Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
109K subscribers
3.85K photos
557 videos
2.61K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Президент ҳузурида электротехника соҳасида янги захираларни сафарбар қилиш бўйича йиғилиш бошланди.

Ушбу тармоқда яратилган шарт-шароитлар натижасида ўтган беш йилда:

- 465 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 163 та янги лойиҳа ишга туширилгани;

- ишлаб чиқариш ҳажми 4 баробарга (4 триллион сўмдан 17 триллион сўмга), экспорт эса 3 баробарга (190 миллион доллардан 565 миллион долларга) ошгани;

- тармоқда иш ўринлари сони 2 баробарга ошиб, 32 мингтага етгани таъкидланди.

Лекин бу ҳали жуда кам. Тараққиёт дастурида 2026 йилга қадар электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга, экспортни 3 бараварга оширишни мақсад қилганмиз.

Келгуси йилларда мис ишлаб чиқариш ҳажми 2 бараварга ошади. Уни ўзимизда чуқур қайта ишлаб, рақобатдош тайёр маҳсулотларни экспортга йўналтириш зарур”, деди Президент.

Бунинг учун “таълим – инновация – ишлаб чиқариш – сервис” яхлит занжирини ўз ичига олган саноат кластери ташкил этиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Президент қилиниши лозим навбатдаги ишларни белгилаб берди.

Энг аввало, жорий йилда ишлаб чиқаришни камида 20 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси янги лойиҳалар бўйича тинимсиз изланиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, 2021 йилда ўзимизда ишлаб чиқариш мумкин бўлган 1,3 млрд долларлик электротехника маҳсулотлари импорт қилинган.

Жорий йилда 500 минг хонадон ичимлик суви билан таъминланади. Бу, уларга сув иситиш қозон ва қуёш коллекторлари, сув ҳисоблагичлари керак, дегани.

Тошкент ва Наманганда ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлашга кўрсатма берилди.

Умуман, жорий йилда 250 миллион долларлик 86 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Лекин бу етарли эмаслиги қайд этилди.

“Жиззахда 1 та, Қорақалпоғистон, Қашқадарё ва Сурхондарёда 2 тадан, Бухоро, Наманган ва Хоразмда 3 тадан лойиҳани ишга тушириш бўйича режалар мени қониқтирмайди. Ҳар бир вилоят ҳокимида камида 100 миллион долларлик янги электротехника лойиҳалари бўлиши шарт”, деди Президент.
Йиғилишда мутасаддиларга яна 1,5 миллиард долларлик янги лойиҳалар рўйхатини шакллантириш, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳокимларига Тошкент шаҳридаги “Технопарк” каби электротехника кластерларини йўлга қўйиш топширилди.

Мисни қайта ишлашни жорий йилда 37 фоиздан 50 фоизга, 2026 йилда 70 фоизга етказиш мақсади белгиланди.

Бунинг учун Оҳангарон туманидаги янги мис кластерида 168 миллион долларлик 12 та лойиҳа доирасида яна 90 минг тонна мисни қайта ишлайдиган қувватлар яратилади.

Йиғилишда муқобил электр энергияси лойиҳаларини маҳаллий бутловчи қисмлар билан таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек:

- хонадонларга муқобил энергияда ишлайдиган сув иситиш тизимини ўрнатиш харажатлари 30 фоизгача қоплаб берилади;

- боғча, мактаб, касалхона ва бошқа ижтимоий объектларда муқобил энергияда ишлайдиган сув иситиш тизимларини, кўчаларда эса, қуёш энергиясида ёритиш мосламаларини ўрнатиш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.

Бу мақсадларга ҳар йили камида 100 миллиард сўм йўналтирилади.
Йиғилишда экспорт ҳажмини 2023 йилда 1 миллиард долларга етказиш муҳимлиги қайд этилди.

“Мисол учун, биргина қўшни давлатлар йилига ўзимизда ишлаб чиқариш мумкин бўлган 6 миллиард долларлик электротехника маҳсулотларини импорт қилади.

