Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
109K subscribers
3.88K photos
563 videos
2.63K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
“Мамлакатимиз Конституцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида мен 2022 йил 3 июлдан 2 августга қадар “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш ҳақида”ги Фармонни имзоладим.

Ишончим комил, ушбу фармон ижросини таъминлаш давомида кўпмиллатли Қорақалпоғистон халқи мамлакатимиз равнақи ва фаровонлигининг пойдевори бўлган тинчлик ва барқарорлик, фуқаролар ўртасида ҳамжиҳатликни таъминлаш учун бирлашиб, барча куч ва имкониятларини сафарбар этади.

Яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман: “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси эълон қилинди ва умумхалқ муҳокамасидан ўтмоқда. У фақат Ўзбекистон халқининг таклиф ва фикрлари асосида ўзгартирилади ва такомилга етказилади.

Шундан сўнг мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилади ва фуқароларимиз эркин овоз бериш йўли билан ўз хоҳиш-иродасини ифода этадилар. Фақат шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар қонуний кучга эга бўлади.

Бундай ёндашув “Халқ – Конституциянинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи”, деган принципга тўла мос келади. Фақат шундагина ҳар бир ватандошимиз “Янги Ўзбекистон Конституцияси – бу менинг Конституциям”, деб ғурур билан айта олади.

Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича муҳокамалар жараёни давом этмоқда. Қорақалпоғистон аҳолиси томонидан билдирилаётган фикрларни ўрганиш асосида Жўқорғи Кенгес депутатлари, муҳтарам нуронийларимиз ҳамда Қорақалпоғистон фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда мен Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақомига оид 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда, ўзгартирмасдан қолдиришни таклиф этдим.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси яқин кунларда бу масалани кўриб чиқади".

Facebook|Instagram|Twitter
Ҳурматли депутатлар ва Қорақалпоғистон аҳли!

Маълумки, кейинги йилларда биз сизлар билан биргаликда Қорақалпоғистонни ижтимоий, иқтисодий, маданий ва инновацион жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантириш бўйича кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларини амалга оширдик. Уларнинг амалий натижаларини ушбу диёрда яшаётган ҳар бир инсон бугун ўз ҳаётида ҳис этмоқда.

Охирги беш йилда ҳудуднинг маҳаллий бюджетига қарийб 11 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича муҳим дастурлар изчил амалга оширилмоқда.
Камбағалликни қисқартириш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, “темир дафтар”га киритилган
65 мингга яқин оилага, 16 ёшгача болаликдан ногирон аъзоси бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган 17 минг оилага моддий ёрдам кўрсатилди.

Биргина 2020 йил якуни бўйича Қорақалпоғистонда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи даромад 3 баробарга ошди.
Сўнгги беш йилда қурилиш ишлари ҳажми 3,5 марта ўсди. Ўнлаб янги ишлаб чиқариш қувватлари, замонавий агрокластерлар, қўшма корхоналар ишга туширилди. Республикада минглаб янги объектлар барпо этилди, реконструкция қилинди ва таъмирланди. Жумладан, кўплаб болалар боғчалари, умумтаълим ва ихтисослашган мактаблар, олийгоҳлар, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва спорт масканлари фойдаланишга топширилди.

Боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 2017 йилдаги 32 фоиздан 75 фоизга етди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, аҳолини электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви билан таъминлаш, ирригация ва мелиорация тармоқлари ҳолатини яхшилаш бўйича кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини ҳимоя қилиш ва тиклаш, ҳудудни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳам фаол иш олиб борилмоқда. Хусусан, бир пайтлар ночор аҳволга тушиб қолган Мўйноқ бугун бутунлай янгича қиёфа касб этиб, жадал ривожланиб бораётган замонавий туманлардан бирига айланди".

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Денгизнинг қуриган қисмида 1 миллион 733 минг гектар майдонда яшил ҳудудлар барпо этилди. Ушбу ҳудудунинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини тиклаш бўйича беш йиллик миллий дастур ишлаб чиқилмоқда. Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масаласи биринчи марта давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Юксак халқаро минбарлардан Орол муаммосига жаҳон жамоатчилиги эътиборини мунтазам қаратиб келмоқдамиз.

Тўлиқ ишонч билан айтаманки, Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар бундан буён ҳам албатта изчил суръатларда давом эттирилади.

Чунки Қорақалпоғистоннинг тақдири – бу Ўзбекистоннинг тақдири, қорақалпоқ халқининг бахти ва фаровонлиги – бу бутун ўзбек халқининг бахти ва фаровонлигидир.

Мен ҳаёт синовларида тобланган қорақалпоқ халқининг донишмандлигига ишонаман ва уларни ақл-идрок билан иш тутишга, турли хил қутқуларга, жумладан, четдан бўлаётган ғаразли чорлов ва ҳаракатларга алданмаслик, уларнинг қурбонига айланмасликка чақираман.

Сепаратизмга, оммавий тартибсизликларга, ҳокимият органларига зўравонлик йўли билан қаршилик кўрсатишга даъват этадиган ҳар қандай ҳаракатларга амалдаги қонунчиликка мувофиқ кескин чора кўрилади, айбдорлар эса муқаррар жазога тортилади.

Аминманки, Қорақалпоғистоннинг меҳнаткаш, оқкўнгил ва бағрикенг эли ўзбек ва қорақалпоқ халқлари тақдирининг бирлиги ва яхлитлигига, оғизбирчилигига асосланган муқаддас қадриятларини бундан буён ҳам кўз қорачиғидек асраб-авайлаб яшайди.

Содир бўлган воқеалар бизни янада ҳушёр ва сезгир бўлишга чақиради.
Бугун жонажон Ўзбекистонимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, фарзандларимиз ва набираларимизнинг ёруғ келажагини таъминлаш учун метин ирода, жипслик ва якдиллик ҳар қачонгидан ҳам зарурдир".

Facebook|Instagram|Twitter
“Фурсатдан фойдаланиб, мен Ўзбекистонни ўз она Ватани деб биладиган барча юртдошларимизга, муҳтарам отахон ва онахонларимизга, қадрли ака-ука ва опа-сингилларимизга, азиз фарзандларимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман.

Ҳеч кимга сир эмас, ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида ўзаро шафқатсиз рақобат, миллатлараро ва динлараро зиддиятлар, сепаратизм, миллатчилик, радикализм каби таҳдидлар тобора кучайиб бормоқда.

Ана шундай таҳликали вазиятда мамлакатимизда яшаётган турли миллат ва динга мансуб инсонлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, гўзал диёримизда барқарор ва бардавом тараққиётни таъминлаш, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини, унинг эртанги кунга бўлган ишончини ошириш барчамизнинг, аввало, раҳбар ва мутасаддиларнинг нафақат вазифаси, балки муқаддас инсоний бурчидир.

Биз фақат мана шу йўл билан бугунги куннинг барча таҳдид ва хавф-хатарларига муносиб жавоб беришимиз, турли бузғунчи ғояларга қарши жамиятимизда, аввало, ёшларимиз қалбида мустаҳкам иммунитет яратишимиз, халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан танланган демократик ислоҳотлар йўлидан ортга қайтмасдан янада самарали натижаларга эришишимиз мумкин.

Азиз юртдошлар!

Барчамиз учун Ватан битта.
Бизни ягона, улуғ бир мақсад бирлаштиради. У ҳам бўлса, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигидир.

Барчамиз биргаликда Янги Ўзбекистон ва Янги Қорақалпоғистонни албатта барпо этамиз.

Ўз ҳаёти давомида тарихнинг кўп-кўп машаққатли синовларини мардона енгиб ўтган азму шижоатли, олижаноб халқимиз ўз олдига қўйган мана шундай буюк мақсадларга албатта эришади, деб ишонаман", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
Жўқорғи Кенгесдаги учрашувдан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев Нукус туманидаги “Саманбай” овул фуқаролар йиғинига бориб, бир гуруҳ ёшуллилар ва маҳалла фаоллари билан учрашди. Тинчлик ва ҳамжиҳатликни қадрига етиш ва асраб-авайлаш, биргаликда фаровон келажагимизни барпо этиш хусусида суҳбатлашилди.

После встречи в Жокаргы Кенесе Президент Шавкат Мирзиёев посетил сход граждан аула "Саманбай" в Нукусском районе и встретился со старейшинами и махаллинскими активистами. Состоялась беседа о необходимости ценить и оберегать мир и согласие, вместе строить благополучное будущее.

Facebook|Instagram|Twitter
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш ва ипотека соҳаларида ислоҳотларни жадаллаштириш ҳамда архитектура йўналишидаги олий таълим муассасаларини трансформация қилиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам ускорения реформ в области строительства и ипотеки, а также трансформации архитектурных вузов.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистондаги вазият ҳақида тўхталиб ўтди.

