Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
101K subscribers
3.31K photos
487 videos
2.16K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрига ташриф буюриб, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит город Нурафшан и примет участие в сессии Ташкентского областного Кенгаша народных депутатов.

Facebook|Instagram|Twitter
Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида иқтисодиётимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган, меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли пойтахт вилояти аҳлига чуқур ҳурмати ва энг эзгу тилакларини билдирди.

Тошкент вилояти ўзининг табиий ва қазилма бойликлари, саноат ва транспорт-логистика салоҳияти, барқарор энергия таъминоти, малакали меҳнат ресурслари билан ажралиб туриши таъкидланди.

"Мавжуд барча имкониятларни тўлиқ ишга солиб, вилоятга янада кўп инвестиция олиб келиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринларини кўпайтириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш доимо эътиборимиз марказида бўлади", деди Президент.

Сессияда Тошкент вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Президентимиз 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Мирзаев Зойир Тоирович номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Номзод бўйича муҳокамаларни бошлашдан аввал сўзни номзодга бериб, унинг 10 ой давомида вилоятда тўплаган тажрибаси ва хулосалари асосида келгусида ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзод ўз тақдимотида вилоятдаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисида ахборот берди.

Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 150 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, 40 мингта оилани камбағалликдан чиқариш, 15 мингта тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш, 6,5 мингта хизмат ва савдо объектлари ташкил этиш режалаштирилган.

Шулардан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:

- жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун қўшимча равишда 200 миллиард сўм, келгуси йил учун яна 850 миллиард сўм йўналтириш;

- тадбиркорлик паст ривожланган Пискент, Бўка, Бекобод ва Оққўрғон туманларида 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқларни 1 фоиз, фойда солиғи ставкасини 50 фоиз миқдорида белгилаш, сотилмасдан турган давлат мулки объектлари бошланғич қийматини 2 баравар камайтириш;

- йил якунигача 34 та маҳаллада Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказларини ташкил этишни топширди.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзод вилоятда саноатни ривожлантириш бўйича таклиф ва режаларини баён қилди.

Давлатимиз раҳбари бор имкониятлардан самарали фойдаланса, вилоятда саноатни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш мумкинлигини қайд этди.

Мутасаддиларга:

- саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлашга 250 миллиард сўм ажратиш;

- Ангренда каолин хом-ашёсини чуқур қайта ишлаб, фарфор ва керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш;

- Бекобод туманида чегара олди савдо зонасини ишга тушириш;

- вилоятдаги 100 та маҳаллий корхонани экспортчига айлантириш дастурини амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Аграр соҳадаги муаммоларга тўхталар экан, номзод полиз, картошка, мева ва узум ҳосилдорлиги қолган ҳудудлардан 1,5-2 баравар пастлиги, сақлаш ва қайта ишлаш қувватлари камлиги натижасида 35 фоиз маҳсулот йўқотилаётганини қайд этди.

Президентимиз вилоятдаги деҳқончилик ва чорвачиликка масъуллар бор имкониятнинг 50 фоизидан ҳам фойдаланмаётгани, ер майдонлари катта бўлса ҳам, мева-сабзавот экспорти кўпаймаётгани, гўшт етиштириш пойтахт ва вилоят эҳтиёжлари учун умуман етарли эмаслигини кўрсатиб ўтди.

Шу муносабат билан:

- Оҳангарон туманининг тоғ-олди ҳудудларида камида 50 минг гектар ерларни ўзлаштириш дастурини ишлаб чиқиш;

- 9 минг гектарни деҳқон хўжаликларига тарқатиш;

- Тошкент, Паркент, Янгийўл, Қибрайда логистика марказларини ишга тушириб, уларга 50 миллион доллар йўналтириш;

- Тошкент, Паркент ва Қибрай туманларида йил якунига қадар 4 миллион дона мева ва ток кўчатлари тайёрлайдиган питомникларни ташкил қилиш топширилди.

