Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
109K subscribers
3.87K photos
561 videos
2.62K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев с 22 апреля 2024 года вышел в краткосрочный трудовой отпуск.

Facebook|Instagram|X
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари - кеча ва бугун. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега тарихий ташрифида Иттифоқчилик тўғрисида шартнома имзоланди

Ҳәптениң ең әҳмийетли хабарлары шолыўы: Өзбекстан-Тәжикстан мүнәсибетлери - кеше ҳәм бүгин.
Президент Шавкат Мирзиёевтиң Душанбеге тарыйхый сапарында Аўқамласлық қатнасықлары ҳаққындағы шәртнамаға қол қойылды

Обзор важнейших событий за неделю: Узбекско-таджикские отношения вчера и сегодня. В ходе исторического визита Президента Шавката Мирзиёева в Душанбе подписан Договор о союзничестве

Facebook|Instagram|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.

Бугун давлатимиз раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.

Шунингдек, жорий ҳафтада Президентимиз III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.
__
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вернулся из краткосрочного трудового отпуска.

Сегодня глава государства заслушает отчеты советников Президента, руководителей ряда министерств и ведомств.

Также на этой неделе предусматривается участие Президента в работе III Ташкентского международного инвестиционного форума.

Facebook|
Instagram|X
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот. 2 май куни III Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлайди.

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыялары шолыўы:
Қазақстан Президенти менен телефон арқалы сәўбет.
2 май күни III Ташкент халықаралық инвестиция форумы басланады.

Обзор важнейших событий за неделю: Телефонный разговор с Президентом Казахстана. 2 мая стартует III Ташкентский международный инвестиционный форум.

Facebook|Instagram|X
Мамлакатимиз нодавлат телевидениесининг ёрқин вакили – "Uzreport TV" телеканали ўзининг 10 йиллигини нишонламоқда. Ушбу муҳим сана муносабати билан бугун тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Президентимиз раҳбарлигида Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида хусусий телеканаллар жадал ривожланиб, чинакам гуллаб-яшнаш даврига қадам қўйди. Уларнинг бугунги ранг-баранг ва кўп қиррали фаолияти айнан "Uzreport TV" босиб ўтган йўлга, яратган тажрибасига ҳам таянган десак, адашмаган бўламиз.

Шундай экан, бундан буён ҳам миллионлаб телетомошабинларнинг эътибори ва ишончини қозонишингиз, янгидан-янги профессионал ва ижодий чўққиларни забт этишингизни тилаймиз, азиз ҳамкасблар!

Яркий представитель негосударственного телевидения нашей страны – телеканал "Uzreport TV" отмечает свое десятилетие. Сегодня прошло торжественное мероприятие, посвященное этому знаменательному событию.

Благодаря проводимым под руководством Президента нашей страны широкомасштабным реформам в Новом Узбекистане частные телеканалы стремительно развиваются и вступили в эпоху расцвета. Не будет преувеличением сказать, что их разнообразная и многогранная деятельность опирается в том числе на путь, пройденный телеканалом "Uzreport TV", и на созданный им опыт.

Желаем вам, дорогие коллеги, новых профессиональных и творческих вершин, и впредь быть в центре внимания миллионов телезрителей!

Facebook|Instagram|X
Бироздан сўнг Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланади.

Давлатимиз раҳбарининг форум ялпи мажлисидаги нутқини Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилинг.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди.

Форумнинг ялпи сессиясида БМТ Бош котиби ўринбосари Татяна Молчан, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров, Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз, Саудия Арабистони энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд, Сингапур Парламенти Спикери Сиа Киан Пенг, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо, ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид Ал-Халифа ҳам қатнашмоқда.

Сессияга CNN телеканали журналисти Ричард Квест модераторлик қилмоқда.

Айни дақиқаларда ялпи сессияда Президентимиз нутқ сўзламоқда.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари форум иштирокчиларини самимий қутлаб, йилдан-йилга яхши анъанага айланиб бораётган ушбу формат доирасида юртимизда дунёнинг барча қитъаларидан янгидан-янги ишончли ҳамкорлар жам бўлаётганини таъкидлади.

Ўтган уч йил давомида мазкур форум икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, энг долзарб муаммоларни муҳокама қилиш, илғор ғоя ва ёндашувларни ишлаб чиқиш учун самарали мулоқот майдонига айланди.

Бугунги тадбирда 93 та давлатдан икки ярим мингдан ортиқ хорижий меҳмонлар келгани ҳам форумнинг аҳамияти тобора ортиб бораётганини яққол тасдиқлайди.

Бу ўз навбатида, мамлакатимизда ортга қайтмас тус олган ислоҳотларга, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга бўлган улкан қизиқишдан далолат беради.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда инвестиция ва бизнес муҳитини тубдан яхшилаш, бу йўлдаги тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш учун қатъий қадамлар ташлангани қайд этилди. Ҳар бир сармоядор ўзини эркин ва ишончли ҳис қилиши учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Сўнгги йилларда иқтисодиётимиз қарийб икки баробар ўсди. Ўтган йил якуни бўйича бу ўсиш 6 фоизни ташкил қилди. Инфляция 9 фоизгача пасайди. Савдо айланмаси кўрсаткичлари муттасил ошмоқда. Валюта бозори ва олтин-валюта захиралари барқарорлиги сақлаб қолинмоқда.

Охирги йилларда мамлакатимизда 60 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Халқаро молия институтларининг 14 миллиард доллардан ортиқ маблағлари ижтимоий ва инфратузилма соҳаларига жалб қилинди.

Facebook|Instagram|X