Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
108K subscribers
3.88K photos
564 videos
2.63K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Президент инвесторлар учун яратилган кенг шароитларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, 2017 йилда миллий валютамиз – сўмнинг эркин конвертациясини жорий қилиб, хорижий инвесторлар томонидан фойдани репатриация қилиш билан боғлиқ барча чекловлар олиб ташлангани қайд этилди.

Банк ва йирик корхоналаримиз илк марта халқаро рейтинглар олиб, жаҳон молия бозорларига чиқдилар. Дунё бозорларига миллий валютамизда ҳам халқаро облигациялар чиқарилди.

“Шу билан бирга, биз банк-молия соҳасидаги ислоҳотларимизни тизимли равишда давом эттириш зарурлигини албатта яхши тушунамиз.

Мамлакатимизда очиқлик сиёсатини таъминлаш учун 90 та хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш имкониятини яратдик.

Яна 60 га яқин мамлакат фуқароларига эса енгиллаштирилган тартибда виза олиш имконияти берилди.

Бу кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон минтақадаги энг очиқ давлат мақомини қўлга киритгани бугун ҳеч кимга сир эмас”, деди Президент.
Коррупцияга қарши курашиш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланди.

Бу борадаги саъй-ҳаракатларимизни амалга ошириш мақсадида алоҳида Агентлик ташкил этилди.

Бу соҳада бошлаган ишларимизни давом эттириб, иқтисодиётда шаффофликни таъминлаш ва коррупцияга қарши қатъий кураш олиб бориш янада кучайтирилмоқда.

Мамлакатимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш ва тўлиқ ҳимоя қилишни ҳам энг устувор вазифа сифатида белгиладик.

Икки йил аввал Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари миллий стратегияси қабул қилинди ва тарихда биринчи марта мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлиб сайланди.

Ўзбекистонни қонун ва адолат мустаҳкам қарор топган демократик мамлакатга айлантириш, мустақил ва кучли суд-ҳуқуқ тизимини шакллантириш – энг олий мақсадларимиздан бири сифатида кун тартибига қўйилди” – Президент.
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Ислоҳотларимизнинг муҳим йўналиши сифатида мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва сўз эркинлигини таъминлаш, демократик медиа макон яратиш бўйича зарур чоралар амалга оширилмоқда.

Оммавий ахборот воситаларини “тўртинчи ҳокимият”га айлантириш, давлат идораларининг жамият олдидаги ҳисоб́дорлигини ошириш борасида сезиларли натижаларга эришмоқдамиз.

Бу борадаги энг муҳим ютуғимиз шуки – биз жамиятимизда “ёпиқлик муҳити”дан қутулиб, Янги Ўзбекистон пойдеворини айнан эркинлик ва адолат тамойиллари асосида барпо этмоқдамиз.

Кўп йиллар давомида мамлакатимизни турли “қора рўйхат”ларга киритилиши учун сабаб бўлган мажбурий, жумладан, болалар меҳнатига тўлиқ барҳам берилди.

Бунинг эътирофи сифатида яқинда халқаро “Cotton Campaign" коалицияси ҳамда жаҳондаги машҳур брендлар томонидан Ўзбекистон пахтаси ва текстиль маҳсулотларига нисбатан илгари ўрнатилган бойкот бекор қилинди".
“Биз ислоҳотларимизнинг биринчи кунидан бошлаб таълим ва инсон капиталини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериб келмоқдамиз.

Сўнгги 5 йилда мамлакатимизда 21 мингдан ортиқ янги мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиб, ушбу масканларда тарбия олаётган болаларимиз қамрови аввалги 27 фоиздан 67 фоизга кўтарилди.

Бундан ташқари, 200 га яқин янги мактаблар барпо этилди, 3 мингдан ортиқ мавжуд мактаблар эса реконструкция қилинди ва тўлиқ жиҳозланди.

Шу ўтган қисқа даврда 82 та янги университет ва институт, жумладан, 23 та хорижий олийгоҳ ташкил этилиб, олий таълим даргоҳларининг умумий сони 159 тага етди.

Натижада, мактаб битирувчиларининг олий таълим билан қамров даражасини олдинги 9 фоиздан 28 фоизгача етказишга эришилди ва бу йўналишдаги ишларимиз давом эттирилмоқда.

Барча соҳаларда бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизимида ҳам муҳим ислоҳотлар изчил олиб борилмоқда”.
“Республикамизда амалга оширилаётган солиқ сиёсати ҳам бизнес соҳасини рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

Сўнгги йилларда солиқларнинг умумий сонини 13 тадан 9 тагача камайтирдик.

Мол-мулк, шахсий даромад ва ижтимоий солиқ ставкалари икки баробарга пасайтирилди. Шу билан бирга, 6 мингга яқин импорт бож ставкалари ҳам пасайтирилди.

Шунингдек, ўтган 5 йил ичида 200 га яқин лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди ёки соддалаштирилди.

Тадбиркорлик субъектлари зиммасидаги солиқ юкини янада камайтириш ҳамда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чоралари тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Ўзбекистонда хорижий инвесторлар билан ишлашнинг “ягона дарча” тамойили асосида мутлақо янги тизими жорий этилиб, сармоядорларга ҳар томонлама кўмак берадиган, барча ҳудудлар ва тармоқларни қамраб олган Инвестициялар вазирлиги фаолияти йўлга қўйилди”, деди давлатимиз раҳбари.
“Натижада иқтисодиётимизга жалб қилинган йиллик хорижий инвестициялар ҳажми уч ярим баробарга ошиб, охирги 5 йилда уларнинг умумий қиймати 25 миллиард долларни ташкил этди.

Бунинг ҳисобига 59 мингта инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши 2,5 миллиондан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига муносиб ҳисса қўшди.

Шунингдек, тўқимачилик, чарм-пойабзал, фармацевтика, электротехника, кимё ва нефть-кимё, қурилиш материаллари, озиқ-овқат саноати ва бошқа кўплаб соҳалардаги қайта ишлаш даражасини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга ҳамда экспортимизнинг йиллик ҳажмларини салкам 20 миллиард долларга етказишга муваффақ бўлдик.

Икки йил аввал мамлакатимиз тарихида биринчи марта камбағалликни бартараф этишни Ҳукумат сиёсатининг асосий мақсадларидан бирига айлантирдик.

Ушбу йўналишда алоҳида Стратегия қабул қилиниб, Камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташкил этилди.

Натижада, қисқа давр ичида ярим миллиондан ортиқ оилани муҳтожлар тоифасидан чиқаришга эришдик”, деди Президент.
"Ислоҳотлар ортга қайтмайдиган муқаррар тус олгани реал ҳақиқатдир" - Президент.

"Умуман олганда, 5 йил давомидаги ҳаракатларимиз ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Бу фикрни ислоҳотларимизнинг дастлабки йилларидаёқ, иқтисодиётимизнинг йиллик ўртача ўсиши 5 фоизни, саноат соҳасида эса – 8 фоизни ташкил этгани ҳам тасдиқлайди. Олтин-валюта захираларимиз 27 миллиард доллардан 35 миллиард долларга етди.

Ҳатто коронавирус пандемияси авж олган 2020 йилда ҳам мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ўс́ишида ижобий динамика сақлаб қолингани, 2021 йилда эса унинг ўсиш суръати 7 фоиздан ошгани – ислоҳотлар йўлининг тўғри танланганидан далолат бўлиб, бизни янги амалий марраларга даъват қилмоқда.

Янги Стратегиямизнинг пировард мақсади
– давлатимиз ва жамиятимизнинг барча соҳа ва йўналишларида “Инсон қадри учун” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш", деди давлатимиз раҳбари.
Президент инвестицияларни жалб қилиш жараёнини такомиллаштириш бўйича муҳим чора-тадбирларни белгилаб бердии.

Мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, бизнес муҳитини янада яхшилаш йўналишида амалий таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида 2022 йилдан эътиборан Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар Кенгаши йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш йўлга қўйилади.

Шунингдек, “крауд-сорсинг” платформаси ва замонавий рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда, барча тармоқлар ва ҳудудлардаги инвесторлар ва тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш амалиётини давом эттирамиз.

"Умуман олганда, амалга ошириладиган ислоҳотларимиз натижасида кейинги 5 йил ичида ялпи ички маҳсулотимизни 100 миллиард долларга, йиллик экспорт ҳажмларини эса 30 миллиард долларга етказиш кўзда тутилган.

Хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 80 фоизга етказилади.

Биз Ўзбекистоннинг 2030 йилга бориб аҳолиси ўртадан юқори даромад оладиган давлатлар қаторидан жой олишига эришишни мақсад қилиб қўйганмиз", деди Президент.
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Охирги йилларда дунёда юз бераётган пандемия синовлари, иқтисодиёт соҳасидаги мавжуд қийинчиликлар ва бошқа муаммолар бизни ностандарт чоралар кўришга, янгича вазиятда ишлаш ва натижага эришишга ўргатмоқда.

Дунёдаги бугунги мураккаб вазиятда ҳам Ўзбекистон яшаш ва ишлаш учун тинч ва хавфсиз макон сифатида танилганини ҳеч ким инкор қила олмайди.

Биз инвесторлар учун энг қулай ва жозибадор шароитларни яратиш бўйича ҳаракатларимизни янада жадаллаштирамиз.

Ислоҳотларни амалга ошириш жараёнидаги энг мураккаб вазифа – бу фақат қонунчиликни ўзгартириш ёки турли стратегияларни ишлаб чиқишдан иборат эмас. Булар албатта муҳим, лекин энг асосийси – одамларнинг дунёқараши ва фикрлашини ўзгартириш эканлигини, ўйлайманки, дунёдаги барча ислоҳотчилар тан олса керак".
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Бугун ушбу залда Ўзбекистон Республикаси Президенти командаси аъзолари – вазирлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари ҳам қатнашмоқда.

Уларнинг ҳаммаси, юқорида таъкидланганидек, юксак малакали мутахассислар, замонавий дунёқарашга эга, Янги Ўзбекистон вакиллари бўлиб, ушбу форумга тайёргарлик доирасида мендан аниқ топшириқлар олишган.

Бу раҳбарлар форумга ташриф буюрган Сиз, ҳурматли меҳмонларимиз билан амалий ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, энг муҳими – инвестор ва тадбиркорларга ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш учун мунтазам ишлашга тайёр.

Форум доирасида сизларнинг эътиборингизга Ўзбекистонда ўз бизнесингизни самарали юритишингиз учун мавжуд шароитлар ва янги истиқболлар тўғрисида кенг маълумот берадиган 30 дан зиёд тадбирлар билан бир қаторда 200 дан ортиқ жозибадор лойиҳа таклифлари ҳам ҳавола этилади".
Давлатимиз раҳбари ҳозирги замон бутун жаҳон иқтисодиёти рақамлаштириш жараёнига ўтаётган, “яшил” технологиялар ва инновацион тараққиёт ҳар қандай соҳа ва бизнес ривожи учун устувор аҳамият касб этаётган бир давр эканлигини таъкидлади.

"Бизнес ва тадбиркорлик, халқаро иқтисодий алоқалар учун беқиёс имкониятлар очилаётган мана шундай шароитда сизларни қадимий цивилизация ва маданият маскани бўлган, бугунги кунда янгиланиш ва ислоҳотлар йўлидан дадил бораётган Янги Ўзбекистон билан амалий ҳамкорлик ўрнатишга таклиф қиламан.

Сизларнинг мамлакатимиздаги муваффақиятингизни таъминлаш Ўзбекистон Президенти ва Ҳукумати томонидан кафолатланади", деди Шавкат Мирзиёев.

Президент анжуманнинг барча иштирокчиларига форум натижалари бўйича муҳим ва самарали келишувларга эришишни, келгуси ишларида эса янги ютуқ ва зафарлар ёр бўлишини тилади.

Айни пайтда ялпи сессияда фикр алмашиш ва муҳокамалар давом этмоқда.
Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми: очиқ фикр алмашиш, мулоқот ва истиқболли ташаббуслар майдони

Суратларда: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти Одиль Рени-Бассо хоним, Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава, Жаҳон савдо ташкилоти вице-президенти Чжан Сянчен, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вице-президенти Константин Лимитовский, Халқаро молия корпорацияси вице-президенти Стефани фон Фридебург хоним билан биргаликда.

На полях первого Ташкентского международного инвестиционного форума: открытый обмен мнениями, инициативами, видением на перспективу

На фотографиях: Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев с президентом ЕБРР Одиль Рено-Бассо, президентом АБР Масацугу Асакавой, вице-президентом ВТО Чжаном Сянченом, вице-президентом АБИИ Константином Лимитовским, вице-президентом МФК Стефани фон Фридебург
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ш.М.Мирзиёев халқимизни Наврўз байрами билан табриклади;
- Президент биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида иштирок этди ва нутқ сўзлади
;
- Халқаро молиявий институт ва ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистоннинг ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр-мулоҳазалари.

Кўрсатувни бугун, 26 март куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 27 март куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги йилларда барча соҳалар қатори маданият тизимида, жумладан, театрларимиз ҳаётида ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг театр соҳасига доимий эътибори, шу борада қабул қилинган қатор фармон ва қарорлари миллий театримизни янада ривожлантириш, унинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, халқимиз ўртасида театр санъатига бўлган қизиқиш ва эътиборни кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Президент Матбуот хизмати томонидан 27 март – Халқаро театр кунига бағишлаб тайёрланган "Юрак талпинган даргоҳ" фильми - шу ҳақда. Фильм эртага, 27 март куни соат 20:30 да "O'zbekiston 24" телеканалида намойиш этилади.



Смотрите завтра, 27 марта, в 20:30 на телеканале "O'zbekiston 24" фильм «Юрак талпинган даргоҳ», приуроченный к 27 марта – Всемирному дню театра. В фильме рассказывается о происходящих в последние годы коренных преобразованиях в сфере, преемственности традиций и творческом подъеме в театральной среде нашей страны.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади.

Йиғилиш кун тартибидан иккита масала - соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳамда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар ўрин олган.

Скоро начнется видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева.

На повестке дня - меры по реализации задач, определенных в ходе открытого диалога с представителями сферы здравоохранения, а также проводимая работа в рамках общенационального проекта "Яшил макон".

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Биринчи масала - тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотда берилган топшириқлар ижросини апрель ойида ташкил этиш.

Давлатимиз раҳбари ўтган ҳафта алоҳида фармойиш имзоланиб, 7 та йўналишдаги 50 та тадбир ва уларнинг ҳар бири учун масъуллар белгиланганини таъкидлади.

“Халқимизга айтган ҳамма ташаббусларимиз бўйича қарорлар тез кунларда қабул қилинади.

Лекин, амалий ижрони бир кун ҳам кечиктириб бўлмайди.

Шунинг учун, бир ойлик амалий иш тизимига ўтамиз. Вазир, ихтисослашган марказ раҳбарлари ва ҳокимлар ўзларининг ойма-ой режасини ишлаб чиқиб, амалга оширади.

Ушбу раҳбарларнинг апрель ойи учун иш режалари билан танишиб чиқдим.

Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарё ҳамда Кардиология ва Хирургия марказлари масаланинг сал бўлсаям ичига кирган.

Лекин, қолган марказларнинг ҳам, ҳудудларнинг ҳам иш режаси “шаблон” кўринишида. Бирортаси туман даражасида нима иш қилишини олдига вазифа қилиб қўймаган”, деди Президент.
Президент мавзуни давом эттирди:

“Мисол учун, Урология ва Онкология марказлари апрель ойида вилоятларда бор-йўғи 5 тадан, Акушерлик ва гинекология маркази эса 15 та юқори технологик операция ўтказишни режа қилган.

Ёки, Кўз микрохирургияси маркази ходимлари ҳар ойда жойига чиқиб 50 тадан операция ўтказгани билан, апрелда ҳудудга борганда атиги 3 нафар мутахассиснинг малакасини оширмоқчи.

Барча марказлар раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Агар:

- ўзи бошчилигида жойларга чиқиб, янги даволаш амалиётларини ўтказмаса;

- юқори технологик операцияларни ҳудудларда жорий этмаса;

- вилоят ва туман мутахассисларини бунга ўргатмаса, ўзгариш бўлмайди. Одамларимиз сарсон бўлиб, пойтахтга келаверади”.

Шу боис, апрель марказлар раҳбарлари учун чинакам синов ойи бўлиши, масаланинг моҳиятига кириб, ўз иш фаолиятини ўзгартирмаган раҳбарларга қатъий чоралар кўрилиши кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда 56 та тумандаги 243 та олис ва чекка маҳаллада 562 та оилавий шифокор лавозими вакант бўлиб турганига эътибор қаратилди.

Хоразм, Қашқадарё, Бухорода бўш ўринлар анча юқори бўлса-да, апрель ойида ушбу вакант лавозимларга мутахассис жалб этиш умуман режа қилинмагани кескин танқид қилинди.

Ёки, Тошкент вилоятида йил якунига қадар 70 та олис ва чекка маҳаллада тиббиёт пунктини ташкил этиши лозим бўлса-да, бу борада апрель ойи режасида бирорта амалий вазифа йўқ.

Ҳар бир вилоят ҳокими тиббиёт масалалари билан шахсан шуғулланиши шарт ва улардан сўров қаттиқ бўлади.

Энди, ҳар ой бошида қилинган ишлар ва янги ой режаларини ўзим эшитиб бораман.

Очиқ мулоқотдан кейинги ўзгаришларни
нафақат тиббиёт ходимлари, балки ҳар бир хонадон сезиши шарт”, деди Президент.