Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
108K subscribers
3.88K photos
564 videos
2.63K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент бухоролик тадбиркорга: "Вообще" йўқотма ўзингни!"

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари солиқ тизимини такомиллаштиришга оид иккинчи йўналишни давом эттирди:

Иккинчидан, мамлакатимизда қурилиш соҳасида ҳам, катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Маҳсулот таннархини камайтириш бўйича 50 дан зиёд қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналардан таклифлар келиб тушган.

Масалан, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ цементнинг таннархида – 14 фоиз, асфальтда – 10 фоиз, қум-шағал аралашмасида – 7 фоизни ташкил этади.

Шу боис, норуда қазилмаларга (қум-шағал, оҳактош, гипс, доломит каби) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробарга камайтирилади. Бунинг ҳисобига, 1,5 мингга яқин корхоналар ихтиёрида йилига 500 миллиард сўм маблағ қолади.

Учинчидан, биз хизматлар соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Янги иш ўринларини қисқа муддатларда яратадиган соҳалардан бири ҳам сервис соҳаси ҳисобланади.

Пандемия давом этаяпти ва бу хизматлар соҳаси, айниқса умумий овқатланиш ва туризм корхоналари учун қанчалик оғир бўлаётганинибарчамиз кўриб турибмиз, албатта.

Бу борада, умумий овқатланиш ва туризм корхоналаридан ўтган йили берилган имтиёзларни узайтириш бўйича 300 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Шу боис, жами 13 мингта умумий овқатланиш корхонасини йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қиламиз. Бу имконият уларга 30 миллиард сўм қўшимча кўмак деганидир.

Уларнинг бошқа солиқлардан мавжуд 35 миллиард сўм қарзлари муддатлари жорий йил якунигача узайтирилади, кредитларини қайтариш ҳам кечиктирилади.

Шу билан бирга, туризм компаниялари ва меҳмонхоналарни туристик йиғимлардан 2 йил муддатга озод қилсак, нима дейсизлар?

Бу – ҳозирги қийин шароитда тушуми камайиб кетган 2 минг нафар тадбиркор ихтиёрида 150 миллиард сўм қолади, дегани.

Тўртинчидан, бугунги кунда 5 мингга яқин тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо операциялари бўйича дебитор қарздорлиги мавжуд.

Пандемия сабабли ушбу тадбиркорларга жарима солиш ва бугунги кунгача қўлланилган 6 триллион сўмлик жарималарни ундириш жорий йил якунига қадар тўхтатилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев.

Бешинчидан,
солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, солиқ идораларининг назорат функцияларини такомиллаштириш юзасидан жиддий чораларни амалга оширишимиз зарур.

Келгуси йил 1 январдан бошлаб солиқ идоралари ўз электрон дастурлари орқали бизнес субъектларига ҳисоботларини шакллантириш хизматини йўлга қўяди.

Ҳозирда, 228 мингта кичик тадбиркорларда бухгалтер йўқ. Оқибатда, солиқ ҳисоботларини камчиликлар билан топширган 32 мингга яқин тадбиркорга молиявий жарима солинган.

Ҳисоботларни кечиктириб топшириш билан боғлиқ молиявий санкцияларни қўллаш тартиби эса тўлиқ бекор қилинади.

Шунингдек, солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сони ва миқдорининг ортгани, мени хавотирга солмоқда. Ўтган йили камерал назорати натижасида 336 та корхонага 51 миллиард сўм молиявий жарима қўлланилган бўлса, жорий йил 6 ойда 3 мингдан зиёд тадбиркорларга 900 миллиард сўмдан ортиқ жарима белгиланган.

Шунинг учун Қўчқоров, Ишметов, Қудбиев, Давлетов, Қосимов бир ой муддатда, солиқ идораларининг камерал назорати натижасига кўра, молиявий жарима қўллаш амалиётини бекор қилиш бўйича таклиф киритсин.

Олтинчидан, амалдаги тартибга кўра, тадбиркорлар қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобот топшириши билан бирга, ундаги фарқни қайтариш учун солиқ идораларига алоҳида мурожаат қилишга мажбур.

Бу – 14 минг тадбиркорнинг фаолиятига бевосита боғлиқ бўлиб, улар учун қўшимча вақт, ортиқча сарсонгарчилик дегани.

