Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
149K subscribers
5.8K photos
980 videos
4.33K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Х: x.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Менимча” телелойиҳасида бугун таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги очиқлик ва ишончга асосланган муносабатларни янада мустаҳкамлаган ташриф;
- Ўзбекистон етакчисининг сўнгги бир ой давомида улкан ғалабаларни қўлга киритган ёш спортчиларимизга бўлган эътибори ва ғамхўрлиги;
- Коррупция иллати билан ёнма-ён турган ҳашаматли тўйлар иллатини енгиш йўлидаги янги қадамлар.

- Йўл ҳаракатидаги тартиб, хавфсизлик ва адолат – бугунги кунинг энг долзарб масалаларидан.

Кўрсатувни бугун, 26 апрель куни соат 20:00 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 27 апрель куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Бандар-Аббос шаҳридаги Шаҳид-Ражоий порти ҳудудида рўй берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Президент Масъуд Пезешкиёнга таъзия мактуби йўллади.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Президенту Исламской Республики Иран Масъуду Пезешкиану в связи с многочисленными человеческими жертвами и пострадавшими, а также масштабными разрушениями в результате взрыва на территории порта Шахид-Раджаи в городе Бандар-Аббас этой страны.

Глава нашего государства выразил искренние слова сочувствия и поддержки родным и близким погибших, а также скорейшего выздоровления пострадавшим.

Facebook|Instagram|X
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Президентимиз футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасини Осиё Кубогидаги ғалабаси билан табриклади. Мактаб таълими ва педагогларни тайёрлаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди. Самарқандда Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан музокаралар бўлиб ўтди.

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Президентимиз футбол бойынша Өзбекстан сайланды командасын Азия кубогындағы жеңиси менен қутлықлады. Мектеп билимлендириўи ҳәм педагогларды таярлаўдың сапасын арттырыў илажлары таныстырылды. Самарқандта Түркмен халқының миллий жетекшиси Гурбангули Бердимуҳамедов пенен сөйлесиўлер болып өтти.

Обзор важнейших событий за неделю: Президент поздравил сборную команду Узбекистана по футболу с победой на Кубке Азии. Представлены меры по повышению качества школьного образования и подготовки педагогов. В Самарканде прошли переговоры с Национальным лидером туркменского народа Гурбангулы Бердымухамедовым.

Weekly review of the most important events: The President congratulated Uzbekistan’s national football team on winning the Asian Cup. Measures were presented to improve the quality of school education and teacher training. In Samarkand, negotiations were held with the National Leader of the Turkmen people, Gurbanguly Berdimuhamedov.

Facebook|Instagram|X
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" V халқаро саноат кўргазмасига ташриф буюради. Тадбир доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит V Международную промышленную выставку "ИННОПРОМ. Центральная Азия". В рамках мероприятия планируется проведение двусторонних встреч.

Facebook|Instagram|X
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради.

Ташриф дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ишга туширилган янги объектлар, йирик транспорт инфратузилмаси ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш ва бошқа тадбирлар ўрин олган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Хорезмскую область.

В программе поездки — ознакомление с новыми объектами в сфере промышленности, сельского хозяйства и туризма, с крупными проектами в области транспортной инфраструктуры и градостроительства, а также другие мероприятия.

Кроме того, глава государства проведет совещание, посвященное приоритетным задачам комплексного развития региона.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

“Хоразм – шонли тарихимиз билан янги ислоҳотларимиз туташган чорраҳа, десак муболаға бўлмайди. Логистика занжирларидан узоқда, табиий ресурслари чекланган бу диёрда ўтган йили “Кичик ва ўрта бизнес йили” бўлди, дейиш учун барча асосларимиз бор”,
- деди давлатимиз раҳбари.

2024 йили вилоятда 7 минг янги тадбиркор иш бошлади, 47 та корхона кичикдан ўртага ўтди, 10 дан ортиқ тадбиркорнинг айланмаси 200 миллиард сўмдан ошди. Буларнинг ҳисобига вилоятда бир йил ичида 290 минг аҳоли ишли бўлди.

Лекин, катта ўзгаришларга қарамасдан вилоятда камбағаллик ҳали ҳам 12 фоиз атрофида, 45 минг фуқаро ишсиз экани, айланмаси 1 триллион сўмдан ошган атиги 1 та корхона борлиги қайд этилди.

