Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
109K subscribers
3.85K photos
554 videos
2.61K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талафотлар етказилгани муносабати билан Президент Иброҳим Раисийга ҳамдардлик билдирди.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таскин-тасалли сўзларини етказишни сўради, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Президенту Ирана Ибрахиму Раиси в связи с сильными наводнениями в ряде регионов этой страны, приведшими к многочисленным жертвам и разрушениям.

Глава нашего государства выразил слова сочувствия и поддержки родным и близким погибших, пожелал скорейшего выздоровления пострадавшим.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Швейцария Конфедерацияси Президенти Иньяцио Кассисга миллий байрам - Швейцария Конфедерацияси ташкил топган кун муносабати билан табрик йўллади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил Президенту Швейцарской Конфедерции Иньяцио Кассису поздравление в связи с национальным праздником - Днем основания Швейцарской Конфедерации.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия" форматидаги биринчи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун пойтахтимизда бўлиб турган Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Туркия делегацияси таркибида учрашувда савдо вазири Меҳмет Муш ҳамда транспорт ва инфратузилма вазири Одил Қораисмоилўғли ҳам иштирок этди.

Олий даражада эришилган келишувлар доирасида мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Сегодня Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Турецкой Республики во главе с министром иностранных дел Мевлютом Чавушоглу, находящуюся в нашей столице для участия в первой министерской встрече в формате «Узбекистан-Азербайджан-Турция».

В составе турецкой делегации - министр торговли Мехмет Муш и министр транспорта и инфраструктуры Адиль Караисмаилоглу.

Рассмотрены вопросы дальнейшего расширения многопланового сотрудничества между нашими странами в контексте реализации договорённостей на высшем уровне.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия вазирларининг уч томонлама йиғилиши тадбирларида иштирок этаётган Озарбайжон делегациясини қабул қилди.

Озарбайжон томонидан ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов, иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов ҳамда рақамли ривожланиш ва транспорт вазири Рашад Набиев иштирок этди.

Икки давлат етакчиларининг келишувларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Савдо, инвестиция, транспорт, логистика, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида аниқ лойиҳаларни илгари суришни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял сегодня делегацию Азербайджана, участвующую в мероприятиях трехстороннего заседания министров Узбекистана, Азербайджана и Турции.

Азербайджанская сторона на встрече была представлена министром иностранных дел Джейхуном Байрамовым, министром экономики Микаилом Джаббаровым и министром цифрового развития и транспорта Рашадом Набиевым.

Обсуждены вопросы практической реализации договоренностей лидеров двух государств. Особое внимание уделено ускорению продвижения конкретных проектов в области торговли, инвестиций, транспорта, логистики, промышленности и сельского хозяйства.

Facebook|Instagram|Twitter
Каналнинг маълумот саҳифасига Twitter аккаунтим қўшилди. Энди янгиликларни у ерда ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

В описании канала добавлен мой аккаунт в Twitter. Теперь за новостями можно следить и там.

Facebook|Instagram|Twitter
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по реформированию государственной службы и мерам повышения результативности в управлении.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз ҳаёти учун ғоят муҳим масала - давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугунги мавзу 30 йилдан бери кейинга сурилиб келаётган масалалар ечимига қаратилган.

Гап 35 миллион аҳолимизнинг ҳаётини енгил қиладиган, кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадигандавлат хизматини ислоҳ қилиш ҳамда бошқарувда натижадорлик ва сифатни ошириш ҳақида бораяпти”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Таъкидланганидек, бу соҳада 118 минг киши меҳнат қилмоқда. Сўнгги йилларда давлат хизматчилари халққа анча яқинлашди, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими йўлга қўйилди.

Ходимларга самарали ишлашлари учун муносиб шароитлар яратилди.

Натижада, давлат хизматида 40 ёшгача бўлган ходимлар улуши 61 фоизга етди (илгари 37 фоиз бўлган).

“Лекин, ҳали давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ”, деди Президент.

Мисол учун, ўтган йили Халқ қабулхоналарига вазирлик ва ҳокимликлар ходимларининг билимсизлиги ва масъулиятсизлиги ҳақида 25 мингта, уларнинг мулоқот маданияти етишмаслиги билан боғлиқ 7 мингта шикоят келиб тушди.

Энг кўп шикоятлар Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари фаолияти билан боғлиқ.

Facebook|Instagram|Twitter
Қобилиятни аниқлаш, ўқитиш, ишини яхши йўлга қўйишга ўргатадиган яхлит тизим бўлмагани учун, айрим раҳбар кадрлар берилган вазифаларни эплай олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, ўтган 6 ойда билим ва кўникмалари етишмагани боис, 37 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари алмаштирилди.

Умуман, масъул лавозимларда ўтирган раҳбарларни танлаш, тайёрлаш ва мотивация бериш йўлга қўйилмагани ижродаги оқсоқликларнинг асосий сабабларидан бири бўлмоқда.

Шу боис, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиб, сўнгги 2 йил давомида чуқур муҳокамалар асосида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун тайёрланди.

Йиғилишда ушбу Қонун билан белгиланаётган янги тизимнинг ҳар бир идора ва ҳудуд кесимида қандай ишлаши, бу борада турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Биринчи йўналишдавлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилади.

Сўровларда иштирок этган 50 минг аҳолининг 19 минг нафари (ёки 38 фоизи) давлат тизимига ишга киришда шаффофликни ошириш лозим, деган фикрни билдирган.

Шу муносабат билан йил якунигача:

- барча вакант лавозимлар очиқ ягона электрон платформага жойлаштирилади;

- бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун ҳозирги кунда талаб этилаётган 16 та ҳужжат сўралмайди, барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади;

- очиқ танлов орқали номзоднинг билими, тажрибаси ва салоҳияти аниқланади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ушбу тизим тажриба тариқасида Самарқанд вилояти ва Давлат солиқ қўмитасида синовдан ўтказилди.

Самарқанд вилояти ҳокими ва ДСҚ раиси янги тизим орқали қандай натижаларга эришгани ҳақида ахборот берди.

Уларнинг ҳисоботини тинглаб, давлатимиз раҳбари йил якунигача ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизимини барча идораларда жорий қилиш топшириғини берди.

Бунинг учун, икки ой муддатда олийгоҳлар дипломлари ва меҳнат дафтарчаларини мавжуд электрон базага тўлиқ киритиб, уни Танлов электрон платформасига интеграция қилиш вазифаси қўйилди.

Йил якунига қадар 4 мингта бўш лавозимга танлов ўтказиш топширилди.

“Ҳар бир вазирлик ва ҳокимлик кадрлар танлашни олийгоҳлардан бошлаши зарур.

Бу тажрибани тизимли йўлга қўйиш учун ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими бир ой муддатда Ёш мутахассисларни танлаш дастурини эълон қилади.

Дастур доирасида олийгоҳларнинг битирувчи курсларида ўқиётган қобилиятли ёшлар сараланиб, вазирлик ва ҳокимлик тизимида стажировка ўтайди ва ўқишни тамомлагач, танлов асосида ишга қабул қилинади.

Бунда, нафақат ўзимиздаги олийгоҳ талабалари, балки нуфузли хорижий олийгоҳларда ўқиётган ёшларимиз ҳам қамраб олинади”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент давлат идораларида “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстириш тизими жорий қилинишини таъкидлади.

“Биз давлат хизматини маҳаллага тушириш бўйича катта ислоҳотларни бошладик. Ҳар бир маҳаллада – раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлардан иборат яхлит тизим яратилди.

Бундан буён, раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олинади”, деди давлатимиз раҳбари.

Шунинг учун, 1 ноябрдан:

- эски намунадаги “объективка”дан воз кечилиб, илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилади;

- ходимни баҳолашда қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлиши шарт.

"Оддий қилиб айтганда, раҳбарликка таcодифан келиб қолишнинг олди олинади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Туман ёки шаҳар даражасидаги раҳбарлик учун Салоҳиятли кадрлар резерви тузилади:

- унга номзодлар фақат маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари орасидан танлаб олинади;

- улар учун мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилади;

- ушбу ёшлар камида бир ой вазирлик ва ҳокимликларда иш ўрганиб, малака оширади;

- хорижий мутахассислар билан бирга, уларнинг шахсий фазилатлари, психологик ҳолати таҳлил қилиниб, раҳбарлик кўникмалари шакллантирилади.

“Яъни, компетенциясига қараб, билим ва кўникма етмаганларни ўқитамиз, тажриба етишмаса ўргатамиз”, деди Президент.

Мутасаддиларга йил якунига қадар Салоҳиятли кадрлар резерви учун ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари орасидан 1 минг нафар номзодни танлаб, таклифлар киритиш топширилди.

“Куни кеча ярим йил якуни бўйича яхши натижа кўрсатган 65 нафар ҳоким ёрдамчиси ва 40 нафар ёшлар етакчиларини Салоҳиятли кадрлар резервига ўзим танлаб олдим”, деди Президент.

Уч ой муддатда “100 та илғор етакчилар” дастурини бошлаш вазифаси қўйилди. Дастур доирасида давлат хизматчилари, фаол тадбиркорлар, хориждаги ватандошлар орасидан ҳар икки йилда 100 нафар салоҳиятли ёш кадрлар танлаб олинади.

Улар учун алоҳида ўқув дастурлари ишлаб чиқилиб, хорижда стажировка ўташ тизими жорий этилади. Ўқитиш якуни билан ушбу кадрлар давлат тизимидаги нуфузли лавозимларга номзод бўлади.

Бундай дастур Бирлашган Араб Амирликларида ижобий натижаларини кўрсатгани таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Навбатдаги йўналиш – барча вазирликлар иш услубини ўзгартириб, одамларга хизмат сифатини ошириши керак.

Бу борада лицензия бериш, олийгоҳларга ҳужжат топшириш, кадастр ҳужжати, туғилганлик гувоҳномаси ва хорижга чиқиш паспортини олиш, тўлов тизимлари бўйича аҳолига қулайликлар яратилди.

Лекин, ҳали кўп соҳаларда қулайликлар яратиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, субсидиялар учун аҳоли ва тадбиркорлар ўртача 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши керак. Электр тармоқларига уланишда ҳам ортиқча харажат ва бюрократия кўп. Тиббиётда қайси хизмат бепул ёки пулли бўлиши, давлатдан бериладиган дориларнинг ҳисоб-китоби ва эгасига етиб бориши, кўп туманларда ҳали ечимини топгани йўқ. Қурилиш, транспорт, коммунал хўжалиги, стандарт, карантин идораларида ҳам аҳоли ва тадбиркорларнинг иши битиши қийин бўлган жараёнлар жуда кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Шунинг учун, Бош вазир олдига бир ой муддатда:

- ҳар бир вазирлик ва ҳокимликда аҳоли ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш жараёнларини тушунарли ва қулай шаклга келтириш;

- ортиқча харажатлар ва ҳужжатларни қисқартириш;

- аҳолига тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган шароитларни яратиш бўйича “йўл харитаси” ижросини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Бунда бирдан-бир мезон – одамлар розилигига эришиш экани қайд этилди.

Маҳаллада боғча, мактаб, йўл қуриш, сув ва электр тармоқларини тортиб келиш ишларида аҳоли фаол иштирок этадиган тизимлар яратилди.

“Очиқ бюджет” доирасида ўтган 6 ойда аҳоли талабига мос 2 мингдан зиёд ана шундай лойиҳалар бошланди. Уларга 1,1 триллион сўм йўналтирилди. Кейинги олти ойда бундай лойиҳалар учун яна 1 триллион сўм ажратиш мўлжалланган.

Энг муҳими, одамлар бундай лойиҳаларга ўзларини дахлдор билиб, бунёд қилинган инфратузилмадан асраб-авайлаб фойдаланаяпти, деди Президент.

Мутасаддиларга аҳоли билан бамаслаҳат қилинадиган лойиҳалар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда давлат хизматчиларига талаб қўйиш билан бирга, улар фаолиятининг кафолатлари ҳам кучайтирилиши таъкидланди.

Иқтисодиётда хусусий сектор ўсиб бораётгани сари, малакали кадрларга талаб ошиб бормоқда. Бу рақобатли бозорда давлат хизмати ҳам жозибадор бўлиши керак.

“Битта мутахассисни тайёрлаш учун қанча-қанча вақт, меҳнат ва маблағ талаб этилади. Қолаверса, давлат хизматчиси ҳам чекланган ресурс эканини унутмаслик керак”, деди Президент.

Шу боис, ходимнинг тажрибаси, малакаси ва эришган натижасига қараб рағбатлантириш тизими жорий қилиниши кўриб чиқилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Бешинчи йўналиш – давлат хизматчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилади.

“Ҳозирги тез ўзгараётган дунёда ҳар куни янги муаммолар ва масалалар келиб чиқмоқда. Шундай экан, ҳар бир мутахассис ўз устида ишлаб, янги билимларни эгаллаб бориши керак”, деди Президент.

Шу пайтгача давлат хизматчиларининг атиги 20 фоизи малака оширган, бу – раҳбарлар кесимида 1 фоизга, ўринбосарлар бўйича эса 5 фоизга ҳам етмагани кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, малака оширганларнинг 50 фоиздан ортиғи ўқитиш сифатидан норози.

Бу борада таянч муассаса бўлган Давлат бошқаруви академияси энг илғор хорижий тажрибалар асосида трансформация қилинади.

Йиғилишда Президент маслаҳатчиси Сума Чакрабарти видеоалоқа орқали бу борадаги таклифларини баён қилди.

Мутасаддиларга бир ой муддатда:

- хорижий ҳамкорлар ва нуфузли ўқув марказлари билан бирга қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш;

- хорижий мутахассисларни жалб қилиб, янги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва йил якунига қадар 5 минг нафар давлат хизматчисини ўқитиш топширилди.

Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда вазирликлар тизимидаги 110 та малака ошириш маркази фаолиятини қайта кўриб чиқиб, ўқитиш дастурлари ва методикаларини янгилаш, уларга малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича манзилли дастурни тасдиқлайди.

Facebook|Instagram|Twitter
“Бугун муҳокама қилинган масалалар ислоҳотларимизнинг натижадорлигини ошириш учун муҳим омил ҳисобланади”, деди Президент.

Администрация раҳбарига йил якунига қадар ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича маъмурий ислоҳотларни якунига етказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга янги ташкил қилинган Назорат инспекцияси фаолиятини йўлга қўйиб, Президент қарорлари ва топшириқлари ижросини қатъий таъминлаш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарлари ҳисобот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугунги кунда юртимиз аҳолисининг оғирини енгил қилишда жамоат транспортининг, шу жумладан тобора замонавийлашиб бораётган темир йўл тизимининг аҳамияти катта.

Темирйўлчиларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида, 2017 йилдан буён Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан август ойининг биринчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни сифатида нишонланиб келади.

Шу муносабат билан бугун ташкил этилган тантанали тадбирда давлатимиз раҳбарининг соҳа вакилларига йўллаган табрикларини ўқиб эшиттирдим.

Агар оила аъзоларингиз, дўсту-яқинларингиз орасида темирйўлчилар бўлса, уларни касб байрами билан табриклашни унутманг!

Сегодня отечественный общественный транспорт, в том числе активно модернизирующийся железнодорожный, имеет важное значение для комфортной жизни населения.

Для достойного стимулирования труда железнодорожников с 2017 года по инициативе Президента Шавката Мирзиёева в первое воскресенье августа отмечается День работников железнодорожного транспорта Республики Узбекистан.

На торжественном мероприятии, организованном сегодня по случаю этого праздника, я зачитал поздравление главы нашего государства представителям отрасли.

Если среди ваших родных, друзей и близких есть железнодорожники, не забудьте поздравить их с профессиональным праздником!

Facebook|Instagram|Twitter