Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
108K subscribers
3.92K photos
567 videos
2.65K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
"Ислоҳотларимизнинг таъсирчанлиги ва бардавомлигини таъминлаш учун йўлимизда учраши мумкин бўлган барча хавф-хатар, тўсиқ ва ғовларни ҳисобга олишимиз ва улардан талафотсиз ўтиш чораларини кўришимиз зарур.

Барчамиз биргаликда келажакка ишонч билан интилиб, бутун диққат-эътиборимизни олдимизда турган вазифаларни ҳал этишга қаратишимиз, халқимиз кутаётган, даврнинг ўзи талаб этаётган янги ғоя ва ташаббусларни илгари суришимиз лозим.

Биз ўтмишдан, кечаги тарихимиздан, йўл қўйган хато ва камчиликларимиздан зарур хулосалар чиқариб, Ўзбекистонимизнинг дунёдаги ўрни ва нуфузини янада юксалтиришимиз, Ватанимиз шуҳрати ва шон-шарафини ҳамма жабҳаларда муносиб ва мардона ҳимоя қилишимиз керак.

Нега деганда, бугунги кескин рақобат оламида кечаги мезон ва ёндашувлар билан ривожланиб бўлмайди. Бугунги замон – бу кечаги замон эмас.

Шу боис, ҳар бир имкониятдан оқилона фойдаланиб, ҳар қандай муаммони ақл билан, илм билан ҳал қилишимиз, турли синовларни халқимиз билан бамаслаҳат, оғир-вазмин бўлиб енгиб ўтишимиз керак.

Парламентимиз, ҳукуматимиз, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ўзларининг келгуси фаолиятларини мана шу омилларнинг барчасини инобатга олган ҳолда ташкил этишлари зарур.

Энди барча соҳа ва тармоқларда тизим ўзгаради, вазият ўзгаради, самарадорлик ўзгаради", - деб таъкидлади Президент сўзининг давомида.

Facebook|Instagram|Twitter
"Биз сайловнинг эртаси куниёқ белгилаб олинган улкан мақсадларни амалга ошириш бўйича қатъий ҳаракатларни бошладик. Чунки вақт, ҳаёт бизни кутиб турмайди. Даврнинг ўзи барчамизни тезкор бўлишга, керак бўлса, вақтдан ўзиб ишлашга ундамоқда.

Кимки “Сайлов ўтди – сафарбарлик тугади”, деб ўйласа, хато қилади. Ҳақиқий сафарбарлик энди бошланади. Чунки халқимиз бизга ишониб топширган катта-катта режа ва дастурларни ўзимиз бажармасак, айтинг, четдан ким келиб бажариб беради?

Келгуси етти йилга мўлжаллаб ишлаб чиқилган стратегик мақсадларга эришиш учун бизда барча куч ва имкониятлар бор.

Қудратли халқимизга таяниб, ақл-заковатимиз, билим ва тажрибамизни ишга солиб, ислоҳотларимиз суръати ва самарасини янада оширамиз, ҳеч қачон сусайтирмаймиз. Қанчалик қийин ва машаққатли бўлмасин, танлаган йўлимиздан ортга қайтмаймиз.

“Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак пойдевори”
деган шиор бугундан бошлаб ҳаётимиз қоидасига, ҳар қайси раҳбарнинг, барча халқ ноиблари, вазир ва ҳокимларнинг кундалик фаолият дастурига айланиши шарт", – деди давлат раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
"Конституциямизда муҳрлаб қўйилганидек, жонажон Ўзбекистонимизни, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаромиз тинч ва эркин, бахтли ва фаровон яшайдиган ижтимоий давлатга айлантирамиз.

Жумладан, таълим ва тарбия, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларини ривожлантириш, янги уй-жойлар қуриш, аҳолини ичимлик суви, энергия билан ишончли таъминлаш, ижтимоий инфратузилмалар ишини яхшилаш бўйича белгилаб олган вазифаларни албатта бажарамиз.

Биз учун Ватан рамзи бўлган маҳалла тизимини барча ислоҳотларимизда марказий ва ҳал қилувчи бўғинга айлантирамиз.

Тадбиркорлик
учун янада қулай имкониятлар яратиб, янги-янги иш ўринлари очиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, ёшлар ва хотин-қизларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, уларнинг бандлигини ошириш эътиборимиз марказида бўлади.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексаларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган ишларни янги босқичга олиб чиқамиз" - деди Президент сўзининг давомида.

Facebook|Instagram|Twitter
"Ҳеч шубҳасиз, биз бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт билан бирга аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавиятга таянамиз.

Сайловолди учрашувларида миллий ўзлигимиз ва эзгу қадриятларимизни асраб-авайлаш, маданият, маънавият ва маърифат соҳаларини ривожлантириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш бўйича белгилаб олган вазифаларни сизлар билан, кенг жамоатчилик билан биргаликда амалга оширамиз

Ўзбекистонда барча сиёсий ҳуқуқлар қаторида виждон ва эътиқод эркинлиги кафолатлари сўзсиз таъминланади.

Биз демократия ва очиқлик сиёсатини изчил давом эттириб, конструктив мухолифат фаолиятини, сўз ва матбуот эркинлиги, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаймиз.

Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг қайси ўлкаси ёки минтақасида бўлмасин, қонунларимиз ҳимоясида бўлади. Чет элдаги ватандошларимиз билан алоқаларни янада мустаҳкамлаймиз" - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
"Одамлар энди биздан янги амалий ишларни кутяпти. Миллионлаб инсонлар – ота-оналаримиз, опа-сингилларимиз, ўғил-қизларимиз бугун бизга умид ва ишонч билан кўз тикиб турибди. Ана шундай умид ва ишончни оқлаш, эришган ютуқларимизни янги натижалар билан мустаҳкамлаш бизнинг нафақат вазифамиз, балки инсоний бурчимизга айланиши шарт.

Барча бўғиндаги раҳбарларга чиройли, баландпарвоз гапига қараб эмас, фаолиятининг аниқ натижасига қараб баҳо берамиз.

Қонунларни, одамларни менсимайдиган, уларга қўпол муносабатда бўладиган, бюрократия ва коррупция балосига берилган ҳар қандай раҳбар билан – у вазир ёки ҳоким бўладими, бошқа масъул вазифадаги амалдор бўладими – салбий ҳаракатлари билан давлат обрўсига путур етказаётган бундай кишилар билан узил-кесил хайрлашамиз.

Уларнинг ўрнига билимли, Ватан ва халқ ташвиши билан яшайдиган ёш-ёш йигит- қизларни қўямиз.

Мана, сафимизга юртимиздаги, чет элдаги нуфузли олийгоҳларда ўқиган, йирик компанияларда ишлаган қанча-қанча салоҳиятли ёшлар кириб келмоқда. Мен уларнинг тимсолида аввало эртанги кунимизнинг янги раҳбарларини, ҳудуд, тармоқ ва соҳаларнинг моҳир бошқарувчиларини кўраман" - деди Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент иқтисодиёт соҳасида ҳам туб бурилишлар амалга оширилишини таъкидлади.

Яшил иқтисодиёт”, “яшил энергия” тамойиллари янада кенг жорий этилади. Иқтисодиётимизга киритилаётган инвестициялар ҳажми бир неча баробар оширилади.

"Биз 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотимиз ҳажмини 160 миллиард долларга етказишдек жуда катта марра олдик.

Бунга эришиш албатта осон бўлмайди. Лекин бу йўлда аниқ ҳисоб-китобларимиз, реал имкониятларимиз бор. Табиий бойликларимиз, меҳнат ресурсларимиз, интеллектуал ва маънавий салоҳиятимиз, иш тажрибамиз етарли", - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ёшларига мурожаат қилди:

"Азиз ўғил-қизларим, бугун тарихнинг ўзи, замоннинг ўзи сизларнинг олдингизда беқиёс имкониятлар очмоқда.

Эл-юрт корига аввало ким ярайди? Албатта, сизлар!
Янги Ўзбекистонни, Учинчи Ренессансни ким барпо этади?
Албатта, сизлар!
Юртимиз, халқимизни келажакда ким рози қилади?
Албатта, сизлар!

Халқимиз, Ватанимиз сизларга ишонади.

Сизлар Ўзбекистон тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган буюк ишларни амалга оширишга қодирсиз.

Ёшлик – ғанимат, вақт – ғанимат, фурсат борида отни қамчиланг! Давлатимиз, халқимиз яратиб бераётган имкониятларнинг қадрига етинг! Дунёга ўз сўзингизни айтинг!

Изланиш ва интилишдан асло тўхтаманг! Бахт ва омад доимо сизларга ёр бўлсин!"

Facebook|Instagram|Twitter
"Экология ва атроф-муҳитни асраш, сув тақчиллигининг олдини олиш бундан буён ҳам биз учун долзарб вазифа бўлиб қолади.

Биз, ҳеч шубҳасиз, экологик мувозанат, мусаффо ҳаво, тоза сув, безавол табиат тарафдоримиз. Бу масала биз учун бошқаларга қараганда ниҳоятда долзарб ва муҳимдир. Нега деганда, биз дунёдаги энг катта экологик офат – Орол фожиасини бевосита ўз бошидан кечираётган халқмиз.

Шунинг учун ҳозирги вақтда республикамизда бебаҳо эко-тизимни сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли дастурлар, жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Биз келгусида бу ишларни янада жадал давом эттирамиз.

Янги қуриладиган саноат корхоналари лойиҳаларида бу масала бўйича қаттиқ назорат ўрнатилади. Оролбўйи минтақасидаги экологик вазиятни яхшилаш учун ҳам барча зарур чора-тадбирларни кўрамиз.

Айни пайтда биз фақат деҳқончилик билан кун кўрадиган мамлакат бўлиб қолмаслигимиз керак. Биз атроф-муҳитга зарар етказмаган ҳолда, ишлаб чиқариш индустрияси кучли даражада ривожланган давлатга айланишимиз зарур" - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент мамлакатимизда бугун мавжуд бўлган саноат салоҳияти дунёдаги кўпгина давлатларда йўқлигини таъкидлади.

"Биз мана шундай ноёб салоҳиятимизни янада ривожлантириш, юртимизни қудратли индустрия маконига, юқори технологиялар, инновациялар, жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган замонавий мамлакатга айлантириш бўйича катта-катта дастурлар қабул қилганмиз ва уларни албатта амалга оширамиз.

Биз нафақат моҳир пахтакор ва боғбонлар ўлкаси, балки юқори малакали IT мутахассислар, инженер ва энергетиклар, кончи ва металлурглар, физик ва кимёгарлар мамлакати бўлишимиз керак.

Ўзбекистонимизнинг ер ости ва ер усти бойликлари кўп. Лекин бизнинг энг катта кучимиз, бебаҳо бойлигимиз – бу ягона, аҳил оила бўлиб яшаётган кўпмиллатли халқимиздир.

Бўлиб ўтган сайловлар бу ҳақиқатни яна бир бор исботлади.
Барчамиз, миллатимиз, тилимиз ва динимиздан қатъи назар:
дунёмиз, эл-юртимиз тинч бўлсин, Ўзбекистонимиз обод ва фаровон бўлсин, фарзанд ва невараларимиз соғлом бўлиб, замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаб, ҳаётда ўз ўрни ва бахтини топсин, деган эзгу ният билан яшаймиз.

Биз мамлакатимиздаги 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларига ўз тили, маданияти, урф-одат ва қадриятларини ривожлантиришлари учун зарур шароит яратиб беришни изчил давом эттирамиз.

Ишончим комил, азалдан дўстлик ва ҳамжиҳатлик маскани сифатида шуҳрат қозониб келган Ўзбекистон замини бундан буён ҳам чинакам инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри бўлиб қолади".

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳозирги таҳликали замонда юртимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашнинг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучларимиз қудратини янада ошириш устувор вазифамиз эканини қайд этди.

Шу мақсадда миллий армиямиз қудратини, аскар ва офицерларимизнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини кучайтиришга эътибор янада оширилади.

Ҳарбий хизматчилар ва соҳа фахрийларини, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, моддий таъминотини янада яхшилаш, уй-жой билан таъминлаш, фарзандларининг замонавий билим ва касб- ҳунарларни эгаллаши учун қўшимча чора-тадбирлар кўрилади.

"Биз чуқур ўйланган ташқи сиёсат ва иқтисодий дипломатия борасидаги ҳаракатларимизни изчил давом эттирамиз.

Аввало, минтақамиз мамлакатлари билан яқин дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кучайтириш асосий мақсадимиз бўлади. Дунёнинг узоқ-яқин давлатлари билан ўзаро манфаатли ва кўпқиррали алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор берамиз.

Яқин қўшнимиз бўлган Афғонистонда тинч ва осойишта ҳаётни тиклаш учун афғон халқига қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатамиз. Ушбу мамлакат билан биргаликда йирик транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдормиз.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари, Парламентлараро иттифоқ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро минтақавий ташкилотлар ҳамда молиявий институтлар билан кўп томонлама муносабатларни янги босқичга кўтарамиз", - деди Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
"Биз сизлар билан, бутун халқимиз билан биргаликда тарихан қисқа даврда, бошимизга тушган қийинчилик ва машаққатлар, пандемия ва глобал инқироз оқибатларига қарамасдан, улкан тараққиёт йўлини босиб ўтдик.

Шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқлари тубдан ўзгармоқда. Халқимиз биз орзу қилган ўзгаришларнинг дастлабки меваларидан баҳраманд бўлмоқда.

Донишмандлар айтганларидек, олға юришни ўйлаган инсон учун қўрқув, иккиланиш, шубҳа ва гумон – энг катта душмандир.

Биз дадил олдинга интилиб, қўрқув ва ҳадикдан халос бўлдик. Дунё бизга очилди ва биз дунёга очилдик. Жаҳонда қанча-қанча дўст ва ҳамкорлар орттирдик.

Юксак иродамиз, қатъий саъй- ҳаракатларимиз билан яна бунёдкор халқ, бунёдкор миллат бўлиб майдонга чиқдик.

Мен сайловолди учрашувларида халқимиз вакиллари билан чин дилдан мулоқот қилиб, бу ҳақиқатга тўла ишонч ҳосил қилдим. Одамларимиз катта мақсадларга интилишдан, ташаббус кўрсатишдан, янгилик яратишдан қўрқмаяпти. Аксинча, бундан завқ ва илҳом олиб, янада фаол ишлаяпти", - деди давлат раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
"Халқимизнинг онги, дунёқараши ўзгаргани, унинг қалбида ўзига, эртанги кунга ишонч пайдо бўлгани – бу бизнинг энг катта ютуғимиз.

Ўзини ўзгартира олган халқ, ҳеч шубҳасиз, ҳаётни, ижтимоий муҳитни ҳам ўзгартира олади
, ўз мурод-мақсадларига албатта етади.

Мана шундай улуғ эътиқод билан яшаётган халққа раҳбар бўлиб, уни ёруғ манзиллар сари бошлаш мен учун улкан бахт, улкан шарафдир.

Ҳаётимнинг маъно-мазмунига айланган буюк мақсад – Янги Ўзбекистонни, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш йўлида сизлар билан, бутун халқимиз билан бирга тинимсиз ишлашга, бор куч-ғайратим, билим ва салоҳиятимни сафарбар этишга тайёрман.

Мен билан бир сафда сизлардек азиз қадрдонларим, дуогўй отахон ва онахонларимиз, азамат ака-укаларимиз, меҳрибон опа-сингилларимиз, азму шижоатли ёшларимиз борлиги менга битмас-туганмас куч-ғайрат, руҳ ва илҳом беради.

Ишончим комил, барчамиз биргаликда Янги Ўзбекистонни – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатни албатта қурамиз!

Барчамизни мана шундай улуғ мақсадлар йўлида бирлаштирган халқимиз, Ватанимиз доимо омон бўлсин!

Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

Яшасин Ўзбекистон! Яшасин Ўзбекистон халқи!
", деди Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда.

В настоящее время Президент Шавкат Мирзиёев ознакамливается с проводимой в столице созидательной работой.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Сергели туманларига ташриф буюриб, маҳалла ҳаёти, Ислом цивилизацияси марказида амалга оширилаётган ишлар ҳамда саноат корхоналари фаолияти билан танишади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Алмазарский и Сергелийский районы города Ташкента, ознакомится с условиями в махалле, проводимой работой в Центре исламской цивилизации и деятельностью промышленных предприятий.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига тасдиқланди.

Бундан илгарироқ Озодбек Назарбековнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Указом Президента Республики Узбекистан Назарбеков Озодбек Ахмадович утвержден на должность министра культуры.

Ранее кандидатура Озодбека Назарбекова была одобрена депутатами Законодательной палаты Олий Мажлиса.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Умид Рустамович Шадиев Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бунгача Умид Шадиев Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

Постановлением Президента Республики Узбекистан Шадиев Умид Рустамович назначен на должность председателя Комитета по туризму при Министерстве экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Республики Узбекистан.

До этого Умид Шадиев занимал должность Постоянного представителя Республики Узбекистан при ЮНЕСКО.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлади.

Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги ва саноатда ишга туширилган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун жойлардаги мавжуд салоҳиятни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 27-28 июля посетит Ферганскую область.

Глава государства ознакомится с новыми производственными мощностями в сельском хозяйстве и промышленности, условиями в махаллях. Также предусмотрено проведение видеоселекторного совещания по задействованию имеющегося потенциала на местах для обеспечения дальнейшего роста экономики регионов и благосостояния населения.

Facebook|Instagram|Twitter
Қўқон шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда видеоалоқа орқали Қорақалпоғистон раҳбарияти, барча вилоят ва туманлар ҳокимлари ҳам қатнашмоқда.

Таъкидланганидек, вилоятда бўлиб ўтган сайловолди учрашувида Фарғона аҳолиси турмуш шароитларини янада яхшилаш, вилоят иқтисодиётига фаол инвестициялар жалб қилиб, аҳоли даромадларини ошириш бўйича катта марралар олинди.

Олдимизда ҳали етти йил бор, бу ишларни эртага ёки кейинги йилдан бошлаймиз”, деган вазир, ҳоким ёки сектор раҳбарлари қаттиқ адашади.

Чунки, одамларимиз, хусусан Фарғона аҳли сайловолди дастурларида кўтарилган ҳар бир ташаббус бўйича биздан аниқ натижаларни бугундан кутаяпти.

Бундан буён ҳудудларга борганимда ҳокимлар ҳам, вазирлар ҳам янги қурилган объектларни кўрсатиш билан қутулмайди.

Энди ҳудудларни ривожлантириш бўйича муаммоларни очиқ-ойдин гаплашамиз. Бу борада сўров қаттиқ бўлади, масалани ичига кирмаган раҳбарлар шу жойнинг ўзида ишдан олинади
”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш бўйича Фарғона вилоятидаги айрим туман ва шаҳарларнинг кўрсаткичлари қониқарсизлигини кўрсатиб ўтди.

Мисол учун, Фарғона шаҳрида ўтган йилнинг олти ойида бор-йўғи 25 миллион доллар инвестиция киритилган бўлса, жорий йилда ушбу рақам атиги 12 миллион долларни ташкил қилмоқда.

Марғилон шаҳрида, Ўзбекистон, Боғдод, Тошлоқ туманларида жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми ўтган йилги кўрсаткичнинг ярмига ҳам етмайди.

Давлат ажратган ҳар бир сўмга ҳокимларнинг ўзи ҳам камида шунча миқдорда инвестиция жалб қилиши бўйича топшириқ берганман.

Бу борада, сўнгги уч йилда Фарғонага йўналтирилган ҳар бир миллион доллар давлат инвестициясига 2,7 миллион доллар хорижий инвестиция тўғри келган.

Лекин, Фарғона шаҳри ва Олтиариқда давлат ажратган ҳар бир миллион долларга нисбатан 200 минг доллар кам, Бувайда туманида эса 300 минг доллар кам инвестиция жалб қилинган.

Бу туман ва шаҳар ҳокимлари қандай қилиб бош кўтариб юрибди? Ҳар бирига инвестиция бўйича ўринбосар, 3-4 тадан алоҳида штатлар берилган бўлса!
”, - дея давлат раҳбари мутасаддиларни танқид қилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда бир пайтлар Фарғона саноат ўсиши бўйича пешқадамлардан бири бўлган бўлса, ўтган олти ойда вилоятда саноат ҳажми 4,2 фоизга ўсиб, республикада 12-ўринга тушиб қолгани таъкидланди.

Саноат салоҳияти ҳамма туманда ҳам бирдек ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди. Мисол учун, биринчи ярим йилликда саноат ҳажми Тошлоқда 17, Қўқонда 3 фоизга, Олтиариқда 1,3 фоизга ва Қувада 1,2 фоизга камайган.

Вилоятда аҳолини арзон ва сифатли уй-жойлар билан таъминлаш бўйича ҳам аҳвол яхши эмас. Жорий йилда вилоятда қурилиши режалаштирилган 212 та уй-жойдан бугунги кунгача 42 таси фойдаланишга топширилган, холос.

Мебелчиликда вилоятда ўтган олти ой давомида 250 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса-да, Олтиариқ, Риштон, Данғара, Фурқат, Ёзёвон ва Фарғона туманларидаги жами мебел маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 10 миллиард сўмга ҳам етмайди.

Шу билан бирга, вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар аҳволи ҳам қониқарли эмас.

Facebook|Instagram|Twitter