"Бу ерда содир бўлган нохуш воқеалар барчамизда ташвиш ва изтироб уйғотиши табиийдир.

Нукус шаҳрида юз берган воқеалар натижасида, афсуски, бир қанча фуқаролар ҳалок бўлди ва жабр кўрди.

Шу муносабат билан ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдираман. Шифохоналарда даволанаётган беморларга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилайман.

Мана шундай дақиқаларда тинчлик ва инсон ҳаёти нақадар бебаҳолигини, уни асраб-авайлаш нақадар муҳим эканини, бунга барчамиз масъул эканимизни янада чуқур ҳис этамиз".

Facebook|Instagram|Twitter
"Албатта, бу воқеалар бир кунда ёки ўн кунда ташкил қилинган эмас.

Бу ҳаракатларга четдаги ғаразли кучлар томонидан йиллаб тайёргарлик кўрилган.

Уларнинг асл мақсади Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга қаратилган.

Бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бошчилигида тергов ва суриштирув гуруҳи иш олиб бормоқда.

Бу жараёнга холис томонларни, яъни, жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни ҳам жалб қилиш зарур.

Шунинг учун, Бош прокурор Н.Йўлдошевга топшириқ ҳар бир ҳолат чуқур ва холисона ўрганилсин ва воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо берилсин.

Шу ўринда, куч тузилмаларининг ҳаракатлари ҳам чуқур таҳлил қилинсин. Агар улар томонидан нотўғри куч ишлатилган бўлса, амалдаги қонунчиликка асосан уларнинг ҳам жиноий жавобгарлиги таъминлансин".

Facebook|Instagram|Twitter
“Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистондаги вазият изга тушмоқда. Энг асосийси, аҳолининг тинчлиги ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ.

Иқтисодиёт тармоқлари ишламоқда. Одамлар кундалик ишлари ва юмушлари билан банд. Деҳқонлар ўз даласида ишламоқда, пешона тери билан яратган ҳосилларини йиғиштирмоқда.

Бозорлар, дўконлар ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари фаолият юритмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан бу ерга озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилмоқда.

Давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари томонидан ҳудудда барқарор вазиятни таъминлаш бўйича уюшган ва мувофиқлашган ҳолда иш олиб борилмоқда".

Facebook|Instagram|Twitter
"Юз берган воқеаларни таҳлил қилар эканмиз, биз бир нарсани ҳеч қачон унутмаслигимиз керак: агар ўз вақтида қатъий чора кўрилмаса, меҳнаткаш ва бунёдкор халқимиз ўн йиллар давомида машаққат билан эришган ютуқ ва марралар ғаразли ташқи кучларнинг таъсири билан жиддий хавф остида қолиши мумкин экан.

Агар доимо ҳушёр ва огоҳ, қатъиятли бўлиб иш кўрмасак, юртимиз, хонадонларимиз тинчлиги ва осойишталиги, фарзандларимиз келажаги осонгина хавф остида қолиши ҳеч гап эмас экан.

Мана шу ҳақиқатни, бугунги кунда қандай нотинч ва мураккаб замонда яшаётганимизни жойлардаги барча раҳбарлар яна бир бор ҳар томонлама чуқур тушуниб олишлари лозим".

Facebook|Instagram|Twitter
"Ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида янги кескинлик ўчоқлари пайдо бўлмоқда, миллатлар ва конфессиялар ўртасида қарама-қаршиликлар кучаймоқда, радикализм ва экстремизм хавфи тобора ортиб бормоқда.

Мана шундай таҳликали шароитда биз барқарорлик ва хавфсизлигимизга зиён етказадиган ҳар қандай таҳдид ва хатарларга кескин қарши туришимиз шарт.

Айни вақтда шуни эътироф этиш керакки, мамлакатимизнинг изчил ва барқарор ривожланишидан манфаатдор бўлмаган турли бузғунчи ташқи кучлар ҳам мавжуд.

Ушбу кучлар томонидан юртимиздаги осойишта вазиятни издан чиқариш, фуқароларимизнинг ишончига кириб, уларни тўғри йўлдан чалғитишга қаратилган ғаразли мақсадлар амалга оширилди ва бундай уринишлар бундан кейин ҳам содир бўлиши мумкин".