Лекин, ушбу давлатлар импортида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар улуши 5 фоизга ҳам етмайди”, деди Президентимиз.

Экспортни ошириш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш тизимини маиший техника мисолида йўлга қўйиш топширилди.

Шунингдек, тайёр маҳсулот экспортини кенгайтириш учун Электротехника жамғармасига 20 миллиард сўм ажратилади.

Ички бозорга сифатсиз ва ноқонуний электротехника маҳсулотлари кириб келишининг олдини олиш мақсадида:

- эски трансформаторларни импортига чек қўйишни;

- маиший техникалар маркировкаси тизимини жорий этишни қатъий назоратга олиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда электротехника тармоғида изланиш ва ривожлантириш (R&D) бўйича алоҳида дастур амалга оширилиши таъкидланди.

Бунда, тармоқ мутасаддилари ва корхоналари йил якунига қадар:

- “Электроаппарат” (муқобил энергетика ва кучланиш ускуналари бўйича изланишлар), “Технопарк” (мураккаб қолиплар), “Артел” (маиший техника янги моделлари), “Узкабель” (янги изоляция материаллари ва кабель) негизида 4 та R&D марказини ташкил этади;

- ушбу марказларга малакали хорижий ва маҳаллий мутахассислар жалб қилинади;

- марказлар учун Инновация жамғармасидан 10 миллиард сўм грантлар ажратилади.

Молия вазирлигига R&D марказларини қўллаб-қувватлаш учун уч йил муддатга:

- мол-мулк ва ер солиқлари бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизини тўлаш;

- ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида белгилаш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

Етакчи хорижий компанияларни жалб қилиб, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳузурида Лойиҳалаш ва инжиниринг марказини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда келгуси уч йилда тармоқ учун 4 минг нафар олий ва 14 минг нафар ўрта маълумотли мутахассислар зарур бўлиши таъкидланди.

Мисол учун, биргина Самарқандда ишга тушириладиган корхоналарда 2022 йилда 1 минг 200 нафар мутахассисга эҳтиёж мавжуд.

Шунинг учун Тошкент шаҳридаги Радиотехника коллежи, Самарқанд ва Чирчиқ хизмат кўрсатиш техникумлари, Фарғона электротехника коллежи “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига бириктирилиши белгиланди.

Бир ой муддатда Тошкент давлат техника университети ва бошқа олийгоҳларнинг электротехника бўйича ўқув дастурларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш топширилди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда электротехника соҳасида янги захираларни сафарбар қилиш бўйича устувор вазифалар белгиланди.

Батафсил — юқоридаги
#инфографикада.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида янги транспорт иншооти билан танишди;
- Президент
Ички ишлар вазирлигининг Ситуацион-таҳлилий марказидаги шароитларни кўздан кечирди, иш тизими билан танишди;
- Давлат раҳбари раислигида тез ва шошилинч тиббий ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди;
- Фронтда мардлик ва жасорат кўрсатган, бугун орамизда соғ-омон юрган фахрийларимизга оид лавҳа.

Кўрсатувни бугун, 7 май куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 8 май куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманининг Ачаобод маҳалласида истиқомат қилаётган 98 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аппанов Аббос ота хонадонида бўлиб, уни байрам билан табриклади, Ватанимиз тинчлиги йўлидаги хизмати ва фидокорона меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев навестил участника Второй мировой войны 98-летнего Аббоса ота Аппанова, проживающего в махалле Ачаобод Алмазарского района столицы, поздравил его с праздником, выразил благодарность за службу и самоотверженный труд во имя мира на нашей Родине.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Махмур маҳалласида истиқомат қилаётган 95 ёшли Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Фёдор Фединни самимий қутлаб, у билан дилдан суҳбатлашди.

Глава государства тепло поздравил 95-летнего ветерана Второй мировой войны Фёдора Федина, проживающего в махалле Махмур Яшнабадского района Ташкента, искренне побеседовал с ним.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани Асака маҳалласида яшовчи 98 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Акромов Акмал отанинг хонадонида бўлиб, фахрийдан ҳол-аҳвол сўради, байрам билан табриклади.

Президент Шавкат Мирзиёев навестил участника Второй мировой войны 98-летнего Акмаля ота Акромова, проживающего в махалле Асака Мирзо-Улугбекского района, искренне побеседовал и поздравил ветерана с праздником.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари ва ОАВ вакилларининг бугунги мулоқоти юқори кайфиятда ўтди

Сегодняшнее общение главы государства и представителей СМИ прошло с высоким настроем

Facebook|Instagram|Twitter
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по мерам повышения результативности трансформационных процессов на предприятиях хлебопродуктов.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳузурида ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг энг муҳим босқичига бағишланган йиғилиш бошланди.

“Кўриб турибсизлар, жаҳон бозорларида озиқ-овқат нархлари кун сайин юқори суръатлар билан ўсмоқда.

Бугунги кунда халқаро биржаларда 1 тонна буғдой 400 доллардан сотилмоқда ва йил бошига нисбатан 30 фоизга ошди.

Бундай вазиятда нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли бу – фермерлар манфаатдорлигини таъминлаш, ҳосилдорликни ошириш орқали бозорда таклифни кўпайтириш ҳисобланади.

Бунинг учун ғаллачиликда бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш зарур.

Биз бу ислоҳотларга узоқ тайёргарлик кўрдик. Барча масалаларни пухта ҳисоб-китоб қилиб, бу ишларни босқичма-босқич амалга ошириб келаяпмиз”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Соҳада хусусий секторга кенг йўл очилгани туфайли унинг улуши тобора ортиб бораётгани таъкидланди.

Хусусан, сўнгги уч йилда ҳудудларда қуввати қарийб 3 миллион тонна бўлган 160 дан ортиқ йирик хусусий дон корхоналари иш бошлади.
Йиғилишда ўтган йилда республика бўйича қарийб 3,5 миллион тонна ун ишлаб чиқарилгани, шундан 54 фоизи хусусий дон корхоналари ҳиссасига тўғри келгани кўрсатиб ўтилди.

“Лекин, бугунги кунда “Ўздонмаҳсулот” компанияси таркибидаги 43 та дон корхоналари янги бозор шароитларида самарали ишлашга тайёрми? Афсуски, бу саволга жавоб ижобий эмас.

Шу пайтгача компания таркибидаги дон корхоналари фермерлардан тайёр буғдойни қабул қилиб, уни қайта ишлаш билан шуғулланиб келган.

Оқибатда, уларнинг ун ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ўртача 60 фоиздан ошмайди”, дея танқид қилди Президент.

Давлат дон корхоналарининг тегирмон харажатлари хусусий секторга нисбатан 20-25 фоизга юқори, рентабеллик эса 2 баравар кам.

Ишлар самарасиз йўлга қўйилгани оқибатида “Ўздонмаҳсулот” корхоналарининг Қишлоқ хўжалиги жамғармаси олдидаги қарзи 1,8 трлн сўмни ташкил этиб, шундан 1,1 трлн сўми умидсиз қарз ҳисобланади.

Энг ачинарлиси, давлат дон корхоналарида талон-торож қилиш ҳолатларига ҳалигача барҳам берилмаган.
“Бир сўз билан айтганда, давлат дон корхоналаридаги айни пайтдаги эскича тизим дон етиштирувчига ҳам, қайта ишловчи корхоналарга ҳам манфаат бермаяпти.

Шу боис, қишлоқ хўжалиги ислоҳотларини бошлаган давримизда дон етиштиришда давлат буюртмасини босқичма-босқич бекор қилиш ва ҳақиқий ғалла бозорини яратишни бундан уч йил олдин эълон қилган эдик.

Бугун халқимиз, фермер-деҳқонларимиз анчадан буён кутган ушбу ислоҳотларимизнинг янги босқичини бошлаймиз. Қанчалик қийин бўлмасин, 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтамиз.

Шунингдек, фермер ва кластерлар ўзлари етиштирган ғалласини биржа савдоларига олиб чиқишлари учун ҳам барча имкониятлар яратилади”, деди Президент.

Бунда, энг аввало, давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилдаги 1 миллион 550 минг сўмдан жорий йил ҳосили учун 3 миллион сўмга, яъни 2 бараварга оширилиши маълум қилинди.
Қишлоқ хўжалиги жамғармаси харид қилган 1 миллион 783 минг тонна буғдой эҳтиёжга қараб ойма-ой биржага чиқарилади.

Бунда июль-август ойларида биржада шаклланган ўртача нархлардан келиб чиқиб, фермерларга ўртадаги ижобий фарқ ҳам тўлаб берилади.

Мисол учун, август ойида 1 тонна ғалланинг биржа нархи 3,5 миллион сўм бўлса, фермерга яна 500 минг сўм тўлаб берилади. Бу мақсадларга жорий йилда давлатдан 6 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилади.

Бундан ташқари:

- фермерлар ихтиёрида қоладиган буғдойдан 500 минг тоннаси дон корхоналарида вақтинча сақлаш учун қабул қилинади ва 1 июлдан бошлаб илк бора фермер ва кластерларнинг ўзлари биржа савдоларига бозор нархида чиқаради;

- 500 минг тонна буғдойнинг дон корхоналарида вақтинча сақлаш харажатларини давлат ўз зиммасига олади ва бунга 100 миллиард сўм ажратилади.

Агар фермер ва кластерлар томонидан етиштирган ортиқча ғалласини сотиш истаги бўлса, давлат ва хусусий дон корхоналарига шартнома асосида келишилган нархларда сотади.
“Барча ҳокимлар бир нарсани аниқ тушуниб олиши зарур. Нима учун биз фермерни биржага олиб чиқаяпмиз? Фермер биржага чиқиб, ўзи ғалласини мустақил сотса, унинг даромади ошади, ўз меҳнати натижасидан рози бўлади.

Келгусида давлат захирасига харид қилинадиган ғалла ҳам фақат биржадан сотиб олинади”, деди Президент йиғилишда.

Мутасаддиларга икки ҳафта муддатда буғдой етиштирувчи фермер ва кластерларни биржадан рўйхатдан ўтказиш ҳамда брокерларни бириктириб, ўқитишни ташкил қилиш топширилди.

Бунда фермерлар 2022 йил буғдой ҳосили учун биржа тўловларидан озод қилинади.

Жорий йил жами ғалла ҳосили учун 7,6 триллион сўм ажратилади. Янги тизимни тўлақонли, адолатли ва очиқ-ошкора ишлаб кетиши, ҳар бир сўм фермер ва кластерга ўз вақтида, тўлиқ етиб бориши, нарх-навони ўсиши ва тақчилликни олдини олиш бўйича “кунбай” назорат тизими жорий қилинади.

Бунинг учун Бош прокурор бошчилигида Республика штаби ташкил этилади. Ҳудудий штабларга вилоят ҳокимлари ва прокурорлари раҳбарлик қилади.
Йиғилишда ғалла қабул қилиш пунктлари сонини камайтириш ва кейинги йилдан бошлаб уларни хусусийлаштириш чора-тадбирлари белгиланди.

“Ҳокимлар бир нарсани аниқ тушуниб олишлари зарур. Буғдойнинг ҳақиқий эгаси бу – фермер ва кластерлар.

Шунинг учун, бундан буён туманда режа бажарилмаяпти, чорва, парранда ёки балиқчиликка озуқа-ем керак, деган важлар билан фермерлар ғалласини олиб қўйиш қатъиян тақиқланади.

Бундан ташқари, биржа орқали сотилган буғдойга ҳудудлараро чеклов қўйилмайди. Марҳамат, қайси ҳудуддаги корхона биржада ютиб олса, ҳеч қандай тўсиқларсиз ғаллани олиб кетиши мумкин”, деди Президент.

Бош прокурор, вилоят, туман ва шаҳар прокурорлари бу масалани шахсан назоратига олиб, фермерни норози қилган раҳбарларга қатъий чоралар кўриб бориши кераклиги кўрсатиб ўтилди.