Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
109K subscribers
3.85K photos
557 videos
2.61K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Ўтган ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Қатар Амирининг ташрифи ва коррупцияга қарши курашчиларни мукофотлаш. Рақамли Ўзбекистон. Маънавият ва маданиятимиз кучайиб бораверади

Обзор важнейших событий минувшей недели: Визит Эмира Катара и награждение борцов с коррупцией. Узбекистан цифровой. Курс на духовный и культурный рост

Facebook|Instagram|Twitter
Ёш журналист синглимиз Маҳлиёнинг янги “Синчалак влог” лойиҳасини кўриб жуда хурсанд бўлдим.

Ўзига хос форматдаги бу лойиҳа раҳбарларнинг мулоқотга очиқлигини, кутилмаган саволларга тайёрлигини кўрсатяпти.

Обуна бўлинг. Тавсия қиламан.

Telegram
Instagram
Youtube

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги ҳарбий объектларга ташриф буюриб, мамлакатимиз мудофаа саноатида олиб борилаётган ишлар билан танишади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит ряд военных объектов в Ташкентской области, где ознакомится с проводимой работой в оборонной промышленности нашей страны.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.

Сегодня под председательством Президента Республики Узбекистан, Верховного Главнокомандующего Вооруженными Силами Шавката Мирзиёева состоится расширенное заседание Совета безопасности.

Facebook|Instagram|Twitter
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по приоритетным задачам обеспечения макроэкономической стабильности и экономического развития в 2024 году.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида жорий йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш аввалида иқтисодий комплекс мавзуси биринчиси экани, келгусида барча соҳа ва тармоқлар фаолияти танқидий кўриб чиқилиши таъкидланди.

Ўтган йили иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил қилгани, бу йил ҳам бу борада катта режалар олингани қайд этилди. Уларни амалга ошириш учун иқтисодий комплекс жуда қаттиқ ишлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Иқтисодий комплексда жами 40 нафар раҳбар ўринбосарлари бор. Лекин, ҳозир иқтисодиётга масъулларда замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаяпти. Айрим раҳбар ўринбосарлари ўзига масъулият олмасдан, мудраб ўтиргани танқид қилинди.

Давлат раҳбари тизимни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга қисқартириш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди.

Бунда ҳар бир туманда, вилоятдаги иқтисодий комплекснинг раҳбар ва ўринбосарлари ҳамда 11 та вазир ва идора раҳбари, ўринбосарларига масъулияти ва жавобгарлиги аниқ белгилаб берилади. Сўров ҳам шунга яраша қаттиқ бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилади. Иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади.

Ушбу раҳбарлар бир ҳафта муддатда халққа мурожаат қилиб, режаларини оддий тилда тушунтиради ҳамда ўзига катта масъулият ва жавобгарлик олади.

Энди вазир ўринбосарларини 70 фоиз иши туманда бўлиб, улар вазирлик учун белгиланган KPI ижросини жойида ташкил қилади.

Белгиланган режаларга эришиш устидан қатъий назорат ўрнатилади: вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботи ҳар ҳафтада Ҳукумат раёсатида, ҳар чоракда эса Олий Мажлисда кўриб чиқилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу йил иқтисодий комплекс раҳбарлари ва барча давлат корхоналари учун таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили бўлади.

Бундан буён, саноатда қўллаб-қувватлаш механизмлари биринчи галда юқори қўшилган қиймат яратадиган ва бозори бор маҳсулотлар учун берилади.

Масъулларга 2024 йилда қўшилган қийматни 45 фоиздан ошириш, таннархни 15 фоизга камайтириш, умуман, саноатда 7 фоиз ўсишни таъминлаш бўйича корхонабай чора-тадбир тасдиқлаб, амалга ошириш топширилди.

Шунингдек, йирик тармоқларда таннархни 20 триллион сўмга, дебитор қарздорликни 8 триллион сўмга камайтириш зарур.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, Стратегик ислоҳотлар агентлигига ҳар ойда камида 2 тадан тармоқни таҳлил қилиб, қандай қилиб таннархни камайтириш, қўшилган қиймат ва меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда янги имкониятларни ишга солиш мумкинлигини кўрсатиб бериш вазифаси қўйилди.

Умуман, жорий йилда иқтисодиётда самарадорликни ошириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг камида 6 фоиз ўсишини таъминлаш иқтисодий комплекс раҳбариятининг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда молиявий интизомни кучайтириб, 2024 йилда бюджет дефицитини 4 фоиздан оширмаслик зарурлиги таъкидланди.

Ўтган йили кўплаб давлат корхоналари дивиденд ва солиқ тўловлари бўйича бюджетга 8 триллион сўм тушумни таъминлай олмагани кўрсатиб ўтилди.

Ҳудудлар раҳбарлари ажратилган бюджет ссудалари қайтарилмаётгани ҳолатлари бўйича қатъий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Сирдарё ва Жиззахда солиқ тушумлари 20 фоиз ўсган бўлса, Хоразм, Бухоро ва Қашқадарёда бу кўрсаткич 7 фоизга ҳам етмагани танқид қилинди.

Масалан, юридик шахс мақомидаги 18 мингта овқатланиш корхонасидан атиги 2 минг 300 таси ҚҚС тўловчи ҳисобланади. Сабаби, улар товар айланмасини 1 миллиард сўмдан оширмаслик учун битта ошхонага 3-4 тадан фирма очиб қўйган.

Бундай ҳолатлар бўйича маҳалладаги солиқчи, туман солиқ бошлиқлари ва ўринбосарларининг иши сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Умуман, солиқ тизими ва солиқчилар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш вақти келгани таъкидланди.

