Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
109K subscribers
3.88K photos
563 videos
2.63K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Урганч шаҳридаги Махсус тиббиёт индустриал паркига 50 миллион долларлик 12 та лойиҳа жойлаштирилади.

Йил якуни билан фармацевтика корхоналари сонини 26 тага, маҳсулот турини 50 тага етказиш муҳимлиги таъкидланди.

Умуман, айтилган имкониятлардан
фойдаланиб, вилоятга 1,5 миллиард доллар сармоя, шундан 1 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиш, 600 миллион доллар экспортни амалга ошириш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 11,5 триллион сўм кредит йўналтирилиши белгиланди. Бу маблағларни самарали ишлатиш учун ҳар бир туман ва шаҳарни комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланади.

Хоразмда Хитой тажрибаси асосида “уй саноати” ривожлантирилади. Масалан, Боғот, Янгиариқ, Янгибозор, Қўшкўпир ва Урганч туманларида жун ва пиллани қайта ишлаш салоҳияти катта, Ҳазорасп, Хива, Тупроққалъа ва Хонқада қўл меҳнати асосида гилам тўқиш оммалашган

Ушбу туманларда ипакчилик ва гиламчилик кооперациялари ташкил қилиниб, камида 10 мингта оила ўқитилади. Уларга 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади. Бу тармоққа вилоят бўйича жорий йилда қўшимча 100 миллиард сўм йўналтирилади.

Facebook|Instagram|X
Президент Хоразмни асосий драйверидан бири бўлган туризмни ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастур қабул қилинишини айтди.

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тушуми 3 йил давомида Хоразмни ўзида қолдирилади.

Сайёҳларга бир йил давомида чекловсиз Хоразмга кириш учун “Ўзбекистон – менинг иккинчи уйим” виза тизими жорий қилинади.

Шу билан бирга, қатор туманларда меҳмонхоналар етишмаслиги қайд этилди.

Эндиликда меҳмонхона ва дам олиш масканларини қуриш, мавжуд ўринларни кўпайтириш учун 7 йилга 2 йил имтиёзли давр билан 18 фоиз ставкада кредитлар берилади.

Facebook|Instagram|X
Урганч шаҳрида “Лазги” ва “Авесто” музейларини ташкил қилиш таклиф қилинди.

Яна бир имконият – хорижий сайёҳлар Хоразм таомларини севиб истеъмол қилишади.

Лекин бу таомларни на мамлакат ичида, на четда кўрсатиш учун ҳаракат, тарғибот қилинмаяпти.

Шу муносабат билан Хива шаҳрида 24 соат ишлайдиган ресторан, кафе ва овқат расталарини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Хизматларда ўсиш бўлиши учун транспорт инфратузилмасини яхшилаш зарурлиги қайд этилди.

Шу боис, Урганч ва мамлакатимизни бошқа шаҳарларига авиачипта нархини арзонлаштириш учун 30 миллиард сўм субсидия берилади.

Урганчдан Термиз, водий вилоятлари, Самарқанд, Бухоро ҳамда Санкт-Петербург, Мадрид, Франкфурт, Пекин ва Урумчига авиақатновлар йўлга қўйилади.

“Урганч-Хива” троллейбус қатнови оралиқ вақти 2 карра қисқаради, Урганчдан Хива ва Хонқага электробус қатнови ташкил этилади.

Урганч аэропорти бошқаруви ва модернизациясига хусусий шерик жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари ҳар қарич ерни, ҳар томчи сувни юқори ҳосилга айлантириш йўлидан боришимиз шартлигини, буни хоразмликлар ҳаммадан кўра яхши тушунишини таъкидлади.

Мутасаддиларга хорижий давлатлардан шўр тупроққа чидамли пахта навларини олиб келиб, Хоразм шароитида етиштиришни ташкил қилиш топширилди.

Урганч шаҳрида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш лабораторияси ташкил этилади.

Вилоятдаги фермер ва кластерларга 1 мингта техникани лизинг асосида етказиб бериш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Аҳоли, айниқса ёшларга ерларни аукцион орқали бўлиб бериши амалиёти Хоразмда ҳам давом эттирилади.

Мутасаддиларга шу тартибда ҳар бир туманда 100 гектардан ерни бўлиб бериш топширилди.

Вилоятда совутгичли омбор ва кичик логистика марказларига эҳтиёж катта.

Шу муносабат билан ҳар бир туманда 40 тадан кичик совутгичли омбор ташкил қилиш бошланади. 10 та кичик агрологистик маркази қурилиб, тадбиркорларга тайёр ҳолда таклиф қилинади. Бунга 100 миллиард сўм йўналтирилади.

Facebook|Instagram|X
Хоразмда шоличилик бўйича ёндашувларни ўзгартириш вақти келгани қайд этилди. Чунки замонавий илмий ёндашув, янги нав йўқ, сув сарфи юқори.

Шунинг учун янги ҳосилдор шоли навларини олиб келиб, Хоразм шароитида синаш муҳимлиги таъкидланди. Кореялик ҳамкор билан шоли уруғчилиги корхонаси ташкил этилади.

Шоличиликда сув тежовчи технология жорий қилиш учун субсидия бериш ва кластерларга шоли хариди учун имтиёзли кредит ажратиш йўлга қўйилади.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда вилоятда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантиришга тўхталиб ўтилди.

Хонадонларда чорва наслини яхшилаш, сутни қайта ишлаш, парранда гўшти ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Жумладан, гўшт йўналишида ҳар бири 200 минг бош паррандага мўлжалланган 5 та саноатлашган йирик паррандачилик корхонаси Боғот, Гурлан, Ҳазорасп, Ҳонқа, Шовотда ишга туширилади.

Вилоятдаги сунъий сув ҳавзаларини атиги 10 фоизида балиқ интенсив усулда боқилиши қайд этилиб, эндиликда интенсив усулда балиқ етиштирган тадбиркорлар ер ва айланма солиғини 50 фоизини тўлаши, сув солиғи ва тўловидан озод этилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Хоразмда йирик каналларни бетонлашга қўшимча 145 миллиард сўм ажратилган. Ички суғориш тармоқларини бетонлашни вегетация давригача якунлаш зарурлиги қайд этилди.

“Тошсоқа каналини тиклаш” лойиҳаси 2-босқичи доирасидаги ишларни жадаллаштиришга топшириқ берилди.

Ушбу лойиҳа натижасида 172 минг гектарда сув таъминоти яхшиланади, йилига 500 миллион куб метр сув, 50 миллион киловатт электр, 30 миллиард сўм сақлаш харажатлари тежалади.

Facebook|Instagram|X
Тупроққалъа, Шовот ва Янгиариқда 1 минг гектарни ёпиқ суғориш тизимига ўтказиш бўйича пилот лойиҳа бошланади.

Жорий йилда шаффоф тизим орқали 11 минг гектарда сув тежовчи технология жорий қилиш, 42 минг гектарни лазерли текислаш режалаштирилган.

Хоразмда кўплаб насос станциялари эскиргани боис, уларнинг сув етказиш самарадорлиги паст, энергия сарфи эса юқори экани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан Сув хўжалиги вазирлигига 50 та насос станцияни хусусий шерикликка бериш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Хоразмда уй-жой ва маҳалла инфратузилмасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.

Жорий йилда 119 та кўп қаватли уй қуриб, 3,5 мингта оилани яшаш шароитини яхшилаш режалаштирилган. “Янги Ўзбекистон” массивлари ташкил этилиб, 100 та кўп қаватли уй қурилиши бошланади.

Мутасаддиларга Хива шаҳри, Шовот ва Ҳазораспни урбанизация бўйича намунали ҳудудга айлантириш чораларини кўриш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Йил якунигача Урганч ва Хива шаҳарлари ҳамда Гурлан ва Тупроққалъа туманларида оқова сув тармоғини қуриш лойиҳаси бошланади.

Электр тармоқлари, подстанция ва трансформаторларни тўлиқ янгилаш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.

Бунда, 2024 йилда 1 минг километр тармоқ, 10 та подстанция ва 500 та трансформаторни янгилаш кўзда тутилади.

Facebook|Instagram|X
Келгуси икки йилда вилоятда тупроқ йўллар умуман қолмаслиги кераклиги қайд этилди.

Яроқсиз йўлларнинг ярмини шу йилни ўзида таъмирдан чиқариш, “Урганч-Шовот” йўлининг 20 километрини сақлашга хусусий секторни жалб қилиш топширилди.

Вилоятдаги 233 километр йўллар “ҳажм” усулида таъмирланиши, Тупроққалъа, Ҳазорасп, Хонқа ва Урганч туманидан ўтган “4Р-156” автомобиль йўлининг 84 километри цемент бетон қопламага ўтказилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Вилоятда ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Хоразмда автомобилсозлик, туризм, қишлоқ хўжалиги ва балиқчиликда малакали кадрларга талаб ўсиб бораяпти.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига Урганч шаҳар 2-сон касб-ҳунар мактабида “Пирсон” дастурини жорий қилиб, ўқувчиларга “меҳмонхона иши” ва “туризм” йўналишида халқаро малака беришни йўлга қўйиш топширилди.

Шунингдек, Урганч университетида таълим йўналишлари мақбуллаштирилиб, янги ўқув дастурлари жорий қилинади.

Facebook|Instagram|X
Вилоятдаги поликлиника ва шифохоналар фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Ҳудуддаги туғруқхоналарни қон тозалаш ускунаси билан тўлиқ таъминлаш, хорижий мутахассислар иштирокида акушер-гинеколог, неонатолог, реаниматолог ва дояларни ўқитиш топширилди.

Хонқадаги тиббиёт бирлашмасини комплекс қайта қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2025 йил давлат дастурига киритилади.

Facebook|Instagram|X
Саховат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик кенг намоён бўладиган муқаддас Рамазон ойи яқинлашмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу муборак ойда эҳтиёжманд инсонлар, айниқса фарзандларимиз ҳолидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳимлигини қайд этди.

Шу боис, эшитишда нуқсони бор 500 нафар болага бепул кохлеар аппарати ва бошқа имплантлар қўйиш учун 62 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Яна 2 минг нафар бола эшитиш мосламаси билан таъминланади.

Паралимпия спорт турлари билан шуғулланаётган хоразмлик 10 нафар ёшларга 7 турдаги замонавий спорт протез ва реабилитация воситалари олиб берилади.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.


Facebook|Instagram|X
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Амударёда янги кўприк. Хоразмда қуёш электр станцияси қурилади. “Voltalia” билан ҳамкорликда агровольтаика.

Обзор важнейших событий недели: Новый мост через Амударью. Солнечная электростанция строится в Хорезме. Агровольтаика совместно с "Voltalia".

Facebook|Instagram|X
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида спорт таълими, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги янги замонавий объектларга ташриф буюради.

Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида ишга туширилаётган янги марказда давлатимиз раҳбари экология ва йўллардаги тирбандлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган таклифлар билан танишади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит новые современные объекты в области спортивного образования, торговли и услуг.

Глава государства также посетит новый центр, запускаемый в сфере безопасности дорожного движения, где ознакомится с предложениями по решению проблем экологии и автомобильных пробок.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида барпо этилган бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил школу спортивного мастерства по боксу Баходира Джалолова, построенную в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #tanishiv #maktab #boks

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X