Шу боис, вилоят раҳбарияти, 13 та туман ҳокими ҳар бир имкониятни лойиҳага айлантириб, янги иш ўринлари яратиши, саноат, сервис, туризм, қишлоқ хўжалиги, экспорт салоҳиятини янада ошириш, ижтимоий соҳа ва инфратузилмадаги муаммоларни ҳал қилиш учун қатъият ва масъулият билан ҳаракат қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Мамлакатимизда туризм экспорти салоҳияти 10 миллиард доллар бўлса, шунинг 2 миллиард доллари айнан Хоразмга тўғри келиши таъкидланди. Лекин бу тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди. Ўтган йили фақат 1,3 миллион хорижий турист келган ва экспорт 400 миллион долларга ҳам етмаган.

Ваҳоланки, масъулларда Хоразмни минтақадаги етакчи туристик марказлардан бирига айлантириш учун имкониятлар етарли экани қайд этилди.

Вилоятда жами 263 та маданий мерос объекти мавжуд. Бундан самарали фойдаланиб, туризм хизматларини ташкил этаётган тадбиркорлар кўп. Лекин, Хива шаҳри, Хива ва Янгиариқ туманлари ҳокимлари салоҳияти юқори 14 та объектни тадбиркорлар билан туристик масканга айлантириш бўйича ишламаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга, Хоразмдаги кўплаб маданий ёдгорликлар ҳали ўрганилмай турибди. Ҳазораспдаги “Сулаймон қалъа”, Боғотдаги “Қалажик қалъа” каби тарихий масканлар, Янгиариқдаги “Хон боғи”, “Олма отишган қалъа” тарихий объектлари ҳақида маълумот кам.

Шу мақсадда ташкил этилган Ўзбекистон тарихчилар жамиятининг Хоразм бўлими фаолияти давлат бюджетидан таъминланиши белгиланди.

Мутасаддиларга чет элдан тажрибали археологларни жалб қилиб, тарихий обидаларни аниқлаш ва тиклаш бўйича амалий ишларни бошлаш топширилди.

Хоразм ва Қорақалпоғистон ҳудудидаги 8 та қадимий қалъаларни ўзаро боғловчи тўрт кунлик “Қалъа тур” маршрути ишлаб чиқилади. Ушбу қалъалар атрофида мастер-режа асосида хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилади.

Facebook|Instagram|X
Вилоятда гастрономик туризмни ривожлантириш учун ҳам катта салоҳият борлиги таъкидланди.

“Арда Хива” мажмуасига вилоятлардан биттадан ресторатор олиб келиш, Хива шаҳрининг Мевастон ва Газчи маҳаллаларида бир неча ресторанлардан иборат 2 та замонавий “фуд-корт” ташкил қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Миллий таомларимизни хорижда танитаётган рестораторлар қўллаб-қувватланади.

Мутасаддиларга хорижда ўзбек ресторанларини ташкил қилишда рўйхатдан ўтиш, рухсатнома ва фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб беришни йўлга қўйиш топширилди.

Хоразмда 40 дан ортиқ ҳунармандчилик йўналишлари ривожланган бўлиб, сайёҳлар маҳсулот тайёрлаш жараёнига ҳам қизиқади.

Шу муносабат билан Мевастон маҳалласида 6 гектар ерда Ҳунармандчилик маркази ташкил этилади.

Ҳар йили ҳунарманд шогирдларни тайёрлашга 1 миллиард сўм ажратиб борилади.

Facebook|Instagram|X
Вилоятда бирорта халқаро брендли меҳмонхона йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Хоразмда янги қурилган меҳмонхоналарни субсидиялаш давом эттирилиши белгиланди. Бунинг ҳисобига йил якунигача 2,5 минг ўринли 40 та меҳмонхонани ишга тушириш, шундан камида 2 таси бренд меҳмонхона бўлиши шартлиги қайд этилди.

Сайёҳлар иссиқ кунларда вилоятда сузиш ҳавзалари етишмаслигини айтишади. Шу боис меҳмонхона ва кўнгилочар масканлар ҳудудида бассейн қуриш харажатининг бир қисми ҳам қоплаб берилади.

Хоразмда хитой, араб, япон, испан тилини биладиган гид, официант, савдо ва сервис ходимларига ҳам талаб ошмоқда. Гид-экскурсаводлар асосан инглиз, рус ва француз тилларида хизмат кўрсатади. Кўрсатилаётган хизматлар сифати, ходимларнинг этикаси бўйича ҳам саволлар кўплиги қайд этилди.

Шунинг учун Хива туризм техникумида йилига 100 нафар гид, яна шунча сервис ходимини камида 5 та талаб юқори тилга ўқитиш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Хоразмда туризмнинг жадал ривожланиши учун энг катта тўсиқ, бу – транспорт экани қайд этилди.

Урганчга Россия, Туркия, Италия, Испания ва Франциядан авиақатновлар қўйилгани натижа берди. Лекин, рейс йўқлиги учун Германия, Хитой, араб давлатларидан минглаб турист йўқотилаяпти.

