Uktamdjanov
130 subscribers
623 photos
92 videos
5 files
986 links
Майдондан ташқари фикрлар: IMHO

Ҳамкорлик ва таклифлар учун: http://t.me/Murojaatuz_bot
Download Telegram
⚡️Хитойнинг Эрондаги элчихонаси ўз фуқароларини яна мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирибди

ХХРнинг Теҳрондаги элчихонаси хавфсизликка оид таҳдидлар сақланиб қолаётгани муносабати билан ўз фуқароларини Эронни имкон қадар тезроқ тарк этишга ундади. Мамлакатга саёҳатни режалаштираётганларга эса бундан тийилиш қатъий тавсия қилинябди.

Пекин бундан аввал ҳам худди шундай огоҳлантиришни 27 февраль куни, яъни АҚШ ва Исроилнинг Эрон ҳудудига зарбалари бошланишидан бир кун олдин эълон қилган эди.

Дипломатларнинг сўнгги баёнотида айтилишича, Эрон ҳаво ҳудудининг бир қисми очиқ бўлса-да, “минтақавий вазият беқарорлигича” қолябди. Хавфсизлик билан боғлиқ вазият “мураккаб ва ўзгарувчан” дея баҳоланган. Шунингдек, ХХР фуқароларидан ҳарбий ва ҳукумат объектларидан узоқроқ юриш сўралган. Тахминларга кўра, Эрон Ислом Республикаси ҳудудида минглаб Хитой фуқаролари – турли компаниялар ходимлари, тадбиркорлар ва сайёҳлар бўлиши мумкин.

ОАВ маълумотларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш режими бугун ёки яқин кунларда якунланиши мумкин. Вақтирч сулҳ муддати 21 апрель куни чўзилган эди.

Шунақа гаплар. Музокаралар яна натижасиз тугаб ёки уни давомида уруш қайта аланга олиб кетиши ҳам мумкин. Чунки бу Исроил ва Американинг севимли усули.

https://t.me/Political_Insight
👍4🤔21
Трамп ва унинг рафиқаси бўлган Washington Hilton меҳмонхонасида номаълум шахс ўт очибди

Катта эҳтимол билан нишон Трамп бўлган. Ҳодиса Оқ уй мухбирлари ассоциациясининг йиллик кечки зиёфатида бўлган. Ўқ овозидан сўнг Трамп администрацияси аъзолари ва журналистлар эвакуация қилинган. Трамп эса ўт очган шахс қўлга олинганини маълум қилибди. Энди Трамп яна чиқиш қилса керак, яратганни ўзи доим мени асрайди деб.

https://t.me/Political_Insight
👍5🔥2😁2
Келажак ҳақида қайғуришнинг энг яхши йўли — ҳозирги лаҳза ҳақида қайғуришдир.

Жон Кабат-Зинн️

https://t.me/Political_Insight
💯6
БАА Покистоннинг воситачилик роли туфайли бу мамлакатдан 3,5 миллиард долларни қайтаришни талаб қилябди экан

Шу ойда БАА Покистонни ҳайратда қолдириб, 3,5 миллиард долларлик ёрдамни зудлик билан қайтаришни талаб қилиб, Покистон марказий банки захираларининг бешдан бир қисмини олиб қўйиш билан таҳдид қилибди. Абу-Дабининг ғазаби АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушда Исломободнинг воситачилик роли билан боғлиқ бўлса керак.

Саудия Арабистони аралашиб, 3 миллиард долларлик янги депозит тақдим этди ва мавжуд 5 миллиард долларлик депозитни яна бир йилга узайтирди ва шу билан Покистоннинг Форс кўрфазидаги асосий иттифоқчиси сифатидаги мавқеини мустаҳкамлади.

Уруш пайтида 2700 дан ортиқ Эрон ракеталари ва дронларига дуч келган Абу-Даби Покистондан Эронга нисбатан қаттиқроқ позицияни кутишини айтган.