Ишметов, Қудбиев бу масалани чуқур ўрганиб, келгуси йилдан қўшилган қиймат солиғини қўшимча ҳужжатсиз қайтариш тартибини амалиётга жорий этсин.

Еттинчидан, “Саг-Агро” корхонаси раҳбари Камол Абдуллаев ва бошқа 200 дан ортиқ тадбиркорлар солиқ ва божхона идораларига тўланган қўшилган қиймат солиғини “зачёт”га олиш, яъни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш имкониятини сўраган.

“Саг-Агро” корхонасининг солиқ базасида 700 миллион сўм ортиқча тўлови бўла туриб, божхонада 1,4 миллиард сўм қўшилган қиймат солиғини қўшимча тўлашга мажбур бўлган.

Шунинг учун, келгуси йилдан бошлаб, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олишда солиқ ва божхона идораларининг электрон базалари ўзаро боғланади.

Яъни, солиқ идораларида мавжуд қўшилган қиймат солиғи ортиқча тўловлар божхона тўловларини амалга ошираётганда ҳам инобатга олинади. Ушбу енгилликдан 10 мингдан зиёд тадбиркор фойдаланиши мумкин бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини ислоҳ қилишнинг янги кун тартибини илгари сурмоқда.

Глава нашего государства формирует новую повестку реформ в сфере предпринимательства нашей страны.

Facebook|Instagram|Twitter
Учинчи йўналиш - ер ажратиш масаласи. Давлатимиз раҳбари бу бўйича 4 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушганини айтди.

– Жорий йилда ушбу йўналишда катта ислоҳотларни бошладик. Бу борада Олий Мажлис палаталари томонидан маъқулланган Қонунни мен куни кеча имзоладим. Бу ҳужжат мамлакатимизнинг янги тарихида энг катта ислоҳотлардан бири бўлди, деб ҳеч бир муболағасиз айта оламиз.

Мана шу ислоҳотлар мазмунини тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари ҳам, тадбиркорлар ҳам, аҳолимиз ҳам яхши тушуниб олишлари зарур.

Биринчидан, ерларни иқтисодий оборотга киритиш, уларни олди-сотди ва гаров объектига айлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратилди.

Иккинчидан, биз барча ерларни 2 та тоифага, яъни қишлоқ хўжалиги ерлари ва ноқишлоқ ерларига ажратдик.

Қишлоқ хўжалиги ерлари – бу бизнинг бебаҳо миллий бойлигимиз, озиқ-овқат хавфсизлиги, бу оддий қишлоқ аҳолисининг кундалик ҳаёти, дегани. Шунинг учун, ушбу ерлар очиқ танлов асосида фақат ижарага берилади. Танлов – ҳар бир ер участкаси бўйича “бу ерни олишга ким энг кўп ҳақли?” деган саволга адолатли жавоб топиш учун ўтказилади.

Бу танловда барча – деҳқон ҳам, фермер ҳам, агрофирма ва кластерлар ҳам, тенг шартларда иштирок этадилар.

Учинчидан
, ноқишлоқ ер майдонлари эса фақат аукцион орқали сотилади. Биз сўнгги бир ярим йил давомида ерларни аукцион орқали очиқ-ошкора сотиш бўйича етарли тажриба орттирдик.

Лекин аксарият ҳолларда аукционга қўйилган ер майдонларининг тадбиркорга маъқул жойлардан эмас, балки олис, чекка ҳудуддаги инфратузилмаси бўлмаган жойлардан берилган. Яхши майдонлар эса ҳар хил йўллар билан ҳокимлар қарори асосида тўғридан-тўғри бериб келингани ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Бундан буён ер майдонлари фақат ва фақат очиқ-ошкора аукцион орқали хусусий мулк сифатида сотилади ёки ижарага берилади.

Кўпчиликда “ер хусусий бўлди нимаю, хусусий бўлмади нима”, деган фикр бўлиши табиий, албатта. Чунки, бизда ерга хусусий мулкчилик бекор бўлганидан буён 3-4 та авлод алмашди.

Бир нарсани аниқ билиб олиш зарур: хусусийлашгани билан ер майдонлари камайиб ёки кўпайиб қолмайди, лекин унинг бозор қиймати пайдо бўлади. Ери бор одам ҳақиқий мулкдорга, капитал эгасига айланади.

Тўртинчидан,
кўпчилик тадбиркорларни ўз корхонаси жойлашган ер майдонининг тақдири эртага нима бўлади, деган саволлар қийнаётгани ҳам жойларда бор гап.

Ушбу корхоналарнинг ҳозирда эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида эгаллаб турган ер майдонлари уларга мулк қилиб расмийлаштириб берилади. Яъни, бу ерни бошқа одам сотиб ололмайди, уни хусусийлаштиришга фақат ер эгасининг ўзи ҳақли бўлади.

Бунда, ернинг турига қараб, унинг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ерлар имтиёзли шартлар асосида ушбу корхоналарга хусусийлаштириб берилади. Бундан кейин тадбиркорлар ердан юқори ликвидли актив ва гаров объекти сифатида фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

Мен ўйламанки, бу янгиликлар тадбиркорларимиз узоқ йиллар кутган тарихий адолатни рўёбга чиқаради.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

Бешинчидан,
бундан буён давлат мулки объектларини, улар жойлашган ер билан бирга ягона мулкий мажмуа сифатида аукцион орқали сотамиз. Бинони сотиб олган тадбиркорлар унга бириктирилган ерга ҳам хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қиладилар.

Тасдиқланган дастурга қўшимча равишда йил якунига қадар яна 500 та давлат активлари очиқ савдога чиқарилади.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли тадбиркорларимизни ушбу савдоларда, фаол иштирок этишга чақираман.

Олтинчидан,
бундан кейин янги ер майдонларини аукционга чиқаришдан олдин, ҳудуд ривожланишининг аниқ режасини тузиб олишимиз зарур.

Кўплаб ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганганимизда, бирорта мамлакатда ер майдонларини режасиз бериб юбориш мумкин эмаслигига гувоҳ бўлдик. Олдин аниқ ҳудуд танлаб олиниб, унинг “мастер-плани” ишлаб чиқилади.

Қаерда уй, қаерда мактаб, қаерда ишлаб чиқариш бўлиши аниқ белгиланиб, инфраструктура олиб келиш режаси тузилади. Шундан кейингина ер участкалари аниқ лойиҳа билан савдога чиқарилади.

Шунинг учун, вилоят ҳокимлари кадастр ва архитектура идоралари билан бирга ушбу тажриба асосида ишларни ташкил этишлари, аниқ ҳудудни белгилаб, режасини тасдиқлаб, кейин ерларни аукционга қўйишлари лозим.

Шунингдек, ҳар бир вилоятда махсус жамғармалар ташкил этилади ва ер майдонларини сотишдан тушган маблағ тўлиқ туман ва шаҳарлар ихтиёрида қолдирилиб, тадбиркорлар учун инфратузилма яратиш ва ривожлантиришга йўналтирилади.

Қўчқоров, вилоят ҳокимлари иқтисодий комплекс билан бирга жорий йил 1 ноябрга қадар ҳар бир ҳудудда камида мингтадан ер майдонини сотувга чиқарсин.

Шунингдек, магистрал йўллар бўйида, лойиҳа асосида, ҳар бир ҳудуддан камида 200 тадан ер майдони аукционга қўйилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Қиймати 200 миллиард сўмга тенг лойиҳалар ва саноат зоналарига инфратузилма етказиб бериш тўлиқ давлатнинг зиммасида бўлади – Президент тўртинчи йўналиш ҳақида.

– Инфратузилма муаммоларини 3 мингга яқин тадбиркор кўтарган. Масалан, Сирдарёда “Гулистон голд ярн” корхонаси узоқ муддатдан бери электр тармоғига улана олмаган. Ваҳоланки, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва ўз ҳисобидан трансформаторгача олиб келган. Унга озгина ёрдам берилса, корхона 600 та янги доимий иш ўринлари яратишга тайёр.

Шунинг учун, биринчидан, келгуси йил 1 январдан бошлаб, қиймати 200 миллиард сўмга тенг лойиҳалар бўйича электр, табиий газ, сув тармоқлари ва йўл инфратузилмасини етказиб бериш тўлиқ давлатнинг зиммасида бўлади. Бу имтиёз, ҳозирги кунгача фақатгина 50 миллион доллардан ошадиган хорижий инвесторлар лойиҳаларига қўлланиб келинмоқда.

Иккинчидан, келгуси 2 йилда республика бўйича қўшимча 200 та саноат зоналари ташкил этилади. Уларнинг ҳар бирига камида 15 та корхонани жойлаштириш мўлжалланиб, электр, табиий газ, сув тармоқлари ва йўл инфратузилмаси етказиб бериш тўлиқ давлатнинг зиммасида бўлади.

Ушбу мақсадлар учун, келгуси йилда бюджетдан 2 триллион сўм маблағ ажратилади.

Қўчқоров, Умурзоқов вилоят ҳокимлари билан бирга 1 ноябрга қадар саноат зоналарининг жойлашуви ва аниқ лойиҳа таклифларини тайёрласин.

Бу чоралар ҳудудий саноат улуши анча паст бўлган Сурхондарё, Бухоро, Хоразм, Сирдарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги айрим туманлар учун жуда катта имконият яратади.

Учинчидан, электр энергиясидаги узилишлар кўпчилик тадбиркорларимизни безовта қилаётгани ҳам, айни ҳақиқат. Бу масала бўйича ҳар бир туман, шаҳар ва маҳалла кесимида алоҳида дастурлар амалга оширилмоқда.

Жорий йил 1 ноябргача 4 мингта трансформаторни алмаштириш, 35 та подстанция, 15 минг километр тармоқларни янгилаш ишлари якунига етказилади.
Бу ишларни амалга ошириш учун, жорий йилнинг ўзида илк бор 3 триллион сўм маблағ ажратганмиз.

Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини кескин ошириш мақсадида тарихимизда илк бор бу соҳага тўғридан-тўғри хорижий ва хусусий бизнес кириб келди. Натижада шу йил якунига қадар тўлиқ хусусий инвестициялар ҳисобига умумий қуввати 1 минг 800 мегаватт бўлган 8 та иссиқлик ва қуёш электр станциялари ишга туширилади.

Энергетика вазирлиги келгуси йилларда бу каби лойиҳаларни кескин кўпайтириб 2023 йилга қадар электр энергияси бўйича қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини 4 минг 400 Мегаваттга ошириши шарт.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

Тўртинчидан, электр тармоқларига уланиш
даги жараёнларнинг мураккаблиги, муддатлар узоқлиги ва харажатлар юқорилиги тадбиркорларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Масалан, истеъмолчиларнинг 75 фоизи 20 киловаттгача қувватли электр ишлатадиган кичик цехлар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ҳисобланади. Лекин, уларга ҳам худди йирик корхоналар билан бир хил талаблар қўйилган.

Мисол учун, оддий савдо дўконини электр тармоғига улаш учун 4 та босқичдан ўтиш, 7 миллион сўм харажат ва бунга камида бир ой вақт талаб этилади.

Энергетика вазирлиги томонидан келгуси йил бошидан ушбу масалада янги, қулай тизим жорий этилади. Бунда электр тармоғига уланиш тўлиқ электрон платформага ўтказилади ва барча жараёнлар бир босқичга туширилади.

Тадбиркорларни электр тармоғига улаш муддати 20 киловаттгача бўлган қувватлар учун – 10 кун, 50 киловаттли қувватлар учун эса 20 кун этиб белгиланади.

Агар электр таъминоти корхонаси ишларни муддатида якунламаса, улар тадбиркорларга компенсация тўлайди. Ушбу ишлар Давлат хизматлари марказлари орқали ташкил этилиб, мунтазам назорат қилиб борилади.

Умуман, тадбиркорларни керакли ҳажмда энергия ресурслари билан таъминлаш масъулияти ва жавобгарлиги Энергетика вазирлиги зиммасига юкланишини қонун билан мустаҳкамлаб қўямиз.

Facebook|Instagram|Twitter
Бешинчи йўналишда экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнесни экспорт фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича янги имкониятлар белгиланди.

Биринчидан, ўтган йили пандемия даврида, тўқимачилик корхоналарига экспортдан валюта тушумини кутмасдан, қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тартиби, амалда ўз самарасини берди. Ўтган йили 482 та корхонага қарийб 2 триллион сўм қайтарилган. Бу янгилик ҳам янги тарихимизда биринчи маротаба бўлаяпти.

Жорий йил 1 октябрдан ушбу тартиб барча тармоқларнинг ҳалол ва интизомли бошқа экспортёрларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Иккинчидан, кўплаб экспорт қилувчи корхоналарнинг асосий муаммоларидан бири, бу – айланма маблағ етишмаслигидир. Бу масалани 300 дан зиёд тадбиркорларнинг келиб тушган мурожаатларида ҳам кўриш мумкин.

Шунинг учун ўтган йили Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиб, экспорт учун 1 миллион долларгача молиялаштириш механизмлари йўлга қўйилди. Бу тизимдан 200 та корхона унумли фойдаланиб, қўшимча 210 миллион долларлик ўз маҳсулотларини четга экспорт қилди.

Энди бу имкониятларни янада кенгайтириб, йилига 20 миллион доллардан ортиқ экспорт қилувчи корхоналарга 5 миллион долларгача имтиёзли кредитлар ажратилади.

Учинчидан,
кўплаб тадбиркорлар юқори сифат ва назорат тизимига эга Европа Иттифоқи, АҚШ, Япония, Жанубий Корея каби мамлакатлардан сертификатланган асбоб-ускуна ва хомашёларни олиб келганда миллий сертификат олиш талаби мавжудлигини эътироз сифатида қайд этишган.

Масалан, асбоб-ускуналар ва хомашёга сертификат олишда 2-3 миллион сўм харажат, 5-10 кун муддат талаб этилади.

Шу боис, Умурзоқов бошчилигидаги комиссия бир ой муддатда бундай давлатлар рўйхатини шакллантириб, уларда сертификат берилган асбоб-ускуна ва хомашёларга миллий сертификат олиш амалиётини бекор қилиш бўйича қарор лойиҳасини киритсин.

Тўртинчидан, ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш ҳамда таннархни камайтириш мақсадида божхона божларини 2 бараварга пасайтирилганидан барчангиз хабардорсиз.

Шу билан бирга, “Милк евро фуд” (Тошкент вилояти), “Эс Ди Кэй” (Андижон), “Вулл текс интер” (Сурхондарё) каби корхоналар томонидан ҳозирги кунда олиб келинаётган хомашё импорти бож ставкалари тайёр маҳсулотга қараганда юқори экани қайд этилган.

Яъни, баъзи турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан кўра, четдан олиб келиш тадбиркорга арзонроқ бўлмоқда, – деди давлат раҳбари.

Шу боис, Умурзоқов бошчилигидаги Ҳукумат комиссиясига бир ой муддатда хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар учун импорт божи ставкаларини пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Олтинчи йўналиш транспорт-логистика масалаларига оид бўлди.

– Маҳсулотларимиз рақобатбардош бўлиши, янги бозорларга чиқиши, умуман ҳудудлараро савдо ва кооперация алоқаларини боғлашда транспорт-логистика масалалари муҳимлигини Сизлар ҳаммадан яхши тушунасизлар.

Бу борада, транспорт коридорларини ривожлантириш, юкларни божхона орқали ўтказишни соддалаштириш ва рақамлаштириш, транспорт харажатларини қисман қоплаш тизимини йўлга қўйдик. Бу тизим орқали йил бошидан буён 3 мингдан зиёд экспортёрларга 200 миллиард сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилиши натижасида қарийб 800 миллион долларлик экспорт амалга оширилди.

Йил якунига қадар ушбу корхоналар томонидан экспорт ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича тизимли ишларни изчил давом эттирамиз. Бунинг учун, биринчидан, юк автомобилларини олиб киришга, 2 йил аввал божхона имтиёзлари берганимиз ҳисобига, автотранспортда ташиш хизматлари 2 бараварга арзонлашди, юк ҳажми эса 1,5 бараварга ошди. Лекин, бу имтиёз 4 ойдан кейин тугайди.

Шу боис, 40 дан зиёд тадбиркорлар ушбу божхона имтиёзларини узайтириш бўйича ўз таклифларини билдирган. Буларни инобатга олиб, имтиёзларни яна 3 йилга узайтириш бўйича куни кеча янги қарорни имзоладим.

Иккинчидан, “Полвонтош” (Сурхондарё), “Афросиёб парранда” (Самарқанд) корхоналари раҳбарлари ички ва ташқи темир йўл тарифлари ўртасида катта фарқ борлиги, яъни халқаро ташувлар нархи анча юқорилигини билдирганлар.

Шу боис, Транспорт вазирлиги Молия вазирлиги ва Монополия қўмитаси билан бирга, икки ой муддатда темир йўл тарифларини қайта кўриб чиқсин. Бунда, тадбиркорларга ўзимизда ишлаб чиқарилмайдиган хомашё импорти учун амалдаги тарифлар камида 25 фоиз арзон бўлиши керак.

Шунингдек, Транспорт вазирлиги келгуси йил 1 январдан бошлаб, ҳар бир хизматнинг таннархи ва унинг таркибини кенг жамоатчиликка эълон қилиб боради.

Учинчидан, темир йўл соҳасида келгуси 5 йил учун 7 мингдан зиёд юк вагонларига эҳтиёж мавжуд. Бу муаммони давлат томонидан эмас, балки худди электр энергияси ёки цемент ишлаб чиқаришга ўхшаб, фақат ва фақат хусусий секторни жалб қилиш орқали ижобий ҳал қилиш мумкин.

Шунинг учун, келгуси йилда ўз вагони ва контейнерига эга бўлган хусусий логистика операторлари фаолияти йўлга қўйилади ва тарифлар иккига ажратилади.

Бунда, давлат томонидан фақатгина темир йўл инфратузилмаси ҳамда локомотив хизматлари тартибга солинади, юк вагонлари хизмати эса бозор тамойиллари асосида ташкил қилинади.

Шунинг учун, хусусий тадбиркорларга темир йўл вагонларини олиб келишга берилган имтиёзлар 2025 йил 1 январгача узайтирилади, – деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Еттинчи йўналишда тадбиркорликка оид тартиб-таомилларни соддалаштириш вазифалари кўрсатиб ўтилди.

Тадбиркорлик фаолиятига аралашувларни қисқартириш, соҳадаги тартиб-таомилларни соддалаштириш, хусусий мулк дахлсизлиги борасидаги сиёсатни қатъий давом эттирамиз.
Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида 80 дан ортиқ субсидиялар жорий этилди. Ўтган даврда уларга 2,3 триллион сўм ажратилди.
Лекин, мактабгача таълим, халқ таълими, муқобил энергетика, балиқчилик, паррандачилик, қоракўлчилик каби 10 дан зиёд соҳаларда субсидиялар ишламаяпти.
Бунга сабаб – ушбу субсидияларни тўлаш тартиби мураккаб ва рақамлашмаган. Тадбиркор субсидияни олиш учун ўртача 5 та ҳужжатни тақдим этиши, 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши зарур. Бунга камида бир ой кетади.

Бундан ташқари, 60 фоиз чорвадорлар субсидия олиш жараёнини “мураккаб” деб ҳисоблайди.

Шу боис, келгуси йил 1 январдан, субсидияларни ажратиш бўйича мурожаатлар “ягона дарча” тамойили асосида қабул қилинади, жараёнда иштирок этадиган давлат идоралари сони 2-3 бараварга қисқартирилади.

Иккинчидан,
ўтган бир йилда тадбиркорлардан талаб қилинадиган 400 дан ортиқ лицензия ёки рухсатномалардан 114 тасини бекор қилдик. Шунингдек, лицензия ва рухсатнома талаб қилган 33 та фаолият тури хабардор қилиш тартибига ўтказилди. Ҳозирда 30 турдаги лицензия ва рухсатномалар “онлайн” тарзда берилмоқда.

Келгуси йилдан бошлаб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун барча рухсат этувчи ҳужжатлар “онлайн” тарзда расмийлаштирилади. Жорий йил якунига қадар лицензия ёки рухсатномалар сони яна камида 30 фоизга қисқартирилади.

Учинчидан,
Сирдарёдаги “Ванг Да Груп” қўшма корхонаси раҳбари Гўзал Тожимирзаева ва металлургия соҳасидаги 30 дан зиёд бошқа тадбиркорларимиз индукцион печлардан фойдаланишга рухсат берилишини сўраганлар.
Ушбу мурожаатларни инобатга олиб, 1 ноябрдан барча техник талабларга тўла жавоб берадиган, замонавий индукцион печлардан фойдаланишга қўйилган чекловлар бекор қилинади.

Бунда маҳсулот сифатини таъминлаш, уни ягона стандартлар ва хавфсизлик талабларига тўла жавоб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Тўртинчидан, тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган ҳар қандай текшириш, мониторинг ва назорат тадбирларида адолат мезонлари ва қонун устуворлиги таъминланиши шарт. Бунинг учун, Савдо-саноат палатасига тадбиркорнинг розилиги билан, барча текширишларда иштирок этиш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ваколати берилади.

Бешинчидан, бугунги кунда маҳаллий ҳокимликлар бино ва иншоотларнинг бузилиши бўйича 349 нафар тадбиркордан 123 миллиард сўм қарздор. Барча вилоят ҳокимларини огоҳлантираман: 1 сентябрга қадар тадбиркорлар билан барча ҳисоб-китоблар якунига етказилиши, бир сўм ҳам қарздорлик қолмаслиги шарт, – деди Шавкат Мирзиёев.

Айни пайтда Президент тадбиркорлар билан мулоқот қилмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Адолатли меҳнат қилса, марҳамат, бой бўлсин. Халқ бой бўлмаса, давлат ҳеч қачон бой бўлмайди

Шавкат Мирзиёев: Если зарабатывают честным трудом, пожалуйста, пусть богатеют. Если народ не будет богатым, то и государство никогда не будет богатым

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент темир йўл орқали юк ташиш соҳасида рақобат йўқлигини кескин танқид қилди

Президент резко раскритиковал отсутствие конкуренции в сфере железнодорожных грузоперевозок

Facebook|Instagram|Twitter
Тадбиркорлар билан учрашув 6 соатдан ортиқ давом этмоқда

Встреча с предпринимателями длится уже более 6 часов

Facebook|Instagram|Twitter
Президент 20 августни Тадбиркорлар куни этиб белгилаш ташаббусини билдирди.

– Мен ўйлайманки, бугунги очиқ мулоқотимиз, барчамиз учун жуда фойдали бўлди. Қанчадан-қанча масала ва муаммоларни самарали ҳал этиш бўйича Сизлар билан амалий ечимларни топдик. Энг муҳими, ўртамиздаги ўзаро ишонч ва ҳурмат янада мустаҳкамланди.

Сизлар кўтарган долзарб масалалар, уларни ҳал қилиш бўйича берилган аниқ таклифлардан кўриниб турибдики, тадбиркорларимизнинг савияси ва билим даражаси кескин ўсган, дунёқараши ўзгарган, иш услуби ва инновацион ёндашувлари бугун мутлақо бошқача. Мен бундан жуда ҳам мамнун бўлдим.

Бугунги тажрибамиздан келиб чиқиб, ушбу учрашувларни ҳар йили ташкил этсак, буни яхши бир анъанага айлантирсак, Сизларга маъқулми? Шу муносабат билан, бугунги санани, яъни 20 августни мамлакатимизда “Тадбиркорлар куни” деб эълон қилиб, уни ҳар йили юртимизда кенг нишонласак, бу ташаббусга нима дейсизлар, – дея таклиф билдирди Президент.

Тадбиркорлар бу таклифни қўллаб-қувватлади. Энди ҳар йили айнан шу куни Президентнинг бизнес вакиллари билан очиқ мулоқоти ўтказилади. Бир йиллик ишлар натижалари сарҳисоб қилиниб, энг илғор бизнес вакиллари шу куни давлат мукофотлари билан тақдирланади.

– Ишончим комил, бугундан бошланган янги анъанамиз, тадбиркорлик соҳасида йил давомида ишлайдиган самарали тизимга айланади. Бунга, Халқ қабулхоналари ва Бош вазир қабулхоналари, Савдо-саноат палатаси, Бизнес омбудсман ва жойларда ҳокимлар масъул бўлади.

Шунингдек, янги ташкил қилинган Стратегик ривожланиш агентлиги тадбиркорлар ва инвесторларни қийнаётган муаммоларни, юқоридаги идоралар билан бирга тизимлаштиради ва уларни ҳал этиш учун аниқ таклифлар ишлаб чиқиб, Ҳукуматга ва Президентга киритиб боради.

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳокимлар ҳар ҳафта ўзлари масъул бўлган ҳудудларга чиқиб, аввалдан эълон қилинган графиклар асосида, тадбиркорлар билан юзма-юз учрашиб, уларнинг муаммо ва масалалари ечимига кўмаклашади.

Такрор ва такрор айтаман, ишнинг кўзини биладиган, одамларга меҳнат қилиш ва даромад топишга шароит яратадиган, ватанпарвар ҳамда фидойи тадбиркорларни биз доимо бошимизга кўтарамиз. Бу Президент талаби ва бошлаган ислоҳотларимизнинг асл мазмунидир, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Шу билан давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулокоти якунланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мурод Назаров: "Тўрт йил аввал сизни сайлаганимизда тўғри қарор қабул қилган эканмиз"

Мурод Назаров: "Мы приняли правильное решение, избрав вас четыре года назад"

Facebook|Instagram|Twitter