Мутасаддиларга Франкфурт, Урумчи, Пекин, Абу-Дабидан тўғридан-тўғри рейс қўйиш таклифини киритиш, туристик мавсумда Истанбулдан кунлик қатновни йўлга қўйиш топширилди.

Урганч аэропорти Кореянинг Инчхон аэропортига хусусий шерикликка берилмоқда. Ушбу аэропорт миллий меъморчилик анъаналарига мос ҳолда реконструкция қилинади.

Масъулларга ишлар бошланишини кутиб ўтирмасдан, Корея авиакомпанияларини жалб қилиш, самолёт ва аэропортдаги сервис ходимларини малака ошириш учун Кореяга юборишни бошлаш, янги ўқув йилидан Хоразмдаги транспорт ва сервис техникумларида Корея тажрибаси асосида кадр тайёрлашни йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Маҳаллий рейсларнинг 95 фоизи “Ҳаво йўллари” ва “Силк авиа” авиакомпанияларига тўғри келади. Қолган 14 та рейсни 4 та маҳаллий авиакомпания амалга ошираяпти.

Сабаби, ички рейслар жозибадор эмаслиги учун хусусий компаниялар асосан хорижга қатнаяпти. Ички бозорда рақобат бўлмагани учун, Тошкент-Урганч йўналишида бир ҳафта олдин чипта қолмайди, нархи қиммат.

"Бу ҳолатда хорижий турист у ёқда турсин, маҳаллий сайёҳлар ҳам бошқа давлатга боришни афзал кўради",

- деди Президент.

Шу муносабат билан мутасаддиларга хусусий компанияларни жалб қилиб, Тошкентдан Урганчга қатновларни 2 карра ошириш топширилди.

Барча резидент компанияларга ички рейсларни субсидиялаш бўйича қарор ишлаб чиқиб, киритиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, дам олиш кунлари поездлар таркибига қўшимча вагон улаб, йўловчи ташишни 1,5 баробарга кўпайтириш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Қорақалпоғистондан Хоразмга келадиган йўл сифати ёмонлиги боис йилига қўшимча 300-400 минг турист жалб қилиш имконияти йўқотилаётгани қайд этилди.

Масъулларга “Урганч – Гурлан – Манғит” йўлини реконструкция қилиш бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан музокара ўтказиш, 10 та туманни ўзаро боғловчи ички йўлларни таъмирлаш учун Осиё инфратузилма ва инвестиция банкидан 75 миллион доллар жалб қилиш топширилди.

Хоразмнинг 13 та туман ва шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари туризм ва сервис бўйича илғор тажрибани, муҳитни ўрганиш учун Испания, Италия, Франция каби давлатларга юборилиши белгиланди.

Кейинчалик бу тизим барча туризмга ихтисослашган ҳудудларда жорий қилинади.

Умуман, жорий йилда Хоразмда жами 200 миллион долларлик 91 та лойиҳани ишга тушириш; 2 миллион хорижий ва 10 миллион маҳаллий сайёҳни жалб қилиб, туризм экспортини 700 миллион доллардан ошириш; туризм ва хизматлар соҳасида 100 мингта янги иш ўрни яратиш мутасаддиларнинг асосий вазифаси бўлиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда иқтисодий комплекс масалалари кўриб чиқилди.

Вилоятда 2025 йилда:

- камида 6 фоиз иқтисодий ўсишни таъминлаб, ялпи ҳудудий маҳсулотни 60 триллион сўмдан ошириш;

- ишлаб чиқаришни 6,5 фоиз, савдо ва хизматларни 15 фоизга ўстириш;

- 265 минг аҳолини банд қилиб, 104 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиш;

- айланмаси 100 миллиард сўмдан ошган тадбиркорларни 50 нафарга, 500 миллиард сўмдан ошганини 10 нафарга етказиш асосий вазифа бўлиши белгиланди.

Энг асосийси, бу ишларнинг натижасини одамлар кундалик ҳаётида ҳис қилиши керак”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Хусусийлаштириш дастурига асосан 2025 йилда Хоразмда 41 та давлат биноси, 350 гектар ер участкаси савдога қўйилмоқда.

“Бу хизмат кўрсатиш, туризм ва ишлаб чиқариш соҳалари учун катта имконият”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Масалан, Урганч шаҳридаги ўрганишлар натижасида 61 минг квадрат майдони, 21 гектар ери бўлган 45 та давлат биноси аниқланди. Улар негизида меҳмонхона, хизмат кўрсатиш ва савдо марказлари, кўнгилочар масканлар қуриб, камида 500 кишини банд қилиш мумкинлиги таъкидланди.