Бу воқеа Саудия Арабистони ва БАА ўртасидаги тафовут ортиб бораётганини яна бир бор таъкидлайди: Ар-Риёд Исломободни қўллаб-қувватламоқда, Абу-Даби эса Покистоннинг асосий рақиби Ҳиндистон билан муносабатларни чуқурлаштирмоқда.

https://t.me/Political_Insight
👍2🙉2😁1
Ўзбекистонда энг катта ойлик Тошкентда ва у ўртача 11 млн сўмдан ошибди

Даромадлар умумий ўсишига қарамай, энг паст иш ҳақлари ҳали ҳам таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида қолябди. Улар мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан паст. Ўқитувчилар 4 млн 400 минг, тиббиёт ходимлари эса 3 млн 600 минг атрофида маош олади.

Энг катта ойликни эса банк-молия соҳаси ходимлари оларкан: 16 млн сўм.

https://t.me/Political_Insight
🔥3😢3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥1
Эронга қарши операция якунланди, — деди Оқ уй.

Бу ҳақда конгрессга маълум қилинди, деб хабар беряпти Associated Press.

Агар шундай бўлса, АҚШ ютқазган бўлади. Катта ёриқ билан. Шармандаларча.

https://t.me/Political_Insight
🔥3👍1
Бир кам дунё деб бекорга айтилмас экан. Кимдадир яхши бобо ва буви бор, лекин набираси чатоқ. Ёки бунинг акси, набира яхши, лекин катталар бераҳм ёки муҳаббатсиз. Бу биргина мисол холос, шунга ўхшаш бошқа ҳолатларни ҳам келтирса бўлади.

Барчаси тўкис қилиб берилган хаёт жуда кам инсонларга насиб қилар экан. Лекин, бу дегани Худо хаёти тўкис бўлганларни яхши кўради, ёки аксинча хаёти муаммо ҳамда етишмовчиликка тўла инсонни ёмон кўради дегани эмас. Энг зўр ечим — тақдирни шундай қабул қилиш керак, шунда ҳаммаси тинч ва осон бўлади.

https://t.me/Political_Insight
🔥3👏21
🚘 Volkswagen талаб ва даромаднинг пасайиши фонида заводларида Хитой автомобилларини ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқябди экан

Концерн учун 2026 йил омадли бошланмади: соф фойда қарийб учдан бирига қисқарди, етказиб бериш ҳажми эса 4 фоизга тушди. Бунга асосий сабаб сифатида Хитой ва АҚШ бозорларидаги суст талаб, кучайган рақобат ҳамда божлар таъсири кўрсатилмоқда.

Компаниянинг ўз электромобилларига қизиқиш кескин пасайгани сабаб айрим заводлар деярли бўш турибди. Уларни ёпиб юбориш ўрнига, йўқотишларни камайтириш мақсадида Volkswagen конвейерларини Хитой брендларига ижарага бериш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Бундан ташқари, концерн мамлакат мудофаа вазирлиги билан ҳам армия учун жиҳозлар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилябди экан. Mercedes-Benz ва BMW компанияларида ҳам ишлар яхши эмас. Сабаблар — Хитой бозорида талабнинг тушиши, хомашё муаммоси ва АҚШ киритаётган божлар.

Хуллас "немис машинаси" билан муаммолар кузатилябди.

https://t.me/Political_Insight
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😱1😢1
Эрон Ҳўрмуз бўғозидан ўтиш учун янги ҳуқуқий тузилма - "Форс кўрфази бўғози бошқармаси" ташкил этилганини эълон қилди

Ушбу механизмга кўра, кемалар ушбу бошқармага мурожаат қилиб, йиғимларни тўлаганидан сўнг Эрондан транзит рухсатномасини олишлари мумкин бўларкан.

Хўрмуз бўғози орқали ўтишни режалаштираётган кемалар info@PGSA.ir электрон почта манзилига сўров юбориш орқали транзит қоидалари билан танишишлари мумкин.

Ушбу тизимнинг жорий этилиши билан Ҳўрмуз бўғози Эроннинг суверен ҳудуди сифатида мустаҳкамланар экан.

https://t.me/Political_Insight
👍5🔥2
1886 йилнинг худди шу кунида Американинг Атланта шаҳрида Coca-Cola ичимлигининг биринчи сотуви бошланди

Кейинчалик, ичимлик вақт ўтиши билан дунё тарихидаги энг таниқли глобал брендлардан бирига айланди ва истеъмолчилар учун алоҳида ижтимоий-маданий аҳамият ҳам касб этди. Кенг кўламли давлат ўзгаришлари даврида ички бозорда пайдо бўлган ичимлик чегараларнинг очилиши ва мамлакатнинг жаҳон иқтисодиётига интегратсиялашувининг ёрқин рамзи бўлди.

Совет даврининг охирида, жумладан Ўзбекистонда Ғарб товарларининг пайдо бўлиши мисли кўрилмаган шов-шувга сабаб бўлиб, ҳатто бўш идишларни ҳам машҳур маиший коллекция буюмларига айлантирди. Кейинчалик, малакали маркетинг стратегиялари, жумладан, машҳур юк машиналари билан Рождество кампаниялари брендга замонавий байрам анъаналари ва одамлар онгида мустаҳкам ўрнашиб олишга имкон берди.

https://t.me/Political_Insight
🔥3👍1
Менинг шахсий фикримча, 9 май байрам қилинадиган сана эмас. Ушбу санагача бўлган даврда қанчадан-қанча одамлар ҳалок бўлган. Аниқ рақамлар билан айтсак, Уруш давомида 62 миллион киши (шу жумладан 27 миллион СССР фуқароси) ҳалок бўлди.

1941 йил арафасида Ўзбекистон аҳолиси 6,8 миллион кишидан ортиқ эди. Уруш бошланганидан кейин 2 миллионга яқин ватандошимиз фронтга кетган, шундан 500 мингдан ортиғи жанг майдонларида уруш қурбонига айланишган, яна кўплари жиддий жароҳатлар билан қайтган.

Хулоса шуки, бугун ростдан ҳам "Хотира ва қадрлаш" куни. Ҳозирги авлоднинг бурчи эса ҳалок бўлган инсонлар ҳаққига дуо қилиш ва албатта бугунги тинчликнинг қадрига етиш ҳисобланади. Чунки, тинчлик энг улуғ икки неъматдан биридир.

https://t.me/Political_Insight
💯4🔥1
Эроннинг Лондондаги элчихонаси Америка томонидан ўлдирилган Эроннинг собиқ Олий раҳбари Оятуллоҳ набирасининг суратини эълон қилиб, Оқ уй матбуот котиби манзилига кинояли изоҳ қолдирипти. Левитт эса қиз фарзанд кўргани ҳақида пост қўйган.

Эроннинг Буюк Британиядаги элчихонаси:
“Ўз фарзандларингиз туғилганини нишонлаётганингизда, Ғазо, Ливан ва Эрондаги болаларни бомбардимон қиляпсиз. Бу бегуноҳ бола сизнинг Эронга ноқонуний ҳужумингизнинг биринчи кунидаёқ шаҳид бўлган юзлаб болалардан бири холос.”

https://t.me/Political_Insight
🔥4😭2
Forwarded from bakiroo
Ўзбекистон Вьетнамни 2029 йилда қувиб ўтадими? Жон бошига ЯИМ 2031 йилда 7 минг доллардан ошадими?

Халқаро валюта жамғармасининг апрель ойи шарҳига кўра, 2026 йилда Ўзбекистонда жон бошига ЯИМ 4 660 долларга етади дея баҳоланган (охирги миссия берган прогнозлар янада яхшиланган).

Агар баҳолашлар амалга ошса, Ўзбекистон 2026 йилда жой бошига ЯИМ кўрсаткичи бўйича Эрон, Вануату, Жибути ва Филиппинни ортда қолдиради ва 131- ўринга чиқиб олади. Эронни қувиб ўтишимиз Форс кўрфазидаги урушнинг Эрон иқтисодитимга етказган шикасти билан боғлиқ (ўтган йилги прогнозларга кўра, Эронни фақат 2030 йилда қувиб ўта олардик, лекин уруш ўз корректировкаларини киритган).

ХВЖ 2031 йилгача бўлган ўрта даврдаги баҳолашлари ҳам яна жиддий ўзгаришларга учраган. Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари аввалги баҳолашларга нисбатан янада яхшиланган ва Ўзбекиситонда 2031 йилда жон бошига ЯИМ 7 057 долларга етиши мумкин (ЯИМ эса 300 млрд.доллардан ошади).

Прогнозлар амалга ошса, Ўзбекистон 2031 йилгача жон бошига ЯИМ кўрсаткичи борасида яна 10та давлатни ортда қолдириши керак (121- ўрин). Улар орасида мўъжизавий иқтисодий ўсиш кўрсатаётган Вьетнам (2029 йилда ўтиб кетамиз), шунингдек, Ливия, Ироқ, Иордания ва Тунис каби араб давлатлари ҳам бор. Эътиборлиси, Ўзбекистон қувиб ўтган ва яқин йилларда қувиб ўтадиган давлатлар анча йиллардан бери ўрта даромадлар тузоғига тушиб қолган иқтисодиётлар ҳисобланади (2030 йилдан кейинги ўсиш учун институтларни яхшилаш зарурлигига яна бир ишора).

Суратдаги тренд Ўзбекистон ва Вьетнам иқтисодиётларининг ўзаро нисбий траекториясини акс эттиради (жон бошига ЯИМ).
👍5🔥1
Иизуитлар кимлигини биласизми?
Anonymous Poll
13%
Ҳа биламан
79%
Йўқ билмайман
8%
Қисман эшитганман
Иизуитлар кимлар?

Иизуитлар (лотинча Societas Jesu — "Исо жамияти") — Католик черковининг энг нуфузли ва кучли роҳиблик орденларидан бири. Унга 1534 йилда испаниялик зодагон ва собиқ ҳарбий Игнатий Лойола томонидан асос солинган. Иизуитлар тарихи ва фаолиятини тушуниш учун қуйидаги асосий жиҳатларга эътибор қаратиш лозим:

Ташкил этилиш мақсади

Орден Европа бўйлаб протестантлик ҳаракати (Реформация) кенг тарқалаётган даврда, Католик черковининг мавқеини ҳимоя қилиш ва уни ислоҳ қилиш мақсадида тузилган. Улар ўзларини "Исо аскарлари" деб аташган ва Рим папасига сўзсиз бўйсунишган.

Ўзига хос хусусиятлари

Иизуитлар бошқа роҳиблардан бир қанча жиҳатлари билан ажралиб турган:
Қаттиқ интизом: Игнатий Лойола собиқ офицер бўлгани учун орденда ҳарбий интизом ўрнатилган эди.
Ижтимоий ҳаётда фаоллик: Бошқа роҳиблар каби узлатга чекиниб (монастирларда яшаб) эмас, балки одамлар орасида, сиёсатда, илм-фанда ва таълим соҳасида фаол бўлишган.
Кўп қирралилик: Иизуитлар орасида нафақат илоҳиётчилар, балки машҳур олимлар, дипломатлар, астрономлар ва математиклар кўп бўлган.

Таълим ва илм-фан

Иизуитлар "Европа муаллимлари" сифатида машҳур бўлишган. Улар бутун дунё бўйлаб юқори сифатли коллеж ва университетлар тармоғини яратишган. Уларнинг таълим тизими мантиқ, риторика ва аниқ фанларга асосланган бўлиб, ҳатто бошқа диндагилар ҳам фарзандларини уларнинг мактабларига беришга интилишган.