Умуман, аҳоли томорқасидан йилига 2-3 марта ҳосил олиш йўлга қўйилмаса, қишлоқларда муносиб ҳаёт ташкил этиш бўйича қўйилган мақсадга эришиб бўлмаслиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзод ўз тақдимотида инфратузилмани ривожлантириш масалаларига тўхталди.

Айтилган муаммо ва таклифлардан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари 840 та маҳаллада ички йўллар, 579 тасида ичимлик ва оқова сув, 589 тасида электр ва газ таъминоти, 396 тасида мактаб, боғча ва поликлиника таъмирлаш бўйича икки ҳафтада дастур қабул қилиб, бу борадаги ишларни жадал бошлаш вазифасини қўйди. Жумладан:

- Ташаббусли бюджет доирасида энг кўп овоз олган лойиҳалар учун 150 миллиард сўм ажратиш;

- Осиё тараққиёт банкининг Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув лойиҳасининг 185 миллион долларлик 3-босқичини бошлаш;

- ички йўлларни таъмирлашга давлат бюджетидан 155 миллиард сўм, қўшимча маҳаллий бюджетдан 70 миллиард сўм ажратиш топширилди.

Президентимиз Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларига замонавий электропоезд қатновини йўлга қўйиш вақти келганини таъкидлаб, транспорт вазирига тегишли қарор лойиҳасини киритишга кўрсатма берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Туризм соҳасининг ҳолати таҳлил қилинар экан, туристларнинг 80 фоизи Бўстонлиқ туманига бориши, бошқа туманларда инфратузилма ва хизматлар паст даражада эканлиги, ички ва хорижий туристлар сони 1,5 миллион нафарга ҳам етмаслиги таъкидланди.

Президент туризм хизматларини кўрсатишда асосий юк Бўстонлиқ туманига тушаётгани, шу билан бирга Бўстонлиқда бошланган лойиҳалар натижаси ҳали кўринмагани, лойиҳалар ўз ҳолига ташлаб қўйилганини таъкидлади.

Паркент, Ангрен ва Оҳангарон тоғли ҳудудларида замонавий туризм кластерларини ташкил этиш ишларини бошлаш вақти келди, деди давлатимиз раҳбари.

Вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимига бир ой муддатда ўз ҳудудида туризмни қандай ривожлантириши бўйича аниқ иш режасини ишлаб чиқиб, ишларни бошлаш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Хорижий экспертни жалб қилиб, вилоят туризмини ривожлантириш “мастер-режа”сини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклиф ва режалар баён қилинди.

Давлатимиз раҳбари ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида тайёрлаш зарурлигини таъкидлади, таъмирлаш ишлари ўқув йили бошланишидан ўтиб кетмаслиги ҳақида мутасаддиларни қаттиқ огоҳлантирди.

Олмалиқ шаҳридаги 80-сон махсус мактаб ва Ангрен шаҳридаги 73-сон мактаб-интернатни келгуси йилда таъмирлаш вазифаси қўйилди.

Хорижий экспертни жалб қилиб, 15 минг талабага мўлжалланган Нурафшон давлат университети фаолиятини кейинги ўқув йилида йўлга қўйиш топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига йил якунига қадар 500 нафар оғир беморларни республика марказларида соғломлаштириш чораларини кўриш топширилди.

Вилоят марказида барча тиббий хизматларни кўрсатадиган ягона марказ йўқлиги қайд этилиб, мутасаддиларга хорижий лойиҳачиларни жалб қилиб, келгуси йилдан Нурафшон кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзод ўз тақдимотида аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласига ҳам тўхталди. Бир кишига уй-жой билан таъминлаш даражаси республика даражасидан пастлигича қолаётгани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга:

- келгуси йилга эҳтиёжманд аҳоли уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм субсидия ажратиш;

- Зангиота туманида “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш бўйича таклиф киритиш;

- Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарларида 19 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларда яшовчиларни замонавий уй-жой билан таъминлаш чорасини кўриш топширилди.

Президент вилоятдаги ҳар бир фуқарога бир марта янги қурилган хонадонни имтиёзли ипотекага олиш имкониятини бериш кераклигини таъкидлади. Шу муносабат билан келгуси йилдан “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини Тошкент вилоятидан бошлаш таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Тақдимотдан сўнг вилоят кенгаши депутатлари номзоднинг таклиф ва режаларини муҳокама қилди, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сўнг Тошкент вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессия якунида Президентимиз халқ вакиллари томонидан юксак ишонч билдирилган Зойир Мирзаев энди ўз фаолиятида адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, фидойилик каби хислатларни намоён этиб, Тошкент вилояти аҳлига астойдил хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади.

Бунда, энг аввало, халқнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал этиш, инсон қадрини улуғлаш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича ишларни амалга ошириши зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги брифингда 19-23 сентябрь кунлари бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот бердим.

Жорий ҳафтада давлат раҳбари ҳузурида қатор муҳокамалар ўтказиш режалаштирилган, улар орасида қуйидагилар алоҳида аҳамиятга эга:

- электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан соҳа раҳбарларининг ҳисоботи;

- архитектура-қурилиш олийгоҳлари трансформациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот.

Шунингдек, Президентимиз Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьердени қабул қилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун бугунги брифингнинг тўлиқ видеоси

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари соҳада эришилган натижаларга тўхталди.

Охирги 5 йилда электротехника саноатида ишлаб чиқариш - 4,5 бараварга (4 триллиондан 17 триллион сўмга), экспорт – 5 бараварга (117 миллиондан 563 миллион долларга) ошди.

Йил якунигача экспорт 750 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

Экспортбоп маҳсулотлар сони 200 тага етди, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидаги 11 та корхона илк бор ташқи бозорга чиқди.

Бугунги кунда соҳада 1 миллиард 200 миллион долларлик 205 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Тармоқда юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни 2 бараварга, экспортни янада ошириш режа қилинган.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент тармоқдаги ўз ечимини кутаётган долзарб масалаларни кўрсатиб ўтди.

Жаҳон бозорларидаги вазият икки йилда экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ички бозорда ҳам 1 миллиард 300 миллион долларлик импорт бозори бор.

Бундан ташқари, ички ва атрофимиздаги бозорларда ярим ўтказгич ва электрон платаларга талаб 6 миллиард долларни ташкил этади.

Масалан, электромобиль саноати учун зарур литий-темир-фосфатли батареялар ишлаб чиқаришга барча хом-ашё заҳираси мавжуд.

Бу борада ҳудудларда барча имкониятлар яратиб берилган. Лекин, ҳудуд раҳбарлари бу имкониятларни ҳисоб-китоб қилиб, фойдаланмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразмда қолган ҳудудларга нисбатан 2-3 баравар паст (200 миллиард сўмга етмайди).

Бугунги кунда экспорт бозорига битта-иккита маҳаллий бренд чиқа олди, холос. Экспортнинг 80 фоизи шу брендларга тўғри келмоқда.

Экспортни 1,5 миллиард долларга олиб чиқиш учун эса камида 3-4 та янги бренд яратиш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Яқинда Президент томонидан тасдиқланган қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш бўйича дастурда:

- 34 мингта хонадон, вазирлик ва идораларнинг 6 мингта объектида бундай қурилмалар ўрнатилиши белгиланди;

- аҳолига компенсация олиш, кредитни 3 йил ичида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилди.

Келгуси уч йилда мисни чуқур қайта ишлашни камида 2 бараварга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Оҳангарондаги мис кластерининг бошқарув тизимини такомиллаштириш, хорижий бошқарувни йўлга қўйиб, чуқур қайта ишлаш лойиҳалари, илм ва инновацияни олиб кириш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter