Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
108K subscribers
3.79K photos
537 videos
2.55K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Йиғилишда сут ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш масаласи кўриб чиқилди. Сариёғ экспортига чекловни бекор қилиш, сут етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқиш бўйича Ҳукуматга топшириқ берилди.

Йирик чакана савдо тармоқларида сотилаётган қуруқ ва табиий сутдан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни алоҳида белгилаш амалиётини жорий этиш, кўчма гўшт-сут шохобчаларини ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди.

Йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплиги Рақобат қўмитаси фаолиятидаги жиддий камчиликлардан далолат экани таъкидланди.

Шу муносабат билан қўмита раиси Ш.Шорахметовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Халқаро молия ташкилотларидан қишлоқ хўжалигига жалб қилинган маблағлар тўлиқ ҳажмда ишлатилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Бунинг асосий сабаблари - маблағлар 20-25 йилга жалб қилинган бўлса-да, банклар томонидан тадбиркорларга 5-7 йилга ажратилаётгани, кредит ажратиш учун лойиҳаларни кўриб чиқиш муддатлари олти ойдан бир йилгача чўзилаётгани, маблағлардан фойдаланиш йўналишлари чеклангани, натижада тадбиркорларда қизиқиш кам.

Бўш маблағларни озиқ-овқат лойиҳалари, лаборатория ва техникаларга йўналтириш зарурлиги, ушбу ресурслар банклар учун ҳам, тадбиркорлар учун ҳам жозибадор шартларда ажратилиши кераклиги таъкидланди.

Қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига бериладиган кредитлар муддати 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йилгача узайтириладиган, кредит учун тақдим қилинган лойиҳаларни кўриб чиқиш муддати 2 ойгача қисқартириладиган бўлди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига халқаро молия ташкилотлари, бюджет ва банклар ажратаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъсирчан назорат қиладиган Ички аудит хизматини ташкил қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари давлатимиз раҳбари бюджетга тушумларни таъминлаш ва куз-қиш мавсумида газ таъминотини яхшилаш масалаларига тўхталди.

Айрим туман ва шаҳарларда тушумлар ҳажми улардаги саноат ишлаб чиқариши ва экспортнинг ўсишига, киритилган инвестицияларга, умуман, мавжуд салоҳиятига мос эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳокимлар ва масъул раҳбарларга айланма солиқ, алкоголь ва тамаки акцизининг йиғилувчанлиги устидан қатъий назорат ўрнатиш, хуфиёна айланмага қарши курашни кучайтириш топширилди.

Куз-қиш мавсумида аҳоли ва тадбиркорларга табиий газни сифатли ва узлуксиз етказиб бериш, соҳадаги ҳисоб-китобни тартибга солиш, газдан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тармоқ ва ҳудудларнинг ҳисоботи эшитилди.


Facebook|Instagram|Twitter
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фаолиятидаги жўшқинлик, тиним билмасликнинг сабаби нимада?
- Тошкент мезбонлик қилган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ва бу ташкилотга аъзолигимизнинг аҳамияти нимада?
- Италия Президенти Сержо Маттарелланинг юртимизга ташрифи ва унинг доирасида ўтган музокаралар тафсилотлари.

Кўрсатувни бугун, 11 ноябрь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 12 ноябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси делегацияси жорий йил 1-2 декабрь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси иштирокчиларининг 28-конференцияси доирасидаги Иқлим ўзгаришларига қарши курашиш соҳасидаги ҳаракатлар бўйича жаҳон саммитида иштирок этади.

Дунёнинг деярли барча мамлакатлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакиллари тўпланадиган ушбу форум иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш, иқлим бўйича стратегиялар ва “яшил” энергетикага ўтишни молиялаштириш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришда ғоят муҳим аҳамиятга эга.

Иқлим ўзгариши муаммоси Орол денгизининг қуриши оқибатида келиб чиққан экологик инқирозни бошидан кечираётган Марказий Осиё минтақаси учун энг ўткир муаммолардан бирига айланмоқда.

Ўзбекистонда “яшил” кун тартибидаги масалаларни илгари суришга жиддий эътибор қаратилмоқда, иқтисодиётнинг асосий тармоқларини иқлим ўзгаришига мослаштириш, углерод нейтраллигига эришиш ҳамда қайта тикланувчи энергетика улушини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Мамлакатимиз глобал экологик хатарларга қарши курашиш бўйича кўп томонлама саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, 2023 йил 13-17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида 130 дан ортиқ мамлакат делегациялари иштирокида БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-йиғилиши бўлиб ўтади.

Келгуси йилда Самарқандда Халқаро иқлим форуми бўлиб ўтади, унда Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим билан боғлиқ таҳдидларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси лойиҳаси муҳокама қилинади.

Дубай шаҳрида бўлажак СОР-28да Ўзбекистон миллий, минтақавий ва глобал даражада иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни илгари суради.

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти томонидан СОР-28 раиси сифатида илгари сурилаётган муҳим ташаббусларни қўллаб-қувватлайди.

Facebook|Instagram|Twitter
Делегация Республики Узбекистан примет участие во Всемирном саммите по действиям в области борьбы с изменением климата в рамках 28-й Конференции сторон Рамочной конвенции ООН об изменении климата, который состоится 1-2 декабря текущего года в городе Дубае.

Данный форум, на котором соберутся представители практически всех стран мира, ключевых международных организаций и гражданского общества, имеет исключительно важное значение для консолидации международных усилий в сфере противодействия изменению климата и смягчения его последствий, финансирования климатических стратегий и перехода к «зеленой» энергетике.

Проблема изменения климата становится одной из наиболее острых проблем для региона Центральной Азии, которая и так переживает экологический кризис, вызванный высыханием Аральского моря.

В Узбекистане уделяют серьезное внимание продвижению вопросов «зелёной» повестки, принимаются меры по адаптации основных отраслей экономики к изменению климата, достижению углеродной нейтральности и увеличению доли возобновляемой энергетики.

Наша страна активно участвует в многосторонних усилиях
по противодействию глобальным экологическим вызовам.
В частности, 13-17 ноября 2023 года в городе Самарканде состоится 21-е заседание Комитета по рассмотрению осуществления Конвенции ООН по борьбе с опустыниванием, в котором примут участие делегации свыше 130 стран.

В следующем году здесь же пройдет Международный климатический форум, где будет обсужден проект резолюции Генассамблеи ООН по поддержке усилий стран Центральной Азии по борьбе с климатическими угрозами.

На предстоящем СОР-28 в городе Дубае Узбекистан выступит с рядом предложений и инициатив по усилению борьбы с изменением климата на национальном, региональном и глобальном уровнях.

Узбекистан также поддерживает важные инициативы руководства Объединенных Арабских Эмиратов, выдвигаемых в качестве председателя СОР-28.

Facebook|Instagram|Twitter
The delegation of the Republic of Uzbekistan will attend the World Climate Summit, a part of the 28th Conference of the Parties to the UN Framework Convention on Climate Change, which will be held in Dubai on December 1-2, 2023.

This Forum will bring together representatives of almost all countries of the world, major international organizations and civil society. The event is crucial for consolidating international efforts to combat climate change and mitigate its consequences, finance climate strategies and for transition to green energy.

Climate change is becoming one of the most acute problems for Central Asia, which is already facing an environmental crisis caused by the drying up of the Aral Sea.

Uzbekistan has taken a serious approach to promoting the green agenda, taking measures to adapt key sectors of the economy to climate change, achieve carbon neutrality, and increase the share of renewable energy.

Our country actively participates in multilateral efforts to address global environmental challenges. In particular, on November 13-17, 2023, Samarkand will host the Committee for the Review of the Implementation of the Convention (CRIC 21) of the United Nations Convention to Combat Desertification. The delegations from over 130 countries will attend the event.

Next year, Samarkand will also be the venue of the International Climate Forum, which will discuss a draft UN General Assembly resolution on support for Central Asian countries’ efforts to combat climate change.

At the forthcoming COP 28 session in Dubai, Uzbekistan will put forward a number of proposals and initiatives aimed at strengthening the fight against climate change at the national, regional and global levels.

Uzbekistan also supports the important initiatives of the leadership of the United Arab Emirates as COP 28 Chair.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Особый ракурс" возвращается в новом формате. Обзор важнейших событий с участием Президента

Facebook|Instagram|Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уч йил олдин Сурхондарёда электр генерацияси бор-йўғи 30 мегаватт бўлган.

Бу борада 165 миллион доллар инвестиция эвазига “Тўпаланг” ГЭСни модернизация қилиш, “Зарчоб-1” ва “Зарчоб-2” ГЭСларини ишга тушириш орқали қувватлар 251 мегаваттга етказилди. Уларга қўшимча яна бир лойиҳа – “Зарчоб-3” ГЭС қурилиши ҳам бошланаяпти.

Бу ҳали бошланиши, деди Президент. Тўпаланг дарёсининг юқори оқимида умумий қуввати 265 мегаватт бўлган яна 20 та ГЭС қуриш имконияти бор.

Шу билан бирга, 1 миллиондан ортиқ воҳа аҳолиси учун тоза ичимлик суви орзу бўлиб келаётганди. Қанчалик қийин бўлмасин, “Тўпаланг” сув омборидан Термиз шаҳри ва 11 та туманга тоза ичимлик суви олиб келинаяпти. Мазкур лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, 2 миллион аҳолида туну-кун тоза ичимлик суви бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Келгуси йили вилоятда 1,5 миллиард доллар инвестиция олиб келиб, саноатда 12 триллион сўм маҳсулот ишлаб чиқариш, 500 миллион долларлик экспортни амалга ошириб, 100 миллион доллар импортни қисқартириш, камида 500 минг хорижий сайёҳга хизмат кўрсатиш учун шароит яратиш, 400 минг аҳолини банд қилиш вилоят, туман ҳокимларининг асосий вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланди.

Энг асосий масала – инвестиция ва саноат. Бунда энг катта захира мавжуд конларни ишга солишдир.

Сариосиёдаги "Чинорсой" полиметалл конида қўрғошин, рух ва олтин, "Хўжа-осмин" конида оқ мармар, Бойсун ва Сариосиёда кўмир, Шерободдаги “Хўжаи-кон” конида калий ўғити захираларини ўзлаштириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
олдига вилоятнинг тоғли ҳудудларида геология-қидирув ишларини кенгайтириш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Вилоятнинг қишлоқ хўжалигидаги имкониятлари таҳлил қилинар экан, Сурхондарё ўзининг табиий тупроқ-иқлим шароити билан эртаки маҳсулотларни етиштиришда биринчи ўринда бўлиши кераклиги таъкидланди.

Лекин, ҳосилдорлиги юқори уруғ ва кўчат билан таъминлаш ҳамда етиштирилган маҳсулотни сотиб олишда муаммолар борлиги кўрсатиб ўтилди. Шу боис, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига 10 та туманда in vitro лабораторияларини ташкил қилиш топширилди.

Келгуси йилда дала четларида 100 та мини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари ҳамда 70 та кичик совуткичлар ўрнатилади. Бунинг учун ерлар деҳқонларга текин берилади.

100 минг гектарда ихчам парниклар ташкил қилиб, барра пиёз, брокколи, розмарин, руккола, тимьян, қизил райҳон, ялпиз каби экспортбоп экинлар етиштириш мумкинлиги таъкидланди.

Термиз агро-технология институтида Италиянинг Тушиа университети, “Сиви Италия” уюшмаси билан Интенсив уруғчилик ва кўчатчилик халқаро марказини ташкил қилиш топширилди. Унда афғон шамоли ва қурғоқчиликка чидамли навлар яратилади, in vitro лабораторияси ва IT инкубатор маркази, 20 та иссиқхона ва тажриба-синов участкалари иш бошлайди.

Facebook|Instagram|Twitter
Мева-сабзавотни қайта ишлаш қуввати Ангор, Бойсун, Узун, Шўрчи, Қизириқ ва Термиз туманларида 5 фоизга ҳам етмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга Ангор, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Олтинсойда 6 та сақлаш, қуритиш, саралаш ва ташиш марказини барпо қилиш, Термиз туманида Корея билан бирга 50 миллион долларлик логистика хабини ишга тушириш топширилди.

Сурхондарё озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишдаги ташиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тизимини жорий этиш масаласини ўрганиш, бунда қўшни давлатларга ташиш харажатларини ҳам қоплаб бериш, экспорт товарлари рўйхатига карам, пиёз, қизил лавлаги, ловия, мошни киритиш чораларини ишлаб чиқиш таклиф қилинди. Бу – қўшимча 150 миллион долларлик экспорт дегани.

Ингичка толали ғўза 15 фоизгача кам сув талаб қилади, тола чиқими 10 фоиз кам ва 12-15 кун эрта пишади.

Шу муносабат билан ингичка толали пахтани қайта ишлашни 30 фоизга етказиш, ингичка толали ғўза навларини яратишда молекуляр генетика ва селекция бўйича қўшма лойиҳа ва замонавий лаборатория ташкил этиш, тупроқ-иқлим шароитига мос ингичка толали ғўза навлари майдонини 50 минг гектаргача кенгайтиришга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент вилоятнинг транзит ва туризм салоҳиятини ишга солиш масалаларига тўхталди.

Вилоятга қўшни давлатларда 5 миллиард долларлик катта бозор бўлса-да, уларга экспортимиз 200 миллион долларга етмайди.

Ҳозирда 75 миллион доллар сармоя эвазига “Термиз халқаро савдо маркази” қурилмоқда. Марказга “Термиз” божхона пости кўчирилади, “ягона дарча”, нотариал ва банк хизматлари йўлга қўйилади.

Шунингдек, Сариосиёдаги “Ўзбек-Тожик чегара пости” ёнида 6 гектар бўш ерда “Транспорт логистика маркази”ни барпо этиш, Бандихондаги “Танги-муш” станциясида экспорт учун юк ортиш-тушириш хизматларини йўлга қўйиш топширилди.

Транзит салоҳияти юқори Термиз шаҳри, Жарқўрғон, Сариосиё ва Узундаги магистрал йўл четида логистика-сервис марказлари очилади, Жарқўрғон, Олтинсой ва Деновни боғловчи 111 километр йўлни таъмирлашга хусусий шерик жалб қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Вилоятнинг туризм салоҳияти анча юқори, бу ерда 600 дан зиёд маданий мерос ва туризм объектлари бор.

Бу йили Далварзинтепа ёдгорлигида очиқ осмон музейини ташкил қилиш бўйича ишлар бошланди. Бу ишларни давом эттириб, Бойсунда дунёдаги энг чуқур ғорлардан бири бўлган “Бойбулоқ”, неандертал одам қолдиғи топилган “Тешиктош” ва “Мачай” ғорлари, эллин маданияти ёдгорлиги бўлмиш Узундара қалъасида ҳам бундай музей ташкил этилади. Шерободдаги қадимги одам яшаган Хатак ғори ва Зараутсой қоятошига хорижий олимлар экспедицияси йўлга қўйилади.

“Самарқанд – Китоб – Денов – Олтинсой – Термиз” маршрути бўйлаб “Нақшбандия пирлари” туризм ҳалқаси очилади.

Вилоятда 2,5 минг ўринга эга 53 тагина меҳмонхона бор, уларнинг ярми Термиз шаҳрида жойлашган.

Келгуси йилда вилоятга сайёҳлар оқимини 3 баробар ошириш режа қилинаётгани боис, Сурхондарё тадбиркорларига меҳмонхона қуришга “юлдузи”дан қатъи назар субсидия берилиши белгиланди.

Йил якунига қадар Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолиятини тиклаш, келгуси йилдан Сариосиёдан Самарқанд ва Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш, Термиздан Истанбул, Фарғона, Бухоро ва Хоразмга рейсларни кўпайтириш топширилди.

Шунингдек, “Термиз – Тошкент” йўналишида туристик вагон қўйилади, “Сариосиё – Тошкент” йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда вилоятда ечимини кутаётган ижтимоий муаммолар ҳам етарли экани таъкидланди.

Иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш, инвестиция олиб келиб, тадбиркорликни ривожлантириш сиёсати барча туманларга ҳам ҳали кириб келмагани таъкидланди. Бунда ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари ва ҳоким ёрдамчиларининг иши сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Вилоятдаги 724 та маҳаллага 1 минг 390 та тиббий бригадалар бириктирилган. Лекин улар касалликнинг сабаби билан эмас, кўпроқ оқибати билан шуғулланаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ҳар бир маҳаллада фитобарлар, дорихоналарда фитобурчаклар ташкил қилиш, халқ табобати бўйича қисқа курслар ўтказиш, уй шароитида қилинадиган машқлар дастури ва соғлом овқатланиш менюсини ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Маҳалласида бу борада яхши натижа кўрсатган тиббиёт бригадалари рағбатлантирилиши белгиланди.

509 та мактаб, Она ва бола маркази, болалар кардиохирургия бўлими ва 44 та оилавий шифокорлик пунктини жиҳозлаш ва таъмирлаш чоралари кўрилиши таъкидланди.

Шунингдек, вилоятдаги 1,6 миллион ёшлар билан алоҳида шуғулланиш, ҳар бир хонадон, маҳалла ва таълим даргоҳига барқарор ижтимоий кайфият, келажакка ишонч, касб, тил эгаллаш, энг муҳими, меҳнат орқали яхши ҳаётга интилиш муҳити кириб бориши кераклиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Вилоятда маданият ва спортни ривожлантиришга қаратилган қатор вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, “Бойсун”, “Шалола”, “Бой-чечак”, “Чор-қарсак”, “Булбули-гўё” каби бадиий жамоаларнинг халқаро фестивалларда иштирокини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Маданият вазирлиги бахшичилик санъати намуналари, достон ва термаларнинг “Олтин фонди”ни яратади. “Дўмбира” устахонаси ва “Бахшилар уюшмаси” ташкил қилинади.

Шунингдек, Сурхон ёшларини спортга жалб қилиш бўйича бир ой муддатда қарор лойиҳасини киритиш, келгуси йилда “Учқизил” сув омборида байдарка ва каноэда эшкак эшиш халқаро спорт базасини ташкил қилиш топширилди.

Яна бир масала - иқтидорли ёшларимизни хорижда ўқитиш. Жумладан, келгуси йилларда Сурхондарёдан 500 нафаргача ёшлар Италияга юборилади. Улар Италиянинг йирик саноат корхоналарида тўқимачилик, қурилиш материаллари, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ускуналарида ишлашни ўрганиб келади. Ёшлар ўқишдан қайтиб келгач, улар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишига ҳар томонлама кўмак кўрсатилади.

Йиғилиш давомида ҳудудлар ва тармоқлар, тегишли идоралар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларига ташриф буюриб, спорт ва транспорт инфратузилмаси объектларининг қурилишини кўздан кечиради, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари билан танишади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Мирзо-Улугбекский и Яшнабадский районы города Ташкента, где ознакомится с ходом строительства объектов спортивной и транспортной инфраструктуры, созидательной работой в махаллях.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизнинг энг жанубий ҳудудига ташрифи нимаси билан ёдда қоладиган бўлди?
- Бугунги Тошкентнинг бош муаммоларидан бири ва унинг сабаби хусусида. Йўллардаги тирбандликнинг ечими қандай бўлиши мумкин?

Кўрсатувни бугун, 18 ноябрь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 19 ноябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter