Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
108K subscribers
3.7K photos
532 videos
2.48K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича жорий йилдаги устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев қишки Олимпия ўйинлари очилишида иштирок этиш учун Пекинда бўлиб турибди. Бугун "Қуш уяси" миллий стадионида ўтадиган маросимда давлатимиз раҳбари тоғ чанғичимиз Комилжон Тўхтаевни шахсан қўллаб-қувватлайди. Спортчимиз юртимиз спорт делегацияси билан биргаликда Ватанимиз байроғини Миллатлар парадида тантанали олиб ўтади. У 13 февраль куни гигант слалом ва 16 февраль куни слалом йўналишида беллашади.
Олимпиячимизга омад ва юксак натижалар тилаймиз!
__

Президент Шавкат Мирзиёев пребывает в Пекине для участия в открытии зимних Олимпийских игр. На церемонии, которая состоится сегодня на национальном стадионе «Птичье гнездо», глава государства лично поддержит нашего горнолыжника Комилжона Тухтаева, который вместе со спортивной делегацией Узбекистана торжественно пронесёт флаг нашей Родины на Параде наций. Он выступит в дисциплинах гигантский слалом (13 февраля) и слалом (16 февраля).
Желаем удачи и высоких результатов нашему спортсмену!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пекиндаги қишки Олимпиадада Ўзбекистондан қатнашаётган тоғ чанғичимиз Комилжон Тўхтаев ва бутун спорт делегациямизга муваффақиятлар тилаймиз!

Желаем успехов нашему горнолыжнику Комилжону Тухтаеву и всей спортивной делегации, представляющим Узбекистан на зимней Олимпиаде в Пекине!
Ташриф билан Пекинда бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев қишки Олимпия ўйинларининг очилишига бағишланган тадбирлар доирасида қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан мулоқот қилди.
__

Президент Шавкат Мирзиёев, пребывающий с визитом в Пекине, в рамках мероприятий в связи с открытием зимних Олимпийских игр провел беседы с главами ряда государств и международных организаций.

Facebook|Instagram|Twitter
Пекинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бошланди.
__

В Пекине начались переговоры Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Председателя Китайской Народной Республики Си Цзиньпина с участием официальных делегаций двух стран.

Facebook|Instagram|Twitter
Пекинга ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Имрон Хон билан учрашув ўтказмоқда.
__

В рамках программы пребывания в городе Пекине Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев проводит встречу с Премьер-министром Пакистана Имраном Ханом.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти - Инсон қадри индексини жорий этиш бўйича таклиф берилди;
- Мамлакатда экологик ҳолатни яхшилаш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар муҳокамаси;
- Шавкат Мирзиёевнинг Хитой давлатига ташрифи - XXIV қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок ҳамда хорижий давлат раҳбарлари билан учрашувлар;
- Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун синовлар ўтказиладиган янги типдаги илк мажмуа – Тошкент имтиҳон маркази очилди;
- ҳафта давомида ижтимоий тармоқда кенг муҳокамага сабаб бўлган воқеа-ҳодисалар.

Кўрсатувни бугун, 5 февраль куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 6 февраль куни соат 12:20 ва 17:20 да ҳам такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга мактуб йўллади.
"Сиз, қадрдон инимнинг ва рафиқангиз Эмине Хоним Олияларининг коронавирус касаллигига чалинганингиз тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим”, дейилади, жумладан, мактубда.
Давлатимиз раҳбари Туркия Президенти ва унинг рафиқаси қисқа фурсатда вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, тезда шифо топишларига ишонч билдирди, унга мустаҳкам соғлик, куч-қувват ва янги зафарлар тилади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев направил письмо Президенту Турции Реджепу Тайипу Эрдогану.
"С большой тревогой и беспокойством воспринял весть о том, что Вы, мой дорогой брат, и Ваша супруга Ее Превосходительство госпожа Эмине заболели коронавирусом”, говорится, в частности, в послании.
Глава нашего государства выразил уверенность, что Президент Турции и его супруга в скором времени успешно справятся с болезнью и выздоровеют, пожелал им крепкого здоровья, неиссякаемых сил и новых успехов.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро начнется совещание при Президенте Шавкате Мирзиёеве по вопросам улучшения системы питьевого водоснабжения в регионах.
Президент ҳузуридаги йиғилиш бошланди.

"Сўнгги беш йил давомида аҳоли сув таъминотини яхшилаш бўйича 10 триллион сўм ёки олдинги йилларга нисбатан 5 баравар кўп маблағ ажратдик. Бу даврда илк бор 6,5 миллион аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди", деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

2021 йилда 6300 километрга яқин ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортилгани, 474 та сув иншоотлари қурилгани, 592 та маҳаллада 2,5 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшилангани таъкидланди.

"Энг муҳими, бу ишлар ҳисобига 1,5 миллион аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди. Шу билан бирга, ҳали соҳада ечимини кутаётган муаммолар кўп", деди давлатимиз раҳбари.

Мисол учун, 4 мингта маҳаллада ичимлик суви суткасига 4-6 соат берилади. 1,5 мингдан ортиқ маҳаллада марказлашган таъминот йўлга қўйилмаган.

Бундан ташқари, 2 мингга яқин боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари марказий тармоққа уланмагани боис, сувни ташиб келишга мажбур бўлмоқда.

Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззахда ичимлик суви таъминоти 60 фоиздан кам.
Президент келгуси беш йилда бу соҳага 40 трлн сўм инвестиция жалб қилиб, ичимлик суви таъминотини 90 фоиз, оқова сув тизими қамровини 35 фоизга етказиш режалаштирилганини маълум қилди.

Жорий йилда ушбу мақсадлар учун 2 трлн сўм бюджетдан ажратилади, 245 млн доллар жалб этилади.

"Асосий эътиборни сув таъминоти ва сифати паст ҳудудларни ривожлантиришга қаратамиз", деди Президент.

Бу борада қўлланиши керак бўлган 3 та тажриба кўрсатиб ўтилди:

- Наманган вилоятининг 85 та маҳалласи учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 260 км тармоқ тортиб, 8 та қудуқ қазиб, 8 та сув минораси қурилган. Натижада 25 минг аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланган.

- Балиқчи, Поп, Учқўрғон, Қўштепа ва Қуванинг 6 та маҳалласида вазирликнинг ижтимоий буюртмаси асосида 7 та сув иншооти ва 117 км тармоқ қурилиб, 20 мингдан ортиқ аҳоли ичимлик суви билан таъминланмоқда.

- юқоридаги имкониятлар бўлмаган маҳаллаларда ташиб келинадиган сув ҳисобига 25-50 тонналик марказий сув ҳовузи қуриб, хонадонларга тармоқ ўтказса бўлади.
Давлатимиз раҳбари қайд этилган тажрибалардан келиб чиқиб, 1 майга қадар сув таъминоти бўлмаган маҳаллаларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни тоифаларга ажратишга топшириқ берди.

Бунда қайси маҳаллада қудуқ қазиш, қайси бирига марказлашган тармоқ тортиш ёки марказий ҳовуз барпо этиш лозим, деган саволларга аниқ жавоб бўлиши зарур.

Бу ишларга хусусий секторни жалб қилиш учун қуйидаги енгилликлар берилади:

- сув етказиб бериш ускуналари, махсус транспорт харид қилишга ва объектлар қуриш учун кредит фоизининг 14 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади;

- импорт қилинадиган ускуналар ва техникаларга божхона божлари бекор қилинади;

- хусусий сектор иштирокидаги сув таъминоти корхоналарига фойда, ер, мулк ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланади;

- ижтимоий буюртмалар учун бюджетдан ҳар йили камида 50 миллиард сўм грант ажратилади;

- ушбу маҳаллаларда хусусий сув таъминоти хизматлари учун тўловлар миқдори маҳаллий Кенгашлар билан келишилган ҳолда белгиланади.
Давлатимиз раҳбари вилоят ҳокимлари олдига келгуси икки йилда 2 мингта боғча, мактаб ва тиббиёт муассасаларини ичимлик суви билан таъминлаш вазифасини қўйди.

Ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 50 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлар ҳисобидан яна 50 миллиард сўм ажратилади.

Бундан ташқари, Жаҳон банкининг қишлоқлар инфратузилмасини яхшилашга ажратилган 160 миллиард сўм ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларида 413 та маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилашга бериладиган 1 триллион сўм маблағлар ҳам биринчи навбатда шу мақсадларга йўналтирилади.

Ушбу мақсадларга қўшимча 100 миллион доллар халқаро молия ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш топширилди.
Вилоят ҳокимлари "Узсувтаъминот" билан бирга жорий йилнинг ўзида марказлашган ичимлик суви таъминотини 75 фоизга етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

"Ҳар бир вилоят ўзини режаларини ўн кунда қайта кўриб чиқиб, уларни ошириш бўйича таклифни бериши зарур", деди Президент.

Бу ишларни жадаллаштириш учун сув таъминоти лойиҳалари бўйича жойлардаги “Ўзсувтаъминот”нинг инжиниринг компаниялари вилоят ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудратчиларни аниқлаш ва молиялаштиришни очиш вилоятнинг ўзида бўлади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва "Узсувтаъминот" лойиҳаларга техник талабларни белгилайди ва уларни экспертизадан ўтказади, ишларни қабул қилиб, эксплуатацияга масъул ва жавобгар бўлади.

Мутасаддиларга ушбу янги тизимни амалиётга жорий қилиш топширилди.
Йиғилишда бугунги кунда мавжуд 8 мингта сув қудуғидан 1,5 мингтаси яроқсиз ҳолатга келган бўлиб, қарийб 800 та маҳаллада сув таъминоти ёмонлашгани таъкидланди.

Шу билан бирга, Зомин, Нурота ва Қўшработ конларида ер ости қудуқларини қазиш ҳамда Зарафшон, Чирчиқ каби дарёлар ўзанида қум-шағал олиш ишларини назоратсиз, пала-партиш амалга ошириш оқибатида, ушбу ҳудудларда ер ости чучук сувлари захиралари 30 метргача пасайган.

Йиғилишда бундан буён сув қудуқларини аниқлаш ва бурғилаш ишлари фақат Геология қўмитаси томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Икки ой муддатда Зарафшон ва Чирчиқ дарёларининг ичимлик суви таъминотига салбий таъсир кўрсатадиган участкаларида тартиб ўрнатиш топширилди.

"Бошқа дарё бўйларидаги аҳвол ҳам қаттиқ тартибга олиниши керак. У ерлардаги ҳолатдан тўлиқ хабарим бор. Бунга ҳам икки ой муҳлат бераман", деди давлатимиз раҳбари.