Хива шаҳрида фақат туристларга хизмат кўрсатадиган объектлар бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Ангарик маҳалласидаги бўш майдонда маъмурий бинолар қурилиб, Хива шаҳридаги барча давлат ташкилотлари шу ерга кўчирилади.

Мутасаддиларга Урганч, Хивадаги барча маъмурий биноларни савдога чиқариш бўйича катта дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Сўнгги саккиз йилда Хоразмда мебель саноати 3 карра ўсгани таъкидланди. Ўтган йили 311 та корхона қарийб 300 миллиард сўмлик мебель ишлаб чиқарди. Мебелчиликка ихтисослашган 9 та маҳаллада 2 мингдан ортиқ аҳоли банд.

Хонқадаги 10 гектар ерда “Мебелчилик зонаси” ташкил этилди, 5 та маҳалладаги мебелчилар ушбу зонага кўчиб ўтди. Бу ерда устоз-шогирд амалиётини йўлга қўйиш бўйича 3 қаватли ўқув биноси ҳам қурилди.

Мебелчилик мактаби учун хориждан дизайнер, маркетолог, инженер-технолог олиб келиш топширилди.

Мебель корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида улар учун четдан ёғоч ва ёғоч материалларини марказлашган ҳолда олиб келиш йўлга қўйилади.

Вилоятда йилига 16 минг янги оила пайдо бўлаяпти, 7 мингдан зиёд хонадон қурилаяпти, яна шунчаси таъмирдан чиқарилаяпти. Шу муносабат билан маҳаллий мебелчиларни янги қурилаётган уй эгалари ва девелоперлар билан боғлайдиган тизим яратилади.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда инвестиция ва экспорт масалалари муҳокама қилинди.

Ҳозир жаҳондаги мураккаб шароитда ким инновация ва инвестиция жалб қилса, ўша ғолиб бўлаяпти”,

- деди Президент.

Жорий йилда Хоразмда:

- 900 миллион долларлик 12 та йирик, 480 та ҳудудий лойиҳани ишга тушириш;

- 65 турдаги маҳсулот, 5 турдаги ускуна ишлаб чиқаришни бошлаб, маҳаллийлаштириш ҳажмини 1,7 триллион сўмга олиб чиқиш;

- 510 миллион долларлик экспортни таъминлаш;

- хорижий инвестицияни 1,5 миллиард долларга етказиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Ўтган йилги инвестицияларнинг ярмидан кўпи Урганч шаҳри, Қўшкўпир ва Урганч туманига тўғри келган.

Лекин инфратузилмаси яхши Гурланда атиги 40 миллион доллар, 250 гектардан ортиқ саноат зонаси бўлган Ҳазораспда 30 миллион доллар, 2 мингдан ортиқ тадбиркори бўлган Хонқада 10 миллион доллар инвестиция бўлганига эътироз билдирилди.

Шу боис, бу туман ҳокимлари ўзгартирилган эди. Янги раҳбарлар учун бу йил синов бўлиши қайд этилди.

Қўшкўпирдаги 175 гектарда “Ўзбекистон – Хитой технопарки” ташкил қилинмоқда. Бу ерда 1 миллиард долларлик 16 та инвестиция лойиҳалари бўлади.

“Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида ҳам барча шароити бўлган тайёр ер бўш турибди. Бу ерга юқори қўшилган қиймат берадиган лойиҳаларни жойлаштириш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Яқин йилларда мис ишлаб чиқариш 2 карра ошиши кутилмоқда. Ҳозирдан тайёргарлик кўриб, мисдан экспортбоп тайёр маҳсулот чиқарадиган янги қувватлар яратиш лозимлиги қайд этилди. Чунки Хоразм Европа бозорига чиқишда қулай логистикага эга.

Вилоятда худди Оҳангарондаги каби мисни қайта ишлаш кластери ташкил қилиниши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Хоразмда кимё саноати бўйича катта-катта лойиҳалар режа қилинган. Уларни амалга ошириш орқали тармоқ вилоятнинг “драйвери”га айлантирилади.

Шу йил Тупроққалъада 10 миллиард долларлик газ-кимё мажмуасини қуришнинг (МТО) 1-босқичи бошланади. Бунда йилига 2 миллион тонна 14 турдаги юқори қўшилган қийматли базавий полимер маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари, Ҳазораспдаги 10 гектарда кимё технопарки ташкил этилади, у ерда полимер маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича 100 миллион долларлик лойиҳалар бўлади.

Хоразмдаги 663 та қурилиш материаллари корхонаси ўтган йили 1,1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, вилоятнинг “драйвер” тармоқларидан бирига айланди.

Буни янада кўпайтириб, 100 миллион долларлик 40 та лойиҳани бошлаш, бу йил ишлаб чиқаришни 1,5 триллион сўмга етказиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X