабул жараёнларида кўплаб ўзгаришлар ҳақида гапирилмоқда: 3та ОТМни танлаш имконияти, ҳужжатларни давлат хизматлари маркази орқали ёки онлайн топшириш, аввалги йилда «йиқилганлар»нинг 202 минг сўм тўлов тўлаши, 3 йилга ўтадиган балл сертификати берилиши, IELTS каби сертификатларга ҳам максимал балл берилиши - хуллас, жуда ва жуда кўп янгиликлар ҳақида гапирилмоқда. Лекин буларнинг барчаси - ЛОЙИҲА!
Бугунги кунгача қабулга оид ҳукумат қарори қабул қилинмади, шу сабабли ушбу ўзгаришлар расман кучга эга эмас. Қачон тасдиқланишидан хабарим йўқ.
Шу сабабли ҳам «1 майдан ОТМларга қабул бошланди» деган хабарларга ишонманг. Ва Президент ҳамда Ҳукумат қарорлари имзоланишини кутинг. Сабр қилинг.
P.S.: қабулга оид ҳужжатларнинг кам муддат қолганда ёки кечикиб тасдиқланиши азалий одат биз учун. Тарки одат эса амри маҳол. Катта эҳтимол билан, май ойининг ўрталарида имзоланадиган ВМ қарорида «1 майдан ҳужжатлар қабул қилинсин» деб ёзилса ҳам сира ҳайрон қолмайман.
Қабулга оид янгиликлардан хабардор
бўлиб бориш учун обуна бўлинг:

❤1
Forwarded from Davlat Test Markazi
ДТМ рухсатномасини энди онлайн олса ҳам бўлади. Тошкентга келиш шарт эмас
Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган “Қонунчиликдаги янгиликлар” брифинги ва матбуот анжуманида маълум қилинди.
Кутилаётган қулайликлардан бири сифатида Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълумот бериб ўтди:
«Абитуриентларни шу пайтгача қийнаб келаётган масалалардан бири ДТМ рухсатномаларини қай вақтда олиши эди. Одатда, ушбу рухсатномалар имтиҳон арафасида 31 июлга қадар (шу куни ҳам) тарқатиларди.
Ўтган йил мисолида айтадиган бўлсак, тест синовлари 15 кун давом этгани сабабли абитуриентларнинг ушбу рухсатнома билан боғлиқ мурожаатлари кўп бўлди.
Уларнинг аксари Тошкентга келиб-кетишда ортиқча оворагарчилик ва харажатларнинг олдини олиш билан боғлиқ эди, албатта.
Биз ҳам шу мақсадларни кўзлаб бу йилдан ДТМ рухсатномаларини бевосита Давлат тест маркази сайтидан фойдаланиб ўзига тегишли рухсатномани юклаб олиши мумкин ва шу асосда тегишли ўқув биносига кириб-чиқиши таъминланишини назарда тутяпмиз», - дея таъкидлади ДТМ вакили.
Манба: @xushnudbek
✅ t.me/davlattestmarkazi

⚡️ РАСМАН: Абитуриентлар учун хушхабар!
ОТМларга тест синовлари орқали қабул қилиш тартибига оид Президент қарори имзоланибди. Қарорда абитуриентлар учун кўплаб ижобий янгиликлар акс этган, дейишмоқда.
Жумладан, абитуриентга 3 та йўналишни танлашда фанлар кетма-кетлиги мос бўлмаса ҳам рухсат этиладиган бўлди.
Масалан, 1-блок тарих фани бўлган йўналишни танлаган абитуриент, кейинги йўналишлар сифатида 1-блоки чет тили ёки она тили ва адабиёт бўлган йўналишни ҳам танлай олиши мумкин. Фақат асосий шарти блокдаги учта фан бир хил бўлиши керак, кетма-кетлиги бошқача бўлса ҳам мумкин.
Шунингдек, айтишларича, қабул жараёнларида аввалги йилларда ўқишга кира олмаган абитуриентлардан олинадиган тўловлар ҳам камайтирилибди. Яъни тўлов миқдори ярим “минималка” (101 минг сўм) этиб белгиланибди. Биринчи йили ўқишга топшираётганлар учун ҳужжат топшириш бепул бўлади.

Forwarded from Edu.uz
Расман! Абитуриентлардан ҳужжатлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб, давлат ОТМларига бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.
Шунингдек, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун ЭКИҲ ярим баравари (101 минг 365 сўм ) миқдорида тўлов ундирилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA

Кейинги йилдан барча йўналишларда имтиёз олиш учун B2 сертификат талаб қилинади
#abituriyent
Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2019 йилдаги 395-сонли қарорга кўра, қуйидаги даражалар акс этган сертификатлар бўлганда, чет тилидан энг максимал балл берилади ва абитуриент тестга кирмайди:
асосий блоки чет тили бўлганлар – CEFR B2 ва ундан юқори (IELTS 5,5 ёки TOEFL IBT 72);
2 ва 3-блоки чет тили бўлганлар – CEFR B1 ва ундан юқори (IELTS 4,5 ёки TOEFL IBT 42).
Лекин кўпчилик қарорнинг бир жиҳатига эътибор қаратмади ва хабарларда ҳам бу ҳақида айтилмади.
Яъни юқоридаги талаблар фақат жорий йил учун амал қилади, кейинги йилдан чет тили қайси блокда бўлишидан қатъи назар имтиёз B2 даражадаги сертификати бор абитуриентларга берилади. Яна ҳам соддароқ айтганда, B1 даражаси кейинги йилдан бошлаб кириш имтиҳонларида ҳеч қандай имтиёз бермайди.
Очиғи бунақасини кутмаган эдим. Ёдингизда бўлса, ўтган йили худди шу қарорнинг лойиҳаси муҳокама учун қўйилганди, лекин бу банд ўша лойиҳада йўқ эди. Унда қаердан пайдо бўлиб қолди? Ким қўшди? Нима мақсадда қўшди? Кимдир изоҳ берадими бунга?
Лойиҳа эълон қилинганда, кўпчилик B2 учун эътироз билдирганди. Лекин мен асосий блокка имтиёз бериш учун B2 талаб қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлаб пост ёзгандим (https://t.me/xushnudbek/1362). Унда қуйидагича фикрлар бор эди:
«Бошқа томондан қараганда, инглиз тили филологияси йўналишига ҳужжат топширган абитуриент инглиз тилини археология йўналишига топширган абитуриентдан яхшироқ билиши керакми? Нима учун оддий мактаб битирувчисига қўйилган талабни (B1) билгани учун инглиз тили ва адабиётига топширган абитуриентга тест синовларида максимал (!) балл бериб ва уни тестдан озод қилиш керак? Нима учун?
Инглиз тили бўйича таржима назарияси ва амалиёти йўналишида имтиёзга эга чиқмоқчими, марҳамат, ҳаммадан бир бош баландроқ эканлигини исботласин ва B2 даража билан максимал балл (30 тадан 30 та тўғри жавоб) олсин. Абитуриент ҳаммадан зўрроқ эмасми, унда кечирасиз, марҳамат қилиб B1 даражада тузилган тест саволларига эл қатори жавоб берсин ва зўр бўлса, ҳаммасига тўғри жавоб бериб, ўқишга кирсин».
Ҳалиям ўша фикрларимда собитман. Аммо кейинги йилдан қайси блокда бўлишидан қатъи назар барча йўналишларга B2 сертификат талаб қилинишини маъқулламайман.
Бевосита инглиз тилига ихтисослашган ва ихтисослашмаган йўналишлар орасида фарқ бўлиши, талаблар даражаси турлича бўлиши керак. Ахир бу оддий мантиқ-ку!
Яна бир жиҳатини инобатга олишларини илтимос қилар эдим. Бугунги кунда мактаб, коллеж ва лицейларда чет тилини ўқитилиш даражасини ҳаммамиз яхши биламиз, бу ҳеч кимга сир эмас.
Масалан, Президент Фармони билан тасдиқланган Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида B1-CEFR даражасига мувофиқ инглиз тилини ўзлаштирган умумтаълим мактаблари битирувчилари сонини 2019 йилда 10%, 2021 йилда 20%, 2025 йилда 50% ва 2030 йилга борибгина 100%га чиқариш режа қилинаётгани ёзилган. Бу ҳали B1 даража ҳақидаги режа. B2 га йўл бўлсин.
Мана шундай шароитдан келиб чиқиб, кириш имтиҳонларида талабни B2 даражасигача кескин кучайтириш ёшларда тил ўрганишга бўлган иштиёқни бадтар камайтиради. Бола психологиясида шунақа, кам-кам, кичик вазифалар бериб, уларда ўқишга мотивациясини ошириш керак. Бирданига мураккаб топшириқ уларни бездириб қўяди ва акс натижа беради.
Масалан, чет тили асосий бўлмаган йўналишларда IELTS 4,5 учун максимал балл берилишини эшитиб, кўпчилик ўқиш истагини билдирди. “Вой, анча осон бўлибдику, сал ҳаракат қилсам, бу даражани оламанку” деган ўй билан чет тилини ўқишга иштиёқ пайдо бўлди. Аммо энди уларнинг вазифаси янада мураккаблашди. Бунақа вазиятда IELTS 5,5 олиш учун кетадиган вақт ҳамда меҳнатдан қочиб, тинчгина таваккал тест ишлаб чиқиш вариантини танлаши мумкин.
Шахсий фикримча, токи халқ таълимидаги сифат талаб даражасига етгунча, бундай баланд талабларни қўймаслик керак.
Мутасаддилар бу қарорни ҳали ҳам қайта кўриб чиқишса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:

Абитуриентлар томонидан энг кўп бериладиган саволлар
#abituriyent
Янги тартиб қоидалар ҳар доим тушунмовчиликларни ва кўплаб саволларни келтириб чиқаради, бу нормал ҳолат. “Нима, шуни ҳам тушунмаяпсанми” демаслик керак, токи одамлар янгиликларни моҳиятан тўла қабул қилгунигача тушунтириш ишларини олиб бориш лозим.
Жорий йилги қабул жараёнларида айрим нарсалар расман ойдинлашмоқда, шу сабабли абитуриентлар томонидан энг кўп бериладиган саволларга навбати билан жавоб бериб боришга ҳаракат қиламиз.
1️⃣
2️⃣
Бу ерда 2 та муҳим жиҳат бор.
Биринчидан, қарорда «аввалги йилларда битирган» дейилган. Биз буни халқ тилида «аввалги йилларда йиқилган» деб талқин қиляпмиз. Лекин бир жойи борки, масалан, абитуриент 2018 йилда коллежни битиргану, лекин баъзи сабабларга кўра ҳужжат топширмаган ва жорий йилда 1-марта ўқишга топшираётган бўлса ҳам тўлов тўлаши керак. Демак, бу ерда дипломни қайси йили олгани муҳим, нечанчи марта ҳужжат топшираётгани эмас.
Иккинчидан, ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар тўлов тўлашдан озод этилади. Фақат бунинг учун ҳолатни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар топшириш талаб қилинади.
3️⃣
Биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган қуйидаги учта фан киритилади:
• она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили);
• математика;
• Ўзбекистон тарихи.
Иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.
Бунинг тартиби қанақа бўлишини кейинги йил қабули яқинлашганда яна бафуржа гаплашамиз, насиб. Ҳозир унчалик муҳим эмас.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent
Янги тартиб қоидалар ҳар доим тушунмовчиликларни ва кўплаб саволларни келтириб чиқаради, бу нормал ҳолат. “Нима, шуни ҳам тушунмаяпсанми” демаслик керак, токи одамлар янгиликларни моҳиятан тўла қабул қилгунигача тушунтириш ишларини олиб бориш лозим.
Жорий йилги қабул жараёнларида айрим нарсалар расман ойдинлашмоқда, шу сабабли абитуриентлар томонидан энг кўп бериладиган саволларга навбати билан жавоб бериб боришга ҳаракат қиламиз.
1️⃣
Assalomu alaykum. bir xil blokli bitta OTMning 3 ta fakultetiga xujjat topshirsa bo'ladimi. masalan Jahon tillar Universiteti. 1.ingliz tili va adabiyoti; 2.xitoy tiki; 3.ingliz tili filiologiya
ЖАВОБ: Ҳа, бўлади. Президент қарорида «учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди» дейилган. Яъни учта ОТМ эмас, йўналишни танлаш мумкин. Бундан келиб чиқиб, хулоса қилса бўладики, битта ОТМ доирасида ҳам фанлар мажмуаси бир хил бўлса, 3 та йўналишга ҳужжат топшириш мумкин.2️⃣
Salom.Abituriyentlar bu yildan kòrsatilgan summani tòlashadimi.(òtgan yil òqishga topshirib kirolmagan abiturentlar)
ЖАВОБ: Ҳа, ушбу ўзгариш жорий йилдан амал қилади. Яъни аввалги йилларда битирган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун ЭКИҲ ярим баравари (101 минг 365 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.Бу ерда 2 та муҳим жиҳат бор.
Биринчидан, қарорда «аввалги йилларда битирган» дейилган. Биз буни халқ тилида «аввалги йилларда йиқилган» деб талқин қиляпмиз. Лекин бир жойи борки, масалан, абитуриент 2018 йилда коллежни битиргану, лекин баъзи сабабларга кўра ҳужжат топширмаган ва жорий йилда 1-марта ўқишга топшираётган бўлса ҳам тўлов тўлаши керак. Демак, бу ерда дипломни қайси йили олгани муҳим, нечанчи марта ҳужжат топшираётгани эмас.
Иккинчидан, ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар тўлов тўлашдан озод этилади. Фақат бунинг учун ҳолатни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар топшириш талаб қилинади.
3️⃣
5 ta fandan imtixon topshirish keyingi yildan yo'lga qoyiladimi?
ЖАВОБ: Ҳа, кейинги йилдан. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади.Биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган қуйидаги учта фан киритилади:
• она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили);
• математика;
• Ўзбекистон тарихи.
Иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.
Бунинг тартиби қанақа бўлишини кейинги йил қабули яқинлашганда яна бафуржа гаплашамиз, насиб. Ҳозир унчалик муҳим эмас.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Учта ОТМ танлаш тартиби қандай бўлади?
#abituriyent
Яъни биринчи, иккинчи ва учинчи йўналиш сифатида қайси ОТМларни танлаганини олдиндан белгилашади. Худди шу пайтгача ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлар 2 та ОТМни танлагани каби.
Бундай вазиятда абитуриент устувор йўналишга кира олмаган тақдирдагина кейинги йўналишда омадини синаб кўриши мумкин. Агар хоҳ контракт, хоҳ грант бўлсин, устувор йўналишга тўплаган бали етса, унда кейинги йўналишлар учун баллари ҳисобга олинмайди ва танловда иштирок эта олмайди.
Ортиқча саволлар бўлмаслиги учун, мисол тариқасида тушунтираман.
Айтайлик, фарғоналик абитуриент тарих йўналиши бўйича қуйидаги кетма-кетликда ОТМларни танлади дейлик:
1-йўналиш: ЎзМУ
2-йўналиш: Шарқшунослик институти
3-йўналиш: ФарДУ
Учала йўналишда ҳам фан кетма-кетлиги бир хил бўлгани учун, абитуриент тест синовларидан умумий 150 балл тўплади, дейлик. Бу балл ЎзМУга контракт, ТДШИ ва ФарДУга эса бюджетга етарли бўлса, унда абитуриент қайси бирини танлаши мумкин? Шарқшуносликнинг бюджетини танласа бўладими?
Йўқ, бўлмайди! Бундай вазиятда абитуриентда танлов имконияти йўқ, у устувор йўналиш сифатида 1-ўринда ЎзМУни белгилагани учун, шу ернинг контрактига кирган ҳисобланади, қолган 2 та йўналиш инобатга олинмайди. Қачонки у ЎзМУга етарли балл тўплай олмасагина, кейин Шарқшунослик ҳисобланади. Агар абитуриент бали ЎзМУ ва Шарқшуносликка ҳам етарли бўлмаган тақдирдагина, кейин ФарДУ инобатга олинади.
Яъни устувор ОТМга кира олмасагина, балл кейингисига ўтади. Агар устувор ОТМга етарли балл тўпладими, тамом, у хоҳ бюджет, хоҳ контрактга кирган бўлсин, кейинги ОТМларга инобатга олинмайди, шу ерда тўхтайди.
Хулласи калом, абитуриентга танлов имконияти ҳужжат топшириш вақтида берилади. Ўша пайтда у ОТМлар рўйхати ва уларнинг кетма-кетлигини тўғри танлаши керак, тест ўтгандан кейин унда танлов ёки ўзгартириш имкони бўлмайди.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent
Shupaytgacha 3ta oliygohdan birini asosiy sifatida belgilash va agar Shu asosiy oliygohga õqishga Kira olmagan taqdirdagina keyingilariga Õtish imkoni Berilishi haqida eshitgandim. Bu degani biz 3ta oliygohdayam talabalikka tavsiya qilinsak biriga kantrakt biriga grant asosida õqishga kirsak Byudjetga kirganimizni tanlash imkoniga ega bõlamizmi???
ЖАВОБ: Абитуриентлар ҳужжат топшираётган пайтда, 3та йўналишни устувор кетма-кетликда белгилайди.Яъни биринчи, иккинчи ва учинчи йўналиш сифатида қайси ОТМларни танлаганини олдиндан белгилашади. Худди шу пайтгача ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлар 2 та ОТМни танлагани каби.
Бундай вазиятда абитуриент устувор йўналишга кира олмаган тақдирдагина кейинги йўналишда омадини синаб кўриши мумкин. Агар хоҳ контракт, хоҳ грант бўлсин, устувор йўналишга тўплаган бали етса, унда кейинги йўналишлар учун баллари ҳисобга олинмайди ва танловда иштирок эта олмайди.
Ортиқча саволлар бўлмаслиги учун, мисол тариқасида тушунтираман.
Айтайлик, фарғоналик абитуриент тарих йўналиши бўйича қуйидаги кетма-кетликда ОТМларни танлади дейлик:
1-йўналиш: ЎзМУ
2-йўналиш: Шарқшунослик институти
3-йўналиш: ФарДУ
Учала йўналишда ҳам фан кетма-кетлиги бир хил бўлгани учун, абитуриент тест синовларидан умумий 150 балл тўплади, дейлик. Бу балл ЎзМУга контракт, ТДШИ ва ФарДУга эса бюджетга етарли бўлса, унда абитуриент қайси бирини танлаши мумкин? Шарқшуносликнинг бюджетини танласа бўладими?
Йўқ, бўлмайди! Бундай вазиятда абитуриентда танлов имконияти йўқ, у устувор йўналиш сифатида 1-ўринда ЎзМУни белгилагани учун, шу ернинг контрактига кирган ҳисобланади, қолган 2 та йўналиш инобатга олинмайди. Қачонки у ЎзМУга етарли балл тўплай олмасагина, кейин Шарқшунослик ҳисобланади. Агар абитуриент бали ЎзМУ ва Шарқшуносликка ҳам етарли бўлмаган тақдирдагина, кейин ФарДУ инобатга олинади.
Яъни устувор ОТМга кира олмасагина, балл кейингисига ўтади. Агар устувор ОТМга етарли балл тўпладими, тамом, у хоҳ бюджет, хоҳ контрактга кирган бўлсин, кейинги ОТМларга инобатга олинмайди, шу ерда тўхтайди.
Хулласи калом, абитуриентга танлов имконияти ҳужжат топшириш вақтида берилади. Ўша пайтда у ОТМлар рўйхати ва уларнинг кетма-кетлигини тўғри танлаши керак, тест ўтгандан кейин унда танлов ёки ўзгартириш имкони бўлмайди.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Davlat Test Markazi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абитуриентлар диққатига!
Олий ўқув юртларига тест синовлари топширишдаги янгиликлар "O'zbekiston 24" телеканали нигохида (видео)
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo8fH9t_Y-KDgA

Forwarded from IELTS Uz| Official (Jahongir Yoqubjanov)
✅Idiom Time
💠 Keep your head above water
🇺🇿 Ma'nosi : Moliyaviy qiyinchilikka duch kelganimizda va bu holatda qandaydir qilib kunimizni o'tkazayotganimizni aytganda ishlatamiz.
Example:
🔸I have so little money that I can hardly keep my heads above water🥺
🔹Manda shunchalik pul kamki, kunimni zo'rg'a o'tkizyapman🤐
🇺🇿 @IELTSuz 🇺🇿

Касбий (ижодий) имтиҳон топширадиганлар учта йўналишни танлай олмайди
Ҳозирча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган йўналишлар учун бундай имконият йўқ. Келгуси йилларда қўшилиши режалаштирилмоқда.
Касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган йўналишлар 2 та тоифага бўлинади.
1-тоифа: алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўлиб, уларда умуман тест синовлари ўтказилмайди, фақат касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлади. Бундай йўналишлар сони 17 та бўлиб, тўлиқ рўйхат мана бу ерда берилган.
2-тоифа: ҳам тест, ҳам касбий (ижодий) имтиҳонлар бўладиган йўналишлар. Бундай йўналишларнинг сони 23 та бўлиб, тўлиқ рўйхат мана бу ерда берилган.
Юқоридаги иккала тоифага кирувчи барча йўналишлар учун бир нечта йўналишни танлаш имконияти берилмайди. Яъни журналистика ёки санъатшунослик йўналишига топширсангиз, унда қўшимчасига бошқа бирорта йўналишни (ОТМни) танлай олмайсиз.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Assalomaleykum Xushnud aka kasbiy ijodiy imtihon topshirdiganlar qanday yonalishlarni tanlaydi yoki faqat 1 ta otmga topshiradimi
ЖАВОБ: Ҳа, фақат 1 та йўналишга топшира олади. Учта йўналишни танлаш ҳуқуқи фақат тест синовлари топшириладиган ОТМлар учун амал қилади, холос. Ҳозирча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган йўналишлар учун бундай имконият йўқ. Келгуси йилларда қўшилиши режалаштирилмоқда.
Касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган йўналишлар 2 та тоифага бўлинади.
1-тоифа: алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўлиб, уларда умуман тест синовлари ўтказилмайди, фақат касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлади. Бундай йўналишлар сони 17 та бўлиб, тўлиқ рўйхат мана бу ерда берилган.
2-тоифа: ҳам тест, ҳам касбий (ижодий) имтиҳонлар бўладиган йўналишлар. Бундай йўналишларнинг сони 23 та бўлиб, тўлиқ рўйхат мана бу ерда берилган.
Юқоридаги иккала тоифага кирувчи барча йўналишлар учун бир нечта йўналишни танлаш имконияти берилмайди. Яъни журналистика ёки санъатшунослик йўналишига топширсангиз, унда қўшимчасига бошқа бирорта йўналишни (ОТМни) танлай олмайсиз.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Telegram
Xushnudbek.uz
Тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган таълим йўналишлари рўйхати ва уларга мос фанлар мажмуаси
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
Forwarded from Xushnudbek.uz
Энди ҳужжатлар ОТМларда қабул қилинмайди
#abituriyent
Ҳужжат топширишда эса катта ўзгаришлар бор. Яъни эндиликда ҳужжатлар ОТМларда қабул қилинмайди.
Балки абитуриентлар энди фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳужжат топширади.
Бунинг афзал томони шундаки, ҳужжат топшириш учун ОТМ жойлашган ҳудудга, масалан, айтайлик Тошкентга бориш шарт бўлмайди. Ҳамма ўз туманида топшира олади. Масалан, Навоийнинг Томди туманида яшовчи абитуриент Тошкентдаги ОТМга ҳужжат топшириш учун туманидаги Давлат хизматлари марказига борса кифоя. Нафақат Тошкент, балки вилоят маркази сифатида Навоий шаҳрига бориш ҳам шарт эмас.
Интернетдаги Ягона портал орқали онлайн ҳужжат топшираётганлар учун Payme ёки Click каби хизматлар орқали тўлов қилиш имконияти яратилади.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent
Xujat topshirish qachon boshlanadi unda onlayn tarzda shunga xam oydinlik kiriting iltimos tulov onlayn qaysi xisobga utkaziladi oldindan raxmat
ЖАВОБ: Ҳужжат топшириш санаси аввалги йиллардагидек қолган, алоҳида бошқача сана ҳозирча эълон қилингани йўқ. Яъни ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади.Ҳужжат топширишда эса катта ўзгаришлар бор. Яъни эндиликда ҳужжатлар ОТМларда қабул қилинмайди.
Балки абитуриентлар энди фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳужжат топширади.
Бунинг афзал томони шундаки, ҳужжат топшириш учун ОТМ жойлашган ҳудудга, масалан, айтайлик Тошкентга бориш шарт бўлмайди. Ҳамма ўз туманида топшира олади. Масалан, Навоийнинг Томди туманида яшовчи абитуриент Тошкентдаги ОТМга ҳужжат топшириш учун туманидаги Давлат хизматлари марказига борса кифоя. Нафақат Тошкент, балки вилоят маркази сифатида Навоий шаҳрига бориш ҳам шарт эмас.
Интернетдаги Ягона портал орқали онлайн ҳужжат топшираётганлар учун Payme ёки Click каби хизматлар орқали тўлов қилиш имконияти яратилади.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Учта йўналишга алоҳида имтиҳон бўладими?
#abituriyent
1️⃣
Яъни абитуриент бир марта тестга киради, 90 (60) та саволга жавоб беради, бўлди. Шунинг ўзи етади. Мана шу 1 мартанинг ўзида у учта йўналишга тестга киргандай бўлади. Бошқа куни яна тестга киришига ҳожат қолмайди.
2️⃣
ЖАВОБ: Йўқ, Тошкентга келишингиз шарт эмас. Ҳужжатларни Ўзбекистоннинг исталган туманида топшириш имкони бўлгани каби, тестни ҳам исталган ҳудудда топшира оласиз. Бунинг учун олдиндан аризада тестни қайси ҳудудда топширишни белгилайсиз.
Эътиборли томони, албатта ОТМ жойлашган ҳудудни танлашингиз ҳам шарт эмас. Масалан, бухоролик абитуриент учала йўналишни Тошкентга топширган бўлса ҳам, Бухорода тестга кириши мумкин.
3️⃣
Абитуриент эртаси куни ўзининг тестдан олган балини билади холос, аммо ҳамма тест топшириб бўлмагунча, кирган ёки кирмаганини била олмайди. Ҳеч кимга аввал “Сиз кирдингиз” дея эълон қилиб, кейин “узр, фалончи баландроқ балл билан қайтиб келди, сиз киролмадингиз” дейишмайди.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent
1️⃣
Abituriyent 3 ta oliygohga hujjat topshirsa, 2 ta oliygohning imtihon kunlari bir kunga to'g'ri kelib qolish ehtimoli yo'qmi? Bu muammo qanday bartaraf etilari?
ЖАВОБ: Абутуриент фақат 1 кун, 1 марта имтиҳон топширади. Мана бу постимда бунинг тартибини тушунтиришга ҳаракат қилганман: https://t.me/xushnudbek/2273Яъни абитуриент бир марта тестга киради, 90 (60) та саволга жавоб беради, бўлди. Шунинг ўзи етади. Мана шу 1 мартанинг ўзида у учта йўналишга тестга киргандай бўлади. Бошқа куни яна тестга киришига ҳожат қолмайди.
2️⃣
Chirchiq PI va Denov filiali psixologiya defektologiya yunalishiga topshirmoqchi bulsam imtihhonga Toshkentga borishim kkmiЖАВОБ: Йўқ, Тошкентга келишингиз шарт эмас. Ҳужжатларни Ўзбекистоннинг исталган туманида топшириш имкони бўлгани каби, тестни ҳам исталган ҳудудда топшира оласиз. Бунинг учун олдиндан аризада тестни қайси ҳудудда топширишни белгилайсиз.
Эътиборли томони, албатта ОТМ жойлашган ҳудудни танлашингиз ҳам шарт эмас. Масалан, бухоролик абитуриент учала йўналишни Тошкентга топширган бўлса ҳам, Бухорода тестга кириши мумкин.
3️⃣
Kvotalar qanday boʻladi? Masalan , Qoqon DPI ga topshirib, oxirgi o'rinda 140 ball bilan kirdi, ammo bittasi 141 bilan boshqa institutdan qaytib kelsa, 140 ball olgan oʻz oʻzidan kirmagan hisoblsnadimi? Yaʼni pastga tushib ketadimi?
ЖАВОБ: Ҳеч ким ҳеч қаёқдан қайтиб келмайди. Мана шунақа “қайтиб келишлар”, яъни "каша" бўлмаслиги учун ҳам якуний натижалар барча тест топшириб бўлгандан кейин эълон қилинади.Абитуриент эртаси куни ўзининг тестдан олган балини билади холос, аммо ҳамма тест топшириб бўлмагунча, кирган ёки кирмаганини била олмайди. Ҳеч кимга аввал “Сиз кирдингиз” дея эълон қилиб, кейин “узр, фалончи баландроқ балл билан қайтиб келди, сиз киролмадингиз” дейишмайди.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Учта йўналишни танлаш тизимидан мақсад нима?
Жорий йилдан бошлаб абитуриентларга 3 та йўналишга ҳужжат топшириш имконияти берилиши расман тасдиқланди. Энг муҳими бунда фанлар кетма-кетлиги мос бўлиши шарт эмас.
Масалан, Юридик университетда фанлар мажмуаси она тили (3,1), чет тили (2,1) ва тарих (1,1) кетма-кетликда. ТДЮУга ҳужжат топширган абитуриент хорижий тил йўналишига ҳам топшира олади, чунки у ерда чет тили (3,1), она тили (2,1) ва тарих (1,1) фанларидан тест бўлади. Яъни фанлар бир хил, лекин кетма-кетилиги бошқача холос. Ўша абитуриент агар истаса учинчи йўналишга жаҳон сиёсати йўналишини ҳам танласа бўлади.
Лекин асосий шарти блокдаги учта фан бир хил бўлиши керак. Масалан, молия йўналишига (математика, чет тили, она тили) топширган абитуриент тиббиёт йўналишига (биология, кимё, она тили) топшира олмайди.
Яна бир жиҳати 3 та йўналишни албатта учта ОТМда танлаш шарт эмас. Учала йўналиш ҳам битта ОТМда бўлиши мумкин. Масалан, бир пайтнинг ўзида Тошкент тиббиёт академиясининг 3 та факультетига ҳужжат топширса бўлади. Ёки агар истаса ТТАнинг 2 та йўналишига топшириб, учинчисини Фармацевтика ёки Стомотология институтидан танласа бўлади.
Бунақа тизимдан мақсад нима?
Чунки илгарилари абитуриент олдида фақат биттагина танлов имконияти бўларди. Натижада амалиётда шундай ҳолатлар кўп учрардики, кимдир 160-170 балл билан контрактга ҳам кира олмайди, яна кимдир бошқа жойда 90 балл билан бюджетга киради.
Кеча «Ахборот» дастурида шунга оид аниқ рақамлар келтирилди. Яъни ўтган йили 313 та таълим йўналиш бўйича 106 баллдан (56%) паст тўплаган 36 минг 448 нафар абитуриент ўқишга кирган.
143 та таълим йўналиши бўйича 106 баллдан юқори тўплаган 29 минг 322 нафар абитуриент эса ўқишга кира олмаган.
Бир нечта йўналишни танлаш имконияти эса мана шундай тенгсизликнинг олдини олади. Ажратилган квотани шунчаки омади келганлар билан эмас, балки бирмунча билимли талабалар ҳисобига тўлдириш имконияти ошади.
Ва ўз-ўзидан соғлом рақобат ҳисобига жорий йилда кириш баллари ошиши тахмин қилинмоқда. Бу шундоқ ҳам кириш бали юқори бўлган ОТМларга унча таъсир ўтказмайди, лекин кириш баллари паст бўлган йўналишларда баллар сезиларли ошиши мумкин.

Сиртқи таълимда ҳам 3 та йўналишни танласа бўладими?
#abituriyent
1️⃣
ЖАВОБ: Ҳа, бўлади. Абитуриентлар ҳужжат топшираётганда фанлар блоки мос келадиган 3 та сиртқи таълим йўналишларини танлаши мумкин.
2️⃣
ЖАВОБ: Йўқ, мумкин эмас. Бу ерда бир жиҳатни эътиборга олиш керакки, танланаётган 3 та йўналиш албатта битта ТАЪЛИМ ШАКЛИ доирасида бўлиши керак.
Яъни битта кундузги, битта сиртқи, битта кечки таълимни танлаб бўлмайди. Агар асосий ОТМ сифатида кундузгига топшираётган бўлсангиз, демак қолган 2 та йўналишни ҳам фақат кундузгилар орасидан танлай оласиз, сиртқи ёки кечки таълимни қўша олмайсиз. Ёки аксинча, агар сиртқига топширмоқчи бўлсангиз, демак барча йўналишларингиз фақат сиртқи таълим доирасида бўлиши керак.
3️⃣
ЖАВОБ: кундузги йўналишларга ҳужжат топширганда диплом ва паспортни қайтариб беради, лекин бу абитуриентга сиртқига топшириш имконини бермайди. ДТМда база битта бўлади ва кундузгига топширганларни сиртқига қабул қилишмайди. Шунинг учун ёки кундузгига, ёки сиртқига топширишни олдиндан аниқлаб олишингиз керак.
4️⃣
ЖАВОБ: Йўқ, топшириб бўлмайди. Кундузги йўналишларнинг жавоби чиққан пайтда аллақачон сиртқига ҳужжатларни қабул қилиш тугаб бўлган бўлади.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent
1️⃣
Sirtqi talim shakliga ham 3ta oliy talim muassasasiga (yònalishga) topshrisa boladimi.ЖАВОБ: Ҳа, бўлади. Абитуриентлар ҳужжат топшираётганда фанлар блоки мос келадиган 3 та сиртқи таълим йўналишларини танлаши мумкин.
2️⃣
Uchta OTM ga topshirishda sirtqi va kunduzgiga topshirish imkoni bormi? Masalan ikkitasi sirtqi bittasi kunduzgi qib!ЖАВОБ: Йўқ, мумкин эмас. Бу ерда бир жиҳатни эътиборга олиш керакки, танланаётган 3 та йўналиш албатта битта ТАЪЛИМ ШАКЛИ доирасида бўлиши керак.
Яъни битта кундузги, битта сиртқи, битта кечки таълимни танлаб бўлмайди. Агар асосий ОТМ сифатида кундузгига топшираётган бўлсангиз, демак қолган 2 та йўналишни ҳам фақат кундузгилар орасидан танлай оласиз, сиртқи ёки кечки таълимни қўша олмайсиз. Ёки аксинча, агар сиртқига топширмоқчи бўлсангиз, демак барча йўналишларингиз фақат сиртқи таълим доирасида бўлиши керак.
3️⃣
Oʻqishga topshirsak diplomimizni qaytib berishadimi qaytib berishgan taqdirda sirtqi ta'limga topshira olamanmiiЖАВОБ: кундузги йўналишларга ҳужжат топширганда диплом ва паспортни қайтариб беради, лекин бу абитуриентга сиртқига топшириш имконини бермайди. ДТМда база битта бўлади ва кундузгига топширганларни сиртқига қабул қилишмайди. Шунинг учун ёки кундузгига, ёки сиртқига топширишни олдиндан аниқлаб олишингиз керак.
4️⃣
Agar testdan yiqilgan taqdirda sirtqi taʼlim shakliga hujjat topshirsa boʻladimi?ЖАВОБ: Йўқ, топшириб бўлмайди. Кундузги йўналишларнинг жавоби чиққан пайтда аллақачон сиртқига ҳужжатларни қабул қилиш тугаб бўлган бўлади.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