Миссионерлик фаолияти

Иизуитлар янги ерларни кашф қилиш ва христианликни ёйишда жуда фаол бўлишган. Улар Ҳиндистон, Хитой, Япония ва Жанубий Америкагача етиб боришган. Хитойда иизуит миссионерлари (масалан, Маттео Риччи) маҳаллий маданиятни ҳурмат қилган ҳолда Европа илм-фанини ёйиш орқали катта ҳурмат қозонишган.

"Иизуитча услуб" ва сиёсий таъсир

Вақт ўтиши билан иизуитлар Европа қиролларининг маслаҳатчилари ва шахсий руҳонийларига айланишди. Бу уларга катта сиёсий таъсир кучини берди. Шу сабабли "иизуит" сўзи баъзан салбий маънода — "айёр", "иккиюзламачи" маъносида ҳам ишлатила бошланган. Уларга мақсадга эришиш йўлида ҳар қандай воситани (ёлғон ёки маккорлик бўлса ҳам) оқлаш айблови қўйилган (гарчи орденнинг ўзи буни расман инкор қилса-да).

Иизуитлар бугунги кунда

Бугунги кунда Исо жамияти Католик черковидаги энг йирик орден ҳисобланади. Улар ҳамон таълим, ижтимоий ёрдам ва илмий тадқиқотлар билан шуғулланишади.

Энг муҳим факт: Ўтган йили вафот этган Рим папаси Франциск тарихдаги биринчи иизуит папа ҳисобланади.

https://t.me/Political_Insight
👍1🔥1
1943 йилда чизилган Эрон миниатюрасида Сталин, Черчилл ва Рузвелт Гитлерни қўлга олаётгани тасвирланган

Асар “Шоҳнома” мотивлари асосида яратилган. Унда Гитлер елкасидан илонлар ўсиб чиққан Заҳҳок сифатида гавдалантирилган.

Заҳҳок – Эрон мифологияси ва афсонавий тарихида Эрон тахтини эгаллаб олган ажнабий подшоҳ, яъни босқинчи.
“Шоҳнома”да у Иблис йўлдан оздирган араб шоҳи Мардоснинг ўғли сифатида тилга олинади: Иблиснинг бўсаларидан сўнг Заҳҳокнинг елкасидан иккита илон ўсиб чиқади ва уларни инсон мияси билан боқиш керак бўлади.

https://t.me/Political_Insight
👍2🔥1
🇺🇸🇮🇷 Скотт Бессент, АҚШ молия вазири:

«Биз Эронга иқтисодий босим ўтказяпмиз ва уларнинг аскарлари маош ололмайдиган даражага етиб келди. Эронликлар ўз қурол-яроғ захираларини хориждан тўлдира олмаяпти. Шу сабабли, менимча, улар жон талвасасида қолган!».

Трамп маъмуриятидаги ҳамма бир хил фикрлайдида. Аслида Эрон учун Хитой мавжуд бўлса бўлди, чунки асосий технологик ва бошқа хаётий муҳим компонентларни чинлардан олади. Лекин яна битта нарсани унутмаслик керак, бу Бессент валюта қулатар одам, 90 йилларда фунт стерлинг билан шундай иш қилган.

https://t.me/Political_Insight
🔥4
Кун расми

Козоғистоннинг Туркистон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар раҳбарлари билан чой устида суҳбатлашяпти.

https://t.me/Political_Insight
👏6
Бугун эрта тонгдан Москвага дронлар ҳужуми уюштирилипти, шикастланган бинолар бор ва камида 10 та одам халок бўлгани хабар қилиняпти.

Умумий ҳисобда ракетага қарши мудофаа тизимлари 120 дан ортик дронларни уриб туширипти. Ҳозир Москвадаги барча аэропортлар ёпилган.
😱2😨1
Якудзалар кимлигини биласизми?
Anonymous Poll
26%
Ҳа, биламан
42%
Йўқ, билмайман
37%
Қисман хабардорман