Жумладан, 40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан Солиқ қўмитасида янги ташкил қилинадиган Бюджет ташкилотлари инспекциясига ўтказилади. Ушбу Инспекция тўлиқ рақамлашган бўлади ва Ғазначилик электрон тизимига интеграция қилинади.

Шу каби солиқ қарздорлиги билан ишлаш бўйича ҳам қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси ташкил этилади. Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади.

Бунинг ҳисобига, туманлардаги қўшимча 200 нафар солиқчини “маҳаллабай” ишлаш тизимига ўтказиш имкони бўлади.

Республика солиқ тушумининг 50 фоизини берадиган 80 та энг йирик корхона ва 35 та тижорат банки билан ишлайдиган алоҳида тизим бўлади.

Бунинг учун Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция таркибида янги тузилма ташкил қилиниб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бевосита ишлайди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент божхонада ҳам бор имкониятлар тўлиқ ишга солинмаётганини қайд этди.

Масалан, ўтган йили импорт бўлган 20 миллиард долларлик товарларга салкам 60 триллион сўмлик имтиёз қўлланган.

Лекин ушбу имтиёзларнинг қанчаси мақсадли ва самарали қўллангани бўйича божхонада таҳлил йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Ўтган йили қўлланган имтиёзнинг бор-йўғи 3,2 триллион сўми ўрганилганда, уларнинг 420 миллиард сўми ёки 13 фоизи мақсадсиз қўлланган бўлиб чиқди.

Шу боис, Божхона қўмитасига имтиёз билан кирган товарларни корхонабай ўрганиб чиқиш топширилди.

Умуман, бу йил қўшимча манбалар ҳисобидан Солиқ қўмитаси 40 триллион сўм, Божхона қўмитаси эса камида 15 триллион сўм тушумни таъминлаши муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Хусусийлаштириш бўйича ишлар ҳолати таҳлил қилинди.

Масалан, "Донмаҳсулот" таркибидаги савдога чиқарилган 43 та корхонадан бор-йўғи 10 таси сотилган. Айримлари 2-3 йилдан бери сотилмасдан турибди. Бунга сабаб хусусий секторга бермаслик учун нархи сунъий ошириб юборилган.

Мутасаддиларга сотилмасдан турган 33 та дон корхонаси нархини бозор қийматига келтириб, жорий йилда сотилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, хусусийлаштириш дастурига киритилган 484 та давлат активлари савдога чиқарилмаётгани танқид қилинди. Ваҳоланки, буларнинг ҳисобидан яна 200 миллиард сўм тушум қилса бўларди.

Вазирлар Маҳкамасига қолоқликларни бартараф этиб, 2024 йилда 20 триллион сўм тушум таъминлайдиган янги хусусийлаштириш дастурини киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бюджет тушуми учун энг катта захира – ерларни тадбиркорларга аукцион орқали сотиш.

Ўтган йили бундан 1 триллион сўм тушум бўлди, 12 мингта янги лойиҳалар қўшилди. Лекин жойлардаги сусткашлик боис, ўтган йили 3 триллион сўм қўшимча тушум бой берилди.

Бош вазирга йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалалқудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди.

Давактив агентлиги ерларни аукционда сотиш бўйича 4 триллион сўмлик режани туманбай ишлаб чиқиши ва ижросини таъминлаши белгиланди.

Туманнинг мастер режаси бўлса, бу жуда катта маблағ, тадбиркорлар ва бандлик учун манба бўлади. Лекин ҳозиргача бор-йўғи 17 та кичик аҳоли пунктининг мастер режаси тайёрланди.

Иқтисодий комплекс раҳбариятига йил якунига қадар 70 та, келаси йили барча туманларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирда яширин иқтисодиёт ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш билан 14 та орган тарқоқ ҳолда шуғулланмоқда. Уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирадиган яхлит иш тизими йўқ.

Шунинг учун яширин иқтисодиёт билан курашиш янги поғонага олиб чиқилади.

Шу мақсадда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолияти кучайтирилади.

Шу пайтгача Департаментнинг тергов юритиш ваколати бўлмагани ва қонунларда жуда кўп ҳуқуқий коллизиялар мавжудлиги сабабли самарали ишлай олмади.

Мисол учун, ҳозирги кунда “обнал фирма”га нисбатан жиноят иши қўзғатиш олти ойгача вақт олади. Бу даврда қўштирноқ ичидаги уддабуронлар барча ноқонуний ишларини якунлашга улгуради.

Шуларни ҳисобга олиб, Департамент чуқур таҳлил, тезкор-қидирув, тафтиш ва ўзи тергов қиладиган идорага айланади. Унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида Бош прокурор ўринбосари бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Департаментга энг замонавий ахборот тизимлари, махсус воситалар олиб берилади, иқтисодий соҳалар ва чет тилларини мукаммал биладиган, фидойи ва ватанпарвар мутахассислар танлаб олинади.

Департамент ҳузурида Илмий-таҳлилий ва ўқув маркази очилади. Марказ яширин иқтисодиётга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаб, илғор хорижий тажриба асосида таклифлар ишлаб чиқади, тизим ходимларини иқтисодий жиноятларни аниқлаш, яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича ўқитади.

Шу билан бирга, Бош прокуратурада ҳам яширин иқтисодиёт бўйича алоҳида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил қилинади.

Департамент 5 та муҳим йўналиш: қурилиш, фармацевтика, алкоголь ва тамаки, ноқонуний импорт, нақдлаштириш ва капитални ноқонуний четга олиб чиқиш борасида кескин ўзгариш қилиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM