Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
109K subscribers
3.79K photos
540 videos
2.56K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи тафсилотлари;
- Бухорода янги корхоналар ишга туширилди, саноатни ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди;
- Мир Араб олий мадрасасининг янги биносида дин уламолари, ўқитувчи ва талабалар билан мулоқот.

Кўрсатувни бугун, 18 февраль куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 19 февраль куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва соҳаларда ҳамда ҳудудларда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам ускорения процессов цифровизации в сферах и отраслях, а также в регионах.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Сўнгги уч йилда IT соҳасига қаратилган жиддий эътибор натижасида маълум ўзгаришларга эришилгани таъкидланди.

Масалан, ўтган йилда IT Park резидентлари 5 триллион сўмлик хизматлар кўрсатди (2021 йилда 2,5 триллион сўм), 140 миллион долларлик хизматларни экспорт қилди (2021 йилда 50 миллион доллар).

Шу билан бирга, мавжуд 715 та давлат хизматидан 370 таси рақамли платформага ўтказилиб, бу хизматлардан ўтган йили 12 миллион аҳоли фойдаланди (2021 йилда 9 миллион бўлган).

Рақамлаштириш натижасида 70 дан ортиқ турдаги маълумот ва ҳужжатлар аҳолидан талаб қилиниши бекор қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари соҳада амалга оширилган ишлар етарли эмаслигини, IT хизматлар экспортини келгусида 1 миллиард долларгача ошириш режа қилинганини қайд этди.

Бунинг учун:

- камида 100 минг нафар малакали дастурчи, IT архитекторлари, операторлари ва муҳандислари кераклиги;

- ҳудудларда юқори тезликдаги интернет ва мутахассислар учун шарт-шароитларни кенгайтириш лозимлиги;

- хорижий IT компаниялар кўпайиши учун янада қулай муҳит яратиш зарурлиги;

- замонавий IT касбларга ўқитиш тизимини яратиш кераклиги;

- аҳоли ва тадбиркорлар учун энг зарур бўлган камида 200 та янги электрон хизматларни ишга тушириш шартлигини кўрсатиб ўтди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда рақамли технологиялардан фойдаланиш кўламини янада ошириш зарурлиги таъкидланди.

Масалан, вазирликларнинг 5 мингта функциясидан фақат 30 фоизи рақамлашган.

Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олиш автоматлаштирилган тизимининг (ЭҲНАТ) 160 дан ортиқ функцияси бўлсада, ҳозирда фақат 1-2 тасидан фойдаланилаяпти, холос. Жумладан, туман электр тармоқлари корхоналари қаерда авария бўлганини фақат аҳоли мурожаати орқали билади.

Шу каби масалалар тартибга солинмагани танқид қилиниб, мутасаддиларга ЭҲНАТ имкониятларини тўлиқ инвентаризация қилиб, уларни ҳудудларнинг электр балансини шакллантириш, ноқонуний уланишлар ва аварияларни назорат қилиш, истеъмолни режалаштириш каби йўналишларда ишлатиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган ички ишлар идораларида 34 та, адлия идораларида 32 та, “Ўзстандарт”да 29 та, соғлиқни сақлашда 11 та хизмат электрон шаклга ўтказилмагани қайд этилди.

Мисол учун, ишга ёки ўқишга кириш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда керак бўладиган “086-шакл” тиббий маълумотномани олиш учун одамлар ҳар сафар поликлиникага мурожаат қилишга мажбур.

Ерларни хусусийлаштириш учун мурожаат онлайн берилади. Аммо коммунал соҳадаги маълумотлар рақамлашмагани боис, кейинги босқичлар барибир “қўлда” қилинмоқда.

Ёки, йилига 300 мингдан зиёд харидор янги машина сотиб олади. Лекин, рўйхатдан ўтиш ва давлат рақами олиш учун ҳалигача йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига бориш зарур.

Президентимиз қолган вазирликларда ҳам рақамлаштириш бўйича ҳали халқимизни рози қиладиган тизим тўлиқ яратилмаганини таъкидлади.

Facebook|Instagram|Twitter
IT соҳада дастурий маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳам, экспортда ҳам ҳудудлар кесимида номутаносиблик кузатилаётгани, асосий қисм Тошкент шаҳрига тўғри келаётгани кўрсатиб ўтилди.

Салоҳияти юқори бўлган Навоийда атиги 20 минг доллар, Бухоро ва Тошкент вилоятларида бор-йўғи 170 минг долларлик экспорт бўлган. Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда ҳам иқтидорли ёшлар кўплиги, лекин уларга шароит йўқлиги учун IT хизматлари ривожланмаётгани таъкидланди.

Қорақалпоғистон, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Навоий ва Тошкент вилоятида ҳалигача IT парклар ташкил этилмагани танқид қилиниб, бу борадаги ишларни жадаллаштиришга топшириқ берилди.

Кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун Президентимиз янги имкониятларни кўрсатди.

Энг аввало, рақамлаштириш бўйича Тошкентда синовдан ўтган лойиҳалар барча вилоятларда жорий қилиниши белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда аҳоли муаммоларини ҳал қилиш жараёнларини рақамлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Мисол учун, Тошкент шаҳрида аҳоли муаммоларини ҳал қилишга қаратилган портал ишга туширилди.

Бунда, аҳоли коммунал, йўл, ободонлаштириш ва энергетика каби муаммоларни телефонда расмга олиб, порталга жўнатади.

Мутасадди идоралар эса, ушбу муаммони ҳал қилганини “қуруқ гап” билан эмас, балки олдинги аҳвол ва камчилик бартараф этилган ҳолатни расмлари билан аҳолига юборади. Натижага қараб, аҳоли ҳокимият фаолиятига баҳо беради.

Тошкент шаҳрининг ижобий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида Тошкентнинг Рақамли ривожланиш департаменти Рақамлаштириш вазирлигига ўтказилиши белгиланди. Департамент республиканинг барча ҳудудларини рақамлаштиришга масъул бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда ҳудудларни рақамлаштириш учун молиявий манбаларни кенгайтириш масаласига тўхталиб ўтилди.

Бунинг учун “Рақамли ташқи реклама” порталини ишга тушириш, келгусида ташқи рекламадан тушган маблағларнинг 20 фоизини ҳар бир вилоятнинг ўзида рақамлаштиришни ривожлантириш учун қолдириш белгиланди.

Бош вазирга хорижий тажрибани пухта ўрганиб, намунавий лойиҳа асосида Тошкент шаҳрида 2 та, вилоят марказлари ва йирик шаҳарларда 1 тадан кўчада замонавий ташқи реклама объектларини жойлаштиришга топшириқ берилди.

Умуман 1 июнга қадар “Рақамли ташқи реклама” тизимини ишга тушириб, ундан фақат Ягона интерактив портал орқали фойдаланиш лозимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент барча бизнес жараёнларини ҳамда аҳоли учун энг зарур хизматларни тўлиқ рақамлаштириб, ўзаро интеграция қилиш вазифасини қўйди.

Ўтган йилда мактаблар, ФҲДЁ, ички ишлар идоралари ва боғчаларнинг маълумот базалари интеграция қилингани ҳисобига 350 миллиард сўм иқтисод қилинди.

Соғлиқни сақлаш, спорт, коллеж ва олийгоҳлар, маданият соҳаларининг маълумотлар базасини тўлиқ ишга тушириш ва бир-бирига интеграция қилиш орқали камида 1 триллион сўм маблағни иқтисод қилиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Бундан буён рақамлаштириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоизи ITни ривожлантириш учун вазирлик ва ҳокимликларга қайтариб берилиши белгиланди.

Таъкидланганидек, Рақамлаштириш вазирлигининг асосий вазифаси лойиҳаларни бошида кўриб, маъқуллаш эмас, уларни ишга туширишга ёрдам бериш ва фойдаланишга қабул қилиш, дастурларнинг келгусида самарали ишлатилиши ва натижадорлигини назорат қилиб, вазирликлар ва ҳудудларнинг рейтингини юритиш бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Умуман, Рақамлаштириш вазирлигига тегишли вазирлик ва ҳокимликлар билан биргаликда:

- аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган электрон хизматлар бўйича 26 та ахборот тизимини Ягона давлат хизматлари портали билан бирлаштириш;

- ушбу портал орқали кўрсатилаётган хизматларни ҳозирги 370 тадан 570 тага етказиш;

- янги автотранспортларни онлайн давлат рўйхатидан ўтказиш ва рақам бериш тизимини жорий қилиш;

- яна 8 турдаги нотариал ҳаракатларни онлайн шаклга ўтказиш;

- жами 11 мингга яқин сув хўжалиги объектларида сув ҳисобини юритишнинг рақамли тизимини жорий этиш;

- 2 мингдан зиёд мелиоратив кузатув қудуқларини автоматлашган мониторинг тизимига ўтказиш;

- барча тиббиёт муассасаларини локал тармоқ билан қамраб олиш, уларни компьютерлар билан тўлиқ жиҳозлаш;

- тиббиётни рақамлаштириш бўйича 50 миллион долларлик лойиҳани бошлаш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари ёшларни ITга ўқитиш, уларга ишлаши учун шароит ва маҳсулоти учун бозор яратиш зарурлигини таъкидлади.

Бу борада 1 апрелдан “Электрон ҳукумат”, “Бизнес учун дастур”, таълим йўналишлари бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлган республика танлови бошланади. Ҳокимларга бундай танловларни вилоят ва туманларда кўпроқ ўтказиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга, ҳудудларда ёшлар яратган 50 та энг яхши дастур Рақамлаштириш жамғармалари ҳисобидан сотиб олинади.

1 апрелдан бошлаб IT таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун янги шароитлар яратилади. Жумладан:

- ўз битирувчиларини IT хизматларни экспорт қилувчи компанияларга ишга жойлаштирса, марказларга ҳар бир мутахассис учун 25 миллион сўмгача, ногиронлиги бўлган ёшларга эса 35 миллион сўмгача субсидия берилади;

- IT сертификати бор ёшларга компьютер хариди учун 7,5 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва Ёшлар агентликлари, Бандлик жамғармаси томонидан берилаётган субсидия уларнинг шахсий пластик картасига ўтказиб берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Олис ва чекка ҳудуддаги ёшларни хорижий тилларга ўргатиш учун алоҳида телеканал ташкил қилинган. Рақамлаштириш вазирлигига ушбу телеканалда ITга ўқитиш бўйича ўқув курслари ва камида 30 фоиз қизиқарли контентларни жойлаштиришни таъминлаш топширилди.

Ҳар бир олийгоҳнинг битирувчилари ўз йўналишларидаги IT дастурларда ишлашни ўрганиши керак.

Мисол учун, қурилиш лойиҳалари учун чизмалар чизиш, сметалар тузиш, инфратузилмани яратиш ихтисослаштирилган дастурлар асосида 1-2 ойда якунига етказиш мумкин. Хорижда ёшлар бундай дастурларни олийгоҳда ўрганиб чиқиши кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан Олий таълим ва Рақамлаштириш вазирликларига:

- қурилиш, геология, машинасозлик, транспорт каби йўналишларда муҳандис-технологларни тайёрлаш учун замонавий дастурий маҳсулотларни ўрганиб, янги ўқув йилидан олийгоҳларда жорий қилиш;

- IT парк ва унинг филиалларини бундай олийгоҳларга боғлаб, ўқитувчи ва талабаларни янги дастурларда ишлашга ўргатиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
IT хизматлар экспортини янада ошириш учун IT парк резидентларига хорижий буюртмаларни жалб қилишга қўшимча шарт-шароитлар яратилиши белгиланди.

Мисол учун, 80 фоиз буюртмалар АҚШ компанияларига тўғри келмоқда. Лекин, Европа, Канада, Яқин Шарқ мамлакатларида ҳам жуда катта бозор борлиги қайд этилди.

Шу боис, паркда хорижий компаниялар учун “Рақамли молия технологиялари маркази” ташкил этилади.

Мутасаддиларга бугунги топшириқлардан келиб чиқиб, ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудуд бўйича ойма-ой вазифалар, аниқ режалар ва таъсирчан назорат тизимини ўз ичига олган қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Айни пайтда йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ахбороти тингланмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
Тармоқ ва соҳаларда ҳамда ҳудудларда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалалари бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарши олий ҳарбий авиация билим юртида - тушлик вақти. Президентимиз билим юрт ошхонасида офицер ва курсантлар билан тушлик устида суҳбатлашди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Қаршидаги супермаркетлардан бирига кириб, харидорлар билан суҳбатлашди

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Кўпчилик менга оммавий ахборот воситаларини "ёпишни" таклиф қилмоқда, лекин мен буни ҳеч қачон қилмайман

Шавкат Мирзиёев: Многие предлагают мне "закрыть" средства массовой информации, но я никогда этого не сделаю

Shavkat Mirziyoyev: Many officials suggest me to restrain the media, but I’ll never do this

Facebook|Instagram|Twitter
Президент қарори билан жорий этилган ва 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал қилаётган АИ-80 русумли автобензин учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати эртага, 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан бугун имзоланган қарорга мувофиқ, истеъмолчиларнинг нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

Завтра, 1 марта 2023 года должен был истечь срок действия введенной постановлением Президента с 10 декабря 2022 года нулевой ставки акцизного налога к автобензину марки АИ-80.

В соответствии с постановлением, подписанным главой государства сегодня, в целях удовлетворения потребности на нефтепродукты и обеспечения стабильности цен, применение нулевой ставки акцизного налога к автобензину марки АИ-80, импортируемому, производимому отечественными предприятиями и реализуемому субъектами предпринимательства конечным потребителям, продлено до 31 декабря 2023 года.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалий ташрифи ва Қўшилмаслик ҳаракати саммитидаги иштироки тафсилотлари;
- Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларда эришилган бемисл натижаларга нигоҳ;
- Халқимизнинг юксак маънавияти, иймон-инсофи ва болажонлиги далолати
.

Кўрсатувни бугун, 4 март куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 5 март куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан халқимиз томонидан келиб тушган таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашув бўлиб ўтди.

Депутатлар жамоатчилик томонидан юборилган 200 мингдан ортиқ таклифларнинг ҳар бирини синчиклаб ўрганиб чиқишди, бунда халқаро тажриба ҳам инобатга олинди, турли соҳалардан етук мутахассислар ва экспертлар жалб этилди.

Бир неча ой давом этган ўрганишлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳасининг якуний таҳрири тайёрланди.

Мазкур қонун лойиҳасида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва давлат бошқаруви соҳаларига оид ўта муҳим ўзгаришлар акс этгани сабабли қонун лойиҳасини референдумга қўйишдан аввал депутатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида белгиланган қонунчилик ташаббусига эга субъектлар билан маслаҳатлашувлар ўтказмоқда.

Бунда парламент ва ҳукумат, жамоатчилик вакиллари қонун лойиҳасига ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Шунингдек, мазкур қонун лойиҳаси Конституциявий суд томонидан алоҳида кўриб чиқилиши ва хулоса берилиши қайд этилди.

Маслаҳатлашувлар давом этади.

Facebook|Instagram|Twitter