Facebook|Instagram|Twitter
"Халқимизни қатъий ишонтириб айтмоқчиман: давлатимиз, эл-юртимизга нисбатан душманлик кайфиятида бўлган бундай кучларнинг ҳар қандай ёвуз фитна ва ҳаракатларига ўз вақтида ва кескин зарба беришга қодирмиз.

Ишончим комилки, биз бугунги барча қийинчиликларни албатта муносиб равишда, мардона енгиб ўтамиз.

Чунки халқимиз азал-азалдан ўзининг донишмандлиги, мардлиги ва матонати, дўстлик ва тинчликсеварлик фазилатлари билан дунёда обрў-эътибор ва ҳурмат қозониб келади.

Бундай эзгу қадриятлар бизнинг қонимизга, руҳимизга ёшлик чоғимиздан бошлаб чуқур сингиб кетган. Ва ҳеч ким уларни биздан тортиб ололмайди.

Бугунги кунда бутун халқимиз ва жамоатчилигимиз янада жипслашиб, барча даражадаги раҳбарлар ҳушёрлик ва огоҳликни кескин ошириб, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, мамлакатимизни жадал ривожлантириш, халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш ҳамда одамларни рози қилиш борасида белгилаб олган вазифаларимизни амалга ошириш учун барча куч-имконият ва ресурсларни сафарбар этишимиз шарт", деди Президент сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда сўнгги беш йилда қурилиш соҳаси иқтисодиётимизнинг “драйвер” йўналишига айлангани таъкидланди. Бу даврда:

- 250 минг хонадонли 8 мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар, 21 минг сервис-хизмат кўрсатиш ва 10,5 минг ижтимоий соҳа объекти қурилди, 31 минг корхона ташкил этилди;

- қурилишда рухсат бериш жараёнлари 17 тадан 6 тагача, ер ажратишдан бошлаб қурилишга рухсат олишгача бўлган муддат 286 кундан 86 кунга қисқарди;

- “Шаффоф қурилиш” дастури яратилиб, тендерларда қатнаша оладиган қурилиш корхоналари сони 18 мингга етди;

- натижада қурилиш ишлари ҳажми 4 бараварга ошиб, 2021 йилда 107 триллион сўмни, жорий йил 5 ойида эса 46 триллион сўмни ташкил этди.

“Очиқ айтиш керак, тадбиркорларимиз қурилиш қилиш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ўрганиб олди.
Лекин соҳада ҳали ечимини кутаётган энг катта масала, бу – лойиҳалаш ва сифат.

Лойиҳаларга тўғри ечим топиш, маҳаллий материалларни ишлатиш орқали қурилиш қиймати ва таннархини бемалол 10 фоизга камайтирса бўлади.

Бу ҳар йили 10 триллион сўмни иқтисод қилиб, бошқа эҳтиёжларга ишлатиш мумкин, дегани”, деб таъкидлади Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда сўнгги беш йилда туман ва шаҳар бош режаларини ишлаб чиқишга 510 миллиард сўм ажратилгани, бироқ бугунги кунда 163 та туман ва шаҳарнинг бош режаси ишлаб чиқилиши зарур бўлсада, 83 та туман ва шаҳарнинг бош режаси ҳалигача якунига етказилмагани танқид қилинди.

Ёки, бош режаси бор ҳудудларда ҳам ер ажратиш ва қурилиш “генплан”га зид равишда амалга оширилмоқда.

Ўтган йилнинг ўзида республикада 814 та бундай ҳолат аниқланиб, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона, Хоразм ва Наманган вилоятларида анча юқори.

Бошқа бир мисол, Наманган шаҳрининг 2007 йилда тасдиқланган бош режасида 2035 йилгача аҳоли 630 минг нафарга етиши прогноз қилиниб, ҳисоб-китоблар қилинган. Ваҳоланки, бугунги куннинг ўзида Наманган шаҳри аҳолиси қарийб 1 миллион нафарга етди.

Ёки, “Навоий кон-металлургия комбинати” 2024 йилга қадар янги қувватларни ишга тушириб, 12 мингта янги иш ўрни яратади. Бу келгуси 4 йилда Зарафшон аҳолиси 100 минг нафардан (ҳозирда 84 минг нафар) ошиб кетади, дегани.

Зарафшоннинг бош режасида эса (2008 йилда тасдиқланган), шаҳар аҳолиси 2030 йилга бориб 70 минг нафарга етиши прогноз қилинган.

“Бир сўз билан айтганда, шаҳарларнинг аввал тасдиқланган бош режалари аҳоли ва иқтисодиётнинг бугунги кундаги ўсиш суръатлари, саноат ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси талабларига мос эмас”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Хорижий экспертларнинг таҳлилларига кўра, “генплан”лар ишлаб чиқилмаса, 2030 йилга келиб инфратузилма харажатлари 2 бараварга ошади ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари 30 минг гектарга камайиб кетади.

“Умуман, қурилиш билан бўлиб, архитектура орқада қолиб кетди. Шу боис, маҳалла, туман (шаҳар), вилоят ва республика даражасида қурилиш ва лойиҳалаш ишларини тартибга солиш бўйича янги тизим жорий қилинади”, деди давлатимиз раҳбари.

Ҳудудларнинг бош режалари ва мастер режаларини ишлаб чиқиш бўйича Республика кенгаши тузилади.

Қурилиш вазирлигида Бош архитектор лавозими жорий қилиниб, унга вазирнинг биринчи ўринбосари мақоми берилади.

Шунингдек, туман ва шаҳар қурилиш бўлимига архитектор раҳбарлик қилади ва ҳудуднинг бош архитектори бўлади.

Республика кенгашига Қурилиш вазирлиги Бош архитектори ва Иқтисодий тараққиёт вазирлиги биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.

Вилоятларда лойиҳа офислари очилиб, уларга ҳокимнинг биринчи ўринбосари ва вилоят бош архитектори бош-қош бўлади.

Бош ва мастер режаларни ишлаб чиқиш янгича ёндашув асосида 3 та босқичдан иборат бўлади.

Биринчи босқичда Республика кенгаши ҳудуднинг ихтисослашуви, транспорт-логистика, саноат ва хизмат лойиҳаларини жойлаштириш учун ер ва инфратузилмага эҳтиёжи ва чегараларини белгилайдиган Бош схемасини ишлаб чиқади.

Бунда яқин (5 йиллик), ўрта (10 йиллик) ва узоқ (20 йиллик) муддатларда иқтисодий, ижтимоий ва экологик мезонлар асосида вилоятнинг ривожланиш кўрсаткичлари белгиланади.

Facebook|Instagram|Twitter
Иккинчи босқичда бош схемалар асосида лойиҳа офиси ҳудуднинг Бош режасини ишлаб чиқади. Бунда:

- вилоятнинг ихтисослашувига қараб, саноат, хизмат кўрсатиш ва аҳоли яшаш пункти каби зоналарга ажратилади, йўллар ва инфратузилма тармоқларини тақсимлаш кўзда тутилади.

- ҳудудий лойиҳаларни тасдиқлаш, объектларга қўйилган талабларни белгилашни вилоят бош архитектори ва ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳал қилади;

Учинчи босқичда бош режаларга асосан, вилоят, туман ва шаҳар бош архитекторлари ва ҳокимнинг биринчи ўринбосарлари ўз ҳудудининг мастер режаларини тасдиқлайди.

Бунда, ажратилган зоналардаги мактаб, боғча, шифохона, уй-жойлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг жойлашуви кўрсатилади.

Туман, шаҳар бош архитектори ва ҳокимларнинг 1-ўринбосарлари ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллий тадбиркорлар билан ҳудудий лойиҳаларни ишлаб чиқиб, ерларни аукционга чиқаради.

Лўнда қилиб айтганда, Қурилиш вазирлиги қайсидир маҳаллада лоток қаердан ўтиши ёки бино қандай ёритилиши керак, деган масалалар билан шуғулланмайди. Булар туман ва маҳалла даражасида ҳал бўлади.

Бош схема, Бош режа ва мастер режалар ишлаб чиқиш учун жорий йилда 200 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга 1 октябрга қадар Республика ва Самарқанд, Наманган ва Тошкент вилоятларининг Бош схема, Бош режа ва мастер режаларини ишлаб чиқишга хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш топширилди.

Шунингдек, икки ой муддатда:

- мастер режаларини ишлаб чиқишда, аҳоли таклифларини жамлайдиган “Менинг маҳаллам” платформасини ишга тушириш;

- барча туман ва шаҳар қурилиш бўлимларига малакали архитекторларни раҳбар этиб тайинлаш;

- соҳага хусусий секторни жалб қилиш учун бош режалар лойиҳасини тайёрлашга қўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter