Forwarded from bakiroo
Ўзбекистон Вьетнамни 2029 йилда қувиб ўтадими? Жон бошига ЯИМ 2031 йилда 7 минг доллардан ошадими?
Халқаро валюта жамғармасининг апрель ойи шарҳига кўра, 2026 йилда Ўзбекистонда жон бошига ЯИМ 4 660 долларга етади дея баҳоланган (охирги миссия берган прогнозлар янада яхшиланган).
Агар баҳолашлар амалга ошса, Ўзбекистон 2026 йилда жой бошига ЯИМ кўрсаткичи бўйича Эрон, Вануату, Жибути ва Филиппинни ортда қолдиради ва 131- ўринга чиқиб олади. Эронни қувиб ўтишимиз Форс кўрфазидаги урушнинг Эрон иқтисодитимга етказган шикасти билан боғлиқ (ўтган йилги прогнозларга кўра, Эронни фақат 2030 йилда қувиб ўта олардик, лекин уруш ўз корректировкаларини киритган).
ХВЖ 2031 йилгача бўлган ўрта даврдаги баҳолашлари ҳам яна жиддий ўзгаришларга учраган. Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари аввалги баҳолашларга нисбатан янада яхшиланган ва Ўзбекиситонда 2031 йилда жон бошига ЯИМ 7 057 долларга етиши мумкин (ЯИМ эса 300 млрд.доллардан ошади).
Прогнозлар амалга ошса, Ўзбекистон 2031 йилгача жон бошига ЯИМ кўрсаткичи борасида яна 10та давлатни ортда қолдириши керак (121- ўрин). Улар орасида мўъжизавий иқтисодий ўсиш кўрсатаётган Вьетнам (2029 йилда ўтиб кетамиз), шунингдек, Ливия, Ироқ, Иордания ва Тунис каби араб давлатлари ҳам бор. Эътиборлиси, Ўзбекистон қувиб ўтган ва яқин йилларда қувиб ўтадиган давлатлар анча йиллардан бери ўрта даромадлар тузоғига тушиб қолган иқтисодиётлар ҳисобланади (2030 йилдан кейинги ўсиш учун институтларни яхшилаш зарурлигига яна бир ишора).
Суратдаги тренд Ўзбекистон ва Вьетнам иқтисодиётларининг ўзаро нисбий траекториясини акс эттиради (жон бошига ЯИМ).

👍5🔥1
Иизуитлар кимлар?
Иизуитлар (лотинча Societas Jesu — "Исо жамияти") — Католик черковининг энг нуфузли ва кучли роҳиблик орденларидан бири. Унга 1534 йилда испаниялик зодагон ва собиқ ҳарбий Игнатий Лойола томонидан асос солинган. Иизуитлар тарихи ва фаолиятини тушуниш учун қуйидаги асосий жиҳатларга эътибор қаратиш лозим:
Ташкил этилиш мақсади
Орден Европа бўйлаб протестантлик ҳаракати (Реформация) кенг тарқалаётган даврда, Католик черковининг мавқеини ҳимоя қилиш ва уни ислоҳ қилиш мақсадида тузилган. Улар ўзларини "Исо аскарлари" деб аташган ва Рим папасига сўзсиз бўйсунишган.
Ўзига хос хусусиятлари
Иизуитлар бошқа роҳиблардан бир қанча жиҳатлари билан ажралиб турган:
Қаттиқ интизом: Игнатий Лойола собиқ офицер бўлгани учун орденда ҳарбий интизом ўрнатилган эди.
Ижтимоий ҳаётда фаоллик: Бошқа роҳиблар каби узлатга чекиниб (монастирларда яшаб) эмас, балки одамлар орасида, сиёсатда, илм-фанда ва таълим соҳасида фаол бўлишган.
Кўп қирралилик: Иизуитлар орасида нафақат илоҳиётчилар, балки машҳур олимлар, дипломатлар, астрономлар ва математиклар кўп бўлган.
Таълим ва илм-фан
Иизуитлар "Европа муаллимлари" сифатида машҳур бўлишган. Улар бутун дунё бўйлаб юқори сифатли коллеж ва университетлар тармоғини яратишган. Уларнинг таълим тизими мантиқ, риторика ва аниқ фанларга асосланган бўлиб, ҳатто бошқа диндагилар ҳам фарзандларини уларнинг мактабларига беришга интилишган.
Миссионерлик фаолияти
Иизуитлар янги ерларни кашф қилиш ва христианликни ёйишда жуда фаол бўлишган. Улар Ҳиндистон, Хитой, Япония ва Жанубий Америкагача етиб боришган. Хитойда иизуит миссионерлари (масалан, Маттео Риччи) маҳаллий маданиятни ҳурмат қилган ҳолда Европа илм-фанини ёйиш орқали катта ҳурмат қозонишган.
"Иизуитча услуб" ва сиёсий таъсир
Вақт ўтиши билан иизуитлар Европа қиролларининг маслаҳатчилари ва шахсий руҳонийларига айланишди. Бу уларга катта сиёсий таъсир кучини берди. Шу сабабли "иизуит" сўзи баъзан салбий маънода — "айёр", "иккиюзламачи" маъносида ҳам ишлатила бошланган. Уларга мақсадга эришиш йўлида ҳар қандай воситани (ёлғон ёки маккорлик бўлса ҳам) оқлаш айблови қўйилган (гарчи орденнинг ўзи буни расман инкор қилса-да).
Иизуитлар бугунги кунда
Бугунги кунда Исо жамияти Католик черковидаги энг йирик орден ҳисобланади. Улар ҳамон таълим, ижтимоий ёрдам ва илмий тадқиқотлар билан шуғулланишади.
Энг муҳим факт: Ўтган йили вафот этган Рим папаси Франциск тарихдаги биринчи иизуит папа ҳисобланади.
https://t.me/Political_Insight

👍1🔥1
1943 йилда чизилган Эрон миниатюрасида Сталин, Черчилл ва Рузвелт Гитлерни қўлга олаётгани тасвирланган
Асар “Шоҳнома” мотивлари асосида яратилган. Унда Гитлер елкасидан илонлар ўсиб чиққан Заҳҳок сифатида гавдалантирилган.
Заҳҳок – Эрон мифологияси ва афсонавий тарихида Эрон тахтини эгаллаб олган ажнабий подшоҳ, яъни босқинчи.
“Шоҳнома”да у Иблис йўлдан оздирган араб шоҳи Мардоснинг ўғли сифатида тилга олинади: Иблиснинг бўсаларидан сўнг Заҳҳокнинг елкасидан иккита илон ўсиб чиқади ва уларни инсон мияси билан боқиш керак бўлади.

👍2🔥1
🇺🇸🇮🇷 Скотт Бессент, АҚШ молия вазири:
«Биз Эронга иқтисодий босим ўтказяпмиз ва уларнинг аскарлари маош ололмайдиган даражага етиб келди. Эронликлар ўз қурол-яроғ захираларини хориждан тўлдира олмаяпти. Шу сабабли, менимча, улар жон талвасасида қолган!».
Трамп маъмуриятидаги ҳамма бир хил фикрлайдида. Аслида Эрон учун Хитой мавжуд бўлса бўлди, чунки асосий технологик ва бошқа хаётий муҳим компонентларни чинлардан олади. Лекин яна битта нарсани унутмаслик керак, бу Бессент валюта қулатар одам, 90 йилларда фунт стерлинг билан шундай иш қилган.

🔥4
Кун расми
Козоғистоннинг Туркистон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар раҳбарлари билан чой устида суҳбатлашяпти.

👏6
Бугун эрта тонгдан Москвага дронлар ҳужуми уюштирилипти, шикастланган бинолар бор ва камида 10 та одам халок бўлгани хабар қилиняпти.
Умумий ҳисобда ракетага қарши мудофаа тизимлари 120 дан ортик дронларни уриб туширипти. Ҳозир Москвадаги барча аэропортлар ёпилган.

😱2😨1
Якудзалар кимлигини биласизми?
Anonymous Poll
26%
Ҳа, биламан
42%
Йўқ, билмайман
37%
Қисман хабардорман
🇯🇵Якудза: Самурайлар соясидан чиққан замонавий мафия
Дунёдаги энг сирли, тизимли ва даҳшатли жиноий уюшмалардан бири — бу Япониянинг Якудза (Yakuza) мафиясидир. Улар оддий кўча безорилари эмас, балки асрлар давомида шаклланган ўз кодекслари, анъаналари ва ҳатто расмий офисларига эга бўлган улкан империядир.
Номнинг келиб чиқиши: Омадсиз комбинация
"Якудза" сўзи японларнинг анъанавий карта ўйини (Ойчо-Кабу)дан келиб чиққан. Бу ўйинда 8 (Я), 9 (Ку), 3 (Дза) комбинациясини олган ўйинчи энг кераксиз ва ютқазган ҳисобланади (жами 20 очко бўлиб, ўйин қоидасига кўра бу 0 га тенг).
Яъни, "Якудза" дастлабки маънода "жамият учун фойдасиз одамлар" деган маънони англатган.
Улар самурайларнинг давомчиларими?
Якудзаларнинг илдизи XVII асрга бориб тақалади. Улар асосан икки гуруҳдан шаклланган:
1. Текия (Тekiya): Кўча савдогарлари ва фирибгарлар.
2. Бакуто (Bakuto): Қиморбозлар.
Вақт ўтиши билан улар самурайлик маданиятидан қаттиқ интизом, содиқлик ва иерархия тизимини (Оябун — "ота", Кўбун — "ўғил") қабул қилишган.
Якудзанинг ташриф қоғози: Ирезуми ва Юбицуме
Якудза аъзоларини бутун дунёга танитган иккита асосий анъана бор:
Ирезуми (Улкан татуировкалар): Якудза аъзолари бутун таналарини (бўйин, юз ва кўкракнинг ўртасидан ташқари) анъанавий усулда ранг-баранг татуировкалар билан қоплашади. Бу жараён жуда оғриқли бўлиб, аъзонинг иродаси ва чидамлилигини англатади. Одатда аждарҳолар, йўлбарслар, гуллар ва самурайлар тасвирланади.
Юбицуме (Бармоқ кесиш): Агар якудза аъзоси хатога йўл қўйса ёки бошлиғига итоатсизлик қилса, у ўзининг чап қўл жимжилоғининг бир бўғинини кесиб, раҳбарга узр сифатида топшириши керак. Бу қадимий самурайлар анъанаси бўлиб, бармоғи кесилган одам қилични маҳкам ушлай олмайди ва кўпроқ гуруҳ ҳимоясига муҳтож бўлиб қолади.
Улар қонуний мафиями?
Японияда якудзалар фаолияти тўлиқ тақиқланмаган. Хатто уларнинг расмий офислари бор, бино киришида гуруҳнинг рамзлари осилиб туради, аъзолари эса ташриф қоғозларига (визитка) эга.
Улар икки хил соҳада фаолият юритади:
Қора бизнес: Наркотик контрабандаси, қиморхоналар, одам савдоси ва рэкет.
Оқ бизнес: Кўчмас мулк, қурилиш, молия бозори ва шоу-бизнес. Кўплаб йирик япон корпорациялари якудза билан яширин алоқада бўлган. Бу орқали мафия йирик миқдордаги пулларни ювган.
Шу жойида бир қизиқ факт: 1995 йилдаги Кобе зилзиласи ва 2011 йилдаги Фукусима фожиасида якудза гуруҳлари (хусусан, Ямагути-гуми) давлатдан тезроқ ҳаракат қилиб, жабрланганларга тонналаб озиқ-овқат, сув ва тиббий ёрдам етказиб берган. Бу уларнинг аҳоли ўртасида "жамоат ҳимоячиси" имижини яратиш стратегиясидир.
Замонавий якудза инқирози
Бугунги кунда якудзалар олдингидек қудратли эмас. Япония ҳукумати томонидан қабул қилинган қаттиқ "Анти-якудза" қонунлари туфайли якудза аъзоларига банкда ҳисоб рақами очиш, суғурта олиш ва ҳатто оддий телефон сотиб олиш тақиқланган. Улар билан ҳамкорлик қилган ҳар қандай қонуний бизнес ва жисмоний шахс катта жаримага тортилади. Бунинг натижасида гуруҳлар аъзолари сони кескин камайиб бормоқда ва уларнинг ўрнини ёш, анъаналарга бўйсунмайдиган кўча тўдалари (Хангре) эгалламоқда.
Хуллас, олдин қудратли картел бўлган якудзалар бугунги кунда камайиб боряпти, чунки ёшлар улар сафига қўшилишни истамаяпти. Бунинг сабаби якудзалар аввалгидек имижда эмас. Лекин барибир сақланиб қоляпти.

Ҳар қандай сабр қабрга элтади. Ҳадеб сабр қилсангиз, дунёда ёруғлик кўрмай ўтиб кетасиз.
Араб ҳикмати
https://t.me/Political_Insight
Араб ҳикмати
https://t.me/Political_Insight
👍3✍1🔥1
Эрон ҳозир интернетнинг асосий юлдузи бўлиб қолди
"Foreign Policy" ҳисоботига кўра, Эрон кутилмаганда "веб-уруш"да ғалаба қозоняпти. Атиги 100 кун олдин Эрон яккаланган ва репрессив давлат сифатида қабул қилинарди. Аммо энди Lego реп видеоларининг оммавий ишлаб чиқарилиши, элчихоналарнинг истеҳзоли постлари ва сунъий интеллект (AI slop) томонидан яратилган контент туфайли у уруш ҳикоясини бутунлай ўз фойдасига ўзгартириб, кибермаконнинг асосий қаҳрамонига айланди.
Трамп маъмуриятининг тажовузкор мемлар ва сунъий интеллект контенти билан боғлиқ шунга ўхшаш кампаниялари аксинча самарасиз бўляпти ва Трамп моҳовсифат бўлиб боряпти. Муаллифнинг қизиқарли хулосаси шундаки, сунъий интеллект даврида "вайб" ва интернетнинг умумий кайфияти келажакдаги урушларда статистика ва бомбалар каби муҳимдир.
Тўғри, Эрон ҳам оппоқ эмас, уни ҳам хатолари ва ёмон ишлари бор, масалан Сурияда. Лекин, АҚШ босқини олдида у барибир мазлум ва катта қурбонлар берди. Жумладан, Минобдаги мактабдаги 170 дан ортиқ қизчаларни ўлдириб, қилган хунрезлигини тарих унутмайди ва кечирмайди.

🔥2👍1😁1
Репрессия: Қрим татарлари депортацияси хотираси
1944 йилнинг худди шу кунида СССР Олий суди томонидан Қримдаги қримтатар аҳолиси халқ душмани сифатида Марказий Осиё, Сибирь ва Уралга мажбуран депортация қилинган эди. Умумий ҳисобда 200 мингдан ортик қримтатарлар вагонларга солиб кўчирилган, йўлда эса уларнинг 8 мингга яқини, жумладан, аёллар ва болалар очлик, чарчоқ ва касалликдан вафот этади. Кўчириш НКВД ва КГБ томонидан амалга оширилади, аҳолига нарсаларини йиғиш учун 15-20 дақиқа вақт берилади. Қаршилик кўрсатганлар эса отиб ташланади, уйда қолган мулклар бўлса давлат фойдасига мусодара қилинади.
Кейинчалик бу депортация 1989 йилда СССР суди томонидан қораланиб, ноқонуний деб топилади. Бироқ, шу кунгача улар оқлангани йўқ.
Юқоридаги расмда депортация қилиш учун Сталинга киритилган ариза берилган.

🔥3